“Замонавий аёл психологияси” мавзусида онлайн семинар-тренинг ташкил этилди
Аёл – она, рафиқа, фарзанд, келин, шу билан бир қаторда, ижтимоий соҳада ходим ёки раҳбар. Буларнинг ҳар бирининг ўзига яраша юки, хизмати ва масъулияти бор. Бу ролларни бажариш асносида шахсий “Мен”ни ривожлантириш замонавий аёл учун долзарб масала ҳисобланади.
Шу мақсадда бугун, 5 июнь куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида фаолият юритувчи аёллар билан мазкур масалалар ечимига бағишланган “Замонавий аёл психологияси” мавзусида онлайн маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Семинар-тренинг шаклида ўтказилган мазкур тадбирда психолог Шоира Исакова тизимда фаолият юритувчи аёлларга ишда, шахсий ҳаётларида муваффаққиятга эришиши юзасидан психологик тавсиялар берди.
Шунингдек, жараёнда аҳоли билан мулоқот қилишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳамда уларнинг характер хусусиятларини намоён қилишга кўра ёндашувлар мавзусида ҳам тушунтиришлар берилди.