Бўш иш ўринлари
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппаратидаги вакант лавозимларга танлов қилинди
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда вазирликнинг марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:
-Давлат меҳнат инспекцияси Давлат ҳуқуқ меҳнат инспектори. Ҳужжатлар қабул қилиш 2022 йил 7 ноябрдан 12 ноябргача давом этади.
- Хусусий бандлик агентликларини фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими етакчи мутахассиси. Ҳужжатлар қабул қилиш 2022 йил 19 сентябрдан 30 сентябргача давом этади.
- Меҳнат бозори инфратузилмасини ва ишга жойлаштиришни мониторинг қилиш бўлими бошлиғи; Ҳужжатлар қабул қилиш 2022 йил 12 сентябрдан 23 сентябргача давом этади.
Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан vacancy.argos.uz рўйхатдан ўтишлари, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.
Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжат эгалари танловда иштирок эта олмайди.
Эътибор беринг!
Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида кўпи билан иккита бўш иш ўрни учун ариза билан мурожаат этиш имконига эга.
Вакант лавозимларга қўйиладиган малака талабларининг
Вакант лавозим номи |
Хусусий бандлик агентликларини фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими етакчи мутахассиси |
Маълумот |
Олий маълумотли |
Мутахассислик |
Иқтисодий ёки юридик ёки халқаро муносабатлар йўналишида Давлат органлари ёки тизим ташкилотларида камида 2 йил Ўзбек, рус ва инглиз тилларини мукаммал билиш керак. .Инглиз тили учун - миллий сертификат ёки IELTS 6,0, TOEFL IBT 72, Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори бўлиши шарт Ахборот-коммуникация техналогияларини юқори даражада биладиган, жумладан Microsoft Word, Exсel дастурларини мукаммал билиши |
Меҳнат стажи |
Давлат органлари ва тизим ташкилотларида камида 3 йил |
Хорижий тилни билиш даражаси |
Ўзбек, рус ва инглиз тилларини мукаммал билиш керак. .Инглиз тили учун - миллий сертификат ёки IELTS 6,0, TOEFL IBT 72, Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори бўлиши шарт |
Компьютер саводхонлиги |
Ахборот-коммуникация техналогияларини юқори даражада биладиган, жумладан Microsoft Word, Exсel дастурларини мукаммал билиши |
Қўшимча талаблар |
Меҳнат соҳаси бўйича янгиликлар амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотга эга бўлиши керак.. Ҳалқаро лойихалар билан ишлашда тажрибага эга бўлган ва Дипломатик этикет, халқаро учрашувлар, суҳбат ва музокаралар олиб бориш ва тантанали тадбирлар ўтказиш, протокол юритиш.Меҳнатсеварлик ва ўз вазифасига масъулият билан ёндашиш |
Вакант лавозимларга қўйиладиган малака талабларининг
Вакант лавозим номи |
Меҳнат бозори инфратузилмасини ва ишга жойлаштиришни мониторинг қилиш бўлими |
Маълумот |
Олий маълумотли. Илмий даражага эга бўлган |
Мутахассислик |
Меҳнат соҳаси бўйича янгиликлар амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотга эга бўлиши керак. |
Меҳнат стажи |
Давлат органлари, тизим ва профтаълим ташкилотларида камида 2 йил иш стажига эга |
Хорижий тилни билиш даражаси |
ўзбек ва рус |
Компьютер саводхонлиги |
Ахборот-коммуникация техналогияларини юқори даражада биладиган, жумладан Microsoft Word, Exсel ва Power Point дастурларини мукаммал билиши. |
Қўшимча талаблар |
Ҳужжатларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш) бўйича етарли билим ва кўникмага эга бўлган; Таълим, касб-ҳунарга ўқитиш, касбга йўналтириш, малака ошириш тизими бўйича тажрибага эга бўлган ҳамда норма ижодкорлиги (профтаълим тизимида иш стажига эга бўлган, ҳужжатларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш) бўйича етарли билим ва кўникмага эга бўлган. |