Ёшлар сиёсати

Беш ташаббус олимпиадаси

Бугунги кунда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида “Беш ташаббус олимпиадаси” орқали ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Ушбу ташаббус доирасида ва Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан вазирлик тизимидаги ташкилотлар ўртасида спортнинг волейбол, шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.

Қизиқарли кечган спорт баҳсларида "Малака ошириш маркази" терма жамоаси барча уч йўналишда ғалаба қозонди. Тадбир сўнгида совринли ўринларни эгаллаган иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.






Ёшлар форуми – 2023” доирасида Вазир ва ёшлар учрашуви самимий руҳда бўлиб ўтди.

Тадбирнинг “Очиқ мулоқот” қисмида ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. 2024-йилда вазирлик томонидан ёшлар учун яратилажак бир қанча янги имкониятлар ва лойиҳалар белгилаб олинди.

Учрашув сўнгида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимида фаол саъй-ҳаракатлар олиб бораётган 52 нафар ёшлар Фахрий ёрлиқ ҳамда пул мукофоти билан тақдирланди.



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ВА ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА» 2017 ЙИЛ 5 ИЮЛДАГИ ПФ-5106-СОН ФАРМОНИ)

--------------------------------------------------------------------------------------------------

Вазир “Йилнинг энг фаол ёш ходими” кўрик-танлов ғолибларини тақдирлади

Давлатимиз раҳбарининг фармонида белгилаб берилган устувор йўналишларга мувофиқ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича “Йилнинг энг фаол ёш ходими” кўрик-танлови ўтказилди.

Бугун кўрик-танловнинг якуний Республика босқичида гўлиб бўлган уч нафар номзод тақдирланди.

Танлов ғолиблари:
 III–ўрин. Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасидан Aкбаров Ботир Мурод ўғли;
II--ўрин. Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармасидан Умаров Равшан Aнвар ўғли;
I-ўринни Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармасидан Боқиева Зарина Шавкат қизи эгаллади.

Шунингдек, вазирлик тизимида фаол ишлаб келаётган ёшларга ҳам ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

фикр алмашиш: