Вазифалар

Меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнат стандартлари бошқармаси

Бошқарманинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

меҳнат бозори ва аҳоли бандлигини чуқур таҳлил қилиш асосида ва жаҳон тажрибасини инобатга олиб, меҳнатга ҳақ тўлашнинг бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган меҳнат стандартлари, нормалари ва нормативларини, шунингдек самарали механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;

меҳнат ва аҳоли бандлик масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқишда қатнашиш;

меҳнат муносабатларини, меҳнатни моддий рағбатлантириш механизмларини янада такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;

меҳнатга ҳақ тўлашнинг меҳнат стандартлари, нормалари, замонавий усуллари ва механизмларини жорий этиш ва уларга риоя қилиш, шунингдек меҳнат муносабатларини мақбуллаштириш масалаларида корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга амалий ҳамда услубий ёрдам бериш;

ваколат доирасида меҳнат ва аҳоли бандлиги соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш.

Бошқарма зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг тегишли бўлинмалари билан биргаликда жамиятни ислоҳ қилиш мақсадлари ва устуворликларидан келиб чиқиб, меҳнат стандартлари, нормалари ва нормативларини ишлаб чиқади;

аҳолини иш билан таъминлаш даражаси ва тузилмасинини энг тўлиқ ва холис баҳолаш мақсадида меҳнат бозори ҳолатини мониторингида қатнашади;

иқтисодиётнинг кадрларга бўлган эҳтиёжларини таҳлил қилиш асосида таълим муассасаларида ишчи кадрлар ва мутахассисларни касбга тайёрлаш йўналишларини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда ходимлар касблари ва хизматчилар лавозимлари бўйича, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишчиларга ходимларнинг асосий касблари юзасидан малака разрядлари бериш бўйича меҳнатни нормалаштириш ва тариф-малака хусусиятларини ишлаб чиқиш масалалари юзасидан иш олиб боради;

манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда энг муҳим ижтимоий-меҳнат нормалари ва нормативлари рўйхатини белгилайди, шунингдек уларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги 795-сон қарорида тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларида кўрсатилган хизматлар лавозимлари ва ходимлар касблари номларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларда аввал фойдаланилган лавозимлар ва касблар билан бир хиллигини белгилайди;

тегишли касаба уюшмалари органлари (ходимларнинг бошқа вакиллик органлари) ва иш берувчилар (уларнинг бирлашмалари) таклифига кўра тармоқ битимларини тузишда иштирок этади;

меҳнатни нормалаш, замонавий меҳнат стандартларини жорий этиш, меҳнатга ҳақ тўланишини ташкил этиш, тариф малака маълумотномаларида акс этмаган лавозимлар ва ишлар, касблар ҳамда лавозимларни тариф сеткасининг тешишли разрядларига киритиш масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ҳамда бошқа ташкилотларга амалий ва услубий ёрдам беради;

аҳоли даромадларини давлат томонидан тартибга солиш механизмини тартибга солишга доир таклифлар тайёрлашда иштирок этади;

иқтисодиётнинг айрим тармоқлари ва секторлари учун иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларнинг энг кам миқдорини, ходимлар сонининг энг кам нормативларини ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасини белгилаш бўйича таклифлар тайёрлайди;

давлат ва хўжалик бошқарувининг манфаатдор органлари билан биргаликда давлат муассасалари ва давлат унитар корхоналари учун лавозимлар жорий этиш шартлари ва ходимлар сони нормативларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

меҳнатни моддий рағбатлантириш механизмларини ва меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш усулларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишда иштирок этади;

меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини, ягона тариф сеткасини такомиллаштириш, иш ҳақини туман бўйича тартибга солиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;

иш вақтининг йиллик, чораклик ва ойлик балансини белгилайди;

жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқади, шунингдек Бошқарма ваколатига кирадиган масалалар юзасидан қонун ҳужжатлари бузилишини бартараф этиш бўйича зарур ҳаракатларни амалга оширади;

Бошқарма ваколатига кирадиган ва раҳбарият қарорини талаб қилмайдиган масалалар бўйича мустақил ёзишмалар олиб боради;

давлат органлари, шунингдек бошқа корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, шу жумладан касаба уюшмалари билан ўзаро муносабатларда Бошқарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича вазирлик номидан белгиланган тартибда вакил бўлиб қатанашади;

меҳнатни нормалаш ва иш ҳақи масалалари, шунингдек Бошқарма ваколатига кирадиган бошқа масалалар юзасидан изоҳлар, тавсиялар ва кўрсатмалар беради;

меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлаш масалаларига доир қонун ҳужжатлари, йўриқномалар ва низомларга зид маҳаллий ҳужжатлар амал қилишини тўхтатиш бўйича таклифлар киритади.