АҲОЛИ БАНДЛИГИ БЎЙИЧА СОЦИОЛОГИК ТАДҚИҚОТ ЎТКАЗИЛМОҚДА

15.01.2024

Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 22-декабрдаги 1011-son (https://lex.uz/uz/docs/3469433) қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023-йил 26-декабрдаги 221-сонли буйруғига кўра, ҳудудларда меҳнат бозори, аҳоли бандлиги ҳамда миграция масалалари бўйича социологик ўрганиш ишларига старт берилди.

Тадқиқот жараёнида меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришни ҳар томонлама таҳлил қилиш, сифатли ва холисона баҳолаш, айниқса меҳнат бозорига илк бор кириб келувчи меҳнатга лаёқатли ёшлар ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.

Ўрганиш натижаларига кўра, меҳнат бозоридаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича келгусидаги вазифалар белгилаб олинади.