Низом

Ташқи меҳнат миграцияси ва қайтган меҳнат мигрантларнинг реинтеграция дастурлари бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси ва қайтган меҳнат мигрантларнинг реинтеграция дастурлари бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси ва қайтган меҳнат мигрантларнинг реинтеграция дастурлари бошқармаси (кейинги ўринларда бошцарма деб юритилади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Меҳнат органлари тузилмасини такомиллаштириш ва фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатини муҳофаза қилиш тизимини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 20 августдаги ПҚ-3913-сон карори ва ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг ташки меҳнат миграция тизимини янада такомиллапггириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўгрисида”ги 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон қарорига асосан Бошқарма фаолиятини амалга оширади ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлар вазирлигининг (кейинги ўринларда вазирлик деб юритилади) ички таркибий бўлими ҳисобланади.

3. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қарор ва буйруқларига, вазирлик Низоми, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.

4. Вазирликка ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун фуқароларни ташкиллаштирилган тарзда йиғиш юзасидан халқаро шартномалар тузиш, уларнинг республика ташқарисида иш жойларига хавфсиз тарзда етиб боришини таъминлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш соҳасида юкланган вазифалар Бошқарма томонидан бевосита ёки унинг қуйи турувчи Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларининг _________  бўлимлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳукуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси орқали амалга оширилади.

II. Бошқарманинг асосий вазифалари ва функциялари

Қуйидагилар бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш ва меҳнат миграциясидан қайтган Ўзбекистон Республикаси фуқароларни ишга жойлаштириш масалаларида кўмаклашиш;

Меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда бевосита иштирок этиш;

Миграция масалалари билан шуғулланувчи манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, маъмурий тузилмалар, маҳаплий давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро алоқа ўрнатади;

Миграция соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги таргибот ва ташвиқот ишларини амалга оширади;

Миграция соҳасига оид давлат сиёсатини ривожлантиришга қаратилган халқаро, республика, минтақавий ва маҳаллий тадбирларни белгиланган тартибда ташкил этади ва ўтказади.

Чет элда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларни Ўзбекистон Республикасида қўллаб-қувватлашга қаратилган халқаро шартномалар, миллий ва давлат дастурлари, шунингдек, одам савдосининг олдини олиш соҳасини ва Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида келган чет эл фуқароларининг мониторингини амалга оширади;

миграция соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишда давлат органларига, маҳаллий ҳокимият органларига ёрдам кўрсатади;

диаспоралар ва хорижий юртдошларимизнинг миллий-маданий бирлашмалари билан алоқа ўрнатади;

Ўзбекистон Республикасн фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш масалалари бўйича хорижий мамлакатлар билан имзоланган ҳамкорлик тўгрисидаги шартномалар, битимлар, баённомалар ва бошка ҳужжатлардан келиб чиқадиган тегишли қарорлар ва мажбуриятларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш ва уларни Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида юритилишини мониторинг қилиш;

Ўзбекистон Республикасн фуқароларини уюшган ҳолда танлаш бўйича хорижий иш берувчилар билан шартномалар тузалишини ҳамда уларни меҳнат меъёрларига амал қилган ҳолда тизимли йўлга қўйилишини мониторинг қилиш;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда танлаш, тайёрлаш, мослаштириш тадбирларини ва хорижда ишга жойлапггириш жараёнларини тўгри ташкил этилишини назорат қилиш;

Ташқи меҳнат миграцияси фаолиятига доир масалаларни комплекс тахдил қилиш, шу асосда норматив-хуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чикиш;

Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор давлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва уларнинг ваколатхоналари билан биргаликда одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари тармоқларини ривожлантириш ва қочоқлар, бошпана изловчилар учун вақтинча яшаш жойларини ташкил этиш ишларини амалга ошириш.

Хорижда меҳнат фаолиятини юритаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини меҳнат ҳуқуклари ва ижтимоий ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш жараёнларини тартибга солиш масалалари бўйича хорижий давлатларнинг ваколатли органлари, халқаро ташкилотлар, институтлар ҳамда фондлар билан ҳамкорлик қилиш;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хорижда меҳнат қиламан деб огир аҳволга тушиб қолмасликларини олдини олиш учун чора-тадбирлар, қўлланмалар, буклетлар ва видеороликлар ишлаб чиқиш. Хорижда меҳнат фаолиятини юритаман деб оғир аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Ўзбекистонга қайтариш чораларини кўриш;

Ўзбекистон Республикасн фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Республика ҳудудидан транспортда кетаётганда уларнинг хавфсизлигини таъминланиш чоралари ҳамда авиа ва темир йўл транспортида имтиёзли йўл чипталарини сотиш бўйича ташкил этилган ихтисослаштирилган кассалар ишини тўғри йўлга қўйилишини, фаолиятини назорат қилиш;

меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида чет элга чиқаётган шахсларни касбга ўқитиш ва қайта ўқитишга кўмаклашади;

Бошқарма ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш ва меҳнат миграциясидан қайтган Ўзбекистон Республикаси фуқароларни ишга жойлаштириш масалаларида кўмаклашиш соҳасида:

Юридик шахсларга хорижий ишчи кучини жалб қилишга рухсатномаларни ва хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни белгиланган тартибда бериш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида меҳнат қилаётган хорижий фуқаролар ҳисобини юритилишини назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикасн фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар олиш учун аризаларни кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикасн фуқароларини шартномалар асосида хорижга ишга жўнатаётган рекрутинг ташкилотлар меҳнат фаолиятни қонуний амалга оширилиши юзасидан назорат олиб бориш;

Ишчи органига тақдим этилган лицензияларни бериш, қайта расмийлаштириш, тўхтатиш, тугатиш ва бекор килиш тўғрисидаги аризалар белгиланган тартибда кўриб чиқилишини назорат қилиш;

Ишчи орган хулосасини олган кундан бошлаб ўн иш кун мобайнида лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўгрисида қарор қабул қилиш. Ишчи орган лицензия талабгорини тегишли қарор кабул қилингандан кейин уч кун давомида кабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилиши шарт;

Лицензия чекланмаган муддатга берилиб, лицензияларни олиш, ҳисобга олиш ва сақпаш бўйича ишчи орган фаолиятини мониторинг қилиш;

Лицензия талаблари ва шартларига риоя этиш юзасидан назорат қилиш ҳамда лицензиат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва мудцатларда лицензия талаблари ва шартларига риоя этишини режали текшириш;

Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан текширувлар ўтказилиши, шунингдек, тушган шикоят ва аризаларга мувофиқ зарур чораларни кўриш ва амалга ошириш;

Зарурат бўлса, мигрантнинг меҳнат қилиш шароитлари ва ижтимоий ҳимояси тўғрисида ахборот олиш мақсадида унинг иш ва яшаш жойини бориб кўриш;

Лицензиянинг амал қилиши лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги аниқланган, шунингдек, аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмалари бажарилмаган ҳолларда тўхтатилиши чораларини кўриш ҳамда лицензиянинг амал қилишини тўхтатишга сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этиш учун муддат белгилаш.

Лицензиянинг амал қилиши тўхтатилишига олиб келган ҳолатлар лицензиат томонидан бартараф этилса, мазкур ҳолатлар бартараф этилгани тўгрисида ёзма тасдикнома олинган вактдан бошлаб, уч кун мудцатда лицензиянинг амал қилишини тиклаш чораларини кўриш.

Бошқарма ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси фукароларини хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш имконияит ва шароитларини такомиллаштириш мақсадида хорижий мамлакатларнинг меҳнат бозорини ўрганиш;

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ва ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон Республикасн фуқароларининг мавжуд маълумотлар базаси ва хорижий иш берувчилар реестрини ташкил этилишини назорат қилиш. Вазирлик тизимида чет элда ишлашни хохловчилар ва хорижий иш берувчилар учун ягона маълумотлар базасини ташкил этиш;

Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикасн фуқароларнни кетишдан олдин мослапггириш, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, уларга чет тилларни, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқаришда меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қоидаларини ўргатиш жараёнларини амалга оширилишини доимий назорат қилиб бориш;

Хорижий иш берувчилар талабларини ҳисобга олган ҳолда, ишга жойлашгириш учун хорижга юборилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини меъёрий талабларга асосан ҳужжатларни расмийлаштирилиши ва ваколатли тиббиёт муассасаларини комплекс тиббий кўрикдан ўтказилишини мониторинг қилиш;

Хорижий ишчи кучини жалб қилиш учун юридик шахсларга рухсатномалар ва чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни берилиши ҳамда Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучидан фойдаланишни тартибга солувчи қонун хужжатлари ва норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан назорат қилиш.

Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларни кетишдан олдин ўқув-мослаштириш марказлари, ўқитиш, қайта ўқитиш ва малака ошириш марказлари, тил ўргатиш марказлари фаолиятини назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари орқали миграция соҳасини самарали ва тўғри ташкил этилиши бўйича хориж ваколатхоналарига хамкорлик қилиш;

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни, шу жумладан Вазирлик тизими оркали хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик муассасалари билан ҳамкорликда ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя килиш, моддий қўллаб-қувватлаш чораларини амалга ошириш;

Меҳнат мигрантларини кайта интеграциялаштириш бўйича дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш, хорижда вақтинча меҳнат фаолияти ниҳоясига етгач, ватанига қайтиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Ўзбекистон Республикаси худудида кейинчалик ишга жойлаштириш учун уларнинг рўйхатларини аҳолини ишга жойлаштиришга кўмаклапгувчи ҳудудий органларга тақдим этилишини таъминлаш.

III. Бошқарма ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

Бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқукдарга эга:

ўз ваколатларини амалга оширишни таъминлаш мақсадида ташкилотлар ва ходимлардан ахборотлар, маълумотлар сўраш ва олиш;

жисмоний ва юридик шахслардан келган ариза ва мурожаатлар юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва таълуқлилиги бўйича тегишли бўлимлардан керакли маълумотлар олиш ва умумлаштириш, ўз ваколати доирасида жавоб хати йўллаш;

тузилган шартномаларга мувофиқ хорижда ишлаш учун кадрларни танлаб олиш, уларнинг чет тилларни билишини ва касбга лойиқлигини текшириш жараёнларини қонунийлиги ва талабларга мос равишда амалга оширилишини мониторинг қилиш;

хорижий ҳамкорлар билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўгрисида тузилган шартномаларга мувофиқ хорижга ишга юбориладиган номзодлар ҳақида ахборот олиш учун ваколатли органларга мурожаат қилиш;

хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишни хоҳловчи Ўзбекистон Республикаси фукароларини чет тилларга ўқитиш ва касбга тайёрлаш бўйича инновацион ўкув тизимини ташкиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш фаолияти билан шугулланувчи юридик шахслар меҳнат фаолиятини самарали тартибга солиш соҳасида мониторинг олиб бориш;

хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини кетишдан олдин тайёрлаш, чет тилига ўқитиш ва имтиҳонга тайёрлашга ихтисослашган ҳудудий филиалларни, марказларни фаолиятини мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш;

Ташқи меҳнат миграцияси Агентлиги фаолиятни комплекс тахлил қилиш, шу асосда норматив-хуқуқий базани такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чикиш ва Агентлик фаолиятини мувофиклаштириб бориш;

Агентликка ва меҳнат миграцияси тизимидаги ташкилотларга юкланган функционал вазифаларнинг ижросини ўз мудцатига бажарилишини доимий назорат қилиб бориш;

Агентлик ва унинг таркибий бўлинмалари бошкарув ходимларининг чекланган сонига ўзгартиришлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда Агентликнинг хорижий ваколатхоналарини ташкил этиш ва уларга номзодлар тавсия қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига Агентликка бошлиқ, бошлиқ биринчи ўринбосар ва ўринбосарлари лавозимига тайинланиши ва лавозимидан озод этилиши юзасидани ўз ваколати доирасида таклиф киритиш;

Ташқи меҳнат миграцияси Агентлигининг фаолиятига боғлик хизматлари, штатлар жадвали, уни саклаш учун харажатлар сметаси бўйича ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирга таклиф киритиш;

Ташқи меҳнат миграцияси Агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг тасдиқпанган давлат ривожлантириш дастурлари ва бошка мақсадли дастурлари доирасида лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб қилишда, мамлакатимиз масъул ижро этувчиларининг талабномалари бўйича Ўзбекистон Республикасига хорижий мутахассисларни жалб қилишга белгиланган тартибда рухсатномалар беришни (узайтиришни), шунингдек, чет эл фукароларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқукини берувчи тасдиқномалар беришни (узайтиришни) белгиланган тартибда таъминланишини мониторинг қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири билан кедишган ҳолда Ташқи меҳнат миграцияси Агентлигининг ҳудудий филиаллари, хорижий ваколатхоналари, хорижга кетаётган фуқароларни кетишдан олдин мослаштириш ва ўқитиш марказлари раҳбарларини, бўлинмалар раҳбарларини ва ходимларни лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этиш бўйича таклиф киритиш;

Бошкарманинг мансабдор шахслари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши юзасидан жавоб берадилар.

IV. Бошқарма фаолиятини ташкил этиш

Бошқарманинг тузилмаси ва штатлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан, ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тасдиқланади.

Бошкармани Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошқарма бошлиғи бошқаради. Бошқарма бошлиғи бевосита Ўзбекистои Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлар вазири ва вазир биринчи ўринбосарига бўйсунади.

Бошқарма бошлиғи:

  • Бошқарманинг жорий фаолиятини ташкил этади ва Бошқарма зиммасига юкланган вазифалар бажарилиши учун жавоб беради;
  • Давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий давлатларнинг давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек, хапкаро ташкилотлар билан муносабатларда, миграция сохасидаги халқаро лойиҳаларда Вазирлик номидан иш юритади;
  • Узбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига билан келишган ҳолда Агентликнинг бошқарма бошлиқлари, Агентликнинг ҳудудий филиаллари, хорижий ваколатхоналари, хорижга кетаётган фуқароларни кетишдан олдин мослаштириш ва ўқитиш марказлари раҳбарларини, бўлинмалар раҳбарларини ва ходимларни лавозимга тайинлаш таклифлар киритади;
  • Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири билан келишган ҳолда Ташқи меҳнат миграцияси Агентлигининг ҳудудий филиаллари, хорижий ваколатхоналари, хорижга кетаётган фуқароларни кетишдан олдин мослаштириш ва ўкитиш марказлари раҳбарларини, бўлинмалар раҳбарларини ва ходимларни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш бўйича таклиф киратади;
  • Бошқармага юкланган вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.