Самарқанд вилоятида аҳоли бандлигини таъминлаш йўлида олиб борилаётган ишлар хусусида

07.04.2020

Республикамиздаги барча ҳудудлари қатори Самарқанд вилоятида ҳам карантин ва чеклов шароитида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, иқтисодий инқирознинг олдини олиш ва камбағалликка қарши курашиш мақсадида қатор тадбирлар амалга ошириляпти. Хусусан, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан субсидиялар ажратилиб, фуқароларнинг бандлиги таъминланмоқда.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Нодир Якубов Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида мазкур жараённинг бориши билан танишди.

Туманда жамғарма маблағлари ҳисобидан аҳоли шахсий томорқаларида яратилган иссиқхоналар билан танишиб ва мазкур фаолиятини ривожлантириш юзасидан тавсиялар берди.