Низом

Банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш бўйича ишларни ташкил этиш бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари
вазирлигини Банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш бўйича
ишларни ташкил этиш бошқармаси тўғрисида
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш бўйича ишларни ташкил этиш бошқармаси (кейинги ўринларда “бошқарма” деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 августдаги “Меҳнат органлари тузилмасини такомиллаштириш ва фуқароларнинг меҳнат ҳукуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатини мухофаза қилиш тизимини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3913-сонли қарорига асосан ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (кейинги ўринларда “вазирлик” деб аталади) марказий аппаратининг таркибий бўлими ҳисобланади ҳамда вазирга ҳисобот беради.

2. Бошқарма Қорақалпоғистон    Республикаси      Бандлик     ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларининг банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш ташкил қилиш соҳасидаги олиб бораётган фаолиятларини мувофиқлаштиради.

3. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, вазирликнинг Ҳайъат қарорлари ва буйруқлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан тасдиқланган иш режасига асосан фаолият олиб боради ва ушбу Низомга амал қилади.

4. Бошқарма ўз фаолиятини вазирликнинг бошқарма ва бўлимлари, ҳудудий ва таркибий бўлинмалари ҳамда республикадаги бошқа вазирликлар ва идоралар ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда иш юритади.

II. Бошқарманинг асосий вазифалари ва функциялари

Қуйидагилар бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш борасида олиб борилаётган ишларни самарали ташкил этиш, норасмий бандликни камайтириш, аҳоли турмуши даражаси ва фаровонлиги юзасидан тадқиқотлар ўтказишда ва уни янада ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;

ҳудудлар бўйича меҳнат бозорини тахдил қилиш, ишсиз аҳолини ишга жойлаштиришда бандликнинг янги шаклларини кенг татбиқ этиш ҳисобига аҳоли бандлигининг ўсишини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;

банд бўлмаган аҳолини (қуролли кучлардан бўшатилган, жазо муддатини ўтаган, авф, амнистия актига асосан жазодан озод этилган, ишдан бўшаган, шу жумладан корхона тугатилиши ёки банкротга учраганлиги муносабати билан ишсизлар), ёшлар, аёллар ва ногиронларни замонавий ахборот- коммуникацион технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда уларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш;

ишга жойлаштириш соҳасида, туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари базасида, «ягона ойна» тамойили асосида комплекс хизматлар кўрсатиш бўйича замонавий офислар ташкил этилишини таъминлайди;

аҳоли (қуролли кучлардан бўшатилган, жазо муддатини ўтаган, авф, амнистия актига асосан жазодан озод этилган, ишдан бўшаган, шу жумладан корхона тугатилиши ёки банкротга учраганлиги муносабати билан ишсизлар), шу жумладан ёшлар, аёллар, имкониятлари чекланган шахслар, ишдан озод қилинган ходимлар ва аҳолининг бошқа тоифалари бандлигини ва улар ишга жойлаштирилиши бўйича маълумотлар шакллантирилиши ва таҳлил этилишини ташкил қилади;

ишсизларни жамоат ишларига, биринчи навбатда, йўл ва уй-жой коммунал инфратузилмасини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилишга, шаҳарлар ва туманларни ободонлаштиришга, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларида иштирок этишга жалб этиш;

вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчиларини улар эгаллаган мутахассисликларга мувофиқ ишга жойлаштиришни таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш орқали меҳнат органлари томонидан аҳолига ва иш берувчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ва улардан қулай фойдаланишни таъминлаш орқали ишсизларни, ёшларни, биринчи навбатда, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларининг битирувчиларини ҳамда аҳолининг бошқа ижтимоий заиф тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

илғор ахборот технологияларини ишга жойлаштириш жараёнига фаол жорий этиш, жумладан, Миллий вакансиялар базасини яратиш ва доимий ривожлантириб бориш;

бўш иш жойлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва тахдил қилишни ташкил этади, белгиланган тартибда тақдим этиладиган бўш иш жойлари ҳисобини юритади ва улар ҳақидаги маълумотларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда аҳолига етказади;

аҳолига ишга жойлашиш ва бандликни таъминлаш соҳасида хизматлар кўрсатишда нодавлат секторининг ролини ошириш ва ривожлантириш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан ҳар ойда йиғиб олинаётган бўш (вакант) иш ўринларида хусусий секторнинг улушини кўпайтириш чораларини кўриш;

вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказларининг фаолиятини ташкил этади;

иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва таркибий қайта ташкил этиш давомида, шунингдек ташкилотларнинг банкрот бўлиши ва тугатилиши натижасида ишдан бўшаб қоладиган ходимларни иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилишга доир мақсадли дастурлар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради;

ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун энг кам иш ўринлари банд қилиниши бўйича ҳокимликлар ва мазкур йўналишдаги маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорларининг бажарилишини назорат қилади;

2. Бошқарма ўз вазифаларини амалга ошириш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларининг битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этади;

аҳолини иш билан таъминлаш, ёшларни, ишдан бўшатилган ходимларни, авф, амнистия муносабати билан жазодан озод этилганларни, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келган шахсларни ва аҳолининг бошқа тоифаларини ишга жойлаштиради;

туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига иш қидириб мурожаат қилган фуқароларнинг ишга жойлашишини таъминлайди;

аҳолига ишга жойлашиш ва бандликни таъминлаш соҳасида хизматлар кўрсатишда нодавлат секторининг ролини ошириш ва ривожлантириш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ва қонунчиликни такомиллаштириш б>шича таклифлар ишлаб чиқади;

ишсизлар ва ишга жойлашишга муҳтож банд бўлмаган аҳоли ҳисобини юритади;

одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш ишларини белгиланган тартибда ташкил этади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ички ишлар органлари билан биргаликда вақтинчалик бир марталик ва мавсумий ишларда, меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномасини расмийлаштирмасдан банд бўлган шахсларни ҳисобга олиш чора- тадбирларини амалга оширади;

III. Бошқарманинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вазирликлар, идоралардан бошқарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича барча керакли материалларни, маълумот ва ахборотларни сўраш ва олиш;

вазирликка қарашли тизим муассасасаларидан бошқарма ваколатига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган тегишли ҳужжатлар, ҳисоботлар ва материалларни олиш;

вазирлик тизимидаги банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштиришни ташкил қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларида фаолият йўналишларини белгилайди, ишларни ташкил этилиш мониторингини олиб бориш, раҳбариятга тегишли таклифларни киритиш.

Бошқарма қуйидаги мажбуриятларга эга:

банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштиришни ташкил қилиш бўйича Қорақалпогистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларидан ҳисоботларни қабул қилиш ва уларнинг тўғрилигини таъминлаш.

вазирлик ва ҳудудий бош бошқармаларининг бандлик ва меҳнат бозори бўлимлари раҳбарлари ва ходимларини ўқитиш ва қайта ўқитиш тизимини ташкил этиш;

банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштиришни ташкил қилиш бўйича йилнинг ҳар чорагида тизимда ва бошқарма ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида вазирлик раҳбариятига умумлаштирилган ахборотларни тақдим этиш;

вазирлик Ҳайъати қарорлари, вазирнинг буйруқлари ва кўрсатмаларини бажарилишини таъминлаш.

IV. Низомнинг амалда бўлиш муддати

Ушбу Низом белгиланган тартибда тасдиқлангандан сўнг кучга киради ва бошқарма мавжуд бўлган барча вақт мобайнида амалда бўлади.

Низомга бошқарма қайта тузилганда (қўшиб юборилган, бирлаштирилганда) ёки унга юклатилган вазифалар ўзгарганда ва вазирлик раҳбариятининг кўрсатмаларига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

V. Бошқарма ходимларининг жавобгарлиги

Бошқарма ходимлари Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган вазифаларни бажармаганлиги учун интизомий ва модций жавобгардир.