Вазифа, кўзланган натижа ва қадриятлар

Вазифа

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг вазифаси – бандлик соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш орқали аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини оширишга кўмаклашиш, меҳнат муносабатлари ва миграциясини тартиблаш, ишсизлар, ёшлар, хотин-қизлар, ногиронлиги бор шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламларини ишга жойлаштириш ва касбий тайёрлаш, меҳнатни рағбатлантириш, муҳофазалаш ва кафолатлаш механизмларини такомиллаштириш.     

Кўзланган натижа

Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси учун муносиб бандлик.

Қадриятлар

  • Самарадорлик ва аҳолига хизмат;
  • Ўзгаришларга тайёрлик;
  • Шаффофлик;
  • Масъулиятлилик;
  • Профессионализм;
  • Адолатлилик ва инсонпарварлик.