2023-йилда вазирликнинг халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ишлари жадаллашиб, меҳнат миграцияси географияси кенгайди:

28.12.2023

- Буюк Британия, Германия, Япония, Руминия, Болгария, Венгрия каби ривожланган давлатларга ташкилий юбориш йўлга қўйилди;
-109 та хорижий иш берувчилар билан шартномалар тузилди;
- шартнома бўйича, 37 минг хайрихоҳ фуқаролар хорижда ишга жойлаштирилиб, белгиланган режа 106 фоизга адо этилди;
- ташкилий тарзда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётган 2392 нафар шахсларга имтиёзли кредитлар ажратилиб, режа 119,6 фоизга бажарилди;
- белгиланган режа 330 фоизга ортиғи билан уддаланиб, 132 703 нафар хорижга чиқиб кетаётган шахсларни соғлиғи ва ҳаётини суғурталаш харажатлари қоплаб берилди;
- хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган меҳнат мигрантларининг 222 минг нафарига ҳуқуқий, моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилди.