2022-йилда Аҳоли бандлигини таъминлаш йўналишида амалга оширилган ишлар

30.12.2022

Аҳоли бандлигини таъминлаш йўналишида

1) Ҳудудларда корхоналар 85 мингтага кўпайиб, уларнинг сони 550 мингтага етди. Натижада, тадбиркорлик, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда 2 миллион аҳолининг доимий бандлиги таъминланди;

2) 2022 йилда даромад солиғи тўлаётган расмий банд бўлганлар сони 400 мингтага ошди. Уларнинг сони 5 миллион 100 мингга етди;

3) Маҳаллалардаги 35 мингта микро-лойиҳа доирасида 175 минг аҳоли ўзи яшайдиган маҳаллада даромад топишга эга бўлди;

4) Йўловчи ташиш, дурадгорлик, кулолчилик, риелторлик хизматини кўрсатиш каби 79 та фаолият тури бўйича ўзини ўзи банд қилиш имконияти яратилгани натижасида, бу йили 914 минг нафар фуқаро рўйхатдан ўтиб, уларнинг сони 2 миллионга яқинлашди;

5) Норасмий фаолият олиб бораётган 458 минг фуқароларнинг меҳнат фаолиятлари расмийлаштирилди;

6) Имконияти чекланган шахсларни бандлигини таъминлаш мақсадида алоҳида Миллий дастур ишлаб чиқилиб, 15 минг ногиронлиги бўлган фуқароларнинг бандлигига кўмаклашилди;

7) Ногиронлиги бўлган шахсларни касб-ҳунарга бепул ўқитиш тизими йўлга қўйилди. Шунингдек, ушбу шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия бериш тизими жорий этилди.

8) Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси тасдиқланди;

9) “Соттон Cампаигн” халқаро коалитсияси томонидан Ўзбекистон пахтасига эълон қилинган бойкотни бекор қилинишига эришиш натижасида глобал брендлар билан ҳамкорлик учун имкониятлар яратилди.

10) Фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш кўламини кенгайтириш мақсадида “Ишга марҳамат” мономарказлари сони 23 тага, маҳалла касб-ҳунарга ўқитиш масканлари сони 489 тага  етказилди. Мазкур таълим муассасаларида 140 минг ишсизлар касб-ҳунарга ўқитилди.

11) Хорижда ишлаш истагини билдирган шахслар учун ривожланган давлатларда, хусусан Германия, Англия, Сербия, Исроил, Япония давлатларида меҳнат фаолиятини юритиш имконияти яратилди.

12) Аҳоли бандлигини ошириш, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилган шахсларни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги турдаги субсидиялар ажратиш тизими йўлга қўйилди. Хусусан, касаначилик йўналишида мини-лойиҳаларни амалга ошириш, томорқа ер участкалари эгаларини кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилиш, қурилиш бригадалари ташкил этишни рағбатлантириш  жорий этилди.