Давлат дастури ижроси
1 |
2022-2026 йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид” Давлат дастурида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига юклатилган топшириқлар ижроси юзасидан МАЪЛУМОТ |
юклаб олиш |
2 |
Ногиронлиги бўлган шахсларни бандлигига кўмаклашиш дастури 2022 йилда 12 146 нафар имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш миллий дастури тасдиқланган. Дастур ижроси юзасидан жорий йилнинг январ-май ойлари давомида 2 384 нафар ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашилди. Жумладан: |
юклаб олиш |
3 |
Хотин-қизлар бандлигига кўмаклашиш дастури 2022 йилнинг январь-май ойлари давомида 188,4 минг хотин-қизларга бандлик хизматлари кўрсатилди. Жумладан: 78,2 минг нафари ишга жойлаштирилди; 48,9 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди; 40,9 минг нафари касб-ҳунарга ўқитиш курсларига жалб этилди; 11,3 минг нафарига субсидия маблағлари ажратилди; 9 минг нафарига ишсизлик нафақаси тайинланди. Ёшлар бандлигига кўмаклашиш дастури 2022 йилнинг январь-май ойлари давомида 118,5 минг хотин-қизларга бандлик хизматлари кўрсатилди. Жумладан: 50,9 минг нафари ишга жойлаштирилди; 25,0 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди; 29,6 минг нафари касб-ҳунарга ўқитиш курсларига жалб этилди; 5,3 минг нафарига субсидия маблағлари ажратилди; 7,7 минг нафарига ишсизлик нафақаси тайинланди. |
юклаб олиш |
4 |
Хавфсиз ва ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси дастури 2022 йил январь-май ойлари давомида 6 009 нафар, шундан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 5 913 нафар, хусусий бандлик агентликлари томонидан 96 нафар фуқаролар чет элга ишга жойлаштирилди. Жумладан: Россия Федерациясига 3 403 нафар, Жанубий Кореяга 2 416 нафар, Бирлашган Араб Амирлигига 48 нафар, Қозоғистон Республикасига 53 нафар, Германияга Мигрантларни касб-ҳунарга ўқитиш дастури 2022 йилнинг январь-май ойлари давомида хорижда ишлаш истагида бўлган 22 014 нафар фуқароларнинг 18 848 нафари касб-ҳунарга ва 3 166 нафари рус, корейс, инглиз ва бошқа тилларга ўқитилди. Мигрантларни қўллаб-қувватлаш дастури Хорижга ишлаш учун кетаётган 525 нафар фуқароларга 1 050 млн.сўм микроқарз ажратилди, 13 757 нафар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиги ҳамда микроқарз қайтарилмаслик таваккалчилиги суғурталанди, 1 835 нафар фуқароларнинг малакасини баҳолаш учун сарфлаган харажатларини компенсация қилиш мақсадида 898,7 млн.сўм (1 737 нафар фуқаролар учун), йўл чиптаси харажатларини қоплаш учун 52,9 млн.сўм (98 нафар фуқаролар учун) ажратилди. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираёган мигрантларга кўрсатилган хизматлар 2022 йилнинг январь-май ойлари давомида 76 848 нафар мигрантларга хизматлар кўрсатилди. Шундан, 67 148 нафар фуқароларга ахборот-маслаҳат хизмати, 1 412 нафар меҳнат мигрантига моддий ёрдам, 3 657 нафарига ҳуқуқий ёрдам, 4 631 нафарига ижтимоий ёрдам кўрсатилди. Хориждан ватанига қайтган меҳнат мигрантларини бандлигини таъминлаш дастури 2022 йилнинг январь-май ойлари давомида 36,9 минг хорижда ишлаб қайтиб келган меҳнат мигрантлари доимий ва вақтинчалик иш билан таъминланди. Жумладан, 7,0 минг нафар мигрантлар доимий иш ўринларига жойлаштирилди, 5,9 минг нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 2,4 минг нафари жамоат ишларига жалб этилди, 2,5 минг нафарига тадбиркорликка жалб қилиш ва кредит ажратишда, 18,2 минг нафарига ўзини ўзи банд қилишига кўмаклашилди, 833 нафарига субсидия маблағлари ажратилди.
|
юклаб олиш |
|
Урганч шаҳар «Ишга марҳамат» Мономарказида ногиронлиги бўлган шахслар инклюзив таълим асосида бир нечта йўналишлар бўйича касб-ҳунар ўрганиб келишмоқда.
Бугун Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси Хоразм вилояти вакиллари мономарказда билим олаётган фуқаролар билан учрашишди. Унда ишга жойлашиш ва субсидия бериш масаласи муҳокама қилинди.
Аҳмед Тўрақулов- "2021 - йили қурилиш соҳасида фаолият олиб бораётган пайтимда ўнг оёғимдан жиддий жароҳат олдим. Меҳнат вазирлигининг ёрдами билан моддий зарарларларим қоплаб берилди ва ишга қайта тикландим."
Ишсизлар ни дейди??
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида ўтказиилган Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси "Ўзбекистон24"да
Абдусамад Абдукаримов - "Конституциямизга киритилаётган муҳим ўзгаришлардан бири бу аёллар меҳнати билан боғлиқ. Яъни аёлнинг ҳомиладорлигини важ қилган ҳолда уни ишга қабул қилишни рад этиш ва ойлик иш ҳаққини камроқ белгилаш ҳолатларни олдини олиш нормалари киритилмоқда".
Эркин Мухитдинов-"Президент томонидан самарасиз ишлаётган техник коллежларни мономарказга айлантириш топшириғи берилди. Мономарказлар нафақат касбга балки, хорижий тилларга, тадбиркорликка ўргатади ва фуқароларнинг касб-ҳунарини баҳолаб сертификат берилади."
Эркин Муҳитдинов: -"Ишсизларни касбга ўқитаётган нодавлат муассасаларни қўллаб қуватлашни давом эттирамиз, шунингдек хорижга ишга кетаётганларга борадиган мамлакатини тилини ўргатамиз, бунинг учун субсидиялар етарлича ажратилган"Тафсилотлар "Интервю 24" дастурида-----------------------------------------------------------------------------------------------------Вазир ўринбосари Баходир Умурзаков халқаро Пресс клубда
-----------------------------------------------------------------------------------------------------Ёшларни қизиқтирган саволларга вазирлик вакилларидан батафсил жавоблар-----------------------------------------------------------------------------------------------------Матбуот анжумани жонли эфирда-----------------------------------------------------------------------------------------------------Ҳакимжон Абдуллаев - вазирлик бошқарма бошлиғи:
“Ишга марҳамат” мономаркази ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларига 23 нафар чет эллик мутахассислар жалб этилган"-----------------------------------------------------------------------------------------------------Тошкент шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази бўлим бошлиғи Шоҳруҳ Нуралиев :
"Марказдаги касб-ҳунар йўналишлари билан таништириш мақсадида 9-11 синф ўқувчилари учун 15 га яқин экскурсия ташкил қилинди"➡️ Батафсил "Замон" информацион дастурида
1 |
2022-2026 йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид” Давлат дастурида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига юклатилган топшириқлар ижроси юзасидан МАЪЛУМОТ |
юклаб олиш |