20 мингга яқин фуқаронинг бандлиги таъминланади
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда 20 мингга яқин иш билан банд бўлмаган фуқаролар, шу жумладан, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга киришди.
Жорий йилнинг 15 октябридан 1 декабргача бўлган даврда иш билан банд бўлмаган фуқароларни, айниқса, хотин-қизларни тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналарга жалб этиш ва ишга жойлаштириш бўйича жадвал тасдиқланди.
Хусусан, 23 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги "Шарқ юлдузи" ҳамда "Баҳор" МФЙда яшовчи 112 нафар ишсиз хотин-қизлар ўз ҳудудида жойлашган 200 дан ортиқ иш ўрнига эга “Қарши Барокат” МЧЖ тикув-трикотаж фабрикасида бўлди. Ташриф чоғида корхонада яратилган шаротилар билан яқиндан танишилди ва иш берувчилар билан суҳбатлашилди.
Натижада 30 нафар хотин-қиз фабрикада фаолият кўрсатиш истагини билдирди ҳамда улардан ишга жойлашиш учун аризалар қабул қилинди.