6 та ХБАнинг лицензияси вақтинча тўхтатилди
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021-йил 7-декабрдаги тегишли қарорлари билан Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида БҲМнинг 8500 баравари миқдоридаги маблағларни захира сифатида тўлдирмагани сабабли қуйидаги хусусий бандлик агентликларининг лицензиялари 10 кун муддатга вақтинча тўхтатилди:
1. “Мираи реcруитмент агенcй хусусий бандлик агентлиги” МЧЖ;
2. “Реиwа хусусий бандлик агентлиги” МЧЖ;
3. “Турон wорлд cооператион хусусий бандлик агентлиги” МЧЖ;
4. “Приоритй интернатионал хусусий бандлик агентлиги” МЧЖ;
5. “Спеcиалист гроуп хусусий бандлик агентлиги” МЧЖ;
6. “Жёнан-стафф Бусинесс хусусий бандлик агентлиги” МЧЖ.