“Probest” молиявий корпорацияси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

25.02.2020

Бугун, жорий йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси Агентлигининг Корея Республикаси Квангжу шаҳридаги Ваколатхонаси ва “Probest” молиявий корпорацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

IMG_2803

Аввал томонлар, вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, Кореяда таҳсил олаётган талабалар учун хавфсиз ва қулай шарт-шароитларни яратишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш борасида келишувга эришган эдилар.

Ушбу Меморандум шартларини амалга ошириш учун ўзаро ҳамкорликнинг қуйидаги йўналишлари белгиланди:

1. Ваколатхона тавсиясига биноан “Probest” молиявий корпорацияси томонидан 26 ой давомида 100 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тиббий суғурталаш учун 520 000 000 Корейс вони (тахминан 450 000 АҚШ доллари) миқдорида беғараз ҳомийликни амалга ошириш.
2. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун беғараз ҳомийлик билан боғлиқ бўлган бошқа лойиҳаларни амалиётга тадбиқ этиш.

IMG_2804

Мазкур Меморандум доирасида томонлар барча ҳаракатларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролари манфаати йўлида амалга оширадилар.