Жомбойда бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди
Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси томонидан жойларда иш ярмаркаларини ўтказиш давом этмоқда. Навбатдаги манзил Жомбой тумани бўлди.
Жорий йилнинг 26 ноябрь куни тумандаги муддатли ҳарбий хизмат ўтаб келган ёшлар, касб-ҳунар коллежи битирувчилари, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган фуқаролар, оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизлар ва уларнинг ишсиз оила аъзоларини иш билан бандлигига кўмаклашиш мақсадида 78 нафар аҳоли иштирокида “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ўтказилди.
Ярмаркада 36 та корхона ва ташкилотлар жами 183 та бўш иш ўринларини таклиф этди. Натижада 25 нафар ишсиз аҳоли бандлиги таъминланди.
Шунингдек, фуқароларга меҳнат қонунчилиги, қонуний меҳнат миграцияси масалаларига оид хуқуқий маслаҳатлар берилди.