“Стартап-ташаббуслар” ёшларнинг инновацион ғоялари ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш дастури

16.09.2019

Ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшларнинг инновацион ғоялари ва бизнес лойиҳаларини рағбатлантириш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги БМТ Тараққиёт дастурининг Россия Федерацияси томонидан молиялаштириладиган “Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш” қўшма лойиҳаси доирасида “Стартап-ташаббуслар” ёшларнинг инновацион ғоялари ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш дастурининг  4-даврини амалга оширмоқда.

Дастурда иштирок этиш учун ташаббускор ва изланувчан ёшлар, ишбилармон тадбиркорлар, ихтирочилар, олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчилари таклиф этилади. Дастур якуни бўйича энг яхши лойиҳалар жамоалари лойиҳаларини амалга ошириш учун рағбатлантирувчи совғалар ҳамда 50 миллион сўмгача мақсадли беғараз пул мукофотлари оладилар.

Дастурда иштирок этиш ва ариза бериш масалалари бўйича дастурнинг расмий веб-саҳифасига ушбу ҳавола http://startup.mehnat.uz орқали ўтинг ҳамда дастур ҳакидаги янгилик ва эълонларни дастурнинг ­Telegram-канали (https://t.me/startup_initiatives) ва Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси (https://www.facebook.com/startupuzb/) орқали кузатиб боринг.