“2 ой ичида қаердан иш топамиз? Иш бизни кутиб турибдими?”

10.12.2021

Ижтимоий тармоқдаги “2 ой ичида қаердан иш топамиз? Иш бизни кутиб турибдими?” сарлавҳаси остида чиқарилган мақола бўйича Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўрганиш жараёнида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018-йил 25 августдаги 685-сонли “Нефт ва газ тармоғи ташкилотларининг активларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрасиясининг 2020-йил 25 майдаги №02-1648 сонли Ғузор тумани худудида жойлашган “Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси” чорвачилик комплексини, сутни қайта ишлар ва колбаса сехини “нол” харид қийматда тўғридан тўғри шартнома асосида салоҳиятли тадбиркорга сотиш чораларини кўриш тўғрисидаги топшириқлари ижроси юзасидан Ўзбекнефтгаз Акциядорлик жамияти бошқарувининг 2021-йил 15 ноябрдаги №73-сонли Қарорига мувофиқ ходимларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисмининг 1-банди бўйича огоҳлантириш хатлари берилаётганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан Давлат меҳнат инспекцияси томонидан жамитя маъсуллари ва ходимларга меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишда қонунчиликда белгилаб қўйилган талаблар бўйича тушунтириш берилди.