Коррупцияга қарши курашиш


Коррупция –тараққиёт кушандаси!


Биз коррупцияга қаршимиз!



Коррупция давр муаммоси!





                                                                                                                                                                                                       Камбағалликни қисқартириш

ва бандлик вазирининг

2023-йил “20” июлдаги

121-сон буйруғига

1-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

  1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш
    ва бандлик вазирлиги (кейинги ўринларда “Вазирлик” деб юритилади) нинг соҳадаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишнинг назорат қилинишини таъминлаш, аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш, вазирлик ва унинг қуйи органлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари натижаларига кўра ҳужжатларни расмийлаштириш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим қилиш тартибини белгилайди.
  2. Вазирлик ва унинг қуйи органлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят протсессуал кодексининг 322 ва 326-моддаларига мувофиқ назорат тадбирлари натижасига кўра жиноят аломатлари таркиби аниқланган тақдирда бундай материалларни, далолатнома ёки маълумотларни улар расмийлаштирилгандан сўнг 30 кундан кечиктирмасдан тегишли мансабдор шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилиши лозим.
  3. Қуйидагилар жиноят таркиби аломатларни аниқлаш мезони ҳисобланади:

била туриб, ноқонуний равишда ишдан бўшатиш, шундан қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, аёлни ҳамиладорлиги ёки ёш болани парвариш қилаётганларни била туриб, уни ишга олишдан ғайри қонуний равишда бош тортиш ёки ишдан бўшатиш ҳолатлари бўйича;

вояга етмаган шахс меҳнатидан унинг соғлиғига, хавфсизлигига ёки
одоб-ахлоқига зиён етказилиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш, шундан қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этиш;

қонунда назарда тутилган холлардан ташқари, меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, шундай қилмишлар учун маъумурий жазо қўлланилгандан кейин содир этиш;

техника хавфсизлиги, саноат санитарияси ёки меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларини шу қоидаларга риоя этилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказилиши, ўлим ва бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолатларга йўл қўйилиши;

айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилишни базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан ортиқ миқдорда ҳамда кўп ёки жуда кўп миқдорда содир этиш;

мансаб сохтакорлиги ва ҳужжатларни қалбакилаштириш;

мансабдор шахсларнинг ҳаракатларида Жиноят кодексида назарда тутилган жиноят таркиби аломатлари мавжуд бўлган бошқа ҳоллар.

  1. Вазирлик ва унинг қуйи тизимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юбориладиган ҳужжатлар рўйхати:

а) қуйидагиларни мажбурий кўрсатган ҳолда далолатнома ёки маълумотнома;

назорат обйектининг тўлиқ номи, назорат тадбири билан қамраб олинган давр учун масъул бўлган мансабдор (масъул) шахснинг лавозими, фамилияси, исми ва отасининг исми;

қонун ҳужжатларнинг бузилган нормаларини аниқ кўрсатган ҳолда тафтиш, текшириш ва ўрганиш пайтида аниқланган қоидабузарликлар ва камчиликлар фактлари (ўқилганда қонун ҳужжатининг қайси талаби, моддаси ва бандлари бузилганлигини аниқ тушуниш бўлиши учун камчилик ёки қоидабузарликнинг ҳар бир тури етарли даражада акс эттирилган ҳолда баён этилиши ҳамда дастлабки аниқланган қоидабузарликлар суммасини математик усулда ҳисоблаш имкони бўлиши керак);

б) масъул шахс билан тузилган тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақидаги шартномаларнинг тегишли тарзда тасдиқланган нусхалари (мавжуд бўлган тақдирда);

в) назорат обекти уставининг (низомининг) нусхаси;

г) қонун ҳужжатларини бузилганлигини тасдиқловчи молия-бухгалтерия, тўлов
ва бошқа ҳужжатларнинг асли ёки тегишли тарзда тасдиқланган нусхалари (ҳужжатларнинг асли ёки тасдиқланган нусхаларини тақдим қилиш имконияти бўлмаганда ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари тақдим қилинади);

д) мансабдор (масъул) шахсларнинг уларга қўйилган қонунбузилишлар мазмуни бўйича назорат тадбири давомида (якуни бўйича) тақдим этган ёзма тушунтиришларининг (еътирозларининг) асл нусхалари ёки назорат обйекти мансабдор (масъул) шахсларининг аниқланган қонунбузилиш фактлари бўйича тушунтириш беришдан бош тортганлиги тўғрисидаги далолатномалар;

й) назорат обйектининг мансабдор (масъул) шахси томонидан келтирилган важлари (ёзма эътирозлари), қонунбузилишлар факти бўйича тузилган мансабдор шахс (шахслар)нинг хулосаси;

ж) назорат тадбирлари натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома ёки маълумотномаларнинг бир нусхаси назорат обйекти мансабдор шахси ушбу ҳужжатларни имзолашдан ёки қабул қилишдан бош тортган ҳолларда назорат обйектига юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Шунингдек, назорат тадбирида аниқланган қоидабузарлик ва камчиликлар фактларини тасдиқлаш мақсадида ҳужжатларга бошқа материаллар ҳам илова қилиниши мумкин.

  1. Назорат тадбири материаллари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ёки унинг ўринбосарлари, ҳудудий бош бошқармалар, тасарруфий ташкилотлар ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари томонидан алоқа хати билан юборилади.
  2. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва унинг қуйи тизимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари сўровига кўра назорат тадбирига таалуқли бўлган бошқа ҳужжатлар ҳам тақдим қилинади.
  3. Мазкур Низом талабларига сўзсиз риоя этилишига Камбағалликни қисқартириш
    ва бандлик вазирининг ўринбосарлари (тегишли ҳолат бўйича), Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари, тасарруфий ташкилотлар раҳбарлари, туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари шахсан масъулдир.
  4. Вазирликнинг коррупсияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни олиб бориш соҳасида:

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишида иштирок этади;

зиммасига қонун ҳужжатлари билан юклатилган коррупсияга қарши курашиш бўйича вазифаларга мувофиқ хорижий давлатларнинг ваколатли органларига зарур ахборотни тақдим этиш тўғрисида сўровлар юборади ва уларнинг сўровларига жавоб беришда иштирок этади;

коррупсиявий жиноятларни бартараф қилиш ёки тергов қилиш бўйича тадбирларни амалга оширишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ваколатли органлар вакилларига кўмак беради.

                                     

 



---------------------------------------------------------------------------------------------------

 Kambag‘allikni qisqartirish

va bandlik vazirining

2023-yil “20” iyuldagi

121-son buyrug‘iga

2-ilova

 

 

 

Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi, hududiy va tasarrufiy tashkilotlarga aloqa kanallari orqali korrupsiyaviy xatti-harakatlar to‘g‘risida kelib tushgan xabarlarni qabul qilish va ko‘rib chiqish

REGLAMENTI

 

1-bob. Umumiy koidalar

 

  1. Mazkur Reglament Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi, hududiy va tasarrufiy tashkilotlarga (keyingi o‘rinlarda - Tashkilot) korrupsiyaga qarshi kurashish, manfaatlar to‘qnashuvini aniqlash va tegishli ta’sir choralarini ko‘rishga qaratilgan chora-tadbirlarning samaradorligini oshirish maqsadida ishlab chiqilgan.
  2. Mazkur Reglament Tashkilotdagi aloqa kanallari orqali korrupsiyaviy xatti-harakatlar haqida kelib tushgan xabarlar bilan ishlashning asosiy tamoyillari, shuningdek, xabarlarni qabul qilish, ularni ro‘yxatdan o‘tkazish va ko‘rib chiqish, shuningdek, Tashkilot rahbariga hisobot taqdim etish tartibini belgilaydi.
  3. Mazkur Reglament maqsadlarida quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

Ishonch telefoni – Tashkilotga telefon orqali kelib tushadigan murojaatlarni markazlashgan holda qabul qilish, tasniflash va tizimlashtirish, shuningdek, o‘z vaqtida va sifatli ko‘rib chiqilishini monitoring qilish imkonini beruvchi tizim;

murojaatchi – aloqa kanallari orqali Tashkilotdagi korrupsiyaviy
xatti-harakatlar to‘g‘risida axborot berish uchun murojaat qilgan har qanday jismoniy va (yoki) yuridik shaxs, xodim;

manfaatlar to‘qnashuvi – shaxsiy (bevosita yoki bilvosita) manfaatdorlik shaxsning mansab yoki xizmat majburiyatlarini lozim darajada bajarishiga ta’sir ko‘rsatayotgan yoxud ta’sir ko‘rsatishi mumkin bo‘lgan hamda shaxsiy manfaatdorlik bilan fuqarolarning, tashkilotlarning, jamiyatning yoki davlatning huquqlari va qonuniy manfaatlari o‘rtasida qarama-qarshilik yuzaga kelayotgan yoki yuzaga kelishi mumkin bo‘lgan vaziyat;

korrupsiya – shaxsning o‘z mansab yoki xizmat mavqeidan shaxsiy manfaatlarini yoxud o‘zga shaxslarning manfaatlarini ko‘zlab moddiy yoki nomoddiy naf olish maqsadida qonunga xilof ravishda foydalanishi, xuddi shuningdek bunday nafni qonunga xilof ravishda taqdim etish;

korrupsiyaviy harakatlar – xodim tomonidan bevosita yoki bilvosita shaxsan yoki uchinchi shaxslar orqali pora beruvchi manfaatlari yo‘lida harakat yoki harakatsizlik uchun moddiy manfaatdor bo‘lishi, shu jumladan pul, qimmatbaho qog‘oz, boshqa ko‘rinishdagi mulk va mulkiy huquqlar, mulkiy xarakterdagi xizmatlar olish, talab qilish, undirish, taklif qilish yoki berish, pora berish va/yoki olish yoki bunda vositachilik qilishda, rasmiyatchiliklarni soddalashtirish uchun to‘lovlar undirish (pora olish) va boshqa noqonuniy maqsadlarda o‘z xizmat vazifalaridan noqonuniy foydalanish;

korrupsiyaga oid huquqbuzarlik – korrupsiya alomatlariga ega bo‘lgan, sodir etilganligi uchun qonunchilikda javobgarlik nazarda tutilgan qilmish;

korrupsiyaga qarshi kurashish tizimi – amaldagi qonunchilik va ichki hujjatlarni korrupsiyaviy jihatdan buzilishini bartaraf etish, Tashkilot xodimlari tomonidan yuqori darajada kasbiy va axloqiy faoliyat olib borishlarini ta’minlash bo‘yicha chora-tadbirlar majmui;

korrupsiyaviy xavf-xatar – xodimlar yoki uchinchi shaxslar tomonidan Tashkilot nomidan va (yoki) ularning manfaatlarini ko‘zlab korrupsiyaviy harakatlarni sodir etish xavfi;

taaluqli xabar – Tashkilotdagi korrupsiyaviy harakatlar va (yoki) manfaatlar to‘qnashuvi haqidagi axborotdan iborat bo‘lgan xabar;

xodim – Tashkilot bilan mehnat munosabatlariga kirishgan shaxs;

xodimning shaxsiy manfaatdorligi – xodim tomonidan o‘z xizmat vazifalarini bajarishi chog‘ida o‘zi yoki uchinchi shaxslarning manfaatlari yo‘lida xodimning mansab yoki xizmat majburiyatlarini lozim darajada bajarishiga ta’sir qilishi mumkin bo‘lgan pul mablag‘lari, moddiy yoki nomoddiy boyliklar, boshqa mol-mulk va imtiyozlar ko‘rinishida shaxsiy naf olish imkoniyati (shaxsiy, ijtimoiy, moliyaviy, siyosiy va boshqa tijoriy yoki notijoriy manfaatlari).

  1. Tashkilot korrupsiyaviy harakatlar haqida axborot berishga mo‘ljallangan aloqa kanallarining ishini quyidagi tamoyillar asosida tashkil etadi:

Konfedensiallik va xavfsizlik – aloqa kanallaridagi xabarlardan foydalanishga ruxsat berilgan Tashkilotning barcha vakolatli shaxslari ushbu xabarlarni vakolatga ega bo‘lmagan shaxslarga berish (oshkor qilish) ga haqqi yo‘q. Agar murojaatchi o‘z xabarini yuborganligi xaqida boshqa xodimlarga yoki uchinchi shaxslarga o‘z xohishiga ko‘ra, jumladan, extiyotsizligi natijasida oshkor qilgan bo‘lsa, Tashkilot uning oshkor bo‘lishiga javobgar bo‘lmaydi;

qonuniylik – Tashkilot aloqa kanallariga kelib tushadigan xabarlarni qabul qilish, ro‘yxatga olish, qayta ishlash va ko‘rib chiqish qat’iy ravishda O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligi talablari va ushbu Reglamentga muvofiq amalga oshiriladi;

murojaatchining ta’qib qilinmasligi – aloqa kanallari orqali korrupsiyaviy harakatlar haqida o‘z xohishiga ko‘ra xabar bergan jismoniy va yuridik shaxs, xususan Tashkilot xodimi xabarning mazmunidan qat’i nazar biron-bir javobgarlikka tortilmaydi;

murojaatchi bilan majburiy tartibdagi qayta aloqa – agar xabar anonim bo‘lmasa, uni ko‘rib chiqish natijalari Tashkilot tomonidan murojaatchiga yetkazilishi lozim;

ta’sir choralarini qo‘llashning majburiyligi – korrupsiya fakti tasdiqlangan taqdirda, Tashkilot aybdor shaxslarni javobgarlikka tortish uchun O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq harakat qiladi.

 

2-bob. Korrupsiyaga oid harakatlar haqida axborot berish uchun aloqa kanallari

 

  1. Taaluqli xabar quyidagi aloqa kanallaridan yuborilishi mumkin:

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi (https://pm.gov.uz/) orqali;

Tashkilotning rasmiy veb-sayti yoki elektron pochtasi orqali;

Tashkilotning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy kanal va sahifalari  (misol uchun Facebookdagi rasmiy sahifasi (https://www.facebook.com/_______)) orqali;

Tashkilotning telefon raqamlari orqali (ishonch va boshqa ish telefon raqamlari orqali);

Tashkilotning telegram boti (@______ _bot)

Tashkilotga og‘zaki (shaxsan) murojaat qilish;

huquqni mahofaza qiluvchi organlar orqali;

mazkur Reglamentda ko‘rsatilmagan boshqa aloqa kanallari.

  1. Tashkilot aloqa kanallari to‘g‘risidagi axborotni rasmiy veb-sayt, ijtimoiy tarmoqdagi sahifa va kanallariga joylashtiradi, shuningdek, xodimlarga davriy ravishda yuboriladigan elektron xatlar tarqatmalariga va o‘quv materiallariga kiritadi, Tashkilot binosida joylashtiriladigan tematik plakatlar va hokazolarda aks ettiradi.

 

3-bob. Aloqa kanallari orqali kelib tushayotgan taaluqli xabarlarni qabul qilish

 

  1. Tashkilotning Korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasi (keyingi o‘rinlarda – Ichki nazorat tuzilmasi) Tashkilotning aloqa kanallaridan kelib tushgan taaluqli xabarlarni ko‘rib chiqishga mas’ul hisoblanadi.
  2. Tashkilotning quyidagi aloqa kanallaridan kelib tushgan taaluqli xabarlar Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 7-maydagi 341-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat organlarida, davlat muassasalarida va davlat ishtirokidagi tashkilotlarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tartibi to‘g‘risidagi namunaviy nizom va Tashkilotning jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tartibi to‘g‘risidagi nizom talablarida nazarda tutilgan tartibda ro‘yxatga olinadi va rezolyutsiya uchun Tashkilot rahbariga chiqariladi:

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi orqali;

Tashkilotning rasmiy veb-sayti yoki elektron pochtasi orqali;

Tashkilotning telefon raqamlari orqali (ishonch va boshqa ish telefon raqamlari orqali);

Tashkilotga og‘zaki (shaxsan) murojaat qilish;

huquqni muhofaza qiluvchi organlar orqali.

  1. Tashkilotning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy kanal va sahifalari hamda telegram boti orqali kelib tushadigan xabarlarni qabul qilish uchun Ichki nazorat tuzilmasi mas’ul xodimi tayinlanadi.

Bunda, taaluqli xabar kelib tushganda Ichki nazorat tuzilmasi mas’ul xodimi murojaatchi bilan elektron yozishma yo‘li bilan yoki telefon orqali bog‘lanib zarur axborotni aniqlashtiradi, xabarni Reestrda ro‘yxatga oladi va ma’lumotni Tashkilot rahbariga kiritadi.

Ichki nazorat tuzilmasi mas’ul xodimi kelib tushadigan xabarlarni dushanbadan jumagacha soat 09:00 dan 18:00 ga qadar tahlil qiladi. Agar xabar ish vaqtidan tashqari paytda kelib tushsa, bu xabar navbatdagi ish kunida aniqlashtirish uchun saqlanadi.

  1. Agar murojaatchi o‘z xabarini tasdiqlash uchun qo‘shimcha materiallarga, masalan, fotomateriallar, hujjatlar, audio va videoyozuvlarga ega bo‘lsa, murojaatni qabul qilishga mas’ul xodim ularni taqdim etish bo‘yicha foydalaniladigan aloqa kanallarini (telegram boti yoki elektron pochtasi)ni ko‘rsatadi va taqdim etiladigan ma’lumotni konfedensialligini bildiradi. Mazkur ma’lumotlar taaluqli xabarga ilova sifatida rasmiylashtiriladi.
  2. Tashkilot rahbari taaluqli xabarni tezkorlik bilan tahlil qilish
    va ko‘rib chiqish uchun Tashkilotning Ichki nazorat tuzilmasiga topshiriq tushiradi.
  3. Tashkilotning Ichki nazorat tuzilmasi taaluqli xabarni olgandan keyin
    1 (bir) soat ichida uni ilovaga muvofiq shaklda Tashkilotda korrupsiyaga oid harakatlar haqidagi xabarlarni qabul qilish reestrida (keyingi o‘rinlarda – Reestr) ro‘yxatga olishi va ushbu Reglamentning 4-bobiga muvofiq ko‘rib chiqishi lozim.
  4. Tashkilot murojaatchilarga xodim tomonidan sodir etilgan korrupsiyaviy xarakatlar to‘g‘risida anonim xabarlar qoldirish imkoniyatini beradi.

Anonim xabar kelib tushgan taqdirda Tashkilotning ma’sul xodimi, imkon mavjud bo‘lgan taqdirda, quyidagilarni amalga oshirishi lozim:

Tashkilotga kelib tushgan xabarga javob berish uchun murojaatchi bilan bog‘lana olmasliklari mumkinligi haqida ma’lum qilishi;

qo‘shimcha zarur ma’lumot olish imkoniyati bo‘lmagan taqdirda xabarni to‘liq va har tomonlama o‘rgana olmasliklarini bildirishi;

murojaatchiga u bilan bog‘lanish uchun anonim aloqa kanali tashkil qilishni taklif qiladi (shaxs ko‘rsatilmagan elektron pochta manzili, Telegramdagi maxfiy chat va.b.);

Murojaatchi o‘z arizasidan voz kechmagan taqdirda, mazkur Reglamentda nazarda tutilgan tartibda xabarni qabul qilishi shart.

  1. Tashkilot xodimlari tomonidan olingan xabarlarni ko‘rib chiqish jarayonida korrupsiyaviy huquqbuzarliklarni sodir etishning sabab va sharoitlari ham tahlil qilinadi va kelgusida ularning oldini olish hamda korrupsiyaga qarshi kurashish tizimini takomillashtirish bo‘yicha tadbirlar amalga oshiriladi.
  2. Olingan xabarlar bo‘yicha barcha taaluqli materiallar, hujjatlar
    va ma’lumotlar (shu jumladan, qabul qilingan qarorlar va murojaatchilarga yuborilgan javoblar) Murojaatlar bilan ishlash tuzilmasida O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligida belgilangan muddatga, shu bilan birga 10 yildan kam bo‘lmagan muddatga saqlanishi kerak.
  3. Taaluqli xabar tashkilotning hududiy va tarkibiy bo‘linmalarga kelib tushgan taqdirda, uni qabul qilgan mas’ul xodimlar zudlik bilan yozma shaklda hududiy (tarkibiy) bo‘linma rahbari va korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha mas’ulni (mavjud bo‘lsa) kelib tushgan xabar to‘g‘risida xabardor qiladi, ular o‘z navbatida ushbu xabarni Tashkilotning markaziy apparatidagi Ichki nazorat tuzilmasiga yuboradi. Ichki nazorat tuzilmasi olingan xabarni 11-bobida bayon etilgan tartibga muvofiq ko‘rib chiqadi.
  4. Tashkilotning hududiy va tarkibiy bo‘linmalari o‘zlarining Reestrini yuritadi.

 

4-bob. Korrupsiyaviy harakatlar haqidagi xabarlarni ko‘rib chiqish

 

  1. Ichki nazorat tuzilmasiga kelib tushgan barcha taaluqli xabarlar ushbu tuzilmaning mas’ul xodimlari yoki Tashkilot rahbari topshirig‘iga asosan boshqa bo‘linmalar tomonidan ko‘rib chiqiladi.
  2. Korrupsiyaviy harakatlari to‘g‘risidagi xabarlarni ko‘rib chiqish jarayoniga, harakatlari ustidan taaluqli xabar kelib tushgan yoki ko‘rib chiqish jarayonida manfaatlar to‘qnashuvi yuzaga kelishi mumkin bo‘lgan xodimlarni jalb qilish man etiladi.
  3. Taaluqli xabar kelib tushganda Ichki nazorat tuzilmasi xodimi dastlabki tekshirish o‘tkazib, uning taaluqliligini tahlil qiladi, ya’ni xabarda ko‘rsatilgan ma’lumotning Tashkilot tizimiga taaluqli korrupsiyaga oid huquqbuzarlikka va (yoki) manfaatlar to‘qnashuviga tegishliligini tekshiradi.

Dastlabki tekshirish taaluqli xabar Ichki nazorat tuzilmasiga kelib tushgan kundan boshlab 5 (besh) ish kuni ichida amalga oshiriladi.

  1. Mazkur Reglamentning 19-bandida nazarda tutilgan dastlabki tekshirish natijalaridan qat’i nazar, bu haqdagi axborot Reestrga kiritiladi.
  2. Agar Ichki nazorat tuzilmasi xodimi xabar taaluqli emas degan xulosaga kelsa, bu xabar bir ish kuni ichida Tashkilotning tegishli tuzilmasiga bildirgi asosida o‘tkazilishi lozim.
  3. Agar xabarda korrupsiyaviy harakatlar va (yoki) manfaatlar to‘qnashuvi haqida ma’lumot hamda xizmat tekshiruvini o‘tkazish uchun yetarli asoslar mavjud bo‘lsa, Ichki nazorat tuzilmasi xodimi ichki idoraviy hujjatda belgilangan tartibda xizmat tekshiruvini o‘tkazish tashabbusi bilan chiqadi.
  4. Taaluqli xabarlarni mazmunan ko‘rib chiqish Tashkilotga kelib tushgan kundan e’tiboran bir oy ichida, tekshirish o‘tkazish, qo‘shimcha materiallarni so‘rab olish yoxud boshqa chora-tadbirlar ko‘rish zarur bo‘lgan hollarda, ularni ko‘rib chiqish muddatlari, tashkilotning rahbari tomonidan istisno tariqasida uzog‘i bilan bir oyga uzaytirilishi mumkin, bu haqda murojaat etuvchiga
    (anonim murojaatlardan tashqari) xabar qilinadi.
  5. Murojaatga javob Ichki nazorat tuzilmasi tomonidan tayyorlanib, tashkilot rahbari imzosi bilan rasmiylashtiriladi.
  6. Taaluqli xabarlarni ko‘rib chiqish yakunlariga ko‘ra o‘rganish natijalari
    va qo‘llanilgan ta’sir choralari ko‘rsatilgan javob xati tayyorlanadi va belgilangan tartibda murojaatchiga yuboriladi.
  7. Ijtimoiy tarmoqdagi kanal va sahifalar va telegram-bot orqali kelib tushgan taaluqli xabarga javob murojaatchiga elektron shaklda ijtimoiy tarmoqdagi kanal va sahifalar yoki telegram-bot orqali yuboriladi.

 

5-bob. Hisobdorlik

 

  1. Reestrdan Ichki nazorat tuzilmasi xodimlari, xabarlarni ko‘rib chiqishda ishtirok etgan tegishli boshqa davlat organlari va tashkilotlarining xodimlari
    (faqat shunday xabarlarga doir), Tashkilot rahbari yoki rahbarning korrupsiyaga qarshi kurashish yo‘nalishini nazorat qiluvchi o‘rinbosari foydalanishi mumkin.
  2. Reestr ma’lumotlari asosida Ichki nazorat tuzilmasi har chorakda Tashkilot rahbariga qabul qilingan korrupsiyaviy harakatlar to‘g‘risidagi xabarlarga taalluqli bo‘lgan hisobotni taqdim etadi va unda quyidagilar ko‘rsatiladi:

kelib tushgan taaluqli xabarlar va ko‘rib chiqilgan taaluqli xabarlar soni;

korrupsiyaviy harakatlar, manfaatlar to‘qnashuvi holatlari tasdiqlangan taaluqli xabarlar soni;

ko‘rib chiqish muddatlari buzilgan taaluqli xabarlar soni;

taaluqli xabarlarni ko‘rib chiqishning o‘rtacha muddati;

murojaatchilar tomonidan eng ko‘p foydalaniladigan aloqa kanallari va boshqa statistik ma’lumotlar.

 

6-bob. Yakuniy qoida

 

  1. Mazkur Reglament talablarini buzish belgilangan tartibda javobgarlikka sabab bo‘ladi.
  2. Mazkur Reglament, murojaatlar va korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida O‘zbekiston Respublikasining qonunchiligi o‘zgarganda qayta ko‘rib chiqilishi lozim.……………………………………………………………………

 

Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi, hududiy va tasarrufiy tashkilotlarga aloqa kanallari orqali korrupsiyaviy
xatti-harakatlar to‘g‘risida kelib tushgan xabarlarni qabul qilish hamda ko‘rib chiqish reglamentiga ilova

                                                                                                                                                                                

Tashkilotda korrupsiyaga oid harakatlar haqidagi xabarlarni qabul qilish

REESTRI

 

T/r

Xabar kelib tushgan sana

 

Hudud

 

Xabarning toifasi (korrupsiyaviy xatti-harakat, manfaatlar to‘qnashuvi)

Murojaatlar bilan ishlash tizimida ro‘yxatga olingan sana va raqami

Xabar yuboril-gan aloqa kanali

Murojaatchi ma’lumotlari (jismoniy yoki yuridik shaxs, qayta aloqa ma’lumotlari)

Xabarning qisqacha mazmuni

Xabar taaluqli bo‘lgan tuzilma

Ko‘rib chiqish natijalari

qanoatlantirildi/ tushuntirish berildi/ ko‘rmasdan qoldirildi

Murojaatchiga javob yuborilgan sana va xat raqami

Ijrochi

 

Xabarni ko‘rib chiqqan tuzilma rahbari

Izoh

1.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

...

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

 Kambag‘allikni qisqartirish

va bandlik vazirining

2023-yil “20” iyuldagi

121-son buyrug‘iga

3-ilova

 

O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi
tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish

DASTURI

Birinchi bo‘lim. Dasturning asosiy maqsadi va vazifalari

1-bob. Umumiy qoidalar

  1. O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi (keyingi o‘rinlarda Vazirlik deb yuritiladi) tizimida korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish, ularning sodir etilishiga ko‘maklashuvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, tahlil qilish va bartaraf etish Vazirlikning asosiy vazifalaridan biri hisoblanadi.
  2. Vazirlik tizimida qonuniylikni ta’minlash, xodimlarda korrupsiyaga nisbatan murosasiz munosabatni shakllantirish, manfaatlar to‘qnashuviga yo‘l qo‘ymaslik, korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarni sodir etganlik uchun javobgarlikning muqarrarligini ta’minlash hamda korrupsiyaga karshi kurashish sohasidagi munosabatlarni tartibga solish Dasturning asosiy maqsadidir.
  3. Quyidagilar Vazirlik tizimida korrupsiyaga qarshi kurashishning asosiy vazifalari hisoblanadi:

korrupsiyaga karshi kurashishda mehnat organlari tuzilmalarining faoliyatini muvofiqlashtirish va o‘zaro hamkorligini ta’minlash;

korrupsiyani keltirib chiqaruvchi xavfni baholash va boshqarish;

mehnat organlari xodimlarining huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini yuksaltirishga, tizimda korrupsiyaga nisbatan murosasiz munosabatni shakllantirishga doir chora-tadbirlarning ishlab chiqilishi hamda amalga oshirilishini tashkil etish;

korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarni aniqlashga, ularni oldini olishga                 va chek qo‘yishga, shuningdek ushbu illatlarga imkon beruvchi sabablar                 va shart-sharoitlarni bartaraf etishga doyr chora- tadbirlar samaradorligi oshirilishini ta’minlash;

korrupsiyaning holati va tendensiyalari to‘g‘risidagi axborotni yig‘ish hamda tahlil etish;

korrupsiyaga qarshi kurashish to‘g‘risidagi qonun hujjatlarini takomillashtirish va ushbu sohadagi ishlarni yaxshilash yuzasidan takliflar tayyorlash;

korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida halqaro hamkorlikni ta’minlash.

 

 

Ikkinchi bo‘lim. Dasturning asosiy yo‘nalishlari

2-bob. Vazirlik tizimining barcha sohalarida korrupsiyaning oldini olishga doir tashkiliy chora-tadbirlar

  1. Mehnat organlarining mansabdor shaxslari va boshqa xodimlari tomonidan o‘z mansab yoki xizmat majburiyatlarini bajarilishda korrupsiyaga yo‘l qo‘ymaslik va korrupsiyaga qarshi kurashish samaradorligi mezonlarini va uning sifatini baholash tizimlarini joriy etish.
  2. Mehnat organlari xodimlarining faoliyatini jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan onlayn tartibda baholash tartibini joriy etish bo‘yicha takliflar tayyorlash.
  3. Mehnat organlari faoliyatida korrupsiya keltirib chiqarish xatarlari mavjud bo‘lgan sohalarni aniqlash maqsadida fuqarolar o‘rtasida Vazirlikning telegram kanalida va “Facebook” ijtimoiy tarmog‘idagi sahifasida “Korrupsiyani birga yengamiz” mavzusida ijtimoiy so‘rovni o‘tkazish va so‘rov natijalarini tahlil qilib uning omillarini bartaraf etishga qaratilgan “yo‘l xaritalarini” ishlab chiqish.
  4. Vazirlik tizimida korrupsiyani keltirib chiqaruvchi xavfni aniqlash va boshqarish bo‘yicha takliflar ishlab chiqish.
  5. Vazirlik saytida hamda ijtimoiy tarmoqlarda mehnat organlaridagi vakant ish o‘rinlari hamda nomzodlarga qo‘yilgan talablar hakida ma’lumotlar joylashtirib borilishini ta’minlash.
  6. Mehnat organlari xodimlarining attestatsiyadan o‘tkazish jarayonida jamoatchilik vakillari ishtirokini, shuningdek, videoyozuv tarzda o‘tkazilishini joriy qilish orqali shaffoflikni ta’minlash.
  7. Mehnat organlarida ishlayotgan xodimlarni joy-joyiga qo‘yish bo‘yicha masalalarni qayta ko‘rib chiqish. Bunda uzoq vaqt davomida bitta lavozimda ishlab samarali faoliyat olib borayotgan xodimlarni aniqlash va ularni kamida bir pog‘ona yuqoriroq lavozimlarga o‘tkazish amaliyotini qo‘llash bo‘yicha takliflar tayyorlash.
  8. Mehnat organlari xodimlarining ijtimoiy ahvolini o‘rganib borish tizimini joriy etish. Bunda kam ta’minlangan, nogironligi bo‘lgan va ko‘p bolali xodimlar ro‘yxatini shakllantirish va ularning holidan xabar olib turish hamda zaruriyatga ko‘ra, moddiy jihatdan ta’minlash choralarini ko‘rib borish bo‘yicha takliflar tayyorlash.
  9. Mehnat organlarida tovar-moddiy boyliklarning adolatli taqsimlanishini ta’minlash mexanizmlarini ishlab chiqish. Bunda xodimlarning ish hajmi va ehtiyojidan kelib chiqib, xizmat avtomobillari va boshqa moddiy boyliklardan foydalanish tartibini belgilash.
  10. Davlat xaridlari bo‘yicha har bir tovar pozitsiyasi kesimida xarid narxlarini viloyatlar va respublika bo‘yicha tahlil qilib borish, narxlarni eng maqbul bo‘lishiga erishish.
  11. Mehnat organlari tizimida xodimlarga haq to‘lash va hisob-kitoblarning to‘g‘riligini monitoring qilish imkoniyatini yaratish, xodimlar uchun shikoyatlar berish imkoniyatini kengaytirish bo‘yicha takliflar tayyorlash.
  12. Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi va uning tarkibiy bo‘linmalarining moliya-xo‘jalik faoliyati bilan bog‘liq ma’lumotlarni (davlat xaridlari bilan bog‘liq shartnomalar r o‘yxatini) vazirlik hamda mehnat organlari veb-saytlarida e’lon qilib borish.
  13. Mehnat organlari faoliyatida, korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlikni yo‘lga qo‘yish to‘g‘risida takliflar tayyorlash.
  14. Mehnat organlari tomonidan ko‘rsatiladigan xizmatlarni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni xatlovdan o‘tkazish va tahlil qilish. Bunda murakkab bo‘lgan davlat xizmatlarini soddalashtirish, korrupsiyaviy bo‘shliqlari mavjud bo‘lgan normalarni bartaraf etish bo‘yicha takliflar ishlab chiqish.

3-bob. Vazirlik tizimida korrupsiyaga nisbatan murosasiz munosabatni shakllantirish va xodimlarning huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini yuksaltirish

  1. Vazirlik tizimida korrupsiyaga nisbatan murosasiz munosabatni shakllantirishga qaratilgan, xodimlarning huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini yuksaltirish bo‘yicha axborot-tahliliy materiallarni tayyorlash va tarqatish.
  2. Mexnat organlari xodimlariga korrupsiyaning jamiyat va mamlakat ravnaqi uchun o‘ta salbiy illat ekanligini targ‘ib qilishga qaratilgan o‘quv materiallari tayyorlash va tarqatish.
  3. Korrupsiyaga qarshi kurashish mavzusi doirasida ijtimoiy videoroliklar tayyorlash hamda korrupsiya, halollik, tog‘rilik, qonunga hurmat, adolat tantanasi mavzularida targ‘ibot materiallari, didaktik materiallar, multiplikatsion filmlar tayyorlash.
  4. Mehnat organlarida “Korrupsiyaga qarshi kurashish oyligi” tadbirlarini tashkil qilish.

4-bob. Korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarni o‘z vaqtida aniqlash,
ularga chek qo
yish hamda imkon beruvchi sabablar va shart-sharoitlarni
bartaraf etish, korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarni sodir etganlik
uchun javobgarlikning muqarrarligini ta’minlash

  1. Vazirlikning veb-saytida xodimlar ustidan shikoyat qilish imkonini beruvchi maxsus sahifa ochish, kelib tushgan shikoyatlarni muntazam tahlil qilish va natijalari bo‘yicha asoslantirilgan takliflar tayyorlash mexanizmini yo‘lga qo‘yish.
  2. Mehnat organlari ma’muriy binolarida jismoniy va yuridik shaxslar yoki ularning vakillarini qabul qilishda video va audioga yozib olish tizimini joriy etish orqali shikoyatlar kelib tushishini oldini olish bo‘yicha takliflar tayyorlash.
  3. Vazirlik tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida korrupsiyaning holatini, uning jihatlarini, ko‘lamini, o‘sish sur’atlarini hamda tendensiyalarini, shuningdek korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida olib borilayotgan chora-tadbirlarning samaradorligini Vazirlik markaziy apparat, hududiy va tasarrufiy tashkilotlar kesimida o‘rganish yuzasidan tadqiqotlar o‘tkazish.
  4. Mehnat organlarida mansabi yuqoriroq bo‘lgan xodimning shaxsiy ishlarini (ko‘chadagi ishlarni bitirtirishi, farzandini ta’lim muassasasidan olib keltirishi va x.k.) amalga oshirishi uchun o‘zidan pastroq lavozimda bo‘lgan xodimga ko‘rsatma berganligi yuzasidan monitoring o‘tkazish rejasini ishlab chiqish va natijasi bo‘yicha tegishli mansabdor shaxslarni javobgarlikka tortish.
  5. Vazirlikka tizimidagi band bo‘lmagan aholiga xizmat ko‘rsatuvchi Ishga marhamat “Monomarkaz” va o‘quv muassasalariga hujjatlarni qabul qilishning elektron tizimni yaratish bo‘yicha takliflar tayyorlash.
  6. Xodimlari malakasini oshirish markazi o‘quv kurslari yakuni bo‘yicha tinglovchilar o‘rtasida mashg‘ulotlarni olib borgan professor-o‘qituvchilar haqida anonim so‘rovnomalar o‘tkazish.
  7. Mehnat organlariga murojaat etishda elektron navbat tizimini joriy etish.
  8. Mehnat organlariga murojaat qiluvchilar tomonidan ko‘rsatilgan xizmat sifatini baholash tizimini joriy etish.
  9. Hududiy va tasarrufiy tashkilotlar xodimlari bilan har chorakda kamida bir marta Vazirlik tomonidan profilaktik suhbatdan o‘tkazish tartibini joriy etish.
  10. Mehnat organlarida xizmatlarning maxfiyligini saqlagan holda real vaqt rejimidagi masofaviy markazlashtirilgan audio va videokuzatuv tizimini joriy etish.
  11. Mehnat organlari mansabdor shaxslari tomonidan sodir etilgan korrupsiyaga oid xatti-harakatlar haqida xabar bergan shaxslarni mukofotlash tartibini joriy etish.
  12. Vakolatli mehnat organlari tomonidan boshqa tashkilotlarda o‘rganish o‘tkazishda odob-axloq qoidalarini yanada takomillashtirish yuzasidan takliflar tayyorlash. Bunda o‘rganish o‘tkazilayotgan tashkilot xodimlari bilan birga umumiy ovqatlanish joylariga borishni ta’qiqlashni nazarda tutish.
  13. Xizmat safarlari bilan bog‘liq xarajatlarni belgilangan tartibda qoplashning qat’iy mexanizmini belgilash. Bunda hududiy va tasarrufiy tashkilotlarga kompleks tekshirish uchun yuborilgan xodimlarga xizmat safari xarajatlari uchun ajratiladigan mablag‘larni ko‘paytirish hamda yo‘l xarajatlari, mehmonxona va ovqatlanishga ishlatilgan mablag‘larni faqatgina xodimning plastik kartochkasidan to‘langanligini tasdiqlovchi cheklar taqdim etilganda ushbu xarajatlarni qoplab berish tizimini joriy etish bo‘yicha takliflar kiritish.

 

Uchinchi bо‘lim. Dasturning qabul qilinishidan kutilayotgan natijalar

  1. O‘zbekistan Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish dasturini amalga oshirishdan quyidagi natijalar kutilmoqda:

Vazirlik tizimida korrupsiya, manfaatlar to‘qnashuvi va boshqa huquqbuzarliklarning oldi olinishi;

Vazirlik tizimidagi tashkilotlar faoliyatining ochiqligiga erishilishi                         va zimmasiga yuklatilgan vazifalar ijrosiga nisbatan xodimlar mas’uliyatining yanada ortishi;

  1. Mehnat organlarining mansabdor shaxslari va boshqa xodimlari faoliyati samaradorligi yangi mezonlar asosida baholanishi;
  2. Mehnat organlari xodimlarining kasbiy xamda xizmatdan tashqari faoliyatdagi odob-axloqning yuksalib borishi;
  3. Mehnat organlarining faoliyatida korrupsiyaning oldini olishga doir tadbirlarning samaradorligini ta’minlash.

 


-----------------------------------------------------------------------------------------------------





   Kambag‘allikni qisqartirish

va bandlik vazirining

2023-yil “20” iyuldagi

121-son buyrug‘iga

4-ilova

 

Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi tizimida korrupsiyaga qarshi tamoyillar va talablarga rioya qilinishini monitoring va nazorat qilish
QOIDALARI

I.Umumiy qoidalar

  • . Mazkur Qoidalar mehnat organlari va muassasalari tizimida korrupsiyaga qarshi tamoyillar va talablarga rioya qilinishini monitoring va nazorat qilish tartibini belgilaydi.
  • . Mazkur qoidalarda monitoring deganda korrupsiyaga qarshi kurashish tizimining amal qilinishi samaradorligini baholash hamda mehnat organlari va muassasalarining faoliyatida korrupsiyaviy xavf-xatarlarni kamaytirish maqsadida tekshirish, nazorat yoki tanqidiy o‘rganish ko‘rinishida amalga oshirilishi mumkin bo‘lgan korrupsiyaga qarshi kurashish tizimi holatining tahlili tushuniladi.
  • . Quyidagilar Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi (keyingi o‘rinlarda Vazirlik deb yuritiladi) tizimida korrupsiyaga qarshi tamoyillar va talablarga rioya qilinishini monitoring va nazorat qilishning asosiy maqsadi bo‘lib hisoblanadi:
  1. mehnat organlari va muassasalari faoliyatining korrupsiyaga qarshi qabul qilingan talablarga muvofiqligini tekshirish;
  2. mehnat organlari va muassasalarida korrupsiyaga qarshi amalga oshirilayotgan chora-tadbirlaming yetarliligi va korrupsiyaga qarshi tadbiq etilgan tartib-taomillaming samaradorligini baholash;
  3. v) korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarga yo‘l qo‘ymaslik maqsadida Vazirlikning korrupsiyaga qarshi tizimini takomillashtirish.
  4. Mehnat organlari va muassasalarida korrupsiyaga qarshi tamoyillar va talablarga rioya qilinishini monitoring va nazorat qilish bo‘yicha javobgar bo‘lib Vazirlik tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi hisoblanadi.
  5. Monitoring va nazorat qilish yo‘nalishlari va ularni amalga oshirish bo‘yicha chora-tadbirlar
  6. Monitoring va nazorat mehnat organlari va muassasalarida qabul qilingan korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha ichki hujjatlar, yaxlit holda korrupsiyaga qarshi kurashish tizimini tashkil qiladigan (keyingi o‘rinlarda - korrupsiyaga qarshi kurashish tizimi) funksiya, tartib-taomillar, korrupsiyaga qarshi kurashish maqsadida mehnat organlari va muassasalarida joriy etilgan va amalga oshirilayotgan chora-tadbirlarga nisbatan amalga oshiriladi.
  7. Mehnat organlari va muassasalarining korrupsiyaga qarshi kurashish tizimi quyidagi asosiy yo‘nalishlar bo‘yicha monitoring va nazorat qilinadi:
  8. korrupsiyaga qarshi kurashish tizimining dolzarbligi va uning qonunchilik, shu bilan birga, xalqaro qonunchilik va standartlar talablariga muvofiqligini nazorat qilish, jumladan:

mehnat organlari va muassasalari faoliyatida qo‘llanilishi mumkin bo‘lgan qonun hujjatlari va yuqori turuvchi organlaming tavsiyalarini monitoring qilish;

korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha samarali tizimni yaratish                                           va qo‘llab-quvvatlash masalalari yuzasidan xalqaro va xorijiy tashkilotlarning tavsiyalarini monitoring qilish;

  1. mehnat organlari va muassasalarining korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha amaldagi tizimining samaradorligini monitoring qilish, jumladan:

mehnat organlari va muassasalarining, jumladan, ular xodimlarining korrupsiyaviy harakatlarga aralashganligi haqidagi ma’lumotlar hamda kontragentlarida shunga o‘xshash ma’lumotlar mayjudligi yuzasidan ommaviy axborot vositalarini monitoring qilish;

mehnat organlari va muassasalari xodimlarining korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha asosiy tamoyillar va talablardan xabardorligini tekshirish;

mehnat organlari va muassasalari xodimlari tomonidan Vazirlik tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish siyosati va tartib-taomillarga rioya qilinishini tanlov asosida monitoring qilish.

III. Korrupsiyaga qarshi tamoyillar va talablarga rioya qilinishini monitoring va nazorat qilish tartibi

  1. O‘zbekiston Respublikasi vakolatli organlarining korrupsiyaga qarshi kurashish masalalari bo‘yicha qonunchilik va tavsiyalariga rioya qilinishini monitoring qilish quyidagi tartibda amalga oshiriladi:
  2. a) Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi har yili O‘zbekiston Respublikasining korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida qonunchiligiga, O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi Plenumining qarorlariga hamda Korrupsiyaga qarshi kurashish Milliy Kengash Ishchi organi tomonidan kiritilgan ko‘rsatmalarni o‘zgartirish va qo‘shimchalarning monitoringini amalga oshiradi. Monitoring natijalariga ko‘ra, Vazirlikning ichki hujjatlariga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritilishi zarurligi haqida qaror qabul qilinadi;
  3. Xalqaro va xorijiy tashkilotlaming korrupsiyaga qarshi kurashish masalalari bo‘yicha tavsiyalarini monitoring qilish quyidagi tartibda amalga oshiriladi:
  4. Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi har yarim yilda kamida bir marta korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha samarali tizimni yaratish va qo‘llab- quvvtlash masalalari yuzasidan xorijiy tashkilotlaming (BMT, ShHT, YeHHT va boshqalar) tavsiyalarini monitoring qiladi. Qo‘shimcha tarzda boshqa xalqaro standartlar va tavsiyalarini monitoring qiladi.
  5. monitoring natijalaridan kelib chiqib va zarurat bo‘lganda Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi Vazirlikning ichki hujjatlariga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish haqida tegishli takliflarni tayyorlaydi.
  6. Ommaviy axborot vositalarini monitoring qilish quyidagi tartibda amalga oshiriladi:
  7. Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi mehnat organlari va muassasalarining Komplayens nazorat tizimi xodimlari hamda Vazirlik matbuot xizmati faol ko‘magida mehnat organlari va muassasalari, ularning bo‘linmalari va (yoki) ularning xodimlarining biron-bir g‘ayrihuquqiy, jumladan, korrupsiyaviy harakatlarga (keyingi o‘rinlarda - relevant ma’lumot) jalb qilinganligi haqidagi ma’lumotlar mavjudligini aniqlash uchun ommaviy axborot vositalarini (milliy va xorijiy), shu jumladan, jurnallar, ro‘znomalar, Internet tarmog‘i va boshqa ommaviy axborot vositalarini doimiy asosda monitoring qiladi.
  8. mehnat organlari va muassasalarining Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi tizim xodimlari hamda matbuot xizmati tomonidan aniqlangan relevant ma’lumot zudlik bilan Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limiga yetkaziladi;
  9. v) ommaviy axborot vositalarida mehnat organlari va muassasalari, ularning bo‘linmalari va (yoki) ularning xodimlarining biron-bir g‘ayrihuquqiy, jumladan, korrupsiyaviy harakatlarga jalb qilinganligi haqidagi ma’lumotlar aniqlanganda Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi boshlig‘i ushbu fakt haqida zudlik bilan Kambaga‘allikni qisqartirish va bandlik vaziriga xabar beradi va xizmat tekshiruvini tayinlaydi va (yoki) aniqlangan ma’lumotlarni mehnat organlarining faoliyatiga salbiy ta’sirini minimallashtirish, jumladan, Vazirlik tizimining nufuzini himoya qilish bo‘yicha chora-tadbirlarni ishlab chiqadi;
  10. l) Mehnat organlari va muassasalari xodimlarining korrupsiyaga qarshi asosiy tamoyillar va talablardan xabardorligini tekshirish Korrupsiyaga qarshi kurashish tizimi xodimlari tomonidan har yarim yilda bir marta mehnat organlari xodimlarining korrupsiyaga qarshi asosiy tamoyillar va talablardan xabardorligini tekshirish tizimi bo‘yicha mazkur Qoidaning ilovasiga muvofiq birlamchi tadbirlami tashkil etish yo‘li bilan amalga oshiriladi. Mehnat organlari va muassasalari xodimlari tomonidan korrupsiyaga qarshi siyosat va tartib-taomillarga rioya qilinishini monitoring qilish belgilangan rejaga muvofiq tekshiruv shaklida Korrupsiyaga qarshi kurashish tizimi xodimlari tomonidan amalga oshiriladi.
  11. Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirining buyrug‘iga kо‘ra mehnat organlari va muassasalarida ularning faoliyati bo‘yicha rejadan tashqari komplayens-tekshiruvlar o‘tkazilishi mumkin.
  12. Komplayens-tekshiruvlar doirasida xodimlar tomonidan Vazirlik tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha siyosati va tartib-taomillarga rioya qilinishini nazorat qilish, sodir etish ehtimoli yuqori bo‘lgan korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarni aniqlash, korrupsiyaviy xavf-xatarlarni har yili baholanishi va avvalgi monitoring doirasida ishlab chiqilgan chora-tadbirlar ijrosini nazorat qilish orqali amalga oshiriladi.
  13. Komplayens-tekshiruvlami yilda bir marotaba rejalashtirish quyidagi tartibda amalga oshiriladi:

har    yili                           25-yanvargacha                           Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi                   mehnat organlari va muassasalarida komplayens-tekshiruvlarni o‘tkazish rejasini ishlab chiqadi;

reja   bir  kalendar yilga    tuziladi va birmchi navbatda,      mehnat   organlari

va muassasalarining korrupsiyaviy xavf-xatari yuqoriroq bo‘lgan funksiyalarini o‘z ichiga oladi. Komplayens-tekshiruvlarni o‘tkazish rejasida:

  1. tekshiruv sohasi (yo‘nalishi) - muayyan mehnat organi va muassasalarining tahlil qilinadigan ichki jarayonlari va (yoki) funksiyalari/yo‘nalishlari;
  2. tekshiruv predmeti - ijrosi tekshirilishi lozim bo‘lgan mehnat organi va muassasalarining ichki hujjatlari;
  3. v) tekshiruv davri;
  4. g) tekshiruv turi (to‘liq yoki tanlov asosida);
  5. d) tekshiruv usuli (masalan, to‘g‘ridan-to‘g‘ri funksiyani bajarishga mas’ul bo‘lgan xodim bilan intervyu, hujjatlarni. korrupsiyaviy xavf-xatarlarni minimallashtirish bo‘yicha chora-tadbirlar ijrosini tekshirish va h.k.) ko‘rsatiladi.

Reja 1-fevralgacha Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vaziri tomonidan kо‘rib chiqilishi va tasdiqlanishi lozim.

  1. Komplayens-tekshiruvlar Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirining tekshiruvlarni o‘tkazish tartibi to‘g‘risidagi buyrug‘i asosida o‘tkaziladi.
  2. Komplayens-tekshiruvlar alohida holatlami hisobga olgan holda quyidagi tartibda o‘tkaziladi:
  3. komplayens-tekshiruv mehnat organi va muassasalarining jarayonlari/hujjatlarini tahlil qilish, shuningdek, muayyan chora-tadbirlar/funksiyalarni bajarilganligini tasdiqlash uchun zarur ma’lumot/hujjatlami so‘rashdan boshlanadi (masalan, xarid bo‘yicha hujjatlarni, arz qiluvchi bilan elektron yozishmalarni, kirish va chiqish hujjatlarini, buxgalteriya birlamchi hujjatlarni, xodimlarga oid ma’lumotlar, hisobga olish tizimidan yuklanmalar, fotomateriallar, tasdiqlovchi hujjatlar);
  4. so‘rov yuborilayotgan mehnat organi va muassasalari tarkibiy bo‘linmalari rahbarlari so‘ralayotgan barcha hujjatlarni o‘z vaqtida va to‘liq taqdim etilishiga javobgar hisoblanadi;
  5. v) so‘ralayotgan hujjatlar olinganidan keyin Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi jarayon va funksiyalarni ularning bajarilishi ichki hujjatlarga, jumladan, korrupsiyaga qarshi tamoyillar, talablar va tartib-taomillarga muvofiqligini tahlil qiladi. Shuningdck. Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi mehnat organlari va muassasalari xodimlari harakatlarining qonuniyligini va ularga mehnat organlari va muassasalarining korrupsiyaga qarshi tamoyillar va talablar jihatidan yo‘l qo‘yilishini tekshiradi;
  6. g) Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limining komplayens-tekshiruvni o‘tkazayotgan xodimlari komplayens-tekshiruvni lozim darajada hujjatlar bilan rasmiylashtirilishini va kuzatilishini, jumladan, quyidagilardan iborat bo‘lgan ish hujjatlarini rasmiylashtirish yo‘li bilan ta’minlaydi:

tekshiruv va tekshirilgan tartib-taomillar doirasida bajarilgan harakatlar haqidagi ma’lumot;

aniqlangan qoidabuzarliklar/kuzatuvlar haqidagi ma’lumot;

komplayens-tekshiruvning xulosalari/natijalarini tasdiqlovchi fayllar/hujjatlar (so‘ralgan hujjatlaming nusxalari/skaner qilingan versiyalari);

  1. Komplayens-tekshiruv Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limining topshirig‘i va Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirining buyrug‘i bilan uchinchi shaxslar tomonidan komplayens-tekshiruvni o‘tkazish tajribasiga ega bo‘lgan xalqaro yoki mahalliy tashkilotlar bilan shartnoma tuzish orqali o‘tkazilishi mumkin,
  2. Komplayens-tekshiruv natijalariga ko‘ra, quyidagi asosiy qismlardan iborat bo‘lgan korrupsiyaga qarshi kurashish tizimining amal qilinishi haqida ma’lumotnoma-hisobot tuziladi:

kirish qismi: o‘tkazilgan komplayens-tekshiruv haqida ma’lumot (jarayonlar/funksiyalar, tekshirilayotgan davr, ishtirokchilar, muddatlar, nazorat tartib- taomillari, o‘rganilgan hujjatlar va h.k.) ko‘rsatiladi;

bayon qismi: tekshiruv davomida aniqlangan holatlar, tekshiruv tadbirlarini o‘tkazish natijalari va aniqlangan qoidabuzarliklar haqidagi ma’lumot aks ettiriladi;

qaror qismi: mehnat organlaridagi korrupsiyaga qarshi mavjud nazoratlar/tartib- taomillarning samaradorligi haqidagi xulosalar va (zaruratga ko‘ra) ichki jarayonlarni amalga oshirishda korrupsiyaga qarshi choralarni takomillashtirish bo‘yicha tavsiyalar shakllantiriladi.

  1. Yakunlovchi qoidalar
  2. Monitoring va nazorat bo‘yicha amalga oshirilgan chora-tadbirlar natijasiga ko‘ra Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vaziriga hisobot beradi.
  3. Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi tomonidan monitoring va nazorat bo‘yicha chora-tadbirlar natijasiga ko‘ra ishlab chiqilgan tavsiyalar keyingi yilga mo‘ljallangan Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligining korrupsiyaga qarshi kurashish dasturiga kiritiladi.

 

 

Kambag‘allikni qisqartirish
 va bandlik vazirligi tizimida korrupsiyaga qarshi tamoyillar
va talablarga rioya qilinishini monitoring va nazorat qilish
qoidalariga ilova

Mehnat organlari va muassasalari xodimlarining korrupsiyaga qarshi tamoyillar va talablardan xabardorligini tekshirish
TIZIMI

 

Tekshiruv yo‘nalishi

Tekshiruv tadbirlari

1.

Mehnat        organlari        va

muassasalari xodimlariga odob- axloq qoidalariga, korrupsiyaga qarshi tamoyillar va taiablarga rioya qilish masalalari bo‘yicha treninglar (kunduzgi yoki sirtqi) o‘tkazilishining monitoringi.

Treninglar muntazamligi, ularning mazmuni va qatnashuvchi shaxslar qismi bo‘yicha ichki talablarga rioya qilinishini nazorat qilish.

2

Korrupsiyaga qarshi kurashish prinsiplari va tartib-taomillar talablarini bilishini tekshirish.

Mehnat organlari xodimlari tomonidan korrupsiyaga qarshi kurashish treninglari doirasida o‘tkaziladigan test yoki boshqa nazorat tadbirlaridan o‘tishlari natijalarming tahlili;

Xodimlarni korrupsiyaga qarshi siyosat bilan imzo qo‘ydirilgan holda majburiy tarzda tanishtirilganligini tekshirish;

Xodimlarni korrupsiyaga qarshi siyosat va tartib-taomillaming bilishini tanlov asosida tekshirish:

1) tekshiruvda qatnashish uchun mehnat organlari va muassasalari xodimlarini tanlov asosida aniqlash (so‘rovda qatnashadigan xodimlaming eng kam soni - mehnat organlarida turli tarkibiy bo‘linmalardan turli lavozimlarni egallab turgan kishilar soni 10 nafar);

 

 

2) ichki hujjatlarda ko‘rsatilgan korrupsiyaga qarshi talablar va normalar bo‘yicha (muayyan vaziyatda vazifa - keyslarni hal qilish bilan) savollar ro‘yxatini tuzish (savollarning eng kam soni 10 ta, ular test formatida, ochiq savollar shaklida yoki boshqacha usulda tuzilishi mumkin);

3) javoblar/qarorlami taqdim qilishlari uchun tanlab olingan xodimlarga nazorat savollarini yuborish;

4) natijalarni tahlil qilish va xodimlar bilan korrupsiyaga qarshi talablar va tartib-taomillarni tushunishda qiyinchiliklarni muhokama qilish.

 




🗹 Ходимлар хатти-ҳаракатига оид коррупцияни олдини олиш бўйича мурожаат

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг коррупцияга қарши Конвенцияси, 2003 й.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5729-сон Фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2752-сон Қарори

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги ЎРҚ-419-сон Қонуни

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (ЎзР 22.09.1994 й. 2012-XII-сон Қонуни билан тасдиқланган)

 


------------------------------------- -------------------------------------------------------------------------------
               

«Коррупцияга бефарқ бўлмаслигимиз керак», — АОКА директори

Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев "Фейсбук"даги саҳифасида Бош прокуратурада Коррупцияга қарши курашда идоралараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳақида пост қолдирди.

 

«Президентимиз коррупцияга қарши кураш эълон қилганда, айримлар ҳаёлида яна катта минбарда айтилган умумий гап, деган фикр пайдо бўлди, айримлар эса буни охирги огоҳлантириш сифатида жиддий қабул қилмади. Лекин охирги йил натижалари, коррупцияга қарши эълон қилинган кураш — Янги Ўзбекистон — очиқ Ўзбекистон амалиётига тўлиқ мос келишини кўрсатди. Давлат ташкилотлари ҳамда тадбиркорликнинг барча бўғинларида коррупцияга қарши аёвсиз кураш олиб борилаётганлиги намоён этилди.

 

Қанча раҳбарлар ва тадбиркорлар ўзларининг қилмишларига яраша жазо олдилар ва энг муҳими (!!!) бу ҳолатлар очиқдан очиқ ОАВ орасида кенг муҳокама қилиниши бошланди. Бундан бир неча йил олдин бунақа қинғир иш учун жазо белгиланганда бу ишлар ошкор қилинмасдан ёпди-ёпди билан ўтиб кетарди ва натижада халқ нима учун у ёки бу раҳбар, тадбиркор ишдан кетганига турли тахминларни билдирарди.

 

Лекин бу курашда биз ҳам бефарқ бўлишимиз керак эмас. Янгича фикрлашга тезроқ ўтишимиз керак, коррупцияга ундовчи омилларни очиқчасига муҳокама қилиб биз ҳам умумий курашга қўшилишимиз керак. Маиший коррупцияга бефарқ бўлмаслигимиз зарур. Нима учун янгича фикрлаш муҳим — ёшларимизда ҳашаматли уй-жой ва машинани "амаллаган", дабдабали тўй-ҳашамларни кўз-кўз қиладиган ва ишга-ўқишга киришда "танклар" борлигидан фахрланишларига чек қўймоғимиз керак.

 

Энди вазият ўзгарди. Очиқлик принципи эълон қилинди. Энди айбдорлар нафақат жиноий жавобгарликка тортиляпти, балки бутун халқ олдида исми ва кирдикорлари ошкор этилиб, тегишли баҳоси бериляпти. Ушбу жиноятларни очиқдан-очиқ эълон қилиб, коррупцияни бартараф этиш бўйича амалий ишларни якунига етказиш ҳамда уларнинг илдизларига болта уриш учун давлат раҳбаримизда катта истак ва кучли сиёсий ирода мавжудлиги кўряпмиз», — деб ёзган АОКА раҳбари.

 

 

 

Бандлик ва меҳнат
муносабатлари вазирининг
2020 йил 21 октябрдаги

195-ИЧ-сон буйруғига

1-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш

С И Ё С А Т И

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш сиёсати (кейинги ўринларда Коррупцияга қарши курашиш Сиёсати деб юритилади) ходимлар орасида ҳамда жамиятда коррупцияга қарши курашиш маданияти даражасини ошириш мақсадида меҳнат органларининг юқори ахлоқий меъёрларга содиқлигини, шунингдек, меҳнат органларининг ходимлари фаолиятида коррупциявий ҳуқуқбузарликларга муросасизлик ва уларни содир этишга йўл қўймасликни акс эттиради.
  2. Коррупцияга қарши курашиш Сиёсати ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизимлари – Фойдаланиш бўйича талаблар ва тавсиялар” халқаро стандарти талабларини инобатга олган ҳолда коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро ташкилотлар тавсиялари ва етакчи халқаро амалиёт асосида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
  3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг (кейинги ўринларда – Вазирлик деб юритилади) ҳудудий
    ва таркибий тузилмалари ушбу Коррупцияга қарши курашиш Сиёсати фаолиятининг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда қабул қилишлари, коррупцияга қарши курашиш механизмларини, мавжуд бўлган коррупция хавфи, тажрибаси ва мавжуд манбалари асосида ишлаб чиқишлари ва амалга оширишлари лозим.
  4. Вазирликнинг марказий аппарати, ҳудудий ва тасарруфий ташкилотларда (кейинги ўринларда – меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар деб юритилади) коррупцияга қарши курашишнинг асосий мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:

меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларда коррупцияни тубдан йўқотишга эришиш;

аҳолининг бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳасидаги ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан тоқатсиз муносабатни шакллантириш;

меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар фаолиятининг барча соҳаларида коррупцияни олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

коррупциявий ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш, уларнинг оқибатлари, уларга олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилини таъминлаш.

  1. Коррупцияга қарши курашиш Сиёсати Вазирликнинг ички ҳужжати сифатида юқорида кўрсатилган асосий мақсадларга эришиш учун меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар фаолиятида коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга барҳам беришга қаратилган асосий талаблар ва тамойилларни белгилаб берувчи асос ҳисобланади.
  2. Коррупцияга қарши курашиш Сиёсатнинг талаблари эгаллаб турган лавозими ва бажарадиган вазифа ва функцияларидан қатъий назар Вазирлик билан меҳнат муносабатларида бўлган барча ходимларга, шу жумладан, ҳудудий меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимларига тадбиқ этилади.
  3. Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларга ишга қабул қилинаётган ҳар қандай шахс ушбу Коррупцияга қарши курашиш Сиёсати билан имзо қўйган ҳолда танишишга ва унинг қоидаларига риоя қилишга мажбур.

8. Коррупцияга қарши курашиш Сиёсати мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар ва атамалар қўлланилади:

 

иш жараёнидаги меҳмондўстлик белгилари – меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари манфаатларида фаолият давомида ҳамкорлик ўрнатиш ва (ёки) қўллаб-қувватлашга алоқадор харажатлар, шу жумладан, ишбилармонлик билан боғлиқ кечки овқат, транспорт ва яшаш харажатларини қоплаш билан боғлиқ харажатлар ва ҳ.к.;

 

коррупцияга қарши курашиш талаблари бузилганлиги тўғрисида виждонан хабар бериш – меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходими томонидан коррупциявий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги (содир этишга суиқасд қилинганлиги) тўғрисида рухсат этилган алоқа каналлари орқали асослилигига ишонч ҳосил қилган ҳолда йўллаган мурожаат;контрагент (шартномавий шерик) – меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар билан шартномавий муносабатларга (меҳнат муносабатлари бундан мустасно) киришган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс; коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш; коррупциявий ҳаракатлар – ходим томонидан пора берувчининг манфаатларини кўзлаб ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги учун бевосита ёки билвосита, шахсан ёки учинчи шахслар орқали порани яъни пул, қимматбаҳо қоғозлар, бошқа мол-мулкни, мулкий тусдаги хизматларни, бошқа мулкий ҳуқуқларни олиш, талаб қилиш, таклиф қилиш, ваъда қилиш ва бериш, шунингдек, пора бериш ва (ёки) олишда воситачилик қилиш, расмиятчиликларни соддалаштириш учун тўловларни олиш, ходим томонидан пора олиш ёки ҳуқуққа хилоф бошқа мақсадларда ўз хизмат мавқеидан ноқонуний фойдаланиш;коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик – коррупция белгиларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;

коррупцияга қарши курашиш тизими – қўлланиладиган амалдаги қонунчилик ва ички ҳужжатларни коррупциявий жиҳатдан бузилишини бартараф этиш, меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари томонидан юқори даражада касбий ва ахлоқий фаолият олиб боришларини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар мажмуи;

коррупциявий хавф-хатар – меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари ёки учинчи шахслар томонидан меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар номидан ва (ёки) уларнинг манфаатларини кўзлаб коррупциявий хатти-ҳаракатларни содир этиш эҳтимоли ва хавфи;манфаатлар тўқнашуви – меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимининг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги, унинг хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда ходимнинг шахсий манфаатдорлиги билан меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият;расмиятчиликни соддалаштириш учун тўловлар – белгиланган тартиб-таомиллар бажарилишини таъминлаш ёки тезлаштириш, тегишли қонунчилик, нормалар ва қоидаларда назарда тутилмаган ҳаракатлар содир этиш учун ғайриқонуний равишда бериладиган пул маблағлари, мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, хизматлар ва бошқа моддий ёки номоддий наф;ходимнинг шахсий манфаатдорлиги – меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходими томонидан ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида унинг яқин қариндоши ёки ходимга алоқадор бўлган шахслар томонидан ходимнинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир қилиши мумкин бўлган пул маблағлари, моддий ёки номоддий қимматликлар, бошқа мол-мулк, бойлик ва имтиёзлар кўринишида шахсий наф олиш имконияти (шахсий, ижтимоий, молиявий, сиёсий ва бошқа тижорат ёки нотижорат манфаатлари);ходим – меҳнат органи билан меҳнат муносабатларига киришган шахс;яқин қариндошлар – ота-она, туғишган ва ўгай ака-укалар ва опа-сингиллар, эр (хотин), фарзандлар, шу жумладан фарзандликка олинганлар, боболар, бувилар, неваралар, шунингдек эрнинг (хотиннинг) ота-онаси;

 

2-боб. Коррупцияга қарши курашишнинг асосий тамойиллари 9. Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар коррупцияга қарши курашиш тизимини қуйидаги тамойилларга асосланиб амалга оширади:қонунийлик – меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари, давлат органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича жаҳонда тан олинган амалиётни ҳисобга олган ҳолда ҳамда Вазирлик тизимининг белгиланган ички ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади;коррупцияга тоқатсизлик – меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ўз фаолиятининг барча соҳаларида коррупциянинг ҳар қандай шакллари ва кўринишларига муросасиз муносабатда бўлади. Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг ходимларига коррупциявий хавф-хатар келиб чиқиши мумкин бўлган фаолиятда бевосита ёки билвосита иштирок этиш тақиқланади;очиқлик ва шаффофлик – Вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари
ва контрагентларини, кенг жамоатчиликни хабардор қилиш;коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг превентивлиги, тизимлилиги ва ўзаро боғлиқлиги – меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар коррупциявий хатти-ҳаракатлар содир этилишига ва коррупциявий хавф-хатарларга кўмаклашувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган превентив чора-тадбирларни амалга оширишга устувор аҳамият беради. Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва тартиб-таомиллар аниқланган хавф-хатарлар даражасига мувофиқ келади ҳамда меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг барча функциялари ва йўналишларига интеграция қилинган коррупцияга қарши курашиш тизимига бирлаштирилган;коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликнинг муқаррарлиги – коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган Вазирлик тизими ходимлари ўзининг мақоми ва эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар Вазирликнинг ички ҳужжатлари ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар;техника тараққиётининг ютуқларидан фойдаланиш – меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш тизимини яратишда илм-фан тараққиётининг сўнгги ютуқларидан, шу жумладан, интеграциялаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланишга интилади;тўғридан-тўғри раҳбариятга мурожаат қилиш – Вазирлик тизимининг ҳар бир ходими коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги тўғрисида ишончли ва асосли маълумотлар мавжуд бўлганда белгиланган чораларни кўриш учун тўсқинликсиз идора раҳбари ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига мурожаат қилиши мумкин;фуқаролик жамияти вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик – меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ўзларига юклатилган функцияларни бажаришда фаолиятини ҳалоллик, холислик ва мустақиллик асосида мустақил назорат қилиш мақсадида фуқаролик жамияти вакилларини жалб этадилар;

коррупцияга қарши курашиш тизимини доимий равишда такомиллаштириш – коррупцияга қарши курашиш тизимини мониторинг
ва назорат қилиш ҳамда коррупциявий хавф-хатарларни амалга ошириш натижаларига кўра меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар Вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш тизимининг самарадорлигини тўхтовсиз равишда кучайтириш чораларини кўрадилар.

 

3-боб. Коррупцияга қарши курашиш тизимнинг элементлари

  1. Коррупцияга “мутлақо тоқатсизлик” тамойилига таянган ҳолда меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг барча ходимларига коррупция билан боғлиқ ҳар қандай хатти-ҳаракатларда иштирок этиши, яъни пора берувчининг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилиши ёки ҳаракатсизлиги учун бевосита ёки билвосита, шахсан ёки учинчи шахслар орқали пора, яъни пуллар, қимматбаҳо қоғозлар, бошқа мол-мулк, мулкий тусдаги хизматларни беришни талаб қилиш, товламачилик қилиш, ваъда бериш ва пора бериш, пора бериш ва (ёки) олишда воситачилик қилиш, расмиятчиликларни соддалаштириш учун тўловларни олиш, шахс томонидан пора олиш ёки ғайриқонуний бошқа мақсадларда ўз хизмат мавқеидан ноқонуний фойдаланиши қатъиян тақиқланади.
  2. Қуйидагилар меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш тизимининг асосий элементлари ҳисобланади:

а) коррупцияга қарши курашиш бўйича асосий ички ҳужжатлар мавжудлиги, яъни меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар коррупцияга қарши курашиш тизимининг асосини:

Коррупцияга қарши курашиш Сиёсати;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низомда акс эттирилган тамойиллар ва талабларни ташкил этади;

б) “Юқоридан қуйига муносабат” – Юқори даражада раҳбарлик намунаси:

меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари ўзига бўйсунувчилар, фуқаролар
ва юридик шахслар билан муносабатларда ҳалол, адолатли ва мустақил хулқ-атвор намунаси бўлишлари керак;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вазир ўринбосарлари, меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар раҳбарлари коррупцияга қарши курашиш самарали тизимни яратиш ва амалга оширишда қуйидагилар орқали етакчиликни намойиш этадилар:

меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар фаолиятининг хавф-хатарга эга функциялари (йўналишлари)га коррупцияга қарши курашиш самарали чора-тадбирлар ва тартибларни жорий этиш, шу жумладан, коррупцияга қарши курашиш дастури/йўл харитасини ишлаб чиқиш ва унинг ижросини назорат қилиш орқали кўмаклашиш;

ўз мансаб мажбуриятларини бажариш доирасида, меҳнат органлари
ва тасарруфий ташкилотлар ходимларида коррупциянинг барча шакллари
ва кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантирган ҳолда коррупцияга қарши курашиш бўйича қонунчилик нормалари ва қабул қилинган ички ҳужжатларга риоя қилиш ва ахлоқий хулқ-атвор юзасидан шахсан намуна сифатида намоён бўлиш;

в) коррупциявий хавф-хатарни аниқлаш ва баҳолаш:

меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар функцияларининг хусусияти, ташкилий тузилмаси, жамият ва бошқа шахслар билан ўзаро фаолият олиб боришига ҳамда бошқа ички ва ташқи омилларга боғлиқ ҳолда ўз фаолиятига хос бўлган коррупциявий хавф-хатарлар аниқланади ва баҳоланади;

коррупциявий хавф-хатарни аниқлаш ва баҳолаш доирасида меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар фаолиятининг барча соҳалари коррупциявий хавф-хатарга кўпроқ учрайдиган функцияларни аниқлаш мақсадида таҳлил қилинади, уларда мавжуд бўлган коррупцияга қарши курашишни назорат қилишнинг барча шакллари ва тартиб-таомиллари аниқланган хавф-хатарларни камайтириш учун етарлилиги жиҳатидан таҳлил қилинади. Хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш жараёнида Бандлик
ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс назорат” шўъбаси (кейинги ўринларда - “Комплаенс назорат” шўъбаси деб юритилади)нинг фаол қўллаб-қувватлаши ва назорати остида меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг тегишли раҳбарлари, коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштирувчи шахслар иштирок этади;

меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг коррупциявий ҳаракатларга “мутлақо тоқатсизлик”ни ҳисобга олган ҳолда меҳнат органлари коррупциявий хавф-хатарларнинг юзага келиш эҳтимоли ва таъсир қилиш даражасидан қатъи назар уларни бошқариш заруратини тан олади;

Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш йилига камида бир марта амалга оширилади. Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш натижалари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ва меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан кўриб чиқилади шунингдек, аниқланган хавф-хатарларни камайтирувчи коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлар ва тартиб-таомиллар меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг коррупцияга қарши курашиш дастурларида акс эттирилади.

г) коррупцияга қарши курашиш учун масъул шахслар ва бўлинмалар:

Вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича самарали тизимни йўлга қўйиш мақсадида Вазирликнинг марказий аппаратида коррупцияга қарши курашишни шакллантириш ва назорат қилиш жараёни учун масъул бўлган алоҳида таркибий тузилма – “Комплаенс назорат” шўъбаси ташкил этилган;

“Комплаенс назорат” шўъбаси вазирликда коррупцияга қарши курашиш бўйича вазифаларни амалга оширишда етарли даражада мустақилликка ва муҳим ресурсларга эга бўлиб, бевосита Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига бўйсунади ва ўз фаолиятини вазир томонидан тасдиқланган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс назорат” шўъбаси тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширади;

Коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни самарали
ва ўз вақтида амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун  ҳудудий ва тасарруфий ташкилотларда рухсат этилган лавозимларга коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштириш функцияси юклатилиши мумкин. Коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштириш функциялари Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармалари ҳамда бўйсунувдаги муассасаларда юқори даражада коррупциявий хавф-хатарга эга бўлмаган, шунингдек, етарли даражада мустақил бўлган ходимига юклатилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармалари ҳамда бўйсунувдаги муассасаларнинг коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштирувчилари коррупцияни бартараф этиш чораларини кўради, шу билан бирга, ўзига юклатилган вазифалар доирасида “Комплаенс назорат” шўъбаси билан ҳамкорлик қилади;

Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширишда меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг Кадрлар ишларига масъул тузилма (бошқарма, бўлим/инспектор) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари нормаларига мувофиқ белгиланган тартибда ва ҳажмда ходимлар ва алоқадор шахсларнинг яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида ва тизимли йиғиш, таҳлил қилиш ва янгилаб бориш учун жавобгар бўлади;

Бундан ташқари, меҳнат органининг одоб-ахлоқ комиссиялари ходимлар ўртасида манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги Кадрлар ишларига масъул тузилма (бошқарма, бўлим/инспектор)дан келиб тушган маълумотларни кўриб чиқади ва (манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низом билан тартибга солинмаган ҳолларда) уни ҳал қилиш бўйича қарор қабул қилади ёки аниқланган манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича кўрилган чораларнинг етарлилиги ёхуд етарли эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади, шунингдек, меҳнат органлари
ва тасарруфий ташкилотлар томонидан белгиланган одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиниши масалаларини кўриб чиқади. Манфаатлар тўқнашувини бошқариш доирасида Кадрлар ишларига масъул тузилма (бошқарма, бўлим/инспектор) ва Одоб-ахлоқ комиссиялари (ёки шунга ўхшаш комиссиялар) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низом асосида иш юритади;

д) аниқланган коррупциявий хавф-хатарни минималлаштирувчи коррупцияга қарши курашиш чоралари:

меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ўз фаолияти
ва функцияларидаги коррупциявий хавф-хатарли йўналишларда умумий назорат муҳитини ва коррупцияга қарши курашиш назорат ҳамда тартиб-таомилларни ўз ичига олувчи коррупцияга қарши курашишнинг комплаенс тизимини жорий этадилар.

Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар коррупцияга қарши курашишни назорат қилиш ва тартиб-таомилларнинг самарадорлиги, жумладан, уларнинг аниқланган хавф-хатар даражасига мутаносиблиги, меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари учун қатъийлиги
ва аниқлиги, фуқаролик жамияти учун шаффофлигини таъминлашга интиладилар;

Амалга ошириладиган тадбирлар, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича назорат чоралари ва тартиб-таомиллар меҳнат органлари
ва тасарруфий ташкилотларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича дастури/режаси/йўл харитасида акс эттирилади ҳамда тегишли ички ҳужжатларда белгиланади;

е) ахборотлаштириш, коммуникация ва маслаҳат бериш:

Коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш ва меҳнат органлари
ва тасарруфий ташкилотларнинг коррупцияга қарши курашиш тамойиллари ва талаблари ҳақида жамиятнинг хабардорлигини ошириш мақсадида, мазкур Коррупцияга қарши курашиш Сиёсати ва меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлари тўғрисидаги асосий маълумотлар уларнинг Интернет тармоғидаги расмий веб сайтларига жойлаштирилади.

Бундан ташқари, меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар коррупцияга қарши курашиш амалдаги қонун ҳужжатлари нормалари
ва коррупцияга қарши курашиш жорий этилган тамойиллар ва талаблар ҳақида меҳнат органлари ходимлари ва бошқа манфаатдор шахсларни хабардор қилиш ва тушунтириш бўйича қуйидагилар орқали барча оқилона хатти-ҳаракатларни амалга оширади:

меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимларини йилига камида бир марта коррупцияга қарши курашиш асослари бўйича доимий ва тизимли ўқитиш, шу жумладан, ишга янги қабул қилинаётган ходимларни ушбу Коррупцияга қарши курашиш Сиёсати ва коррупцияга қарши курашиш бўйича бошқа ички ҳужжжатлар билан мажбурий тартибда таништириш билан биргаликда уларни коррупцияга қарши курашиш бўйича мажбурий курсларда ўқитиш. Коррупциявий хавф-хатари юқори бўлган лавозимлар учун меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш бўйича қўшимча таълим дастурлари белгиланади. Ўтказилган ўқиш/тренинглар ҳақидаги маълумотлар Кадрлар бошқармаси (бўлимлари)да қонунчиликда белгиланган тартибда сақланади;

меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари ва фуқароларнинг коррупцияга муросасиз муносабатини шакллантириш бўйича ва коррупцияга қарши курашишда амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида хабардорлигини оширишга қаратилган тематик аудио- ва видеороликлар ҳамда бошқа ахборот маълумотларидан фойдаланган ҳолда коррупцияга қарши курашиш тадбирлар ўтказиш;

меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги, гумонлар ёки фактлар, коррупциявий хавф-хатарлар ва бошқалар (коррупция фактлари ҳақида хабар берилиши мумкин бўлган усуллари тўғрисидаги батафсил маълумот мазкур Коррупцияга қарши курашиш Сиёсатининг 4-бобида назарда тутилган) ҳақида хабар берилиши мумкин бўлган алоқа каналлари билан таъминлаш;

мазкур Коррупцияга қарши курашиш Сиёсати қоидаларини қўллаш ёки “Комплаенс назорат” шўъбаси/коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштирувчи томонидан коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлари ва тартиб-таомилларни амалга ошириш билан боғлиқ саволлар келиб чиққанда меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимларига маслаҳатлар бериш;

меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимларининг меҳнат шартномаларига коррупцияга қарши курашиш қоидаларни киритиш;

тасдиқланган режага мувофиқ коррупцияга қарши курашиш бўйича масъул шахс томонидан коррупцияга қарши курашиш хулқ-атвор юзасидан ташвиқотлар ўтказиш;

контрагентларни коррупцияга қарши курашиш қабул қилинган талаблар ва тамойиллар ҳақида, шу жумладан, улар билан тузиладиган шартномаларга коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус шартларни киритиш тўғрисида хабардор қилиш ва ҳ.к.;

г) мониторинг, назорат ва ҳисобот:

“Комплаенс назорат” шўъбаси Вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашишда амалга оширилган чора-тадбирларнинг етарлилиги, мутаносиблиги ва самарадорлигини баҳолайди ҳамда доимий мониторингини олиб боради. Ўтказилган мониторинг натижалари бўйича меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш юзасидан тегишли чоралар кўрилади.

Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларда мониторинг
ва назорат қилишнинг қуйидаги тартиб-таомиллари амалга оширилади:

меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар фаолияти
ва функцияларидаги ўзгаришлар, уларнинг ташкилий-функционал тузилмасидаги ўзгаришлар ҳамда бошқа ички ва ташқи омилларнинг меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш тизимига таъсирини, мазкур тизимга ўзгартириш киритиш заруриятини таҳлил қилиш, шу жумладан, уни амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш;

тасдиқланган режага мувофиқ самарасиз назорат ва тартиб-таомилларни аниқлаш учун уларни тўғрилаш ва коррупцияга қарши курашиш тизимининг ишончлилиги ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида танлов асосида вазирлик тизимидаги функциялар ва ички жараёнларни мониторинг қилиш;

ички ва (ёки) ташқи текширувларни ўтказиш жараёнида меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича талабларга риоя қилинишини назорат қилиш;

“Комплаенс назорат” шўъбаси/коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштирувчи ва бошқа таркибий тузилмаларга юклатилган коррупцияга қарши чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва тегишли тартибда амалга оширилиши устидан назорат олиб бориш ва ҳ.к.

Коррупцияга қарши курашиш тизимини назорат қилиш ва мониторинги бўйича чора-тадбирлар натижалари вазир, Вазирлик ҳайъати ва Вазирлик тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг йиллик ҳисоботларида ўз аксини топади.

з) ҳуқуқбузарликларга нисбатан муносабат билдириш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш:

Коррупцияга қарши курашиш Сиёсатига амал қилиш ва Вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларга риоя қилиш ҳар бир ходим учун ўз хизмат мажбуриятларини бажарилиши доирасида мажбурийдир. Ходимлар белгиланган талаб ва тартиб-таомилларнинг бузганлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар. Бундан ташқари, бевосита раҳбарлар ўз бўйсунувидаги ходимлар томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этилганлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар;

коррупцияга қарши курашишга оид белгиланган талаблар
ва тамойилларни бузган меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ва асосларда интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиладилар;

ходимлар уларни коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни содир этишга ундовчи шахсларнинг ҳар қандай мурожаатлари тўғрисида, шунингдек, бошқа ходимлар томонидан содир этилган коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида ўзига маълум бўлган ҳар қандай фактлар ҳақида тўғридан-тўғри Вазирликнинг Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс назорат” шўъбасига хабар беришлари шарт; 

коррупцияга мутлақо тоқатсизлик тамойилини ҳисобга олган ҳолда, Вазирлик тизимида меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимларининг коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик содир этишлари билан боғлиқ ҳар қандай асосли шубҳа бўйича хизмат текширувлари Ўзбекистон Республикаси конунчилиги талабларига мувофиқ ва ички ҳужжатларда белгиланган тартибда ўтказилади. Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларини ва (ёки) мазкур Коррупцияга қарши курашиш Сиёсати ва меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг бошқа ички ҳужжатларида белгиланган коррупцияга қарши талаб ва тартиб-таомилларни бузган ходимлар, уларнинг лавозими, хизмат муддати ва бошқа омиллардан қатъий назар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ҳамда меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг ички ҳужжатларида назарда тутилган доирада ва асосларда жавобгарликка тортиладилар;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар, уларнинг содир этилиш сабаблари
ва шарт-шароитларини таҳлил қиладилар ва доимий асосда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштирадилар;

Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва текшириш учун бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва давлат органлари билан ҳамкорлик қиладилар.

 

4-боб. Коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналишлари

 

  • 1. Манфаатлар тўқнашувини бошқариш
  1. Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари ўз хизмат мажбуриятларини бажариш ва (ёки) меҳнат органлари манфаатларини ифодалаш доирасида виждонлилик ва ҳалоллик тамойилларига амал қилиши, шахсий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ўзларининг хизмат мавқеидан ва (ёки) меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг мол-мулкидан фойдаланмаслик ва манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган вазиятлардан сақланишлари лозим.

Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимларининг ўзларининг хизмат мажбуриятларини лозим даражада ва холис бажаришларига, жумладан, холис қарор қабул қилишга ҳамда меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари, мол-мулки ва (ёки) нуфузига таъсир қиладиган ёки таъсир қилиши мумкин бўлган вазиятда манфаатлар тўқнашуви юзага келади.

  1. Вазирлик тизимининг ходимлари ишга қабул қилинишида, бошқа лавозимга ўтказилишида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорлиги ҳақидаги маълумотларни ҳар йили ва тегишли вазиятлар/ҳолатлар юзага келишига қараб ошкор қилишга мажбурдирлар. Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш ва уни ҳал қилиш жараёни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.

 

  • 2. Совғалар ва иш жараёнида меҳмондўстлик белгилари

 

  1. Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимларига ўз хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жисмоний ва юридик шахслардан бирон-бир совға ёки иш жараёнида меҳмондўстликнинг белгилари, қарз, кафолатлар, кафилликлар, мукофотлар шаклида рағбатлантириш воситаларини, нақд пул маблағлари ёки уларнинг эквиваленти, қимматли қоғозлар кўринишида моддий ёрдам қабул қилиш таъқиқланади.
  2. Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари томонидан расмий делегациялар таркибида, расмий тадбирларда, жумладан, хорижда олинган ҳар қандай совғалар суммасидан қатъий назар меҳнат органлари ёки тасарруфий ташкилотларнинг мулкига ўтказилади.
  3. Меҳнат органлари ходимларига уларнинг шахси билан боғлиқ байрамлар (туғилган кун, боланинг туғилиши, Ватан ҳимоячилари куни, Халқаро хотин-қизлар куни)да берилган, хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бўлмаган совғалар ходимнинг шахси билан боғлиқ совғалар деб тан олинади.
  4. Бундай совғаларни беришда қуйидаги талабларга риоя қилиш лозим:

совғалар меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг камида уч нафар ходимлари иштирокида берилиши;

совға бериш жарёни табрик нутқи билан бирга бўлиши, унда совға беришга сабаб бўлган воқеа ўзининг аниқ ифодасини топган бўлиши;

совғанинг умумий қиймати (барча солиқлар ва йиғимларни ҳисобга олган ҳолда) 5 (беш) базавий ҳисоблаш миқдоридан ошмаслиги;

меҳнат органининг битта ходими бошқа ходимга совға учун сарфлайдиган харажат суммаси, ҳар бир ҳолатда 1 (битта) базавий ҳисоблаш миқдордан ошмаслиги керак.

  1. Шубҳалар пайдо бўлмаслиги учун бошқа давлат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари, шериклар ва контрагентлар, ушбу Коррупцияга қарши курашиш Сиёсатининг 15 ва 16-бандларида кўрсатилмаган бошқа жисмоний ва юридик шахслардан ҳар қандай байрам (туғилган кун, фарзанд туғилиши, Ватан ҳимоячилари куни, Халқаро хотин-қизлар куни ва ҳ.к.ни инобатга олган ҳолда, бироқ бу билан чекланмасдан) билан боғлиқ ҳолда олинадиган, ушбу Коррупцияга қарши курашиш Сиёсатининг 14-бандида санаб ўтилган совғалар ва бошқа моддий бойликларни олиш тақиқланади.
  2. Вазирлик номидан халқаро конференцияларда, симпозиумларда
    ва бошқа ишбилармонлик (хизматга оид) йиғилишларда совғалар бериш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири (ёки унинг ўринбосарлари)нинг буйруғи/харажатлар сметаси билан амалга оширилади.
  3. Совғани қабул қилишнинг қонунийлиги тўғрисида шубҳа туғилган ҳар қандай ҳолларда меҳнат органи ходими “Комплаенс назорат” шўъбасига маслаҳат сўраб мурожаат қилиши лозим.

 

  • 3. Ходимларни танлаш, лавозимдан лавозимга ўтказиш, моддий рағбатлантириш
  1. Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимларини танлаш, уларни аттестациядан ўтказиш ва фаолиятини баҳолаш, шу жумладан мукофот пулларини тўлаш, устама ҳақлар ва бошқа турдаги мукофотларни белгилаш жараёни барча ходимлар учун шаффоф, тенг ва холис бўлиб, ушбу Коррупцияга қарши курашиш Сиёсатининг асосий тамойиллари ва талабларига мувофиқ келади.
  2. Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларда уларнинг раҳбарлари, шунингдек, бошқарма ва бўлим бошлиқларини мукофотлашга асос бўлиб хизмат қиладиган, улар фаолиятининг асосий кўрсаткичларини баҳолаш тартиби ва мезонлари ишлаб чиқилган бўлиши лозим. Ушбу кўрсаткичлар холис, ошкора ҳамда меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари томонидан кўриб чиқилиши мумкин.

 

  • 4. Текширишларни ўтказиш ҳамда давлат органлари ва тасарруфий ташкилотлар фаолиятини ўрганиш
  1. Турли хил текширишларни ўтказиш ҳамда давлат органлари
    ва тасарруфий ташкилотларнинг (кейинги ўринларда – “Текшириш объектлари”) фаолиятини ўрганишда ваколатли меҳнат органлари ходимлари:

манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслиги;

объектни текшириш бир ходим томонидан (якка тартибда) амалга оширилмаслиги;

содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни сохталаштириш учун текшириш объекти вакилларининг саводсизлигидан фойдаланиб қонун ҳужжатлари нормаларини нотўғри талқин қилмаслиги, текширилаётган объект ходимларини аниқланган фактларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш билан қўрқитмаслиги;

текширилаётган объектнинг ходимларига таҳдид қилмаслиги;

текшириш предметига кирмайдиган масалалар билан қизиқмасликлари ва ҳужжатларни сўрамасликлари.

Ваколатли меҳнат органи ходимлари текшириш давомида аниқланган ҳар бир ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қонуний ва профессионал баҳо беришлари;

агар текшириш объекти вакиллари ваколатли меҳнат органи ходимларига аниқланган қонунбузарликларни яшириш учун пора ва (ёки) бирон-бир моддий қимматлик ёки хизматларни таклиф қилса, текшириш гуруҳи раҳбарини дарҳол хабардор қилишлари;

текшириш объекти вакилларига ваколатли меҳнат органи ходимларининг ахлоқий хулқ-автор тамойилларига мувофиқ холис муносабатда бўлишлари шарт.

  1. Хизмат мажбуриятига давлат органлари ва ташкилотларини текшириш кирадиган меҳнат органининг таркибий тузилмаларида ўтказилган текшириш натижалари бўйича ваколатли меҳнат органи (ёки ходимлари) томонидан қабул қилинган қарорлар юзасидан низолашиш учун апелляция инстанциялари ташкил этилади.

 

§5. Контрагентлар ва учинчи шахслар билан ўзаро муносабатлар

  1. Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ушбу Коррупцияга қарши курашиш Сиёсатининг тамойиллари ва талабларига зид бўлган ҳар қандай тўловлар ва (ёки) шу каби коррупциявий хавф-хатарларни келтириб чиқарувчи хатти-ҳаракатларни амалга ошириш учун маҳсулот етказиб берувчиларни, пудратчиларни ва бошқа учинчи томонларни жалб қилмайдилар.
  2. Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар контрагентлар билан муносабатларда ўз фаолиятини амалга оширишида қонунийлик
    ва шаффофлик тамойилларига амал қиладилар. Меҳнат органлари
    ва тасарруфий ташкилотлар танлашнинг холис мезонларидан фойдаланишга асосланган, маҳсулот етказиб берувчилар, пудратчилар ва бошқа контрагентларни танлаб олишнинг ҳаққоний, очиқ ва шаффоф жараёнини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги
    ва сотиб олинадиган маҳсулотнинг Вазирлик тизимининг ички ҳужжатлари билан тартибга солинадиган баҳосини аниқлашнинг шаффоф тартибини таъминлайдилар.
  3. Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар контрагент билан ўзаро ҳамкорлигида:

эҳтимоли юқори бўлган контрагентнинг ишончлилигини, шу жумладан ўтмишда коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги, меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар давлат харидлари тўғрисидаги низомга мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги нормалари доирасида Вазирлик тизими ходимлари билан манфаатлар тўқнашуви мавжуд эмаслигини текширадилар;

эҳтимоли юқори бўлган контрагентни (танлов, тендер ғолибини
ва тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид контрагентини) ўзининг коррупцияга қарши тамойиллари ва талаблари ҳақида улар билан тузиладиган шартномалар матнига коррупцияга қарши махсус шартларни қўшган ҳолда хабардор қиладилар.

 

  • 6. Хайрия ва ҳомийлик фаолияти
  1. Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар қончиликда назарда тутилган ҳолларда хайрия ва ҳомийликни қабул қилишлари мумкин. Бундай ёрдамни олган пайтда меҳнат органлари манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, маблағларни қонунда ва (ёки) шартномада белгиланган мақсадлар учун самарали сарфланишини таъминлаш, шунингдек Интернет тармоғидаги ўзининг расмий веб-сайтларида ёритиш бўйича имкон қадар барча чораларни кўришлари мумкин.

 

  • 7. “Сирли мижоз” тадбири
  1. Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар томонидан кўрсатилаётган давлат хизматларининг сифати ва тезлигини, шунингдек ҳаққоний ва очиқ танлов натижаларига кўра танлаб олинган мустақил ташкилотлар томонидан коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишига мойиллигини аниқлаш учун хизматларнинг ҳақиқий олувчилари сифатида алоҳида назорат тадбирлари ўтказилади. Давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида жалб этилган мустақил ташкилотлар бундай хизматларнинг сифати, муддатлари, шартларини, шунингдек, вазирлик тизими ходимларининг белгиланган ахлоқ қоидаларига, шу жумладан ходимнинг пора олишга мойиллигини белгилаб боради.
  2. Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ўтказилган “сирли мижоз” тадбирлари тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқадилар
    ва коррупция хавфи аниқланган тақдирда хизмат текшируви тайинлаш ҳақидаги ташаббус билан чиқадилар.

 

  • 8. Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар фаолиятини видеотасвирга олиш ва трансляция қилиш
  1. Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимларининг фаолиятини назорат қилиш учун меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар хоналарида видео ва аудио ёзув камералари жойлаштирилади, уларнинг ёзувлари меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг масъул ходимлари томонидан доимий равишда кузатиб борилади.
  2. Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг расмий веб-сайтларига коррупция хавфи юқори бўлган айрим жараёнлар жойлаштирилади (хусусан, ходимлар билан суҳбат ўтказиш ва уларни синовдан ўтказиш, комиссия йиғилишлари ва бошқалар).

 

  • 9. Ички ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизаси
  1. Ички хужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда ҳужжатларда коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон яратадиган коррупциявий омиллар келиб чиқишини олдини олиш, аниқлаш ва истисно қилиш мақсадида ҳам экспертиза ўтказилади.

 

  • 10. Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимларига маслаҳат бериш
  1. Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимларида коррупцияга қарши амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари, ушбу Коррупцияга қарши курашиш Сиёсати қоидалари ёки меҳнат органларида коррупцияга қарши бошқа чора-тадбирлар ва тартиб-таомиллар билан боғлиқ бўлган ҳар қандай саволлар бўлса, улар ўзларининг таркибий бўлинмаси/меҳнат органи ва (ёки) “Комплаенс назорат” шўъбасига ҳамда “+99871-200-06-00” ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкин.

 

5-боб. Коррупциявий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар бериш

  1. Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари ва бошқа шахслар, агар улар Вазирлик тизими ходимлари хатти-ҳаракатларининг қонунийлиги ва (ёки) одоб-ахлоққа мувофиқлиги тўғрисида шубҳа туғилса, коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир этилишига гумон ёки содир этилганлиги фактлари бўлса, улар бу ҳақда вазирликнинг фойдаланиш мумкин бўлган алоқа каналлари орқали хабар беришлари мумкин.
  2. Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ўз ваколатлари
    ва мавжуд имкониятлари доирасида ҳуқуқбузарлик тўғрисида ишончли маълумот берган шахснинг махфийлигини таъминлайдилар (қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).
  3. Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ўз ходимларининг манфаатларини ҳимоя қиладилар ва қасос олишга қаратилган ҳаракатларга, шу жумладан ишдан бўшатиш, лавозимни пасайтириш, камситиш, босим ўтказиш, вазирлик тизимининг бошқа ходимларининг шубҳали ҳаракатлари ёки улар томонидан ушбу Коррупцияга қарши курашиш Сиёсатининг коррупцияга қарши талабларини бузиш эҳтимоли ҳақида хабар берган шахсларни таъқиб қилинишига йўл қўймаслигини кафолатлайдилар.
  4. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги хабарларни қуйидаги алоқа каналлари орқали бериш мумкин:

“+99871-200-06-00” телефон рақами ва меҳнат органлари
ва тасарруфий ташкилотлар томонидан ўрнатилган бошқа телефон рақамлар;

Меҳнат вазирлигининг “t.me/mehnatvazirligi” Телеграм канали;

меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилган шакллар;

меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг электрон почта манзиллари;

тўғридан-тўғри ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига.

  1. Вазирлик тизимининг алоқа каналларига келиб тушган барча хабарлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва меҳнат органлари
    ва тасарруфий ташкилотларнинг ички ҳужжатларига мувофиқ Вазирлик тизимининг масъул бўлинмаси ёки ходими томонидан холис тарзда ва ўз вақтида кўриб чиқилади.
  2. Aноним равишда (фақат меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг Телеграм каналлари орқали) юборилган хабарлар ҳам кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Ўз номини ошкор қилинмаслигини истаган ариза берувчи бундай ҳолатда қуйидагиларни тан олади:

меҳнат органлари хабарга жавоб бериш учун мурожаат этувчи шахс билан боғлана олмайди;

меҳнат органлари зарур қўшимча маълумотларни олишнинг имконияти йўқлиги сабабли хабарни тўлиқ ва ҳар томонлама текширишни амалга ошира олмайди.

  1. Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар томонидан келиб тушган хабарга жавоб бериш учун мурожаат этувчи шахс билан қуйидаги ҳолатларда боғланилмайди:

тўлиқ ва кенг қамровли текшириш ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча маълумотларнинг йўқлиги;

меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимининг қасддан ёлғон маълумотни тақдим этиши ушбу Коррупцияга қарши курашиш Сиёсатини бузилиши ва ахлоқсиз хулқ-атворнинг намунаси сифатида қаралса, бундай шахс эса Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва вазирликнинг ички ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши мумкин.

  1. Вазирлик тизимида коррупция фактлари тўғрисида виждонан хабар берган меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг ходимлари, агар бу маълумотлар тасдиқланган бўлса, ички ҳужжатларга мувофиқ рағбатлантирилади.

 

6-боб. Қайта кўриб чиқиш ва ўзгартиришлар киритиш тартиби

  1. Ушбу Коррупцияга қарши курашиш Сиёсати қуйидаги ҳолларда қайта кўриб чиқилиши ва тузатилиши керак:

амалдаги Коррупцияга қарши курашиш Сиёсати ва тартиб-таомилларни қайта кўриб чиқиш заруратини келтириб чиқарадиган ҳолда коррупцияга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ўзгарганда;

коррупцияга қарши курашиш самарасиз назорат ва тартиб-таомиллар аниқланганда ва меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар фаолиятида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирларни такомиллаштиришга зарурат туғилганда;

вазирлик тизимининг ташкилий тузилмаси ва (ёки) меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар томонидан ўз вазифаларини бажариши хусусиятлари ва бошқалар ўзгарганда.

***

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг

2020 йил 21 октябрдаги

195-ИЧ-сон буруғига

2-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш

Д А С Т У Р И

Биринчи бўлим. Дастурнинг асосий мақсади ва вазифалари

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб юритилади) тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш Вазирликнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
  2. Вазирлик тизимида қонунийликни таъминлаш, ходимларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш Дастурнинг асосий мақсадидир.
  3. Қуйидагилар Вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

коррупцияга қарши курашишда меҳнат органлари тузилмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

коррупцияни келтириб чиқарувчи хавфни баҳолаш ва бошқариш;

меҳнат органлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, тизимда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашга, уларни олдини олишга ва чек қўйишга, оқибатларини, шунингдек ушбу иллатларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлиги оширилишини таъминлаш;

коррупциянинг ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил этиш;

коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги ишларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни таъминлаш.

Иккинчи бўлим. Дастурнинг асосий йўналишлари

2-боб. Вазирлик тизимининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир ташкилий чора-тадбирлар

  1. Меҳнат органларининг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари томонидан ўз мансаб ёки хизмат мажбуриятларини бажарилишда коррупцияга йўл қўймаслик ва коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги мезонларини ва унинг сифатини баҳолаш тизимларини жорий этиш.
  2. Меҳнат органлари ходимларининг фаолиятини жисмоний ва юридик шахслар томонидан онлайн тартибда баҳолаш тартибини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
  3. Меҳнат органлари фаолиятида коррупция келтириб чиқариш хатарлари мавжуд бўлган соҳаларни аниқлаш мақсадида фуқаролар ўртасида Вазирликнинг телеграм каналида ва “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида “Коррупцияни бирга енгамиз” мавзусида ижтимоий сўровни ўтказиш ва сўров натижаларини таҳлил қилиб унинг омилларини бартараф этишга қаратилган “йўл хариталарини” ишлаб чиқиш.
  4. Вазирлик тизимида коррупцияни келтириб чиқарувчи хавфни аниқлаш ва бошқариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
  5. Вазирлик сайтида ҳамда ижтимоий тармоқларда меҳнат органларидаги вакант иш ўринлари ҳамда номзодларга қўйилган талаблар ҳақида маълумотлар жойлаштириб борилишини таъминлаш.
  6. Меҳнат органлари ходимларининг аттестациядан ўтказилиш жараёнида жамоатчилик вакиллари иштирокини, шунингдек, видеоёзув тарзда ўтказилишини жорий қилиш орқали шаффофликни таъминлаш.
  7. Меҳнат органларида ишлаётган ходимларни жой-жойига қўйиш бўйича масалаларни қайта кўриб чиқиш. Бунда узоқ вақт давомида битта лавозимда ишлаб самарали фаолият олиб бораётган ходимларни аниқлаш
    ва уларни камида бир поғона юқорироқ лавозимларга ўтказиш амалиётини қўллаш бўйича таклифлар тайёрлаш.
  8. Меҳнат органлари ходимларининг ижтимоий аҳволини ўрганиб бориш тизимини жорий этиш. Бунда кам таъминланган, ногиронлиги бўлган ва кўп болали ходимлар рўйхатини шакллантириш ва уларнинг ҳолидан хабар олиб туриш ҳамда заруриятга кўра, моддий жиҳатдан таъминлаш чораларини кўриб бориш бўйича таклифлар тайёрлаш.
  9. Меҳнат органларида товар-моддий бойликларнинг адолатли тақсимланишини таъминлаш механизмларини ишлаб чиқиш. Бунда ходимларнинг иш ҳажми ва эҳтиёжидан келиб чиқиб, хизмат автомобиллари ва бошқа моддий бойликлардан фойдаланиш тартибини белгилаш.
  10. Давлат харидлари бўйича ҳар бир товар позицияси кесимида харид нархларини вилоятлар ва республика бўйича таҳлил қилиб бориш, нархларни энг мақбул бўлишига эришиш.
  11. Меҳнат органлари тизимида ходимларга ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини мониторинг қилиш имкониятини яратиш, ходимлар учун шикоятлар бериш имкониятини кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
  12. Меҳнат вазирлиги ва унинг таркибий бўлинмаларининг
    молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ маълумотларни (давлат харидлари билан боғлиқ шартномалар рўйхатини) вазирлик ҳамда меҳнат органлари веб-сайтларида эълон қилиб бориш.
  13. Меҳнат органлари фаолиятида, коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш.
  14. Меҳнат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш
    ва таҳлил қилиш. Бунда мураккаб бўлган давлат хизматларини соддалаштириш, коррупциявий бўшлиқлари мавжуд бўлган нормаларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

 

3-боб. Вазирлик тизимида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ва ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш

  1. Вазирлик тизимида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш ва тарқатиш.
  2. Меҳнат органлари ходимларига коррупциянинг жамият
    ва мамлакат равнақи учун ўта салбий иллат эканлигини тарғиб қилишга қаратилган ўқув материаллари тайёрлаш ва тарқатиш.
  3. Коррупцияга қарши курашиш мавзуси доирасида ижтимоий видеороликлар тайёрлаш ҳамда коррупция, ҳалоллик, тўғрилик, қонунга ҳурмат, адолат тантанаси мавзуларида тарғибот материаллари, дидактик материаллар, мультипликацион фильмлар тайёрлаш.
  4. Меҳнат органларида “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” тадбирларини ташкил қилиш.

 

4-боб. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш ҳамда имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш

  1. Вазирликнинг веб-сайтида ходимлар устидан шикоят қилиш имконини берувчи махсус саҳифа очиш, келиб тушган шикоятларни мунтазам таҳлил қилиш ва натижалари бўйича асослантирилган таклифлар тайёрлаш механизмини йўлга қўйиш.
  2. Меҳнат органлари маъмурий биноларида жисмоний ва юридик шахслар ёки уларнинг вакилларини қабул қилишда видео ва аудиога ёзиб олиш тизимини жорий этиш орқали шикоятлар келиб тушишини олдини олиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
  3. Вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш соҳасида коррупциянинг ҳолатини, унинг жиҳатларини, кўламини, ўсиш суръатларини ҳамда тенденцияларини, шунингдек коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини Вазирлик марказий аппарат, ҳудудий ва тасарруфий ташкилотлар кесимида ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказиш.
  4. Меҳнат органларида мансаби юқорироқ бўлган ходимнинг шахсий ишларини (кўчадаги ишларни битиртириши, фарзандини таълим муассасасидан олиб келтириши ва ҳ.к.) амалга ошириши учун ўзидан пастроқ лавозимда бўлган ходимга кўрсатма берганлиги юзасидан мониторинг ўтказиш режасини ишлаб чиқиш ва натижаси бўйича тегишли мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш.
  5. Вазирликка тизимидаги “Ишга марҳамат” банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи “Мономарказ” ва ўқув муассасаларига ҳужжатларни қабул қилишнинг электрон тизимни яратиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
  6. Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курслари ўқув курслари якуни бўйича тингловчилар ўртасида машғулотларни олиб борган профессор-ўқитувчилар ҳақида аноним сўровномалар ўтказиш.
  7. Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш Республика илмий марказида олиб борилаётган тадқиқотлар сифатини ўрганиш ҳамда босқичма-босқич шифрлаш (код) тартибини жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
  8. Меҳнат органларига мурожаат этишда электрон навбат тизимини жорий этиш.
  9. Меҳнат органларига мурожаат қилувчилар томонидан кўрсатилган хизмат сифатини баҳолаш тизимини жорий этиш.
  10. Ҳудудий ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари билан ҳар чоракда камида бир марта Вазирлик томонидан профилактик суҳбатдан ўтказиш тартибини жорий этиш.
  11. Меҳнат органларида хизматларнинг махфийлигини сақлаган ҳолда реал вақт режимидаги масофавий марказлаштирилган аудио ва видеокузатув тизимини жорий этиш.
  12. Меҳнат органлари мансабдор шахслари томонидан содир этилган коррупцияга оид хатти-ҳаракатлар ҳақида хабар берган шахсларни мукофотлаш тартибини жорий этиш.
  13. Ваколатли меҳнат органлари томонидан бошқа ташкилотларда ўрганиш ўтказишда одоб-ахлоқ қоидаларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш. Бунда ўрганиш ўтказилаётган ташкилот ходимлари билан бирга умумий овқатланиш жойларига боришни тақиқлашни назарда тутиш.
  14. Хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларни белгиланган тартибда қоплашнинг қатъий механизмини белгилаш. Бунда ҳудудий
    ва тасарруфий ташкилотларга комплекс текшириш учун юборилган ҳодимларга ҳизмат сафари ҳаражатлари учун ажратиладиган маблағларни кўпайтириш ҳамда йўл ҳаражатлари, меҳмонҳона ва овқатланишга ишлатилган маблағларни фақатгина ҳодимнинг пластик карточкасидан тўланганлигини тасдиқловчи чеклар тақдим этилганда ушбу ҳаражатларни қоплаб бериш тизимини жорий этиш бўйича таклифлар киритиш.

Учинчи бўлим. Дастурнинг қабул қилинишидан кутилаётган натижалар

  1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш дастурини амалга оширишдан қуйидаги натижалар кутилмоқда:

Вазирлик тизимида коррупция, манфаатлар тўқнашуви ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олди олиниши;

Вазирлик тизимидаги ташкилотлар фаолиятининг очиқлигига эришилиши ва зиммасига юклатилган вазифалар ижросига нисбатан ходимлар масъулиятининг янада ортиши;

меҳнат органларининг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари фаолияти самарадорлиги янги мезонлар асосида баҳоланиши;

меҳнат органлари ходимларининг касбий ҳамда хизматдан ташқари фаолиятдаги одоб-ахлоқининг юксалиб бориши;

меҳнат органларининг фаолиятида коррупциянинг олдини олишга доир тадбирларнинг самарадорлигини таъминлаш.

фикр алмашиш: