“Адолат ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш - инсон-қадр қимматини таъминлаш”

07.12.2021

8 декабр – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан “Адолат ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш - инсон-қадр қимматини таъминлаш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Тошкент давлат юридик университети профессори, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Ҳайдарали Муҳаммедов иштирок этди.

Тадбир доирасида Германиянинг Конрад Аденауер жамғармаси ҳомийлигида чоп этилган “Меҳнат ва бандлик соҳасига оид атамаларнинг изоҳли луғати” китобининг тақдимот маросими ўтказилди. Изоҳли луғат барча соҳалар ва ташкилотлар раҳбарлари, кадрлар хизмати, меҳнат органлари ходимлари ҳамда меҳнат бозори муаммоларига қизиқувчилар учун мўлжалланган.