Тизим ҳақида
Ягона миллий меҳнат тизими – меҳнат бозори ва бандлик, меҳнат ресурслари баланси, ташкил этилаётган иш ўринлари ҳақидаги холис, мунтазам янгилаб бориладиган маълумотлар базасини ўз ичига олган, иш берувчилар ва ходимларга меҳнат муносабатларини электрон шаклда расмийлаштириш, ишга жойлашишнинг шахсга доир тарихи, бўш (вакант) иш ўринлари, ходимларнинг сон ва сифат таркиби тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш ҳамда сақлаш учун майдонча тақдим этадиган ахборот тизими.
Ягона миллий меҳнат тизимининг асосий мақсади – ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш ва уларнинг меҳнат стажини ҳисоблаш механизмини такомиллаштириш, ижтимоий-меҳнат соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш.
Ягона миллий меҳнат тизими қуйидаги имкониятларни беради:
- ходимнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва пенсия тўловларини ҳисоблашни осонлаштирадиган электрон меҳнат дафтарчани шакллантириш;
- бандлик соҳасидаги давлат сиёсати самарадорлигини ошириш;
- ходимларнинг миқдорий ва сифат таркиби, бўш иш ўринлари тўғрисида ошкора маълумотларни шакллантириш;
- иш ўринларининг аттестацияси натижалари мониторинги амалга ошириш;
- меҳнат бозори, минтақалар, ёш ва жинс омиллари, соҳалар ва мутахассисликлар бўйича ишчи кучига талаб ва таклифнинг ривожланишини башорат қилиш.
Норматив-ҳужжатлар: