Ёшлар сиёсати

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ВА ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА» 2017 ЙИЛ 5 ИЮЛДАГИ ПФ-5106-СОН ФАРМОНИ)

--------------------------------------------------------------------------------------------------

Вазир “Йилнинг энг фаол ёш ходими” кўрик-танлов ғолибларини тақдирлади

Давлатимиз раҳбарининг фармонида белгилаб берилган устувор йўналишларга мувофиқ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича “Йилнинг энг фаол ёш ходими” кўрик-танлови ўтказилди.

Бугун кўрик-танловнинг якуний Республика босқичида гўлиб бўлган уч нафар номзод тақдирланди.

Танлов ғолиблари:
 III–ўрин. Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасидан Aкбаров Ботир Мурод ўғли;
II--ўрин. Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармасидан Умаров Равшан Aнвар ўғли;
I-ўринни Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармасидан Боқиева Зарина Шавкат қизи эгаллади.

Шунингдек, вазирлик тизимида фаол ишлаб келаётган ёшларга ҳам ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

фикр алмашиш: