28 апрель - Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни

28.04.2020

Хавфсизлик маданиятини яратиш ва тарғиб қилиш, иш жойларида ҳар йили ўлим ҳолатларини камайтириш, ушбу муаммоларга жаҳон ҳамжамияти эътиборини жалб қилиш мақсадида Халқаро меҳнат ташкилоти, ХМТ (International Labour Organization, ILO) 28 апрель кунини Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни деб эълон қилган.

Ушбу кун биринчи марта 2003 йилда нишонланган.

Бутунжаҳон меҳнат хавфсизлиги куни ғояси вафот этган ишчиларни хотирлаш кунидан келиб чиқади, илк бора Америка ва Канада меҳнаткашлари томонидан 1989 йилда иш жойида жароҳатланган ёки ҳалоқ бўлган ишчиларни хотирлаш учун ўтказилган.

Бугунги кунда юздан ортиқ мамлакатларда меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳал этилмаган муаммоларига жамоатчилик эътиборини жалб қилишга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда.

Улар, одатда давлат органлари, касаба уюшмалари ташкилотлари, иш берувчилар ташкилотлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мутахассислар томонидан ташкил этилади.

Ҳар йили Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни ХМТ олдида турган муаммоларга бағишланади ва турли шиорлар остида ўтказилади.

Бу йил ХМТ Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш кунини “Иш жойдаги соғлиқ ва хавфсизлик – бу ҳаётни сақлаб қолиши мумкин. Пандемияни тўхтатинг” шиори остида ўтказилишини тавфсия қилмоқда ва “Пандемия шароитидаги меҳнатни муҳофаза қилиш” тавсияларини иш берувчиларга юбормоқда.

Ушбу тавсиялар билан Ўзбекистаон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий сайтида қуйида илова бўйича танишиш мумкин:

Охрана_труда_в_условиях_пандемии_RUS