22-март маҳалла тизими ходимлари куни муборак бўлсин!
Қадим ва навқирон, бетакрор ва жозибадор мамлакатимизнинг байрамлари шодиёналарга уланиб кетмоқда. 2022- йилнинг баҳори бободеҳқонларимиз бахтига барака ёмғири билан она заминимизни сийлади. Куни кеча президентимиз кўп миллионли аҳолига самимий тилакларини билдириб, 22-март маҳалла тизими ходимлари куни ҳақида алоҳида тўхталдилар. Зеро, маҳалла тушунчаси кичик ватан сифатида барчага қадрдон. Муқаддас қўрғонимиз, илк қадамларимиз, илк дўстимиз, илк тадбирларимиз айнан маҳалла билан чамбарчас боғлиқ. Бугун биз доим суянадиган, фикрлашадиган, яқин ҳамкоримиз маҳалла тизими ходимлари куни нишонланмоқда. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг жамоаси бундан кейин ҳам сиздек фидойи ва фаол қатлам билан бирга ишлашга тайёр. Байрамингиз муборак бўлсин!
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов