23-октябр куни Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 23-йиғилиши бўлиб ўтди.

24.10.2022

23-октябр куни Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 23-йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ҳамда Россия Федерацияси ҳукумати раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ҳамраислик қилди.

Шунингдек, йиғилишда икки мамлакатнинг асосий вазирлик ва идоралари раҳбарлари, хусусан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов ҳам иштирок этди.

Учрашув доирасида вазирлик ҳамда Россия Федерацияси Меҳнат ва бандлик бўйича Федерал хизмати раҳбарияти ўртасида “2030-йил учун Меҳнат инспекцияси, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бандликка кўмаклашиш масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Протоколни амалга ошириш бўйича Қўшма чора-тадбирлар режаси” алмашилди.