2021 йилнинг иккинчи ярим йиллик кўрсаткичлари бўйича вазирлигимиз фаолияти 95 балл, яъни юқори даражада баҳоланиб, кучли 3 таликдан ўрин олди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 2021 йилнинг иккинчи ярим йиллик кўрсаткичлари бўйича вазирлигимиз фаолияти 95 балл, яъни юқори даражада баҳоланиб, кучли 3 таликдан ўрин олди.
Бу натижа тизимда ишлаётган барча фидойи ходимларимизнинг машаққатли меҳнати ва ҳаракатлари туфайлидир.
Рейтинг кўрсаткичлари юксалишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган Қудратулло Одинаев бошчилигидаги Давлат меҳнат инспекциясини, вазирлик бошқарма бошлиқлари Темур Маҳмудов, Шуҳрат Пўлатов, Илҳом Аброров, Саиджон Ражабов, Александр Наввотний, Бахтиёр Норбоев, Зоҳид Аскаров, Шомақсуд Шоабдукаримов, Мавжуда Мирзаева ва ижодий жамоасини, шунингдек, вилоят Бандлик бош бошқармаларини бу ютуқ билан муборакбод этаман!
2022 йилда ҳам пешқадамлик насиб этсин!
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов