Ёшлар сиёсати
Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligiga biriktirilgan 28 nafar yoshlarni o‘rganish ishlari boshlab yuborildi.
Jumladan, vazirlikning Yoshlar masalalari bo‘yicha vazur maslahatchisi Q.Odinayev boshchiligida ishchi guruh va masʼullar bilan birgalikda to‘rt nafar yosh oilalarning ularni muammolari o‘rganildi.
Unga ko'ra muammolarni bartaraf etish maqsadida mahalla raisi, yoshlar yetakchisi hamda tegishli masʼullar bilan birgalikda chora-tadbirlar belgilandi.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизим тасаруфий ташкилотларида фаолият олиб борувчи ёшлар
томонидан билдирилган
Т А К Л И Ф Л А Р:
2024 йил 15-январдаги “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширилиши белгиланган устувор вазифалар стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 5-сон буйруғи ижроси юзасидан, 25-март кунидан 29-март кунига қадар бошқарма, туман бўлим бошлиқлари (шаҳар, туман) тизим тасаруфий ташкилотларида фаолият олиб борувчи жами 1.680 нафар ёшлар билан мулоқоти бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда Ёшлар етакчилари томонидан, Вазирликда амалиёт ўташ истагини билдирган ёшлар 166 нафарни, хорижий давлатларга бориб малакасини ошириб келиш истагини билдирган
90 нафарни, "Zakovat klubi"га аъзо бўлиш истагидаги ёшлар нафар ёшлар 253 нафарни, “Ибрат фарзандлари” платформасига аъзо бўлган ёшлар 340 нафарни, ички туризм асосида ёшлар билан учрашувларни ташкил этиш бўйича 628 та таклифлар билдириб ўтилди.
Учрашувда Ёшлар етакчилари ҳуқуқий саводхонликни ошириш исагида бўлган ёшлар 352 нафарни, тизимда фаолият олиб бораётган ўрта маҳсус билимга эга ёшларни Олий таълим муассасаларига йўлланма берилишини истаб 126 нафар ёшлар таклифларини киритди, IT сохасида билмларини ошириш истагида бўлганлар 123 нафар, хорижий тилларни эгаллаш истагида бўлган ёшлар 302 нафарни ташкил этган.
Бундан ташқари Ёш хотин қизларга психологлар билан учрашувларни ташкил этилишини сўраб, 101 нафар хотин қизларни таклифлари бўлса, хозирги замон мотиваторлари билан учрашувлар ташкил этиш лозимлигини, Истиқболли кадрларни вазирлик захирасига киритиб борилиши, Натижага эришган ёш кадрларни мукофотлаб бориш керакликларини билдириб ўтганлар.
Ёшларни шоирлар ва ёзувчилар билан учрашувларни сонини кўпайтириш Спорт мусобақалари, (Футбол, баскетбол, волейбол)ни кўпайтириш, Ички туризмни ривожлантириш орқали, ёшларни тарихий ҳамда зиёратгох жойларга олиб бориб, маънавий салохиятларини билимларини юксалтириш лозимлиги маълум қилинади.
Иш самарадорлигини ошириш мақсадида, Ёшлар етакчиларини бир-бирлари билан таништириш, ёшларнинг келажакдаги орзулари, истиқболдаги режалари, тўсиқ бўлаётган муаммолар, стартап лойиҳалари билан ўртоқлашиб фикир алмашиш лозим.
Беш ташаббус олимпиадаси
Бугунги кунда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида “Беш ташаббус олимпиадаси” орқали ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Ушбу ташаббус доирасида ва Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан вазирлик тизимидаги ташкилотлар ўртасида спортнинг волейбол, шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.
Қизиқарли кечган спорт баҳсларида "Малака ошириш маркази" терма жамоаси барча уч йўналишда ғалаба қозонди. Тадбир сўнгида совринли ўринларни эгаллаган иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Ёшлар форуми – 2023” доирасида Вазир ва ёшлар учрашуви самимий руҳда бўлиб ўтди.
Тадбирнинг “Очиқ мулоқот” қисмида ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. 2024-йилда вазирлик томонидан ёшлар учун яратилажак бир қанча янги имкониятлар ва лойиҳалар белгилаб олинди.
Учрашув сўнгида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимида фаол саъй-ҳаракатлар олиб бораётган 52 нафар ёшлар Фахрий ёрлиқ ҳамда пул мукофоти билан тақдирланди.
--------------------------------------------------------------------------------------------------
Вазир “Йилнинг энг фаол ёш ходими” кўрик-танлов ғолибларини тақдирлади
Давлатимиз раҳбарининг фармонида белгилаб берилган устувор йўналишларга мувофиқ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича “Йилнинг энг фаол ёш ходими” кўрик-танлови ўтказилди.
Бугун кўрик-танловнинг якуний Республика босқичида гўлиб бўлган уч нафар номзод тақдирланди.
Танлов ғолиблари:
III–ўрин. Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасидан Aкбаров Ботир Мурод ўғли;
II--ўрин. Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармасидан Умаров Равшан Aнвар ўғли;
I-ўринни Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармасидан Боқиева Зарина Шавкат қизи эгаллади.
Шунингдек, вазирлик тизимида фаол ишлаб келаётган ёшларга ҳам ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.