Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларига малака сертификатини бериш учун тест саволлари тўплами

Авария ҳақидаги тезкор хабар нималардан иборат бўлиши керак:

A) хавфли ишлаб чиқариш объектиинг номи ва рўйхат рақами

B) авария вақти ва санаси

C) авария ҳолати ва унинг оқибатлари ҳақида қисқа тавсиф

D) барча жавоблар тўғри

Ўқли, минорали ва портал кранларининг йиқилишининг олдини олиш учун улар қандай мосламалар билан жиҳозланиши зарур:

A) машинист учун ечиб олинадиган кабина билан

B) юк кўтариш чеклагичи билан

C) 20 кг дан ортиқ бўлмаган илиш илмоғи билан

D) ўзбошимча ҳайдашга қарши мослама билан

Нефть, газ ва газли конденсат конларини қидириш ва тайёрлаш бўйича ишларни амалга оширишда, овқат тайёрлаш ва дам олиш бинолари скважина (қудуқ) оғзидан қанча масофада жойлаштирилиши зарур:

A) скважина оғзидан 50 м дан кам бўлмаган масофада

B) скважина оғзидан 200 м дан кам бўлмаган масофада

C) скважина оғзидан 300 м дан кам бўлмаган масофада

D) скважина оғзидан 100 м дан кам бўлмаган масофада

Қандай модда ёки материаллар алоҳида хавфли юк ҳисобланади:

A) паст ҳароратларда қаттиқ ҳолатдан газли ҳолатга айланиши (сублимациялашиши) мумкин бўлган моддалар

B) ташиш жараёнида алоҳида эҳтиёт чораларини талаб қилувчи

C) ташиш ёки юклаш-тушириш ишларида ўзидан-ўзи ёниши ёки алангаланиши мумкин бўлган моддалар

D) ташиш жараёнида алоҳида эҳтиёт чораларини талаб қилувчи, юқори хавфлилик даражасидаги физик-кимёвий хусусиятларга эга бўлган модда ва материаллар

Лойиҳаланаётган хавфли ишлаб чиқариш объекти учун саноат хавфсизлиги декларацияси ким томонидан тасдиқланади:

A) ушбу фаолият турига лицензия берган ташкилот томонидан

B) Саноат хавфсизлиги Давлат қўмитаси томонидан

C) лойиҳани бажарувчи ва ундан юқори ташкилот томонидан

D) лойиҳа буюртмачиси томонидан

Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги қонунининг асосий тушунчалари:

A) идентификация

B) барча жавоблар тўғри

C) экспертиза

D) декларация

Альфа нурланиш нима:

A) ядровий ўзгаришларда тарқалувчи, узлуксиз энергетик спектрли ионлаштирувчи нурланиш

B) энергетик нурланиш

C) атом ядросининг парчаланишида протонлар тарқатувчи нурланиш

D) ядровий ўзгаришларда тарқалувчи, альфа-зарралардан иборат бўлган ионлаштирувчи нурланиш

Кўтаргич (вишка) да ўрнатилган юк кўтаришни чеклагични синовдан ўтказиш даври қачон:

A) ҳар икки йилда бир мартадан кам бўлмаган марта

B) ҳар олти ойда бир мартадан кам бўлмаган марта

C) ҳар чоракда бир мартадан кам бўлмаган марта

D) йилига бир мартадан кам бўлмаган марта

Ноқонуний бекор қилинган меҳнат шартномаси қайта тикланишида ишчига етказилган зиённи тўлашда иш берувчига қандай мажбуриятлар юклатилади

A) ҳамма жавоблар тўғри

B) қўшимча ҳаражатларга товон тўлаш

C) ишга сабабсиз қатнашмаган вақти учун мажбурий тўлов

D) ақлий зарар учун товон тўлаш

Саноат хавфсизлиги талаблари нимадан иборат:

A) ишлаб чиқаришда ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича қонунчилик ва меъёрий-техник ҳужжатларнинг талабларининг бажарилишини назорат қилиш

B) қонунчилик ҳужжатларидаги шартлар, таъқиқлар, чекловлар ва бошқа талаблар, шунингдек саноат хавфсизлигини таъминловчи меъёрий-техник ҳужжатлар

C) техник қурилмаларни сертификатлаш

D) алоҳида фаолият турларини лицензиялаш

Жамоа шартномаси қанча муддатгача амал қилинади

A) томонлар келишган ҳолда исталган муддатгача

B) 1 йил муддатгача

C) 5 йил муддатгача

D) 3 йил муддатгача

Бюджетдан ташқари корхоналарда келтирилган зарарни қоплаш манбаси нима

A) тўлов амалга оширилмайди

B) иш берувини маошидан ушлаб қолинади

C) корхонанинг ўз маблағлари

D) Давлат бюджети маблағлари

Меҳнатдан шикастланиш содир бўлганда иш берувчи қачон айбдор бўлади

A) меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилганда

B) ташкилий-техник тадбирларга амал қилганда

C) меҳнат муҳофазаси, техника ҳавфсизлиги қоидаларига амал қилмаганда

D) санитар-гигиеник ва даволаш профилактикаси тадбирларига риоя қилганда

Корхона фаолияти ишчилар соғлиги ва ҳаётига ҳавфли бўлса, уни иш фаолиятини вақтинча тўхатиш учун ким қарор қабул қилади

A) Ўзбекистон Республикаси Бош давлат меҳнат инспектри

B) корхона жамоаси

C) меҳнат бўйича ижроия ҳокимият органи

D) ишчини ўзи

Қайд этилганларда қайси бири юк кўтарувчи машина қисмларига тегишли

A) электр узатмали таль

B) арқон

C) ўқ-ёйли осма кран

D) лебедка

Меҳнат шароитларидаги зарарлар даражасини баҳоси нимани амалга оширади

A) меҳнатни оптимал шароитларини

B) меҳнатни рухсат этилган шароитларини

C) гигиеник меъёрлар ва концентрацияларни рухсат этилган сатҳлари даражасини тушириб юборади

D) гигиеник меъёрлар ва концентрацияларни рухсат этилган сатҳлари даражасини ошириб юборади

Автомобилни йўналишга чиқишидан олдин техник ҳолатини ким ва қачон белгилайди

A) ҳайдовчи, ҳафтада бир марта

B) МХТ бошлиғи

C) меҳнат муҳофазаси бўйича мухандис

D) ҳар куни, автомобилни техник кўрикдан ўтказувчи шахс ва ҳайдовчи

Комиссия аъзолари иш берувчидан бахтсиз ҳодисани текшириш жараёнида оғзаки ва ёзма тушунтириш хати олишга ҳақлими

A) йўқ, ҳаққи йўқ

B) ҳа, ҳаққи бор

C) маълумот маҳфий

D) иш берувчини иҳтиёрига қараб

Прессловчи ускунларда мустақил ишлаш учун кимларга рухсат берилади

A) техника коллежини тамомлаган ишчиларга

B) техника хавфсизлиги бўйича йўриқномадан ўтган шахсларга

C) 18 ёшга тўлган, тиббий кўрикдан, ўқишдан ва махсус аттестациядан ўтган шахсларга

D) ишлаб чиқаришдаги стажи 5 йилдан кам бўлмаган ишчиларга