Низом

Моддий-техник таъминлаш бўлими

Бошқарма бошлиғи

  1. Ишлар бошқармаси тўғрисидаги Низомга мувофиқ вазирликнинг ижро аппарати ва бошқарма фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, хўжалик ва транспорт ишини назорат қилади ҳамда бошқарма зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилишига шахсан жавоб беради.
  2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, вазирликнинг буйруқлари, баённомалари, топшириқлари, Ҳайъат қарорларини Марказий аппарат бошқарма ва бўлимлари, ҳудудий бош бошқармалар, тизимдаги бошқа ташкилотлар томонидан бажарилишини мувофиқлаштиради.
  3. Бошқарманинг таркибий тузилишидан келиб чиққан ҳолда штат жадвалига кўра, кадрлар масаласини кўриб чиқади, бошқармани ходимлар билан тўлдириш, яхши ишлаб келаётган ходимларни лавозимда ўстириш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш мақсадида раҳбариятга тегишли таклифларни киритади.
  4. Вазирликнинг Ҳайъат мажлиси қарорларининг бошқармага тегишли қисмини ўз вақтида бажарилишини назорат қилади.
  5. Бошқарма фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан вазирга таклифлар киритади.
  6. Вазирлик аппарати таркибий тузилмаларини керакли асбоб-анжомлар билан ўз вақтида таъминланишини ташкил этади.
  7. Бошқарманинг истиқбол ва жорий иш режаларини ишлаб чиқади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади.
  8. Бино ва иншоотлардан тўғри фойдаланиш, техника хавфсизлиги қоидасига риоя қилинишини мувофиқлаштиради.
  9. Автомобил транспортидан тўғри ва самарали фойдаланилишини ўрганиб боради.
  10. Иссиқлик, сув ўтказиш тизими, канализация, газ, электр тармоқлари, телефон аппаратлари ва тизимлари ишлашини мувофиқлаштириб боради.
  11. Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари, вазирлик тизимига кирувчи ўзига қарашли бошқа ташкилотлари билан бошқарма вазифасига кирувчи масалалар юзасидан ўз ваколати доирасида муносабатда бўлади.
  12. Бошқарманинг ваколатларига кирувчи масалалар бўйича мурожаатларни кўриб чиқади.
  13. Вазир ҳузуридаги ишлаб чиқариш ва ҳайъат мажлисларида иштирок этади.
  14. Низомда кўрсатилган ваколатлар доирасида бошқа вазифаларни ҳам бажаради.
  15. Бошқарма бошлиғи ваколати доирасида бошқарма ходимлари ўртасидаги вазифалар тақсимотига заруриятга қараб тегишли ўзгартиришлар киритиши мумкин.
  16. Бошқарма бошлиғи вақтинча ишда бўлмаган пайтда унинг вазифасини бош мутахассис ўрнатилган тартибда бажаради.