Вазирликнинг чораклик, ярим йиллик ва йиллик ҳисоботлари

# 2021-йил 1-чоракда бандлик масаласини ўрганиш, шунингдек, ишга жойлашишга муҳтож аҳоли сонини аниқлаш натижалари 
1 2021-йил 1-чорак бўйича Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 10,2 фоизни ташкил этди.
2 2021-йилнинг март ойида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази томонидан республиканинг 109 та шаҳар ва туманларида ижтимоий тадқиқот амалга оширилди. Тадқиқот давомида фуқароларнинг 500 та ўзини-ўзи бошқариш органлари, 5,0 мингта уй хўжалиги ва 26,5 минг нафар фуқаро қамраб олинди.
3 Ўтказилган тадқиқот натижалари республикада ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳолига нисбатан 10,2 фоиз ташкил этганлигини кўрсатди. Бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 0,3 фоизга камайди.
4 Ишга жойлашишга муҳтож аҳоли сони 1 529,2 минг шахсдан иборат бўлиб, ёшлар орасидаги (30 ёшгача) ишсизлик даражаси 15,8 фоизни, аёллар орасида эса 13,7 фоизни ташкил этди.
5 Дастлабки маълумотларга коъра меҳнат ресурслари сони 19 277,4 минг кишини ташкил этиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 1,1 фоизга коъпайган. Иқтисодиёт тармоқларида банд боълганлар сони оътган йилнинг шу даврига нисбатан 0,3 фоизга ёки 41,1 минг кишига камайиб, 13 397,5 минг кишини ташкил қилди. Шунингдек, иқтисодиёт тармоқларининг расмий секторда банд боълган аҳоли сони 5 706,8 минг кишини ташкил қилиб, оътган йил шу даврга нисбатан 1,6 фоизга ёки 80,1 минг кишига ошди.
6 2021 йил 1-чорагида туман ва шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига ишга жойлаштиришда ёрдам сўраб 281,2 минг нафар шахс мурожаат қилган. Мурожаат қилганлардан 104,7 нафари ишга жойлаштирилди, 33,3 минг нафари жамоат ишларига жалб қилинди, 78 546 нафар ишсиз шахслар касбга ўқитилди ва 78 293 нафар шахсга ишсизлик нафақаси тайинланди.
7 2021 йил 1-чорагида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 24 187 нафар банд бўлмаган аҳолига жами 51 730,4 млн. сўм субсидиялар ажратилди.
8 2021 йил 1-чорагида касб-ҳунар таълими муассасаларига - 948 нафар банд бўлмаган шахсларни, айниқса, меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар, кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни 1 ойдан 3 ойгачcа бўлган курсларда касбга қайта ўқитиш учун 683,1 млн. сўм грант маблағлари ажратилди.
9 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан атрофлича таҳлил ўтказиш, меҳнат ресурслари сони ва сифатини холис ва сифатли баҳолаш, шунингдек, аҳолини ишга жойлаштириш ва бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигига эришиш мақсадида меҳнат бозорини мунтазам ўрганиш ишлари давом эттирилади.