⚡️2023-ҚЎШИМЧА ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ!!!

23.12.2022

⚡️2023-ҚЎШИМЧА ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ!!!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023-йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

✅2023-йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 2-январ – душанба, 30 июн – жума;
✅олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 3 январ – сешанба, 20 март – душанба, 22 март – чоршанба, 24 апрел – душанба, 1 июл – шанба, 2 сентябр – шанба, 30 декабр – шанба.

✅2023-йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилди:
7 январ – шанба кунидан 3 январ – сешанба кунига;
11 март – шанба кунидан 20 март – душанба кунига;
25 март – шанба кунидан 22 март – чоршанба кунига;
29 апрел – шанба кунидан 24 апрел – душанба кунига.

Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 28-октябрдаги ЎРҚ–798-сон Қонуни билан тасдиқланган Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ:
ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи “1 октябр – Ўқитувчи
ва мураббийлар куни” 2023-йилда якшанба – дам олиш кунига тўғри келганлиги муносабати билан ушбу дам олиш куни 2023-йил 2-октябр – душанба кунига кўчирилди.

‼️2023-йилда қўшимча дам олиш кунлари учун ходимларнинг меҳнат таътили қисқартирилмайди.

🗓 2023-йил учун ишлаб чиқариш ТАҚВИМИ