Енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида хотин-қизлар учун қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш билан боғлиқ масалаларда иш берувчиларнинг масъулиятини оширишга доир ТАВСИЯЛАР
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат
муносабатлари вазирлиги
Енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида хотин-қизлар учун қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг меҳнатига муносиб иш ҳақи тўлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат муносабатлари билан боғлиқ масалаларда иш берувчиларнинг масъулиятини оширишга доир ТАВСИЯЛАР
Тошкент 2021 й.
КИРИШ
Инсон фаолиятининг энг қадимий соҳаси бўлган тўқимачилик, тикув-трикотаж йўналиши асосан хотин-қизлар меҳнатига асосланган бўлиб, ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларига қараб меҳнат шароитларининг ноқўлайлиги (ишлаб чиқариш чанги, намлиги, технологик жараёнда қўлланиладиган турли кимиёвий моддалар ҳамда дастгоҳ ва асбоб ускуналар хавфлилиги, ишнинг монотонлиги ва бошқа) билан боғлиқ.
Бу эса хотин-қизлар меҳнатидан фойдаланишда ишлаб чиқариш жараёнларини технологик ва ташкилий усуллари меҳнат хавфсизлиги масалаларига эътиборни кучайтиришни талаб қилади. Улар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича меъёрий талабларини ўз ичига олган амалдаги қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида амалга оширилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш қилиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, иш берувчилар билан меҳнат муносабатларида бўлган ходимлар учун хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларни таъминлаш бўйича иш берувчиларга бир қанча вазифалар юклатилган. Бу эса корхонада меҳнатни муҳофаза қилишни бошқаришнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш ва қўллашни тақозо этади.
Ўзбекистон Республикасида охирги йилларда меҳнат жараёнида инсоннинг хавфсизлиги, ҳаёти ва соғлиғи, иш қобилияти сақланишини таъминлаш борасида кенг кўламли ислоҳатлар амалга оширилмоқда. Хусусан, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги асосий тўртта ваколатларни амалга ошириш, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчиларига ўтказиб берилиши, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат ва жамоат назорати кучайтилиши борасидаги барча амалга оширилаётган тадбирлар энг аввало корхона ва ташкилотларда, иш ўринларида меҳнат шароитларини яхшилашга, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишни олдини олишга қаратилган.
1.Амалдаги қонунчилик асосида хотин-қизларга берилган имтиёзлар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МЕҲНАТ КОДЕКСИДАН
КЎЧИРМА
XIV боб. Айрим тоифадаги ходимларга бериладиган қўшимча кафолат ва имтиёзлар
1-§. Аёлларга ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга бериладиган қўшимча кафолатлар
224-модда. Ҳомиладор аёлларни ва боласи бор аёлларни ишга қабул қилишдаги кафолатлар
Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади. Ҳомиладор аёлни ёки уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлни ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда иш берувчи рад этишнинг сабабларини уларга ёзма равишда маълум қилиши шарт. Мазкур шахсларни ишга қабул қилишни рад этганлик устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
226-модда. Ҳомиладор аёлларни енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказиш
Тиббий хулосага мувофиқ ҳомиладор аёлларнинг ишлаб чиқариш нормалари, хизмат кўрсатиш нормалари камайтирилади ёки улар аввалги ишларидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда енгилроқ ёхуд ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказилади.
Ҳомиладор аёлга енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан холи бўлган иш бериш масаласи ҳал этилгунга қадар, у ана шу сабабдан ишга чиқмаган барча иш кунлари учун ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этилиши лозим.
227-модда. Икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказиш
Икки ёшга тўлмаган боласи бор аёллар аввалги ишини бажариши мумкин бўлмаган тақдирда, боласи икки ёшга тўлгунга қадар аввалги ишидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказилади.
228-модда. Тунги ишларда, иш вақтидан ташқари ишларда, дам олиш кунларидаги ишларда аёллар меҳнатини қўлланишни ва уларни хизмат сафарига юборишни чеклаш
Ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга ва хизмат сафарига юборишга йўл қўйилмайди. Шу билан бирга ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларга жалб қилишга бундай иш она ва боланинг соғлиғи учун хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулоса бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.
228-1-модда. Уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган ташкилотлар ва муассасаларда ишлаётган аёлларнинг иш вақтининг қисқартирилган муддатига бўлган ҳуқуқи
Уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга иш вақтининг ҳафтасига ўттиз беш соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.
Иш вақтининг қисқартирилган муддати чоғида ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган аёллар меҳнатига ҳақ ҳар кунги тўлиқ иш муддати чоғида тегишли тоифадаги ходимлар учун белгиланган миқдорда тўланади.
229-модда. Аёлларга ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга тўлиқсиз иш вақти белгилаш
Ҳомиладор аёлнинг, ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлнинг, шу жумладан ҳомийлигида шундай боласи бор аёлнинг ёки оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган шахснинг илтимосига кўра, иш берувчи тиббий хулосага мувофиқ уларга тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси (119-модда) белгилашга мажбурдир.
230-модда. Қўшимча дам олиш куни
Ногирон боласини тарбиялаётган ота-онанинг бирига (васийга, ҳомийга) бола ўн олти ёшга тўлгунга қадар давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан бир кунлик иш ҳақи миқдорида ҳақ тўлаган ҳолда ойига қўшимча бир дам олиш куни берилади.
231-модда. Аёлларга йиллик таътилларни бериш навбатини белгилашдаги имтиёзлар
Ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик таътиллар, уларнинг хоҳишига кўра, тегишлича ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин ёхуд болани парваришлаш таътилидан кейин берилади.
Ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ва ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига йиллик таътиллар, уларнинг хоҳишига кўра ёз вақтида ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилади (144-модда).
232-модда. Ўн икки ёшга тўлмаган боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёллар учун қўшимча таътиллар
Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга ҳар йили уч иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.
Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга уларнинг хоҳишига кўра, ҳар йили ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаган муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади. Бундай таътил йиллик таътилга қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ундан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб) фойдаланилиши мумкин.
233-модда. Ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари
Аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқилиб, туғишга қадар амалда бундай таътилнинг неча кунидан фойдаланилганидан қатъи назар аёлга тўлиқ берилади.
234-модда. Бола икки ва уч ёшга тўлгунга қадар парваришлаш учун бериладиган таътиллар
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонунчиликда белгиланган тартибда нафақа тўланади.
Аёлга, унинг хоҳишига кўра, боласи уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил ҳам берилади.
Болани парваришлаш учун бериладиган таътиллардан боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани амалда парваришлаётган бошқа қариндошлари ҳам тўлиқ ёки уни қисмларга бўлиб фойдаланишлари мумкин.
Аёл ёки ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган шахслар ўз хоҳишларига кўра, болани парваришлаш таътили даврида тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида ёки иш берувчи билан келишиб, уйда ишлашлари мумкин. Бунда уларнинг нафақа олиш ҳуқуқлари (ушбу модданинг биринчи қисми) сақланиб қолади.
Болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътиллар меҳнат стажига лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан уч йил, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади.
Болани парваришлаш таътилларининг вақти, башарти жамоа шартномасида, корхонанинг бошқа локал ҳужжатида ёхуд меҳнат шартномасида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, кейинги ҳақ тўланадиган йиллик таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшилмайди.
235-модда. Янги туғилган болаларни фарзандликка олган ёки болаларга васий қилиб белгиланган шахсларга бериладиган таътиллар
Янги туғилган болаларни бевосита туғуруқхонадан фарзандликка олган ёки болаларга васий қилиб белгиланган шахсларга бола фарзандликка олинган (васийлик белгиланган) кундан бошлаб, бола туғилган кундан эътиборан эллик олти календарь кун (икки ёки ундан ортиқ бола асраб олинган (васийлик белгиланган) тақдирда эса етмиш календарь кун) ўтгунга қадар бўлган даврда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўлаган ҳолда таътил берилади ва уларнинг хоҳишига кўра, бола уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун қўшимча таътиллар берилади (234-модда).
236-модда. Болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар
Икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга, дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган танаффусдан ташқари, болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар ҳам берилади. Бу танаффуслар камида ҳар уч соатда бир марта ҳар бири ўттиз минутдан кам бўлмаган муддат билан берилади. Икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи бўлган тақдирда, танаффуснинг муддати камида бир соат қилиб белгиланади.
Болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоби бўйича ҳақ тўланади.
Боласи бор аёлнинг хоҳишига кўра, болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун белгиланган танаффусга қўшиб берилиши ёки умумлаштирилиб, иш кунининг (иш сменасининг) бошига ёки охирига кўчирилиб, иш куни (иш сменаси) шунга яраша қисқартирилиши мумкин.
Бу танаффусларнинг аниқ муддати ва уларни бериш тартиби жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгилаб қўйилади.
237-модда. Ҳомиладор ва боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишдаги кафолатлар
Ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади. Мазкур аёлларни ишга жойлаштиришни маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштириш даврида қонунчиликда белгиланган тегишли ижтимоий тўловлар билан таъминлаган ҳолда амалга оширади.
Муддати тугаганлиги сабабли меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда ҳам иш берувчи ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатиб ўтилган аёлларни ишга жойлаштириши шарт. Ишга жойлаштириш даврида бу аёлларнинг иш ҳақи сақланиб қолади, бироқ бу муҳлат муддатли меҳнат шартномаси тугаган кундан бошлаб уч ойдан ошмаслиги керак.
238-модда. Онасиз болаларни тарбияловчи шахсларга бериладиган кафолатлар ва имтиёзлар
Аёлларга оналик билан боғлиқ ҳолда бериладиган кафолатлар ва имтиёзлар (тунги ишларга ва иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб этишни ва хизмат сафарларига юборишни чеклаш, шунингдек қўшимча таътиллар бериш, имтиёзли иш режимларини ўрнатиш ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган бошқа кафолатлар ва имтиёзлар), онасиз болаларни (она вафот этган, оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган, узоқ вақт даволаш муассасаларида бўлган ва болалари тўғрисида она сифатида ғамхўрлик қилмаган бошқа ҳолларда) тарбиялаётган оталарга, шунингдек вояга етмаган болаларнинг васийларига (ҳомийларига) ҳам татбиқ этилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган кафолатлар ва имтиёзлар, шунингдек ота-она ғамхўрлигидан маҳрум бўлган болаларни амалда тарбия қилаётган бувига, бувага ёки бошқа қариндошларга ҳам берилади.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ САНИТАРИЯ ҚОИДАЛАРИ, МЕЪЁРЛАРИ ВА ГИГИЕНИК МЕЪЁРЛАРИ
18 ёшдан кичик бўлган қизлар ва аёллар учун оғир юкларни қўлда кўтариш ва ташишда рухсат этилган юклама меъёрлари
№ сонли СанҚваМ 0364-18
Умумий қоидалар- Санитария меъёрлари «Аҳолини санитар-эпидемиологик фаравонлиги тўғрисида» ги ЎЗР қонунини амалда рўёбга чиқаришга қаратилган. Санитария меъёрлари барча вазирликлар, идоралар, ташкилотлар (мулк шаклидан қатъи назар) ва Ўзбекистон республикаси ҳудудида ишловчи 18 ёшдан кичик бўлган қизлар ва аёллар меҳнат шароитини санитария назоратини амалга оширувчи Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари учун мажбурийдир.
- Ушбу санитария меъёрларининг талаблари меъёрий-техник ҳужжатларда инобатга олиниши лозим: қурилиш меъёрлари ва қоидаларида, техник шароитларда, йўриқномаларда, услубиятлар ва ҳакозоларда, ишлаб чиқариш объектларида, технологик ва фойдаланиш талабларида, технологик ва инженерлик ускуналарига, ишлаб чиқариш меъёрларини ҳисоблаб чиқишда, ишчи кучига эҳтиёж бўлганда, технологик харита ва жараёнларни ишлаб чиқишда, барча ўқув муассасалари учун мажбурий ҳисобланади.
18 ёшдан кичик бўлган қизлар учун оғир юкларни қўлда кўтариш ва ташишда йўл қўйилиши мумкин бўлган юкламаларнинг рухсат этилган меъёрлари
- 18 ёшдан кичик бўлган қизларни юкларни кўтариши ва ташиши қуйида келтирилган меъёрлардан ошиб кетмаса ва улар доимий бажарадиган иши билан боғлиқ бўлса ва иш вақтининг учдан бир қисмидан иборат бўлганда рухсат этилади.
- 18 ёшдан кичик бўлган қизларни фақат 4,1 кг дан оғир бўлган юкларни кўтарадиган ишларга жалб этишга рухсат этилмайди
- 18 ёшдан кичик бўлган қизлар учун юкларни қўлда кўтариш ва ташиш массаси 7 кг дан ошмаслиги керак (1 жадвал).
- 18 ёшдан кичик бўлган қизларга юкларни бир ғилдиракли замбилғалтакда ва икки ғилдиракли аравачада ташишга рухсат этилмайди.
- Оғир юкларни уч ва тўрт ғилдиракли аравачаларда ташишда юкнинг чегаравий вазни 52 кг ошмаслиги керак, бунда текис юзада ташишга чегаравий кўтариш кўрсаткичи 0,01 бўлган ҳолда рухсат этилади.
- Оғир юклар вагонеткаларда ташилганда юкнинг чегаравий вазни 224 кг дан ошмаслиги керак, бунда кўтариш кўрсаткичи 0.01 дан ошмаган ҳолда фақат рельсларда ҳаракатланишга рухсат этилади.
- 14-15 ёшдаги қизлар учун юкларни қўлда кўтариш ва ташиш алоҳида ҳолатларда рухсат берилади, бунда 3 бандда қайд қилинган ҳамма меъёрий юкламалар 2 баравар камайтирилади.
- 14-15 ёшдаги қизлар учун юкларни аравачаларда, замбилларда ва вагонеткаларда ташишга рухсат берилмайди.
1-жадвал
18 ёшдан кичик бўлган қизлар учун оғир юкларни қўлда кўтариш ва ташишда юкламаларнинг чегаравий меъёрлари
Ташиш тури |
Юкнинг чегаравий вазни |
Чегаравий кўтариш меъёри* ва ташиш шароити |
Қўлда |
7 кг гача |
0,01 дан ошмаслиги керак |
Бир ғилдиракли арава |
рухсат этилмайди |
- |
Икки ғилдиракли аравача |
рухсат этилмайди |
- |
Уч ва тўрт илдиракли арава |
52 кг |
Текис юзада 0,02 дан ошмаган ҳолда ҳаракатланишга рухсат этилади |
Вагонетка |
224 |
0,01 дан ошмаган ҳолда фақат рельсларда ҳаракатланишга рухсат этилади |
* Чегаравий кўтариш - бу энг юқори баландликнинг йўлнинг узунлигига нисбати.
Барча юк меъёрлари юкнинг оғирлиги билан биргаликда уларни кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган мосламаларни ҳам ўз ичига олади.
Аёллар учун оғир юкларни қўлда кўтариш ва ташишда йўл қўйилиши мумкин бўлган юкламаларнинг рухсат этилган меъёрлари
- Бошқа ишларга алмашлаб ишлаш шарти билан юкни кўтариш ва кўчиришда унинг вазни 9 кг дан ортмаслиги лозим. (2-жадвал).
- Иш сменаси давомида доимий равишда кўтариладиган юкнинг вазни 6 кг дан ошмаслиги керак..
11 Иш сменасининг ҳар бир соатида ишчи юзадан кўчириладиган юкларнинг йиғинди вазни 300 кг дан ошмаслиги керак
- Иш сменасининг ҳар бир соатида полдан кўчириладиган юкларнинг йиғинди вазни 150 кг дан ошмаслиги керак.
- Иш сменаси давомида ишчи юзадан кўчириладиган юкларнинг йиғинди вазни 2500 кгдан ошиб кетмаслиги керак.
- Смена давомида полдан кўчириладиган юкларнинг йиғинди вазни 1250 кгдан ошиб кетмаслиги керак.
- Икки киши биргаликда замбилда ташиладиган юкларнинг чегаравий вазни 22 кг (3-жадвал) дан ошиб кетмаслиги керак. Барча ишларда оёқчали замбилларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
- . Битта ғилдиракли аравада оғир юкларни кўчиришда юкнинг чегаравий вазни 25 кг дан ошмаслиги керак. Битта ғилдиракли аравада оғир юкларни ташишга фақат сирпанчиқ ёғочда бажарилгандагина йўл қўйилади. Бунда чегаравий кўтариш (энг юқори баландликнинг йўлнинг узунлигига нисбати) 0,02 дан ошиб кетмаслиги лозим.
- Оғир юкларни уч ва тўрт ғилдиракли аравачаларда ташишда юкнинг чегаравий вазни 50 кг дан ошмаслиги керак, бунда нотекис юзада ташишга чегаравий кўтариш кўрсаткичи 0,01 бўлган ҳолда рухсат этилади
- Оғир юкларни икки ғилдиракли қўл аравачада ташилганда юкнинг чегаравий вазни 60 кг дан ортмаслиги керак, бунда полнинг текис юзасида ташишга чегаравий кўтариш кўрсаткичи 0,02 бўлган ҳолда, нотекис тупроқ ёки тош йўлда чегаравий кўтариш кўрсаткичи 0,01 дан ошмаган ҳолда рухсат этилади.
- Оғир юклар вагонеткаларда ташилганда юкнинг чегаравий вазни 300 кгдан ошмаслиги керак. Бунда кўтариш кўрсаткичи 0.01 дан ошмаган ҳолда фақат рельсларда ҳаракатланишга рухсат этилади
2-жадвал
Аёллар учун оғир юкларни кўтариш ва ташишда йўл қўйилиши мумкин бўлган чегаравий юкламаларнинг меъёрлари
Оғир юкларни кўтариш ва кўчиришнинг хусусиятлари |
Юкнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган чегаравий вазни, кг |
1. Оғир юкларни кўтариш ва кўчириш ва кўчиришни бошқа ишлар билан алмашилган ҳолда бажариш |
9 |
2. Доимий равишда бутун иш сменаси давомида оғир юкларни кўтариш ва кўчириш |
6 |
3. Иш сменасининг ҳар бир соати давомида кўчириладиган юкларнинг йиғинди вазни: |
|
- ишчи юзадан |
300 |
- полдан ортиб кетмаслиги керак |
150 |
4. . Иш сменаси давомида кўчириладиган юкларнинг йиғинди вазни: |
|
- ишчи юзадан |
2500 |
- полдан ортиб кетмаслиги керак |
1250 |
Изоҳ:
- Кўтарилаётган ва кўчирилаётган юкнинг вазнига қадоқланадиган идишлар ва ўрамларнинг вазни ҳам киритилади.
- Столнинг бўйи даражаси ишчи юзанинг даражаси деб ҳисобланади.
3-жадвал
Аёллар учун оғир юкларни ташиш ва кўчиришнинг чегаравий меъёрлари
Ташиш тури |
Юкнинг чегаравий вазни, кг |
Ташиш шароити ва чегаравий кўтариш меъёри |
Қўлда (1 кишига) |
9 |
Текис юзада |
Замбилда (2 кишига) |
22 |
Текис юзада |
Бир ғилдиракли арава |
22 |
0,02 ошмаган ҳолда фақат тахтадан юмалатиш |
Уч ва тўрт ғилдиракли арава |
50 |
Нотекис юзада 0,01 дан ошмаган ҳолда |
Икки ғилдиракли қўл аравача |
60 |
Текис юзада 0.02 дан ошмаган ҳолда Нотекис юзада 0.01 дан ошмаган ҳолда |
Вагонеткалар |
300 |
0,01 дан ошмаган ҳолда фақат рельсларда |
* Чегаравий кўтариш- бу энг юқори баландликнинг йўлнинг узунлигига нисбати.
Ҳомиладор аёллар учун оғир юкларни қўлда кўтариш ва ташишда йўл қўйилиши мумкин бўлган юкламаларнинг рухсат этилган меъёрлари
- Ҳомиладор аёллар бел соҳасидан юқори бўлган меҳнат предметларини кўтариш билан, полдан кўтариладиган меҳнат предметлари, оёқ мушакларини ва қорин атрофи мушакларини прессини статик зўриқишини пайдо бўлиши билан, мажбурий иш ҳолатида туриш (чўккалаб ўтириш, тиззаси билан ўтириш, эгилган ҳолатда туриш, қорни ва кўкраги билан асбоб-ускуналарга ҳамда меҳнат предметларига таянган ҳолда туриш), танани 15 даражага бурган ҳолатда туриш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш операцияларини бажаришлари мумкин эмас
- Ҳомиладор аёллар учун оёқ педалидан фойдаланиб бошқариладиган асбоб-ускуналарда ишлайдиган ишлар, асаб-эмоционал зўриқиш билан кечадиган конвейрдаги мажбурий ритмдаги ишлар мустасно қилинади.
- Бошқа ишларга алмашлаб ишлаш шарти билан юкни кўтариш ва кўчиришда унинг вазни (1 соатда 2 мартадан) 2,5 кг дан ортмаслиги лозим. (4-жадвал).
- Иш сменаси давомида доимий равишда кўтариладиган ва ташиладиган юкнинг вазни 1,25 кг дан ошмаслиги керак.
- Иш сменасининг ҳар бир соатда ишчи юзадан 5 метргача бўлган масофага кўчириладиган юкларнинг йиғинди вазни 60 кг дан ошмаслиги керак, полдан кўтаришга рухсат этилмайди.
- 8 соатлик иш сменасида ишчи юзадан кўчириладиган юкларнинг йиғинди вазни 480 кг дан ошмаслиги керак.
4-жадвал
Ҳомиладор аёллар учун оғир юкларни кўтариш ва ташишда йўл қўйилиши мумкин бўлган чегаравий юкламаларнинг меъёрлари
Оғир юкларни кўтариш ва кўчиришнинг хусусиятлари |
Юкнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган чегаравий вазни, кг |
1. Оғир юкларни кўтариш ва кўчиришда бошқа ишлар билан алмашилган ҳолда бажариш |
2,5 |
2. Доимий равишда бутун иш сменаси давомида оғир юкларни кўтариш ва кўчириш |
1,25 |
Иш сменасининг ҳар бир соати давомида кўчириладиган юкларнинг йиғинди вазни |
|
- ишчи юзадан |
60 |
- полдан ортиб кетмаслиги керак |
йўл қўйилмайди |
3. Иш сменаси давомида кўчириладиган юкларнинг йиғинди вазни: |
|
- ишчи юзадан |
480 |
- полдан ортиб кетмаслиги керак |
йўл қўйилмайди |
Изоҳ: Кўтарилаётган ва кўчирилаётган юкнинг вазнига қадоқланадиган идишлар ва ўрамларнинг вазни ҳам киритилади.
- Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ташкилотнинг сиёсати
Корхонанинг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги сиёсати–бу иш берувчи томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат томонидан тартибга солинадиган талабларни бажариш ва ўз ихтиёри билан қабул қилган мажбуриятларини кафолатли бажариши ниятини ошкора ҳужжатлаштирилган декларацияси.
Меҳнатни муҳофаза қилиш сиёсати қуйидагиларни таъминлайди:
- меҳнат фаолияти жараёнида ходимларнинг соғлиги ва ҳаётини сақлаш устуворлиги;
- иш жойларидаги меҳнат шароитларининг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлиги;
- ходимлар соғлиғининг ёмонлашиши, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш, касб касаллигига чалиниш ҳолатларининг олдини олиш бўйича изчил ва узлуксиз
чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан касбий таваккалчилик хавфларни бошқариш орқали;
- ходимларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш, шу жумладан иш жойларини лойиҳалаш орқали, ускуналар, асбоблар, хом ашё ва материалларни, шахсий ва жамоавий ҳимоя воситаларини танлаш, ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларни лойиҳалаш;
- меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини узлуксиз такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш;
- меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитларини таъминлашни бошқарувида ходимларни, вакиллик ёки ваколатли органларни жалб қилинишини таъминлаши шарт;
- имкони борича хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлашда шахсий манфаатдорлик;
- ўз фаолиятининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги бошқа мажбуриятларни бажариш.
Меҳнатни муҳофаза қилиш сиёсати ўзида қуйидагиларни акс эттиради:
- иш берувчининг иш жойидаги меҳнат шароитларининг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлиги;
- ходимларнинг жароҳатланишлари ва соғлиқлари ёмонлашувининг олдини олиш бўйича иш берувчининг мажбуриятлари;
- иш берувчининг фаолиятидаги ўзига хос хусусиятлари ва у амалга оширадиган иқтисодий фаолият турларининг (турларини) касбий хавф даражасини белгилайдиган маълумотлар;
- меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими ишлашини такомиллаштириш тартиби.
Меҳнатни муҳофаза қилиш сиёсатини белгилашда, иш берувчи ходимлар ва (ёки) улар ваколат берган органлар билан биргаликда меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини дастлабки таҳлилини ва меҳнатни муҳофаза қилиш сиёсатини муҳокама қилишни таъминлайди.
Меҳнатни муҳофаза қилиш сиёсати иш берувчида ишлайдиган барча ходимлар шунингдек, иш берувчининг ҳудудида, бино ва иншоотларида жойлашган бошқа шахслар учун очиқ бўлиши керак.
- Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати (кейинги ўринларда “Хизмат” деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарорининг 5-иловаси билан тасдиқланган “Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини яратиш ва фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом асосида ташкил этилади.
Иш берувчи ташкилотда Хизматни ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини ташкил этиши шарт.
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Хизматни ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини ташкил этмаслик меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиши ҳисобланади.
Хизмат 1-иловага мувофиқ нормативлар бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати, меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими, меҳнатни муҳофаза қилиш шуъбаси шаклида тузилиши ёхуд битта меҳнатни муҳофаза қилиш муҳандиси штатидан иборат бўлиши мумкин.
Хизматнинг мавжуд штат бирликларини қисқартириш ёки ташкилотнинг бошқа таркибий бўлинмаларига қайта тақсимлаш мумкин эмас.
Хизмат бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.
Ташкилотларда идоравий (тузилмавий, аъзолик, назорат остидаги) бўлинмалар сонини, фаолият хусусиятларини, касбга оид хавф-хатар даражасини ва ходимлар сонини ҳисобга олган ҳолда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари (бошқармалар, бўлимлар, шўъбалар) ташкил этилади, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозими жорий этилади ёхуд хизмат функцияларини бажариш махсус тайёргарликка эга ходимга юклатилади.
Бунда ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозими жорий этилиши ёки Хизмат функциялари махсус тайёргарликка эга бўлган ходимга юклатилиши меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда ушбу органлар ходимларининг тасдиқланган сонини, улар тузилмасига кирадиган ташкилотлар фаолиятининг хусусиятларини, касбга оид хавф-хатарни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошираётган, ходимлар сони эллик кишидан кам бўлган ва касбга оид хавф-хатарнинг 1- 4 (ичига олиб) даражаларига кирадиган ташкилотларда иш берувчининг қарорига мувофиқ меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари ташкил этилади ёки тегишли тайёргарликка эга бўлган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда ва қонунчиликка мувофиқ ходимларни ёллаб ўз фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек фермер хўжаликларида (қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш мавжуд бўлмаган шартларда) иш берувчининг қарорига мувофиқ меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимлари жорий этилади ёки Хизматнинг функцияларини бажариш махсус тайёргарликка эга бўлган ходимга юклатилади.
Хизмат функцияларини амалга ошириш учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари жалб қилиниши мумкин.
Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда Хизматдан ташқари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Хизмат ташкилотнинг бошқа бўлинмалари, касаба уюшмалари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари, юқори турувчи ташкилотнинг Хизмати (агар у мавжуд бўлса), меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларига риоя этилиши юзасидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи органлари ва жамоатчилик назорати органлари билан ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланадиган йиллик режалар асосида ўз фаолиятини амалга оширади.
Янги тузилаётган ташкилотларда хизматлар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни дастлабки тарзда ташкил этади ва меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси тизимини жорий этади.
Бўлимлар, цехлар, бюро, хизматлар ва бошқа мустақил бўлинмалар ташкилотдаги таркибий тузилмалар деб ҳисобланади.
Хизмат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Хизмат вазифалари ва функциялари
Қуйидагилар Хизматнинг асосий вазифалари ҳисобланди:
ходимлар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бажарилишини таъминлаш бўйича ишларни ташкил этиш;
меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, жамоа шартнома ва битимлар, ташкилотнинг бошқа локал норматив ҳужжатларига ходимлар риоя этишини назорат қилиш;
ишлаб чиқаришда жароҳат олишнинг, касб касаллигига чалинишнинг ва ишлаб чиқариш омиллари билан изоҳланадиган касалликларнинг олдини олиш бўйича профилактика ишларини, шунингдек, меҳнат шароитларини яхшилаш ишларини ташкил этиш;
ташкилот раҳбари ва ходимларини меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича хабардор қилиш ва маслаҳат бериш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича илғор тажриба ва илмий ишланмаларни жорий этиш, меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини тарғиб қилиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ташкилот ходимларини ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларини амалга ошириш.
Хизмат ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) ходимлар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бажарилишини таъминлаш ишларини ташкил этиш соҳасида:
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар, касаба уюшмалари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари иштирокида тегишли бўлинмаларнинг вакиллари билан ҳамкорликда бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, машиналар ва механизмлар, мосламалар, ходимларни жамоавий ва якка тартибда ҳимоя қилиш воситаларини, санитария-техник қурилмалар ҳолатини, вентиляция тизимлари меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ ишлашини синайди, текширади;
ташкилотларда соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратишга доир ишлар шакллари ва усулларини такомиллаштиришни таъминлайди;
ташкилотнинг таркибий бўлинмалари билан биргаликда ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқади, шунингдек, мазкур тадбирлар жорий этилишини ташкил этади;
тегишли муассасалар томонидан ишлаб чиқилган меҳнат хавфсизлиги стандартлари лойиҳаларини, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва нормаларини кўриб чиқади ва келишади;
2) меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, жамоа шартнома ва битимлар, ташкилотнинг бошқа локал норматив ҳужжатларига ходимлар риоя этишини назорат қилиш соҳасида:
бино битказилган ёки реконструкция қилинган ишлаб чиқаришга мўлжалланган объектларни фойдаланишга топшириш учун қабул қилиш бўйича комиссияларнинг ишида, шунингдек, таъмирдан чиққан қурилмалар, агрегатлар, дастгоҳлар ва бошқа ускуналарни қабул қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилганини текшириш бўйича комиссиялар ишларида иштирок этади;
иш жойлари меҳнат шартлари бўйича аттестациядан ўз вақтида ўтказилишини назорат қилади;
ходимларни якка тартибда ҳимоя қилиш воситалари тўғри қўлланилишини текширади;
асбоб-ускуналар, машиналар ва механизмлар тегишли хизматлар томонидан ўз вақтида лозим даражада текширилишини ва техник кўрикдан ўтказилишини назорат қилади;
ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўз вақтида ўқитилиши, уларнинг билимлари текширилишини ва барча турдаги йўриқномалардан ўтказилишига риоя этилишини назорат қилади;
ташкилотнинг таркибий бўлинмаларида меҳнатни муҳофаза қилишга доир тадбирларни бажариш учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади;
махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларини сақлаш, бериш, тозалаш, кимёвий тозалаш, қуритиш, ёғсизлантириш ва таъмирлашни ташкил этишни назорат қилади;
жамоа шартномасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш» бўлимидаги тадбирлари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича келишувлар, бахтсиз ҳодисаларни келтириб чиқарган сабабларни (Н-1 шакли ҳужжатидан) бартараф этилишини, меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларига риоя этилиши юзасидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи органлари кўрсатмалари, соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратишга доир бошқа тадбирлар бажарилишини қонун ҳужжатларига мувофиқ назорат қилади;
қонун ҳужжатларда белгиланган муддатларга мувофиқ ҳужжатларни (Н-1 шаклидаги ҳужжатлар ва ишлаб чиқаришда юз берган бахтсиз ҳодисаларни текширишга доир бошқа ҳужжатларни, иш ўринларини аттестациядан ўтказиш материалларини ва ҳоказоларни) сақлаш ташкил этилишини назорат қилади;
ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ички аудит ўтказади;
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва ташкилотдаги касб касалликлар текширилишини ва ҳисобга олинишини назорат қилиш;
ўз меҳнат мажбуриятларини бажараётганда олган жароҳати учун ходимга зарар ўз вақтида қопланишини назорат қилади;
ташкилотлар ва уларнинг таркибий бўлинмаларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этиш бўйича ва бошқа назорат функцияларини амалга оширади;
3) ишлаб чиқаришда жароҳат олишнинг, касб касаллигига ва ишлаб чиқаришда орттириладиган касалликларга чалинишнинг олдини олиш ва меҳнат шарт-шароитларини яхшилаш бўйича профилактик ишларни ўтказиш ва такомиллаштириш соҳасида:
ишлаб чиқаришда жароҳат олиш, касб касаллигига ва ишлаб чиқаришда орттириладиган бошқа касалликларга чалиниш ҳолатини таҳлил қилади ва сабабларини аниқлайди;
хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари параметрлари ўлчанишини ташкил этиш ва ўтказишда, асбоб-ускуналар, мосламаларнинг жароҳат етказиш хавфини баҳолашда бўлинмаларга кўмаклашади;
иш жойларидаги меҳнат шароитлари ҳолати, касб касалликларига чалиниш сабаблари ва муддатлари, шунингдек, хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларидан ҳимоя қилиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ходимларни иш берувчи номидан хабардор қилади;
бўлинмалар раҳбарлари ва ташкилотнинг бошқа хизматлари билан биргаликда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг ва касб касалликларига чалинишнинг олдини олиш, меҳнат шароитларини яхшилаш тадбирларини ишлаб чиқади ҳамда уларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини таъминлайди, шунингдек, режалаштирилган тадбирларни бажариш бўйича ташкилий ёрдам кўрсатади;
бўлинмалар ва тегишли хизматлар раҳбарлари билан биргаликда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилиши керак бўлган касблар ва ишлар турларининг рўйхатини тузади;
ташкилотнинг ички аудитини ўтказиш тартибини ишлаб чиқади;
таркибий бўлинмаларнинг санитария-техник ҳолатини паспортлаштиришдан ўтказиш, меҳнат шарт-шароитларини яхшилаш, меҳнатни муҳофаза қилиш комплекс режаларини ва санитария-соғломлаштириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва бажариш ишларини ташкил этади, шунингдек, иш берувчи ва касаба уюшмалари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари ўртасида меҳнатни муҳофаза қилишга доир битимлар ишлаб чиқишда иштирок этади;
меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати мониторингини олиб боради ва у бўйича белгиланган шакллар ва тегишли муддатларда ҳисобот тузади;
ишлаб чиқаришда юз берган бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллигига чалиниши натижасида ходимларнинг саломатлигига етказилган зарарни тўланиши учун ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этади;
ташкилотдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини текширишда иштирок этади;
4) ташкилот раҳбари ва ходимларини меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича хабардор қилиш ва маслаҳат бериш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича илғор тажриба ва илмий ишланмаларни жорий этиш, меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини тарғиб қилиш соҳасида:
хавфли ишлаб чиқариш омилларидан ҳимоя қилишнинг мукаммалроқ усуллари, қурилмалари ва воситаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлайди ва ташкилот раҳбариятига тақдим этади;
меҳнат хавфсизлиги стандартлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича илмий-амалий ишланмаларни жорий этишга доир ишларда иштирок этади;
ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномаларини, меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизимини ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқишда ташкилот бўлинмалари раҳбарларига услубий ёрдам кўрсатади;
5) меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ташкилот ходимларини ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларини амалга ошириш соҳасида:
ташкилот ходимларини меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини ишлаб чиқади;
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака ошириш учун юбориладиган лавозимлар рўйхатларини шакллантиради;
барча ишга янги қабул қилинаётган, хизмат сафарига келган ходимларни ва ўқиш ёки амалиёт учун келган талабаларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кириш йўриқномаларидан ўтказади;
аттестация ўтказувчи комиссиянинг ҳамда муҳандис-техник ходимларнинг билимини, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва нормаларини, хавфсизлик техникаси йўриқномаларини билишини текширувчи комиссиянинг ишида иштирок этади;
меҳнатни муҳофаза қилиш ишларига раҳбарлик қилади, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари тарғиб қилинишини ва кенг ёритилишини ташкил этади;
ташкилот таркибий бўлинмаларининг қоидалар, нормалар, плакатлар ва меҳнатни муҳофаза қилишга доир бошқа қўлланмалар билан таъминланишини ташкил этади, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ахборот стендларини жиҳозлашда услубий ёрдам кўрсатади;
ташкилотлар ходимларини меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича амалга киритилаётган янги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида хабардор қилади.
Хизмат ташкилотнинг ўзига хос фаолиятига ва ташкилот раҳбарияти топшириқларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.
Хизмат функциялари меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан шартнома асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.
Хизматнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Хизмат ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ташкилотнинг ишлаб чиқариш, хизмат ва маиший биноларини монеликсиз бориб кўриш, ўз ваколати доирасида меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларига доир ҳужжатларни ўрганиш;
ташкилотнинг барча таркибий бўлинмаларида меҳнат шароитларини ва меҳнат муҳофаза қилинишини текшириш ҳамда бўлинмалар раҳбарларига, ташкилотнинг бошқа мансабдор шахсларига текширувларда аниқланган меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бузилишини бартараф этиш тўғрисида бажариш мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
бўлинмалар раҳбарларидан бундай турдаги ишни бажаришга рухсати бўлмаган, дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтмаган, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома берилмаган, ўз ишида тақдим этилган шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланмайдиган, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузадиган шахсларни ишдан четлатишни талаб қилиш;
ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф соладиган ёки аварияга олиб келиши мумкин бўлган меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бузилган ҳолларда машиналар, асбоб-ускуналар ва мосламалардан фойдаланишни тақиқлаш (тўхтатиб туриш), цехларда, участкаларда, иш жойларида ишлаб чиқариш жараёнини тўхтатиш, иш берувчини бу ҳақда огоҳлантириш. Бунда машиналардан, асбоб-ускуналардан қайтадан фойдаланишга ва ишлаб чиқаришни қайтадан бошлашга фақат ташкилотнинг раҳбари ёки бош муҳандиси Хизматнинг хулосаси асосида рухсат бериши мумкин;
ташкилот раҳбарияти билан келишган ҳолда бошқа таркибий бўлинмаларнинг тегишли мутахассисларини ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини текширишга жалб қилиш;
ташкилот таркибий бўлинмаларининг раҳбарларидан меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларига доир зарур маълумот, ахборот ва материалларни сўраш ва олиш, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва нормаларини бузган, хавфсиз меҳнат усулларини қўллашга доир йўриқномаларга риоя қилмаган шахслардан ёзма тушунтиришлар талаб қилиш;
соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш бўйича фаол иш олиб борган айрим ходимларни рағбатлантириш, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва нормалари, хавфсиз меҳнат усулларига доир йўриқномалар бузилишида айбдор бўлган шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш тўғрисида ташкилот раҳбариятига таклифлар киритиш;
ташкилотнинг таркибий бўлинмаларидан маълумотномалар, маълумотлар, ҳисоботлар ва ўз фаолиятини амалга ошириш ҳамда назорат функцияларини бажариш учун зарур бўлган бошқа ахборотлар тақдим этилишини талаб қилиш;
меҳнатни муҳофаза қилишни техник тартибга солиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талаблари бузилиши юзасидан меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида махсус ваколатли давлат органига мурожаат қилиш.
Хизмат қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Хизмат ходимлари:
қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни зарур тарзда ва самарали бажариши;
ташкилотда ва унинг тузилмасига кирадиган бўлинмаларда меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида раҳбариятга дарҳол хабар бериши;
ташкилотда Хизмат фаолиятига доир ҳужжатлар ва бошқа маълумотларни меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органига тақдим этиши;
белгиланган тартибда ва муддатларда малака ошириши ва аттестациядан ўтиши шарт.
Хизмат қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ташкилот раҳбарининг ва Хизмат ходимларининг фаолиятни ташкил этиш бўйича мажбуриятлари
Иш берувчи (ташкилот раҳбари):
Низомда белгиланган ҳолларда ва тартибда Хизматни ташкил этиши;
Хизмат ходимлари ўз ваколатлари ва функцияларини бажариши учун зарур бўлган шароитларни яратиб бериши;
Хизмат ходимларининг иш жойларини алоҳида хонада ташкил этиши, иш хусусиятларини ҳисобга олиб, замонавий идора техникаси, хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини тезкор назорат қилувчи зарур асбоблар, техник алоқа воситалари билан таъминлаши ва ташриф буюрувчиларни қабул қилиш учун жиҳозлаши;
Хизмат функцияларини амалга ошириш учун (ўқитиш, йўл-йўриқ бериш, семинарлар, маърузалар, кўргазмалар ўтказиш) меҳнатни муҳофаза қилишга оид зарур норматив ҳуқуқий адабиётлар ва маълумотномалар билан жиҳозланган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича хонасини ташкил этиши;
Хизмат ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари юзасидан мунтазам малака оширишини ва билимларини текширишни ташкил этиши;
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ходимлар қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтишини таъминлаши, ўқиш даврида уларнинг ўртача иш ҳақини сақлаб қолиши;
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга жамоа келишуви, жамоа шартномаси ва бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланадиган миқдорда зарур маблағларни ажратиши мажбурдир.
Хизмат ходимлари меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида чиқимдор бўлмайдилар.
Хизматнинг бошлиғи:
Хизматга раҳбарлик қилади, хизматнинг ишини режалаштиради ва ташкил этади;
Хизмат ходимларининг лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқади;
Хизматга юкланган вазифалар ва функцияларининг самарали ҳамда сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгардир, ҳисобот тақдим этилиши учун жавоб беради;
ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича таркибий бўлинмаларининг ишларни мувофиқлаштиради;
Хизмат ваколатига кирадиган масалалар юзасидан тақдим этилган ҳужжатлар, хатлар, таклифлар, аризаларни ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлайди;
Хизматга кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш ёки ўз вазифаларини лозим даражада бажармаган ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида иш берувчига таклифлар тақдим этади;
меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларига риоя этилиши юзасидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи органларига меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича маълумот, ахборот, материаллар тақдим этилишини таъминлайди.
Хизмат раҳбарига ва мутахассисларига қўйиладиган талаблар
Хизмат тузилмаси ва Хизмат ходимларининг сони ташкилотда ишлаётган ходимларнинг сони, меҳнат шароитлари хусусияти, касбга оид хавф-хатар синфи ва бошқа омилларга қараб ташкилот раҳбари томонидан 2-иловага мувофиқ белгиланиши лозим.
Хизмат бошлиғи лавозимига олий муҳандислик-техник маълумотга, ихтисослиги бўйича камида уч йиллик иш стажига ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис малака сертификатига эга бўлган шахслар тайинланади.
Республика даражасидаги ташкилотларнинг Хизмат бошлиғи (меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича муҳандислар), меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ҳисобот беради.
Хизмат бошлиғи лавозимига (кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари) олий муҳандислик-техник маълумотга, ихтисослиги бўйича камида уч йиллик иш стажига ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис малакаси сертификатига эга шахс тайинланади.
Хизмат бошлиғи, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари, ҳудудий даражадаги ташкилотнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича муҳандиси ҳудудий бандлик органлари билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади, ҳудудий бандлик бошқармасига ҳисобот беради.
Хизмат мутахассислари ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимига (лавозим жорий этилганда) иш стажидан қатъи назар олий муҳандислик-техник маълумотга эга шахслар тайинланади.
Ҳудудий даражадаги Хизматнинг мутахассислари ҳудудий бандлик органлари билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Хизмат ходими лавозимига қабул қилишда номзод билан суҳбат ўтказилади.
Номзод билан суҳбат ташкилотнинг бевосита раҳбари томонидан имзоланган тақдимнома бўлса, ўн иш куни мобайнида ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида суҳбат ушбу соҳага жавобгар вазир ўринбосари, давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари — меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош давлат техник инспектори, меҳнат шароитлари бўйича бош давлат эксперти томонидан ўтказилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида вазир, вазирнинг биринчи ўринбосари, давлат меҳнат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари — меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош давлат техник инспектори томонидан ўтказилади.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларида суҳбат бошқарма бошлиғи, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари, давлат меҳнат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари — меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош давлат техник инспектори томонидан ўтказилади.
Суҳбат якунлари бўйича масъул орган уч иш куни мобайнида номзод суҳбатдан ўтгани ёки ўта олмагани ҳақида ташкилотни хабардор қилади.
Хизмат бошлиғи, мутахассиси ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимга тайинланса, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Республика меҳнат органлари малакасини ошириш курсларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрланиши ёки малакаси оширилиши керак.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотларнинг Хизмати ходимлари уч йилда камида бир марта Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Республика меҳнат органлари малакасини ошириш курсларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда малака оширади.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотларнинг Хизмати ходими сифатидаги иш стажи бошқа органларга ёки ташкилотларга ишга ўтганида профессионаллик тоифаси учун устамалар ва узоқ муддат узлуксиз хизмати учун қўшимча ҳақлар ёзиш ва тўлаш учун иш стажига ёзилади.
1-илова
Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари сони нормативлари
Т/р |
Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати номлари |
Белгиланган штат бирлиги |
1. |
Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати |
9 ва ундан ортиқ киши* |
2. |
Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси |
6 — 8 |
3. |
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими |
4 ёки 5 |
4. |
Меҳнатни муҳофаза қилиш шуъбаси |
3 |
5. |
Меҳнатни муҳофаза қилиш муҳандиси |
1 |
* Ходимлар сонининг ҳар бир қўшимча 50 та штат бирлиги учун 1 нафар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис қўшимча киритилади.
2-илова
Ташкилот меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг тавсия этилган тузилмаси
Т/р |
Ташкилот ходимларининг рўйхатдаги ўртача сони |
касбий таваккалчилик даражалари бўйича* |
|||
1-даража |
2-даражадан 10-даражагача |
10-даражадан 15-даражагача |
15-даражадан 20-даражагача |
||
1. |
Ходимлар сони 50 кишидан кам |
Ташкилот раҳбарларидан бирига юкланади |
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозими жорий этилади |
||
2. |
Ходимлар сони 51 кишидан 100 кишигача |
Ташкилот раҳбарларидан бирига юкланади |
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозими жорий этилади |
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ташкил этилади |
|
3. |
Ходимлар сони 101 кишидан 500 кишигача |
Ташкилот раҳбарларидан бирига юкланади |
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозими жорий этилади |
Меҳнатни муҳофаза қилиш шуъбаси тузилади |
Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси ташкил этилади |
4. |
Ходимлар сони 501 киши ва ундан ортиқ |
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозими жорий этилади |
Меҳнатни муҳофаза қилиш шуъбаси тузилади |
Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси ташкил этилади |
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимлари ва шуъбаларидан иборат Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати |
* Касбий хавф даражалари Вазирлар Маҳкамасининг “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарорига мувофиқ белгиланади.
- Меҳнатни муҳофза қилиш бўйича ташкилот маъмурияти билан ходимларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатларини ташкил этиш
Меҳнатни муҳофза қилиш бўйича ташкилот маъмурияти билан ходимларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳамда Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил тўғрисидаги низомга асосан ташкил этилади
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этилган шахслар ташкилотда ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилишга ҳамда ишларни хавфсиз олиб боришга доир меъёрлар, қоидалар ва йўриқномаларга риоя этиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари қўмитасининг ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органларининг ҳисобот-сайлов мажлисида (конференциясида) уларнинг ваколат муддатига сайланади.
Ташкилотда ишловчиларнинг сонидан, унинг бўлинмалари, меҳнат шароитларини хавфлилигидан келиб чиққан ҳолда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этилган шахслар бир нечта, шу жумладан алоҳида бўлинмаларда сайланиши мумкин. Бундай ҳолларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этилган шахслардан бирига “Бош вакил” мақоми берилади ва у меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этилган шахсларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этилган шахслар ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилишга ҳамда ишларни хавфсиз олиб боришга доир меъёрлар, қоидалар ва йўриқномаларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб борувчи, меҳнат жамоасининг ваколатли вакили ҳисобланади.
Иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этилган шахсларга меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқитиш ва билимларини текшириш натижаларига кўра белгиланган намунада гувоҳнома беради. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этилган шахслар ушбу гувоҳномага асосан хизмат кўрсатадиган ҳудуддаги барча иш жойларига кириш ҳуқуқига эга бўлади.
Иш берувчи, маъмурият вакиллари ва мансабдор шахслари меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этилган шахснинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганликда ёки ҳуқуқларини бузганликда айбдор деб топилганда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этилган шахс ташкилотда меҳнат шароитларини яхшилаш, ходимларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ўз вазифаларини сидқидилдан бажарганлиги ва унинг ташаббускорлиги учун иш берувчи ва касаба уюшмалари ташкилотлари қўмитаси томонидан рағбатлантириб борилиши мумкин.
Иш берувчи билан Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этилган шахс ўртасидаги низо, бошланғич касаба уюшмалари ташкилоти ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари томонидан кўриб чиқилади ёки манфаатдор тарафнинг мурожаатига кўра суд тартибида ҳал этилади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этилган шахсга интизомий жазо чораларини қўллаш, у билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш ёки ташкилотнинг ички локал ҳужжатларида ёҳуд тармоқ келишувида назарда тутилган имтиёзлардан маҳрум қилишга бошланғич касаба уюшмалари ташкилоти ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органларининг аввалдан олинган розилигисиз йўл қўйилмайди.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этилган шахс жамоатчилик назоратини амалга ошириш билан боғлиқ ўзига юклатилган вазифаларни қониқарсиз бажарган ҳолларда бошланғич касаба уюшмалари ташкилоти ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари ташаббуси билан муддатидан аввал вазифасидан озод этилиши мумкин.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этилган шахслар фаолиятини ташкил этишда иш берувчига бир қатор мажбуриятлар юклатилади, жумладан:
ходимларнинг ўзи меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этган шахсларнинг фаолиятига кўмаклашиши;
ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилишга ҳамда ишларни хавфсиз олиб боришга доир меъёрлар, қоидалар ва йўриқномалар ишлаб чиқилаётганлиги ҳақида вакилни ҳабардор қилиши;
меҳнат шароитлари ва муҳофазаси тўғрисида, шунингдек ишлаб чиқаришдаги барча бахтсиз ҳодисалар ҳамда касб касалликлари ҳақида ахборотни тақдим этиши;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этилган шахсга ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши учун ҳар ҳафтада камида икки соат иш вақти ажратиши (бу вақтнинг аниқ давомийлиги ва кунлари жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса иш берувчи билан бошланғич касаба уюшмалари ташкилоти ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари келишувига биноан белгиланади) ва бу вақт учун иш жойи (лавозими) бўйича ўртача ойлик иш ҳақини сақлаши шарт.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ходимлар томонидан сайланган вакил фаолиятини олиб бориш учун қуйидаги кафолатлар билан таъминланиши лозим, жумладан:
ташкилот бошланғич касаба уюшмалари ташкилоти ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари сайланган вакилга, сайлов ўтгандан кейин 3 иш кунидан кечикмай иловага мувофиқ белгиланган намунада гувоҳнома беради. Вакил ушбу гувоҳномага асосан хизмат кўрсатадиган участкасидаги барча иш жойларига кириш ҳуқуқига эга бўлади;
иш берувчи билан вакил ўртасидаги низо, агар низо вакилнинг вакиллик вазифаларини бажариши билан боғлиқ бўлса, бошланғич касаба уюшмалари ташкилоти ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари томонидан кўриб чиқилади ёки манфаатдор тарафнинг мурожаатига кўра суд тартибида ҳал этилади;
вакилга интизомий жазо қўллаш ёки ташкилотнинг ички ҳужжатларида ёҳуд тармоқ келишувида назарда тутилган имтиёзлардан маҳрум қилишга бошланғич касаба уюшмалари ташкилоти ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органларининг аввалдан олинган розилигисиз йўл қўйилмайди;
вакил ўз вазифаларини қониқарли бажарганлиги учун ҳам иш берувчи томонидан, ҳамда бошланғич касаба уюшмалари ташкилоти томонидан ўз маблағлари ҳасобига рағбатлантириб борилиши мумкин;
вакил ўзига юклатилган вазифаларни қониқарсиз бажарган ҳолларда бошланғич касаба уюшмалари ташкилоти ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари ташаббуси билан муддатидан аввал вазифасидан озод этилиши мумкин;
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этилган шахснинг ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилишга ҳамда ишларни хавфсиз олиб боришга доир масалалар юзасидан киритган таклифларини иш берувчи 10 кун муддатда кўриб чиқиши ва унга қабул қилинган қарорлар ҳақида ёзма шаклда, сабабларини кўрсатган ҳолда хабар қилиши лозим.
3-илова
_________________________________________________________________
(корхона, ташкилот ва муассаса номи)
Барча иш жойларига кириш ҳуқуқини берувчи
ГУВОҲНОМА №_____
(вакилнинг Ф.И.О.)
(эгаллаб турган лавозими)
Иш жойларидаги меҳнатни муҳофаза қилишнинг аҳволини 20__ йил “___” __________гача текшириш ҳуқуқи берилди.
Хизмат гувоҳномаси билан биргаликда кўрсатилади.
Муҳр ўрни _________________________________________________________
(корхона раҳбарининг имзоси, Ф.И.О.)
Изох: гувоҳнома ҳажми, олди ва орқа тарафининг ранги корхонанинг хизмат гувоҳномаси кўрсаткичларига асосан белгиланади.
- Меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича таркибий бўлинма раҳбарлари ва мансабдор шахслари ўртасида мажбуриятларни тасдиқлаш
Ташкилот рахбари зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ўз ходимлари ўртасида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вазифаларни уларнинг масъулияти ва бурчларини аниқ белгилаган ҳолда тақсимлаб бериши шарт.
Меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича таркибий бўлинма раҳбарлари ва мансабдор шахслари ўртасида мажбуриятлари Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида намунавий низом асосида тасдиқланади.
Корхона бош муҳандисининг вазифалари.
Соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича барча ташкилий-техник ишларга бошчилик қилади.
Энг янги илмий-техник ютуқлар ва бошқа корхоналарнинг илғор тажрибалари асосида ишлаб чиқилган янги технологик жараёнларни ишлаб чиқаришга татбиқ қилишни ташкил қилади. Ишлаб чиқариш объектларини меъёрларга мос келувчи мосламалар ва қурилмалар билан жиҳозлаш учун чоралар кўради.
Янги технологик жараёнлар ва регламентлар ва объектларни қайта қуриш, бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлашни кўриб чиқишда иштирок этади. Технологик жиҳозлар ва объектларни режавий-профилактик таъмирлаш жадвалини кўриб чиқади ва тасдиқлайди.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича доимий фаолият олиб борувчи комиссиясини бошқариб, ҳар чоракда камида бир марта цехлар, участкалар ва объектларда жиҳозларнинг, сақловчи мосламалар созлигини, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларнинг таклифлари, давлат назорат органлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича техник инспекторларининг кўрсатмалари бажарилишини текширади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан 3-иловага мувофиқ корхонанинг (лозим бўлганда цех, бўлим) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тезкор режасини белгилаб, амалга ошириш чораларини кўради.
Барча раҳбарлар, цехлар ва участкалар муҳандис-техник ходимлари томонидан хавфсизлик қоидалари талаблари ва ишлаб чиқариш санитарияси меъёрларига амал қилишлари, давлат назорат органлари буйруқлари ва кўрсатмалари ҳамда касаба уюшмалари ташкилотлари таклифларини амалга оширишларини назорат қилади.
Муҳандис-техник ходимлар кенгашларида (ҳар чоракда камида бир марта) меҳнат муҳофазаси ва шароитларини яхшилаш ва соғломлаштиришнинг мажмуавий режалари бажарилишини кўриб чиқади. Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўради.
Ходимларни касбий-техник тайёрлашни ҳамда ишларни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усулларига белгиланган тартибда ва муддатларда ўқитишни ташкил қилади ва таъминлайди.
Ходимларни эҳтимоли бор аварияларни бартараф қилиш режалари бўйича ўқиши ва малакаси оширилишини назорат қилади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича муҳандис-техник ходимларни ўқитиш ва малакасини оширишни ташкил қилади. Корхона таркибий тузилмасига кирувчи барча раҳбарларни (масалан цехлар, хизматлар, бўлимлар ва бошқа) кириш йўл-йўриғидан ўтказади ҳамда йўл-йўриқ дастурларини ва ходимлар билимларини текшириш соволномаларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди.
Ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилади ва касаба уюшмасии ёки ходимлар бошқа вакиллик органлари билан келишилган ҳолда уни тасдиқлайди.
Муҳандис-техник ходимлар ва ишчиларни меъёрий ҳужжатлар, қоидалар ва йўриқномалар билан таъминлаш чораларини кўради.
Меҳнат шароитларини яхшилаш ва соғломлаштириш бўйича тадбирларнинг жорий ва истиқбол режаларини ишлаб чиқишга раҳбарлик қилади, ушбу режаларни кўриб чиқади ва тасдиқлаш учун тавсия қилади, уларнинг бажарилиши юзасидан назорат олиб боради.
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини тўғри ва ўз вақтида текширилиши ҳамда ҳисобга олинишини таъминлайди.
Зарур ҳолларда гуруҳий, оқибати оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини текширишда, уларнинг олдини олиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқишда иштирок этади, текшириш материалларини тегишли органларга юборади.
Ишлаб чиқаришда жароҳатланишни профилактика қилиш бўйича тезкор ахборотни ташкил қилади ва таъминлайди.
Бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича тадбирларнинг бажарилишини назорат қилади ва ўтказилаётган тадбирлар самарадорлигини таҳлил қилади.
Корхона бош механигининг вазифалари.
Бош механик хизматига бириктириб қўйилган жиҳозлар ва иншоотларни профилактик кўрикдан ўтказишни, режали олдиндан таъмирлаш ишларини тўғри ташкил қилиш ва ўз вақтида ўтказишни таъминлайди.
Юк кўтарувчи механизмлар, юкни олиш ва ташиш қурилмалари, аппаратлар ва босим остида ишлаётган сиғимлар, электрпайвандлаш, кислород ва компрессор қурилмалари, абразив доираларни синаб кўрадиган қурилмалардан тўғри ва хавфсиз фойдаланишни, қоидаларда кўрсатилган синовларни ўз вақтида ўтказишни, техник гувоҳлик бериш ва тафтиш қилишни таъминлайди.
Барча ишлаб чиқариш жиҳозлари ва саноат иншоотларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш ва ўз вақтида таъмирлаш устидан назорат олиб боради. Машиналар, қурилмалар, жиҳозлар ва иншоотларнинг хавфсизлик қоидалари ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига жавоб беришини таъминлайди. Техник ҳужжатлар юритилишини назорат қилади.
Жиҳозлар, механизмлар ва асбобларда аниқланган лойиҳавий камчиликларни бартараф қилиш, эскириб қолган машиналар, механизмлар ва қурилмаларни ўз вақтида алмаштириш бўйича чоралар кўради. Техниканинг янги намуналари синовларида қатнашади.
Шамоллатиш қурилмалари ва тизимлари ишининг самарадорлиги ва уларнинг ўз вақтида таъмирланишини таъминлайди.
Белгиланган тартибда бош механик хизмати таркибининг, шунингдек юк кўтарувчи кранларда, босим остида ишлайдиган сиғимларда ва бошқа мураккаб механизмларда ишловчиларнинг ўқитилиши, аттестация қилиниши ва билимлари текширилишини ташкил қилади ва ўтказади. Ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлардан ўтказишда усталарга амалий ёрдам кўрсатади.
Бош механик хизмати ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларнинг ўз вақтида ишлаб чиқилишини ташкил қилади, цех ва хизматлар ходимларига йўриқномалар тузишда ёрдам кўрсатади.
Ходимларнинг мураккаб механизмлар ва агрегатларга хизмат кўрсатишнинг белгиланган тартибига амал қилишини таъминлайди.
Ишлаш муддатини ўтаб бўлган техник қурилмаларни ишлатиш учун, уларни белгиланган тартибда путур етказмайдиган назорат орқали тегишли техник хулоса олган ҳолда ишлатилишини таъминлайди. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги ишлаш муддатини ўтаб бўлган техник қурилмалар ўрнатилган тартибда саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказилиши лозим.
Жиҳозлар ва ускуналарнинг муҳим қисмларини ўз вақтида дефектоскопиядан ўтказилишини таъминлайди.
Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини уч босқичли назоратини ўтказишда иштирок этади.
Ер усти жиҳозларида содир бўлган ва бахтсиз ҳодисаларга олиб келмаган нотоифавий аварияларни ўз вақтида текширади ва ҳисобга олади.
Доимий фаолият кўрсатувчи комиссия томонидан ўтказиладиган корхона объектларининг комплекс ва мақсадли текширувларида қатнашади.
Корхонанинг ҳаракатдаги цехлари ва объектларида жиҳозлардан фойдаланиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширганда, монтаж ва созлаш ишлари бажарилганда хавфсизлик қоидаларига амал қилишни таъминлайди.
Давлат назорати органлари, касаба уюшмалари инспекцияси инспекторлари, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари кўрсатмалари, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича буйруқлар ва фармойишларнинг бажарилишини ташкил қилади ва таъминлайди.
Корхона бош энергетигининг вазифалари.
Электр ва иссиқлик электр қурилмаларининг техник фойдаланиш ва хавфсизлик қоидаларига тўла мос равишда ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлайди.
Режавий - олдини олиш таъмирлашлар, профилактик кўриклар ва электр ва иссиқлик электр қурилмалар, аппаратуралар ва тармоқлар синовларининг ташкил қилиниши ва ўтказилишини таъминлайди. Бу қурилмаларнинг ҳолати ва улардан фойдаланишни кузатиб боради ва тегишли техник ҳужжатлар юритилишини назорат қилади.
Буғ ва сув иситиш қозонлари ва қувурларини ички кўрик ва гидравлик синов ишлари ўз муддатида ўтказилишини таъминлайди.
Қоидалар ва йўриқномалар талабларига мос равишда электр ва технологик жиҳозларнинг ерга ҳимоявий уланишини ва ўз вақтида текширишни таъминлайди ҳамда статистик электр қувватини ўз вақтида олиш бўйича зарур чораларни амалга оширади.
Электротехник в иссиқлик электр жиҳозлари ва қурилмаларининг лойиҳавий камчиликларини бартараф қилиш ва эскириб қолган қурилмалар, машина ва механизмларни ўз вақтида алмаштириш бўйича чораларни кўради.
Электр қурилмалари ва буғ қозонларига ишлашга қўйилган ходимларни ўқитиш, аттестация қилиш ва билимларини текширишни ташкил қилади ва ўтказади. Цехлар ва участкалар ходимларини ўқитишда ва уларнинг қурилмалар, техник фойдаланиш ва хавфсизлик қоидалари бўйича билимларини текширишда қатнашади.
Дастгоҳларга хавфсиз хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича йўриқномаларни ўз вақтида ишлаб чиқишни ташкил қилади ва улар билан иш жойларини таъминлайди. Ишлаб чиқариш бўлинмалари раҳбарларига бундай йўриқномаларни ишлаб чиқишда кўмаклашади.
Қоидаларга мувофиқ ҳимоя воситаларини ўз вақтида синаш (текшириш)ни таъминлайди.
Корхонанинг ҳаракатдаги цехлари ва объектларида жиҳозлардан фойдаланиш ва таъмирлаш, монтаж ва созлаш ишларида электротехник ходимларнинг хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш бўйича чоралар кўради.
Энергетик ва электротехник жиҳозларидан фойдаланиш, монтаж қилиш ва таъмирлашда хавфсизлик қоидалари ва ишлаб чиқариш санитарияси меъёрларига амал қилишни таъминлайди.
Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини уч босқичли назорат қилишда иштирок этади.
Электр ва иссиқлик электр қурилмаларида ишлашда содир бўлган авариялар ва бошқа бузилишларни ўз вақтида текшириш ва ҳисобга олишни таъминлайди.
Корхона объектларида доимий фаолият кўрсатувчи комиссия томонидан олиб бориладиган комплекс ва мақсадли текширишларда қатнашади.
Иш жойлари ва объектларни техник ҳужжатлар, огоҳлантирувчи белгилар, плакатлар, ёзувлар ва йўриқномалар билан таъминлаш бўйича чоралар кўради.
Давлат назорати органлари, касаба уюшмаларининг инспекциялари, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари кўрсатмалари, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича буйруқлар ва фармойишларнинг бажарилишини ташкил қилади ва таъминлайди.
Бўлим (Цех) бошлиғининг вазифалари.
Ишлаб чиқариш ва ишларни, технологик жараённи тўғри олиб боришни хавфсизлик қоидалари ва ишлаб чиқариш санитарияси меъёрларига мос равишда ташкил қилади. Хавфсизлик қоидалари талабларига мувофиқ заҳарли ва портловчан-ёнувчан моддаларни сақлашни, ташишни, қўллашни ва зарарсизлантиришни ташкил қилади.
Жиҳозлар, механизмлар, мосламалар, тўсиқлар ва муҳофаза қурилмалари, шунингдек ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолардан соз ва хавфсиз ҳолатда фойдаланишни таъминлайди.
Давлат назорат органлари, касаба уюшмаларининг инспекторлари, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимларининг кўрсатмалари ва талабларини ҳамда ходимлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларнинг мулоҳаза ва таклифларини белгиланган муддатларда амалга оширади.
Хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ва таъминлаш ишига барча муҳандис-техник ходимларни ва ишларни бевосита бажарувчиларни жалб этади.
Меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимларнинг белгиланган меъёрлар бўйича сут (шунга тенг бўлган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган тузли сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун), ШҲВга бўлган эҳтиёжини аниқлайди ва ўз вақтида берилишини таъминлайди, шунингдек, ходимларнинг ШҲВни олиш, сақлаш, ювиш, тозалаш, таъмирлаш, дезинфекция қилиш ва зарарсизлантириш ишларини ташкил қилади.
Ҳар ҳафтада объектлардаги меҳнат шароитлари ва жиҳозлар, механизмлар, мосламалар ва асбоблар, шамоллатиш қурилмалари, иситиш ва ёритиш тизимлари, тўсиқли ва муҳофазаловчи қурилмалар, автоматик назорат ва сигнализация, ҳимоявий ерга уланишнинг мавжудлиги ва созлигини текширади.
Ҳар ойда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар, бригадирлар ва алоҳида ходимларнинг иштирокида усталарнинг тезкор йиғилишини ўтказади. Бу йиғилишларда текширишлар натижалари, усталарнинг объектлардаги ишлар ҳолати тўғрисидаги ахборотлари эшитилади, алоҳида хавфсизлик қоидалари бузилиши таҳлил қилинади. Хавфсизлик қоидаларининг қўпол ва такроран бузилиши фактлари тегишли смена, вахта ишчилари иштирокида кўриб чиқилади.
Ҳар ойда корхона раҳбариятига объектлардаги меҳнат шароити тўғрисида ахборот беради.
Ўқитиш дастурларига мувофиқ ходимлар ва усталарни ишларнинг хавфсиз усулларига ўз вақтида ва сифатли ўқитилишини ташкил этади ва ўқитади.
Усталар (бригадирлар) томонидан ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўз вақтида ва сифатли йўл-йўриқдан ўтказилишини назорат қилади.
Ҳар бир ишлаб чиқариш бўлинмаси учун ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича йўриқномлар рўйхатини тузади ҳамда йўриқномаларни ишлаб чиқади ва қайта кўради.
Усталарни (агар ишга қабул бевосита цехнинг ўзида амалга оширилса) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кириш ва дастлабки йўл-йўриқдан ўтказади. Ёзма буйруқ билан янги ишга олинган ишчи ходимларни малакали ишчи ходимларга бириктириш чораларини кўради.
Ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлардан ўтказиш дастурларини ишлаб чиқади ва у бош муҳандис томонидан тасдиқлангач, дастурни усталарга тарқатади. Ишчи ва ходимларнинг билимларини текшириш учун саволномалар ишлаб чиқади.
Ходимлар билимларини текшириш жадвалини тасдиқлайди. Комиссияни бошқаради, ходимларнинг билимлари текширилишини амалга оширади, натижаларини расмийлаштиради ва ходимларга билимлари текширилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни тегишли ёзувлар киритган ҳолда беради.
Меҳнат шароитларини соғломлаштириш, ҳаво муҳити, ёритиш, иссиқлик ва ичимлик режимининг меъёрий ҳолатини таъминлаш, шовқин ва тебраниш даражасини пассайтириш бўйича чоралар кўради.
Жадвалга биноан ишлаб чиқариш объектларининг паспортлаштирилишини ўтказади. Усталар, ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларнинг таклифлари ва мулоҳазаларини тўплайди, умумлаштиради ва камчиликларини таҳлил қилади.
Меҳнат шароитларини яхшилаш ва соғломлаштириш бўйича аниқ тадбирлар ишлаб чиқади ва уларни корхона раҳбариятига тегишли режаларга киритиш учун тақдим этади. Режалаштирилган тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини ташкил қилади ва амалга оширади.
Содир бўлган бахтсиз ҳодиса тўғрисида корхона раҳбарларидан бирига, меҳнатни муҳофаза қилиш хизматига ва касаба уюшмасига зудлик билан хабар қилади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил ва меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати билан биргаликда бахтсиз ҳодиса сабабларини аниқлайди ҳамда уларни бартараф этиш ва олдини олиш бўйича чораларни кўради.
Бахтсиз ҳодиса сабаблари ўрганилиб, аниқлангач, воқеа содир бўлгандан сўнг 2 кундан кечиктирмай, цехнинг барча усталарини юз берган бахтсиз ҳодиса сабаблари тўғрисида хабардор қилади.
Белгиланган муддатларда далолатномада (Н-1 шаклда) кўрсатилган тадбирларнинг бажарилишини таъминлайди ва уларнинг бажарилганлиги тўғрисида меҳнатни муҳофаза қилиш хизматига хабар қилади.
Цех усталарини корхонанинг бошқа цехларида, участкаларида ёки бошқа корхоналарда юз берган бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабардор қилади. Шунга ўхшаш бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида, белгиланган муддатларда объектлар ва иш жойларида текширишни ташкил қилади.
Устанинг вазифалари
Ишларни тўғри ва хавфсиз ташкил қилиш, жиҳозлар, механизмлардан тўғри фойдаланиш ва иш жойларини зарур ҳолатда сақлаб туришни таъминлайди. Агар бирон бир иш жойида буларни амалга оширишнинг имкони бўлмаса, ходимларни ишга қўймасдан, ўзининг бевосита раҳбари - цех бошлиғига хабар беради.
Иш жойида деталлар, эҳтиёт қисмлар ва жиҳозларни тўғри сақланишини таъминлайди ва пиёдалар ҳамда транспорт ўтиш жойларининг тўсилишлари ва ифлосланишларига йўл қўймайди.
Мураккаб ва хавфли ишларга олдиндан ишлаб чиқилган ишларни ташкил қилиш режаси, ишларни ташкил қилиш лойиҳаси ёки наряд бўйича бевосита раҳбарлик қилади.
Ходимлар томонидан меҳнат ва ишлаб чиқариш интизоми, ишларни хавфсиз олиб бориш, технологик жараёнлар ва регламентлар бўйича қоидалар ва йўриқномаларга амал қилинишини, қоидаларда назарда тутилган ҳолларда ШҲВларининг мажбурий қўлланилишини таъминлайди.
Жиҳозлар, механизмлар, мосламалар ва асбобларнинг созлиги ва улардан тўғри фойдаланишни доимий назорат қилади. Шамоллатиш қурилмалари ва тизимларининг узлуксиз ишлаши, иш жойларининг меъёрий ёритилиши, тўсиқлар ва муҳофаза қурилмаларининг мавжудлиги ва созлигини кузатиб боради.
Ҳар куни иш бошланишидан олдин барча иш жойларини кўздан кечиради ва жиҳозлар, механизмлар ва иш шароитларининг ҳолатини текширади. Текширишни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил билан биргаликда, агар у йўқ бўлса, бир ўзи амалга оширади.
Ҳар ҳафтада камида бир марта тезкор йиғилишлар ўтказади. Тезкор йиғилишларда иш жойларини текшириш, жиҳозлар ва механизмларни куздан кечириш жараёнида анқланган қоидабузарлик ва камчиликларни таҳлили тўғрисидаги маълумотларни, тегишли буйруқларнинг мазмунини, бахтсиз ҳодисалар ҳолати ва сабабларини ходимларга етказади.
Ҳар ҳафта участка (цех) раҳбарига объектлардаги меҳнат шароитларининг ҳолати тўғрисида маълумот беради.
Ходимларни ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича ўз вақтида йўл-йўриқдан ўтказади. Йўл-йўриқларни қайд этиш журналига тегишли ёзувларни киритади.
Ходимларга хавфли ишларни бажариш топшириғи берилганда жорий йўл-йўриқдан ўтказади, бу ҳақда йўл-йўриқларни қайд этиш журналига тегишли ёзувларни киритади.
Доимий равишда янги ходимларнинг стажировкадан ўтишини кузатиб боради. Стажировка сўнгида, суҳбат орқали, ходимларнинг хавфсиз ишлаш услуб ва усуллари бўйича билимларини текширади. Лозим бўлганда, ходимларга тўғри ишлаш усулларини кўрсатиб, қоидалар ва йўриқномалар талабларини тушунтиради.
Ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқишда қатнашади, йўриқномаларнинг айрим бандларига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар киритади.
Ходимларнинг билимларини текшириш жадвалларини тузади ва уларнинг билимларини текширишда қатнашади.
Хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш бўйича белгиланган чора-тадбирларни, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспекторларининг кўрсатмаларини ўз вақтида бажаради, шунингдек аниқланган қонунбузарлик ва камчиликларни бартараф этади.
Жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатишни ва уларни тиббий муассасага юборилишини ташкил қилади, авария тўғрисида цех (бўлим) бошлиғини (зарурат туғилса, корхона раҳбарларидан бири ва касаба уюшмасини) дарҳол хабардор қилади ва иш жойидаги вазиятни ва жиҳозларнинг ҳолатини бахтсиз ҳодиса содир бўлган вақтдагидек сақлаб қолиш учун чоралар кўради (агар бу атрофдаги ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солмаса ва бахтсиз ҳодисага олиб келмаса).
Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатининг уч босқичли назоратида иштирок этади.
Ходимлар, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларнинг фикрлари ва таклифларини тўплайди ва ўрганади ва меҳнат шароитларини янада яхшилаш бўйича таклифларни цех (бўлим) бошлиғига тақдим этади.
Иш юритувчининг вазифалари.
Бригада аъзолари томонидан ишларни бажариш лойиҳасида, технологик хариталарда, меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар ва йўриқномаларда кўзда тутилган меҳнат хавфсизлиги талабларига ҳамда тенологик жараён ва ташкилий-техник чора-тадбирларга риоя этилишини таъминлайди.
Иш бошлашдан аввал иш жойларининг ҳолатини текширади, аниқланган камчиликларни бригада аъзолари томонидан бартараф этилишини ташкил этади ёки бу ҳақида иш юритувчини, устани хабардор қилади.
Мавжуд дастгоҳлар, қурилмалар ҳамда асбоб ускуналарнинг соз ҳолатдалигини назорат қилади.
Бригада аъзолари томонидан меҳнат интизомига ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва йўриқномалари талабларига риоя этилишини назорат қилади.
Жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатишни ташкил этади ва бахтсиз ҳодиса ҳақида иш юритувчига ёки корхона раҳбариятига дарҳол хабар беради.
Бригаданинг санитар-маиший хонасини тоза ҳолда сақланишини таъминлайди.
Янги ходимларни стажировкадан ўтиши учун малакали ходимларга бириктириш бўйича таклифлар киритади.
- Корхоналар учун намунавий ички меҳнат тартиби
I.Умумий қоидалар
1.1. Ушбу Ўзбекистон Республикасида корхона ва ташкилотларининг Намунавий Ички меҳнат тартиби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Адлия вазирлигида
1999 йил 14 июнда 746-рақам билан давлат рўйхатига олинган “Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъий назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар Ички меҳнат тартибининг намунавий қоидалари” ҳамда меҳнат тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофоқ ишлаб чиқилган бўлиб, енгил саноат ва чарм саноати корхоналари ходимлари билан меҳнат шартномаси тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни, иш вақти ва дам олиш вақтидан фойдаланишни, меҳнат интизомининг таъминланишини хамда томонлар ўртасида вужудга келадиган бошқа масалаларнинг хал этилишини тартибга солувчи асосий меъёрий локал ҳужжат ҳисобланади.
- Томонлар учун Тартибга риоя этиш мажбурий ҳисобланиб, унинг бажарилмаслиги қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга асос бўлиб хизмат килади.
- Иш берувчи:
ходимлар меҳнатини ташкил килиши;
қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шароитларини яратиши;
меҳнатга ҳақ тўлашнинг ўрнатилган шароитларига мувофиқ ходимларнинг бажарган ишлари учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳақ тўлаши;
меҳнат интизомини таъминлаши;
меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этиши;
қонун ҳужжатлари мувофиқ ходимларни дам олишга бўлган хуқуқлари, шунингдек кафолатли ва компенсация тўловларини амалга ошириши;
ходимларга меҳнат мажбуриятларини бажариш чоғида етказилган зарарни тўлаши;
қонунда назарда тутилган холатлардан ташқари ходимлар билан муддатли меҳнат шартномаси тузмаслиги.
1.4. Ходимлар:
меҳнат интизомига риоя этишга, ўз лавозим мажбуриятларини виждонан бажаришга, Иш берувчининг буйруқ ва кўрсатмаларини аниқ, ўз вақтида бажаришга;
ишлаб чиқариш санитарияси ва техника хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси бўйича қоидаларга риоя этишга;
Иш берувчи мол-мулкига эхтиёткорона муносабатда бўлишга;
меҳнат жамоаси аъзолари, шунингдек иш жараёнида муносабатда бўладиган бошқа шахслар билан хушмуомалада бўлишга мажбурдирлар.
- II. Меҳнат шартномаси (конракт)ни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби
2.1. Ишга қабул қилиш тўғридан-тўғри мурожаат тартибида амалга оширилади. Меҳнат шартномаси ёзма шаклда тузилади.
2.2. Ишга кираётган шахс ишга қабул қилинаётганда қуйидаги ҳужжатларни:
2.2.1. паспорт (ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжат) ни:
чет эл фуқаролари паспортдан ташқари Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини тақдим этишлари шарт. Фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини тақдим этадилар.
ҳарбий хизматга мажбурлар харбий билетни ёки чақирувчилар харбий ҳисобда турганлик хақидаги гувоҳномани;
қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга шахсларгина бажариш мумкин бўлган ишларга кираётган олий ёки ўрта махсус ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни ёхуд мазкур ишни бажариш хуқуқини берадиган гувоҳномани ёки бошқа тегишли ҳужжатни тақдим этишлари шарт.
Ишга қабул вақтида ишга кираётган шахсдан бошқа ҳужжатлар талаб қилинишга йўл қўйилмайди.
- Ишга қабул қилишда:
ушбу Тартибда назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларни;
16 ёшга тўлмаган шахсларни;
маълум лавозим ёки иш фаолияти билан шуғулланиш хуқуқидан суд хукми бўйича мархум қилинган шахсларни;
қонунчиликда назарда тутилган бошқа холларда йўл қўйилмайди.
- Ишга қабул қилиш ҳақидаги мурожаатлар Иш берувчининг муҳри билан муҳрланган, рақамланган махсус китобда рўйхатга олиниши шарт.
Иш берувчи ишга кирувчи шахс билан ишга қабул қилишдан олдин суҳбат олиб бориши мумкин.
2.4.Суҳбат жараёнида меҳнат шартномасининг томонлари ўртасида:
иш жойи;
ишга кирувчининг меҳнат мажбуриятлари, мутахассислиги, малакаси ва мансаби;
меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдори;
меҳнат шартномаси муайян муддатга тузилганда унинг амал қилиш муддати;
ишни бошлаш куни;
ўриндошлик бўйча ишга қабул қилинганда ҳар кунлик ишнинг давомийлиги аниқланади.
Шунингдек, меҳнат шартномасини тузишда бошқа меҳнат шароитлари ҳам (ишга қабул қилишда дастлабки синов, иш режими, меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилинган ҳолларда неустойка тўлаш тўлиқ иш вақтида ишлаш, хизмат кўрсатиш доирасининг кенгайиши ва х.к.) назарда тутилиши мумкин.
2.5. Меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шартлари даражаси қонун ҳужжатларда кўзда тутилган меҳнат шартлари даражасидан паст бўлмаслиги лозим.
2.6. Меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган ҳолларда, бундай меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган ҳисобланади.
2.8 Муддатли меҳнат шартномаси:
бажарилажак ишнинг хусусиятлари боғлиқ ҳолда номуайян муддатга имконияти бўлмаса;
ишнинг бажарилиш шартлари айнан муддатли меҳнат шартномаси тузишни талаб қилса (касаллиги туфайли вақтинча ишда бўлмаган, малака оширишда, таътилда, шунингдек бола парвариши билан банд бўлган ходимларнинг ўрнига ишга қабул қилишда ва х.к.);
муддатли меҳнат шартномаси тузишга ходимнинг истаги бўлса ва бу ҳақда унинг ёзма аризаси ёки оғзаки мурожаати бўлган ҳолларда тузилиши мумкин.
2.9. Томонларнинг меҳнат шартномаси тузиш ҳақидаги келишув ниҳоясида ходимга ҳужжатларини расмийлаштириш учун зарур бўлган 4 дона фотосурат келтириш таклиф этилади.
Ҳар бир ходим, (шу жумладан ўриндошлик асосида ишга қабул қилинаётган ходим) билан меҳнат шартномаси ёзма равишда икки нусхада тузилади ва томонларга сақлаш учун бир нусхадан берилади.
Меҳнат шартномаси раҳбари ва ходим имзолари билан мустаҳкамланади ҳамда муҳр билан тасдиқланади.
Меҳнат шартномаси ходимнинг талабига биноан, у биладиган тилда ва давлат тилида тузилган шартнома нусхаси билан бир хил юридик кучга эга бўлган ҳолда тузилади.
2.10. Ходим билан тузилган мехнат шартномаси томонлар имзоси қўйилган пайтдан бошлаб кучга киради. Ходим меҳнат мажбуриятларини бажаришга меҳнат шартномасида кўрсатилган кундан бошлаб киришади. Агарда, шартномада ишни бошлаб муддати кўрсатилмаган бўлса, ходим шартнома имзоланган куннинг кейинги иш кунидан кечикмасдан ишга киришиши шарт.
- Меҳнат шартномаси тузилгандан сўнг иш иш берувчи меҳнат шартномаси мазмунига тўла мос келадиган ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқни чиқаради ва бу ҳақда ходимни ёзма равишда таништиради.
- Иш берувчи қуйидаги тоифадаги шахсларни:
бундай рад этиш ходимнинг иш сифати билан боғлиқ бўлмаганларни;
иш берувчи томонидан ишга таклиф этилган шахсларни;
ногиронлар, 18 ёшга тўлмаган шахсларни;
ҳомиладор аёлларни;
3 ёшга тўлмаган болалари бор аёлларни бўш иш жойи бўлган ҳолда ишга қабул қилишдан бош тортиш мумкин эмас.
- Иш берувчи ишга қабул қилишни рад этган тақдирда, ходим ишга қабул қилмасликнинг сабабларини ёзма равишда берилишини талаб қилиш хуқуқига эга. Иш берувчи эса уч кунлик муддат ичида ёзма жавоб бериши шарт.
Ишга қабул қилиш ғайриқонуний рад этилганда ходим суд ёки назорат органларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ишга қабул қилиш даврида меҳнат шартномасида дастлабки синов ҳақидаги шартлар қайд этилиши мумкин. Бундай дастлабки синов шартлари қайд этиш ҳоллари ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқда ўз аксини топади.
Дастлабки синов уч ойгача бўлган муддатга ўрнатилиши мумкин. Дастлабки синов муддатининг аниқ давомийлиги меҳнат шартномасининг томонлари келишувига асосан аниқланади. Синов муддати белгиланган даврда ҳар иккала томон бир-бирларини уч кун олдин ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилиш хуқуқига эга. Синов натижаси қониқарсиз бўлган ҳолларда Иш берувчи раҳбарияти бу ҳақда ишончли далилларга эга бўлиши лозим. Ходим эса иш фаолиятини давом эттирмаслик сабабларини Иш берувчига тушунтириши шарт эмас.
Иш берувчи, ходимдан унинг меҳнат мажбуриятларига кирмайдиган ишларни бажарилишини талаб қилишлари мумкин эмас.
Иш берувчи раҳбариятининг ёки ходимнинг талаби бўйича меҳнат шартлари қуйидаги холлар ва тартибларда ўзгартирилишига йўл қўйилади:
2.13. меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келса, ушбу ҳолатда ходим камида икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантирилиши лозим.
2.14. тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтасини белгилаш тўғрисида ҳомиладор ёки 14 ёшгача бўлган ёш боласи (16-ёшгача ногирон боласи) бор аёллар илтимосига кўра.
Иш берувчи ходимнинг ёзма равишда берилган талабини 3 кунлик муддат ичида кўриб чиқиши шарт. Талабномани рад этилган тақдирда ходимга унинг сабабларини асослаб ёзма маълум қилиши лозим.
Иш берувчи ходимни доимий ишга ўтказиш фақатгина ходимнинг розилиги билан амалга оширади.
Томонларнинг келишуви буйича ишга қабул қилиш чоғида ёки ундан кейин ҳам ходимнинг асосий иш мажбуриятидан ташқари қўшимча иш мажбуриятлар юклатилиши мумкин. Бундай ишларни бажаришни ходим асосий иш фаолияти билан бирга қўшиб олиб боради. Бунда меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва уларнинг бажарилиш тартиби томонларнинг келишуви билан аниқланади.
2.15. Ходим мехнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ўз фикрини икки ҳафта олдин ёзма равишда бериб, Иш берувчини огоҳлантириши шарт.
2.16. Ходимнинг берилган аризаси Иш берувчида рўйхатдан ўтказилиши шарт. Огоҳлантириш муддати ариза берилган куннинг эртасидан бошлаб ҳисобланади.
2.17. Берилган ариза, у берилган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай Иш берувчига тақдим этилади.
2.18. Ходимнинг аризасида узрли сабабларга кўра ишни давом эттириш имконияти йўқлиги баён қилинган бўлса, ариза шу куннинг ўзида Иш берувчига берилади ва у билан меҳнат шартномаси ариза кўрсатилган муддатда бекор қилинади.
Узрли сабабларга қуйидагилар киради:
Ўқув юртларига ўқишга кириши;
Пенсияга чиқиши;
Сайлаб қўйилган лавозимга сайланиши;
ТМЭК ёки тиббий комиссия хулосасига кўра ходим ёхуд унинг яқин қариндошлари парваришга муҳтож бўлиши;
мазкур ишни давом эттиришнинг имконияти йўқлигини белгиловчи бошқа узрли сабаблар.
Қонунчиликда белгиланган огоҳлантириш муддати Иш берувчи билан ходим ўртасида келишувга биноан қисқартирилиши мумкин. Ушбу ҳолатга ходимнинг аризасида меҳнат шартномасини бекор қилишнинг аниқ куни кўрсатилиши ва Иш берувчи раҳбариятининг розилигини ифода этувчи тегишли муносабат белгиси бўлиши лозим.
2.19. Ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги аризасини исталган пайтда, (вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврида, таътилда ёки хизмат сафарида бўлган чоғида) бериши мумкин. Ушбу даврлар меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги огоҳлантириш муддатига киритилади.
2.20. Огоҳлантириш муддатида меҳнат шартлари ҳар иккала тарафлар томонидан умумий асосларга кўра давом эттирилади.
Ходимнинг огоҳлантириш муддати давомида берган аризасини қайтариб олиш хуқуқи сақланиб қолади.
Агарда, кўрсатилган муддатда меҳнат шартномаси бекор қилинмаган бўлса, унда меҳнат муносабатлари давом этади.
2.21. Муайян муддатга ёки белгиланган ишни бажариш учун тузилган меҳнат шартномаси муддатининг тугаши муносабати билан, томонлардан ҳар бири меҳнат муносабатларини шартномадаги иш муддатининг тугаган ёки у тугаган кундан кейин етти календар кун ичида бекор қилиш ҳуқуқига эга.
Шартнома тугаган куннинг кейинги кунидан, етти кунлик муддат бошланади. Агар етти кунлик муддатнинг тугаши иш кунига тўғри келмаса, унда унинг тугаши кейинги иш кунига кўчирилади.
Вақтинча ишда бўлмаган ва иш жойи сақланадиган ходимнинг ўрнига тузилган меҳнат шартномаси муддати, бу ходимнинг ишга қайтган кунида тугаган ҳисобланади.
2.22. Номуайян муддатга тузилган, шунингдек муддатли тузилган меҳнат шартномасининг муддати тугашига қадар Иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга қўйидаги ҳолларда йўл қуйилади:
меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги;
ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиги ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши;
ходимнинг айбли хатти-харакатлари.
Юқорида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, Иш берувчи маъмурияти ташаббусига кўра ўриндошлар билан меҳнат шартномасини бекор қилишга, ўриндош бўлмаган бошқа ходимни ишга қабул қилиш ёки меҳнат шартларига кўра ўриндошлик ишининг чекланиши асос бўлади.
2.23. Ходимнинг айбли ҳаракатлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган интизомий жазо қўллаш муддати ўтиб кетган ҳолларда, у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ман қилинади.
2.24. Меҳнат шартномаси Иш берувчининг ташаббуси билан бекор килинмайди, қачонки:
ходим меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган таътилда ёки вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлса. Ушбу Қоида Иш берувчи тўлиқ тугатилган ҳолатда татбиқ этилмайди.
Шунингдек, Иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномаси ҳомиладор ва 3 ёшгача боласи бор аёллар билан ҳам бекор қилинишига йўл қўйилмайди. Иш берувчи бутунлай тугатилган ҳолларда эса, уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади.
2.25. Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор килиш нияти ҳақида ходимни қуйидаги муддатларда ёзма равишда огоҳлантириши шарт:
меҳнат шартномасини меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони(штат) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд Иш берувчининг тугатилганлиги муносабати билан бекор қилинганда камида икки ой олдин;
меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиги ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши муносабати билан бекор қилинганда камида икки ҳафта олдин.
Огоҳлантириш муддатига ходимнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври, шунингдек давлат ёки жамоат топшириқларини бажариш вақти киритилмайди.
2.26. Агар тиббий хулосада ходимнинг бажариб турган вазифасини унинг соғлигига тўғри келмаса, Иш берувчи бундай ходим меҳнат шартномасини огоҳлантириш муддатисиз бекор қилади ва унга икки хафталик иш ҳақи миқдорида пуллик компенсация тўлайди.
Огоҳлантириш муддати Иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга мувофик, унинг муддатига мутаносиб равишда пуллик компенсацияга алмаштирилиши мумкин.
2.27. Меҳнат шартномаси ходимнинг айбли хатти-харакати туфайли бекор қилинганда Иш берувчи маъмурияти ходимни бу ҳақда камида уч кун олдин ёзма равишда хабардор қилади ёки муддатга мутаносиб компенсация тўлайди.
2.28. Иш берувчи меҳнат шартномасини ходимнинг қуйидаги айбли хатти-харакати мавжуд бўлганда бекор килишга хаклидир:
ходим ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганда;
ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганда;
III. Мехнат интизомини таъминлаш ва жавобгарлик
3.1. Иш берувчининг меҳнат интизоми меҳнат тўғрисидаги қонунларга, мазкур Қоидага ва технология интизомига, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, шунингдек хар бир ходим билан тузилган меҳнат шартномаси шартларига риоя қилишни ўз ичига олади.
3.2. Иш берувчи ходимлар томонидан меҳнат вазифаларини лозим даражада бажарилганлиги, меҳнатда юқори натижаларга эришганлиги, шу жойда узоқ вақт (_____ йилдан ортиқ) ишлаганлиги ва ишдаги бошқа ютуқлари учун ходимларга қуйидаги рағбатлантиришлар қўлланилади:
ташаккурнома;
пул мукофоти;
қимматли совға билан мукофотлаш.
Ходимлар давлат ва жамият олдидаги алоҳида меҳнат хизматлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат мукофотига тақдим этилишлари мумкин.
Агарда, белгиланган синов муддатлари тугагунга қадар томонларнинг биридан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида маълум қилмаса унда шартноманинг амал қилиши давом этади.
Ходимнинг узрли сабабларига кўра ишда бўлмаган (вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даври, харбий йиғинларда бўлиши, донорлик вазифаларини бажариши, суд маслаҳатчиси сифатида судда қатнашиши ва х.к.) даври дастлабки синов муддатига кирмайди.
Дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходим, бошқа ходимлар сингари меҳнат қонунчилигида белгиланган барча хуқуқлардан фойдаланади ва жавобгарлик юклатилади.
Ишга қабул килишда қуйидаги тоифадагиларга;
Ҳомиладор аёлларга;
3 ёшгача боласи бор аёлларга;
меҳнат шартномаси 6 ойгача муддатга тузилган ходимларга нисбатан дастлабки синов муддати белгиланишига йўл қўйилмайди.
Шунингдек, бошқа ишга ўтказилган ходимга ҳам дастлабки синов муддати ўрнатилмайди.
3.3. Рағбатлантиришлар одатда Иш берувчининг буйруғи билан эълон қилинади.
3.4. Меҳнат интизомини бузган ходим учун Иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллайди:
хайфсан;
ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима.
Мехнат интизоми мунтазам бузилганлиги, шунингдек мазкур Тартибнинг назарда тутилган харакатлар бир марта содир этилганлиги учун ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кўп булмаган миқдорда жарима солиниши мумкин;
Меҳнат шартномасини бекор қилиш;
Интизомий жазо қўлланишидан олдин, ходимга содир этилган тартиб бузилишининг сабаблари ҳақида ёзма тушунтириш бериш имконияти яратилиши лозим. Ходимнинг ёзма тушунтириш беришдан бош тортиши интизомий жазони қўллашга тўсиқ бўла олмайди. Ходимнинг тушунтириш беришдан бош тортиши далолатнома билан расмийлаштирилади.
3.5. Иш берувчи ходимнинг ҳар бир айбли ҳатти-ҳаракати учун фақат битта интизомий жазо қўлланиши мумкин.
3.6. Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан бошлаб бир йилдан ошиб кетмаслиги лозим. Шу муддат давомида ходимга интизомий жазо қўланилмаса, у интизомий жазо олмаган ҳисобланади ва бу тўғрида буйруқ чиқарилиши шарт эмас.
Иш берувчи ўз ташаббусига, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг илтимосига кўра интизомий жазони бир йил ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлаши мумкин. Интизомий жазонинг олиб ташланиши Иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
3.7. Ходим томонидан Иш берувчига моддий зарар етказилган ҳолларда унга интизомий жазодан ташқари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий жавобгарликка ҳам тортилади.
3.8. Ходимларга меҳнат интизомини бузганлиги учун интизомий жавобгарликдан ташқари локал ҳужжатлар билан бошқа таъсир чоралари қўлланилади.
3.9. Иш берувчи қонун талабларини бузганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар. Бундай жавобгарликка тортиш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:
меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилиш ёки суднинг ишга тиклаш ҳақидаги қарорини бажармаслик;
аёлни ҳомиладорлигини ёки болани парвариш қилишини сабаб қилиб ишга қабул қилишни ғайриқонуний рад этиш;
ишга қабул қилишнинг белгиланган тартиби бузилиши (шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз ёки ҳақиқий булмаган ҳужжат бўлмаган ҳужжат билан ишга қабул қилиш ва х.к.);
ёнғинга қарши қоидалар ва хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси ёки ходимга зарар етказишга олиб келган бошқа меҳнат қоидаларининг бузилганлиги;
ходимнинг мурожаати рад этилганлиги ёки ўз вақтида кўриб чикилмаганлиги ва бошқалар.
- IV. Иш вақти ва дам олиш вақти
4.1. Ходим иш тартиби ёки меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажарилиши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади.
4.2. Иш берувчида ҳар кунги ишнинг муддати саккиз соатдан бўлган беш кунлик иш ҳафтаси белгиланади.
4.3. Иш вақтининг қисқартирилган муддати Иш берувчининг қуйидаги ходимлари учун белгиланади:
16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахсларга – ҳафтасига 36 соат;
II гуруҳ ногиронларига – ҳафтасига 36 соат;
4.4. Байрам (ишланмайдиган) кунлар арафасида ходимлар учун иш куни муддати бир соатга қисқартирилади.
4.5. Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул қилиш чоғида ёки кейинчалик ҳам, тўлиқсиз иш куни ёхуд тўлиқсиз иш ҳафтаси белгиланиши мумкин.
Иш берувчи, ҳомиладор аёлларнинг, ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларнинг, шу жумладан унинг ҳомийлигида шундай боласи бор аёлнинг ёки тиббий хулосага биноан оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган шахснинг илтимосига кўра тўлиқсиз иш вақти белгилайди.
Тўликсиз иш вақти шарти билан ишлаш ходимнинг йиллик асосий меҳнат таътилининг муддатини, меҳнат стажи ҳисоблашни ҳамда бошқа меҳнат ҳуқуқларини бирон-бир тарзда чеклашга асос бўлмайди ва ишлаган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.
4.6. Ҳар кунги ишнинг бошланиши ва тамом бўлиши ҳамда дам олиш ва овқатланиш учун танаффус вақти Иш берувчи томонидан белгиланади ва унинг муддати ҳафтасига 40 соатдан ошиб кетмаслиги лозим.
4.7. Ходим учун белгиланган кундалик иш муддатидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади.
Иш вақтидан ташқари ишлар ходимнинг розилиги билан амалга оширилади.
Иш вақтидан ташқари ишнинг муддати хар бир ходим учун сурункасига икки кун давомида турт соатдан ва йилига бир юз йигирма соатдан ошиб кетмаслиги лозим.
4.8. Ходимларнинг айрим тоифаларини дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунлари ишга жалб этишга истисно ҳолларда Иш берувчининг буйруғи асосида йўл қўйилади.
4.9. Иш вақтидан ташқаридаги дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунларидаги иш учун компенсация ва ҳақ тўлаш конун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
4.10. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни иш вақтидан ташқари ишларига жалб этиш тақиқланади. Ногиронларни, ҳомиладор аёлларни, ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни иш вақтидан ташкари ишларга жалб этиш, уларнинг розилиги билан амалга оширилади. Шунингдек, ногиронлар бундай иш тиббий тавсияга кўра улар учун тақиқланмаган ҳоллардагина жалб этилади.
4.11. Барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишловчиларга ҳам иш жойи ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолдаги йиллик меҳнат таътиллар берилади.
4.12. Йиллик асосий меҳнат таътил:
биринчи иш йили учун - 6 ойдан сўнг;
иккинчи ва ундан кейинги учун таътил жадвалига мувофиқ иш йилининг исталган пайтида берилади.
4.13. Таътил хар йили, шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши лозим.
Ходимнинг ёзма аризасига кўра таътил кисмларга бўлиб берилиши ҳам мумкин ва бунда таътилнинг бир қисми ўн икки иш кунидан кам бўлмаслиги лозим.
Таътилдан чиқариб олиш фақат ходимнинг розилиги билан амалга оширилади. Таътилнинг фойдаланмай қолган қисми жорий йилда берилади ёки кейинги йилга кўчирилади.
4.14. Ходимларга иш даврида, уларнинг ҳохишига кўра йиллик таътилнинг белгиланган энг энг оз муддатидан (ўн беш кундан) ортиқча қисми учун компенсация тўланиши мумкин.
Барча турдаги ижтимоий таътилларнинг пуллик компенсациясига алмаштирилишига кўра йўл қўйилмайди.
4.15. Йиллик таътилларни бериш навбати календар йил бошлангунга қадар Иш берувчи томонидан касаба уюшмаси билан келишилиб тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади. Мазкур жадвал ярим йил тамом бўлгач шу давр ичида янгидан ишга қабул қилинган ходимларни ҳисобга олган холда тўлдирилади.
Таътил бериш вақти ходимга таътил бошланишидан камида ўн беш кун олдин хабардор қилиниши керак.
4.16. Таътил учун ҳақ, таътил бошланмасидан олдинги охирги иш кунидан кечиктирмай берилади.
Агарда, ходим белгиланган муддатда таътилнинг вақти ҳақида ўз вақтида хабардор қилинмаган ёки таътил бошлангунча таътил вақти учун ҳақ тўланмаган бўлса, таътил унинг аризасига биноан бошқа вақтга кўчирилади.
4.17. Меҳнат шартномаси (шу жумладан унинг муддати тамом бўлиши муносабати билан) бекор қилинганда ходимнинг ҳохишига биноан кейинчалик меҳнат муносабатлари тўхталиши шарти билан йиллик асосий ва қўшимча таътиллар бериш ходим билан Иш берувчи ўртасида келишувга биноан назарда тутилиши мумкин. Бундай ҳолда таътил тамом бўлган кун меҳнат шартномаси бекор қилинган кун ҳисобланади.
4.18. Таътил даврида ходим меҳнат шартномасини ўз ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисидаги аризани, башарти меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантиришнинг қонун ёки тарафларнинг келишуви билан белгиланган муддати тугаган бўлса, кайтариб олиш ҳуқуқига эга эмас.
- V. Меҳнат шартномаси тарафлари ўртасида вужудга келадиган низоларни
ҳал этиш тартиби
5.1. Ҳар бир ходим қонун ҳужжатларида, Иш берувчининг ички меъёрий ҳужжатлари ва меҳнат шартомасида назарда тутилган меҳнат ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши, шу жумладан судда ҳимоя қилиниши, шунингдек малакали ҳуқуқий ёрдам олиш ҳуқуқига эгадир.
5.2. Ўз ҳуқуқларини бузилган деб ҳисобланган ҳар бир ходим мустақил равишда Иш берувчига оғзаки ёки ёзма мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.
5.3. Ёзма жавоб ходимга унинг мурожаати моҳиятан кўриб чиқилгандан сўнг юборилади. Ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш тўғрисидаги мурожаатига жавоб унга уч кун муддатдан кечиктирмай юборилиши лозим.
5.4. Кўрсатиб ўтилган ҳолатда ходим билан Иш берувчи ўртасида ихтилоф келиб чиққанда ёки Иш берувчининг жавобидан қаноатланмаса, ходим бевосита судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Мазкур Қоидаларда кўрсатилган меъёрлар (томонларнинг мажбуриятлари, иш вақти, дам олиш вақти ва бошқалар) намунавий характерга эга бўлиб, ҳар бир Иш берувчи ходимлар билан келишилган ҳолда ушбу Тартиб асосида ва Меҳнат Кодекси, меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа локал ҳужжатлари талабларини ҳисобга олиб, ўзининг Ички меҳнат тартиби қоидаларини ишлаб ва тасдиқлайди.
Ички меҳнат тартиби Қоидалари барча ходимларига таништирилади ва уларнинг имзоси билан тасдиқланади.
_________________________
Таништирилди:
- ______________ _______________________
(имзо) (Ф. И. О.)
- ______________ _______________________
(имзо) (Ф. И. О.)
- ______________ _______________________
(имзо) (Ф. И. О.)
- Мавжуд касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномаларини ишлаб чиқиш, ҳисобини юритиш ва қўллаш
Корхоналарда мавжуд касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисида”ги низомга асосан ишлаб чиқилади, ҳисоби юритилади ва қўлланилади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома ходимлар учун меъёрий ҳужжат бўлиб, ишлаб чиқариш биноларида, корхона ҳудудида ҳамда ишлар ва хизмат мажбуриятлари бажариладиган бошқа жойларда ходимлар учун хавфсизлик талабларини белгилайди.
Йўриқномалари намунавий йўриқномаларга (тармоқ) ва корхонада ишловчи ходимлар учун йўриқномаларга бўлинади.
Йўриқномалар муайян касблар (электр пайвандчилар, дурадгор, дастгоҳчилар, чилангарлар, электрсозловчилар, фаррошлар, ғишт терувчилар ва бошқалар) ҳамда муайян иш турлари учун (баландликдаги ишлар, ўрнатиш, созлаш, таъмирлаш ишлари, синовлар ўтказиш ва бошқалар) ишлаб чиқилиши мумкин.
Йўриқномаларга фақат ходимлар ўзи бажарадиган ишлар ва меҳнат хавфсизлигига тегишли бўлган талаблар киритилиши лозим.
Намунавий йўриқномалар Ўзбекистон Республикасининг меҳнат, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, меҳнат хавфсизлиги стандартлари, тармоқлараро, тармоқ меъёрлари, қоидалари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бошқа норматив, норматив-техник ва ташкилий-услубий ҳужжатларига мос ҳолда ишлаб чиқилади. Уларда айрим корхоналарнинг маълум бир шароитлари ҳисобга олинмайди.
Ходимлар учун йўриқномалар амунавий йўриқномалар, ушбу корхонада ишлатиладиган асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчиларнинг фойдаланиш ва таъмирлаш ҳужжатларида кўрсатилган хавфсизлик талаблари, шунингдек муайян ишлаб чиқариш шароитларини ҳисобга олган ҳолда корхоналарнинг технологик ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилади.
Намунавий йўриқномалар бўлмаганда ходимлар учун йўриқномалар юқорида кўрсатилган ҳужжатлар асосида мазкур корхонанинг ўзига хос шароитларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Йўриқномаларда юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг талабига зид бўлган қоидалар бўлмаслиги лозим.
Ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ўрганиш корхона раҳбари (иш берувчи) томонидан таъминланади.
Ходимлар учун йўриқнома талаблари мажбурийдир. Мазкур талабларни бажармаслик ишлаб чиқариш интизомининг бузилиши деб ҳисобланади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ходимлар томонидан ўрганишини корхона раҳбари (иш берувчи) таъминлайди.
Ходимлар томонидан йўриқномаларнинг бажарилиши устидан доимий назорат иш берувчига, корхонанинг таркибий бўлинмалари, цех, бўлим, участка раҳбарларига, усталар, меҳнатни муҳофаза қилиш хизматига ва бригадирларга юклатилади.
Касблар ва ишларнинг айрим турлари бўйича ходимлар учун йўриқномалар бош технолог, бош механик, бош энергетик, меҳнат ҳақи ва меҳнатни ташкил қилиш хизмати ҳамда бошқа бўлинмалар бошлиқлари иштирокида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати (меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати бўлмаган тақдирда, меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифалари юклатилган рахбар ходим) томонидан тузилган рўйхатга мувофиқ ишлаб чиқилади.
Корхонада рўйхат хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори, ишлар ва ишчи касбларнинг ягона тариф-малака таснифига мувофиқ тасдиқланган штатлар жадвалига асосан ишлаб чиқилади.
Рўйхат бош муҳандис (ишлаб чиқариш бўйича директор ўринбосари) томонидан тасдиқланади ва корхонанинг барча тузулмавий бўлинмаларига (хизматларига) юборилади.
Ходимлар учун янги йўриқномалар корхона раҳбарининг буйруғи ва фармойишига мувофиқ ишлаб чиқилади.
Йўриқномалар ходимлар учун цех, участкалар, бўлимлар, лабораториялар ва корхонанинг бошқа тегишли бўлинмалари бошлиқлари томонидан ишлаб чиқилади.
Барча ходимларни йўриқномалар билан таъминлаш бўйича бўлинма раҳбарлари жавобгардир.
Корхонада ходимлари учун йўриқномаларни ишлаб чиқилишига раҳбарлик бош муҳандис (ишлаб чиқариш бўйича директор ўринбосари) ёки унинг ўринбосарига юклатилади.
Меҳнатн муҳофаза қилиш соҳасида замонавий талабларга мос бўлишини таъминлаш учун йўриқномалар вақти-вақти билан текширилиши керак. Бунда йўриқномаларни қайта кўриб чиқилиши ва уларга ўзгартиришлар киритилиши зарурлиги аниқланади.
Ходимлар учун йўриқномаларни текшириш ва қайта кўриб чиқиш ишлаб чиқувчи бўлинма томонидан амалга оширилади.
Йўриқномаларни ўз вақтида текширилиши ва қайта кўриб чиқилиши учун ушбу корхоналар ва ишлаб чиқувчи бўлинмалар раҳбарлари жавобгардир.
Ходимлар учун йўриқномаларни текшириш ишлари меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тармоқлараро ва тармоқ норматив ва норматив-техник ҳужжатларда белгиланган муддатларда, аммо 5 йилда камида бир маротаба, хавфлилиги юқори бўлган касбларда ёки ишларни бажараётган ходимлар учун йўриқномалар 3 йилда камида бир маротаба амалга оширилиши лозим.
Тасдиқланган йўриқномалар корхонанинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати томонидан 1-иловага мувофиқ йўриқномаларни рўйхатга олиш журналида, низом ва юқори турувчи ташкилот томонидан белгиланган тартибга мувофиқ қайд этилади.
Йўриқномалар билан ходимлар, манфаатдор бўлинмалар (хизматлар) бошлиқлари ва касаба уюшмалари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этилган шахс таъминланиши лозим.
Ходимлар учун йўриқномаларни корхонанинг бўлинма (хизматлар) раҳбарларига меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати томонидан йўриқномаларни тарқатиш журналига 2-иловага мувофиқ қайд этилгандан кейин тарқатилади;
1-илова
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни рўйхатга олиш
ЖУРНАЛИ
Т/р |
Қайд қилиш санаси |
Йўриқноманинг номи |
Йўриқнома тасдиқланган сана |
Йўриқнома рақами |
Йўриқномани режали текшириш муддатлари |
Қайд қилган масъул шахснинг ФИШ |
Қайд қилган шахснинг имзоси |
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
2-илова
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномани тарқатиш
ЖУРНАЛИ
Т/р |
Йўриқнома тарқатилган сана |
Йўриқномани рақами |
Йўриқноманинг номи |
Йўриқнома берилган бўлинма (хизмат) номи |
Тарқатилган йўриқномаларнинг нусхасининг сони |
Йўриқномани қабул қилган шахснинг ФИШ |
Қабул қилган шахснинг имзоси |
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
- Ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл йўриқдан ўтказиш, шунингдек хавфсиз меҳнат усулларига ўқитиш ва иш жойида амалиётни ўташ
Корхоналарда ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл йўриқдан ўтказиш, шунингдек хавфсиз меҳнат усулларига ўқитиш ва билимларини синовдан ўтказиш “Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисида”ги намунавий низом (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) талаблари асосида амалга оширилади.
Корхоналарнинг ходимлари, шу жумладан раҳбарлари ўз касблари ва иш турлари учун меҳнатни муҳофаза қилишнинг давлат бошқарувини амалга оширувчи давлат органлари томонидан белгиланган тартибда ҳамда муддатларда меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқувдан ўтиши, йўл-йўриқлар олиши, билимлари синовдан ўтказилиши лозим.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқувдан ўтмаган, йўл-йўриқлар олмаган ва билимлари текширилмаган шахслар ишга қўйилмаслиги шарт.
Ўта хавфли ишларга, шунингдек буғ ва сув иситиш қозонлари, кўтарма кранлар, босим остида ишловчи ҳажмлар, электр қурилмалар, махсус механизмлар ва машиналарда ишлашга ҳамда уларга хизмат кўрсатиш ишларига белгиланган тартибда махсус ўқитилганлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлган шахслар қабул қилиниши лозим.
Ишларни хавфсиз ташкил этиш усуллари юзасидан ходимларни ўқитишни тўғри ташкил этиш ва ўтказишга умумий раҳбарлик ва жавобгарлик бошқарув органлари ва корхона раҳбарлари зиммасига юклатилади. Бўлимлар (цехлар)да ишларни хавфсиз усулларига ишчи ва усталарни ўқитиш – шу бўлимларнинг раҳбарлари зиммасига юклатилади.
Бошқарув органлари ва корхона раҳбарлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича курсларда қўйидаги:
корхоналарнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбари ва мутахассисларини, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларини;
корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва касаба уюшмалари (ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари) билан келишилган ҳолда иш берувчилар томонидан аниқланган меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлашга жавобгар раҳбарлар ва мутахассисларни (муҳандис-техник ходимлари, шу жумладан, бош муҳандис, бош энергетик, бош механик, цех бошлиқлари, шунингдек зарарли ва хавфли иш шароитлари мавжуд ишлаб чиқаришлар усталари) малака ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтишларини таъминлашлари шарт.
Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ходимларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтишларига ҳар бир иш берувчи қонун ҳужжатлари, жамоа шартномаси шунингдек жамоат келишувлари ёки бошқа локал норматив ҳужжатларда белгиланадиган миқдорда етарли маблағлар ажратади.
Ходимлар ушбу мақсадлар учун харажат қилмайдилар.
Ходимларни ишларни хавфсиз усулларига ўз вақтида ва сифатли ўқитилишини назорат қилиш меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати зиммасига юклатилади.
Ходимларни ўқитиш ва билимларини текшириш. Ходимларни йўриқномалар билан таништириш
Ходимларни йўл-йўриқлардан ўтказиш кириш ва иш жойида йўл-йўриқларга бўлинади. Иш жойидаги йўл-йўриқлар ўз навбатида дастлабки, даврий, навбатдан ташқари ва мақсадли турларига бўлинади.
Кириш йўл-йўриғи.
Корхонага ишга кираётган барча шахслар, бошқа ташкилотлар ходимлари, шу ташкилотда иш бажариш учун хизмат сафарига юборилганлар (тоифа-малакаси, стажи ва иш тажрибасидан қатъий назар), шунингдек, амалиёт ўтувчилар кириш йўл-йўриқларидан ўтказилиши шарт.
Ишчи ва ходимларни кириш йўл-йўриқларидан ўтказиш меҳнатни муҳофаза қилиш ҳизмати ходими ёки ушбу мажбуриятлар юклатилган бошқа ходим томонидан амалга оширилади. Агар ходимларни ишга қабул қилиш бевосита бўлим (цех)ларда амалга оширилса, кириш йўл-йўриқларидан ўтказиш ишлари шу бўлим раҳбарларининг бири томонидан ўтказилиши шарт.
Жабрланувчига шифокорга қадар биринчи ёрдам кўрсатиш, ёнғин хавфсизлиги ва бошқа махсус саволлар юзасидан йўл-йўриқларидан ўтказиш йўналиши бўйича тегишли мутахассислар томонидан ўтказилади.
Кириш йўл-йўриқларидан ўтказиш ўқитишнинг замонавий техник қурилмаларини қўллаган ҳолда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати хонасида, ишлаб чиқариш шароитлари ва ўқитиш материалининг аниқ моҳиятига жавоб берувчи кўргазмали қуроллар ва адабиётлардан фойдаланилган ҳолда ўтказилиши шарт.
Кириш йўл-йўриқлари алоҳида ишчи ва ходимлар ёки алоҳида гуруҳ учун ўтказилиши мумкин. Гуруҳ таркибининг сони, қоида асосида 10 нафардан ошмаслиги лозим.
Иш жойидаги йўл-йўриқ.
Барча шахслар кириш йўл-йўриқларидан ташқари, иш жойидаги йўл-йўриқлардан ўтказилиши шарт.
Иш жойида йўл-йўриқдан ўтказишнинг мақсади – ҳар бир ходимни ишларни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усулларига ўқитиш. Йўл-йўриқ бериш жараёнида ходимни ишлаб чиқариш ускунаси, асбоблар, мосламалар, уларнинг тавсифлари ва конструкциясининг хусусиятлари, содир бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарлар, ишларни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усуллари ҳамда иш жойини тайёрлаш тартиблари билан таништирилиши лозим.
Ходимни иш жойида йўл-йўриқдан ўтказиш, бевосита унинг бўйсинувига юборилган бўлим (цех) бошлиқларига ёки устага юклатилади. Зарур ҳолларда иш жойидаги йўл-йўриқ тегишли мутахассислар (механиклар, энергетиклар, технологлар ва бошқалар) иштирокида ўтказилади.
Электротехник бўлмаган ходимларга электр хавфсизлиги бўйича малакавий гуруҳ бериш ва йўриқнома билан таништириш корхонанинг бош энергетик хизмати ходими томонидан амалга оширилади.
Иш жойида йўл-йўриқдан ўтказиш меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва йўриқномалари асосида бўлим (цех) бошлиқлари томонидан ишлаб чиқилган, корхона бош муҳандиси (ишлаб чиқариш бўйича директор ўринбосари ёки раҳбар) томонидан тасдиқланган дастурлар бўйича ўтказилади. Бундай йўриқномалар ва уларнинг рўйхатлари корхона бош муҳандиси (ишлаб чиқариш бўйича директор ўринбосари ёки раҳбар) томонидан бошланғич касаба уюшма ташкилоти ёки ходимлар томонидан сайланадиган бошқа вакиллик органлари билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва уларни иш жойларида бўлишини ва ходимларга етказилишини таъминлаш бўлим (цех) бошлиқларига юклатилади.
Амалий ўрганиш (стажировка) давридаги ходимларни мустақил ишга қўйишдан аввал, бошқа ишга ёки бошқача турдаги ишларни бажариши лозим бўлган (ишлаб чиқариш шароитлари ўзгарганда) участкага юборилганда бевосита иш жойида дастлабки йўл-йўриқдан ўтказилиши шарт.
Корхонага ишга қабул қилинган шахслар амалий ўрганиш (стажировка) даврида малакали тоифага эга ходимларга бириктирилиши шарт. Ходимни амалий ўрганиш (стажировка) даврида малакали ходимларга бириктириш амалий ўрганиш даврининг давомийлиги ва ўрганиш даврида доимий назорат олиб бориши лозим бўлган жавобгар шахс (уста) кўрсатилган ҳолда бўлим (цех) бошлиғининг ёзма топшириғи билан расмийлаштирилади.
Барча ходимлар ўта хавфли ишларга жалб этилиши тўғрисида топшириқ олишларидан аввал, йўл-йўриқларни рўйхатга олиш китобига ишларни хавфсиз ташкил этиш чоралар рўйхати кўрсатилган ҳолда, ушбу ишларни бажарилишига жавобгар раҳбар томонидан мақсадли йўл-йўриқдан ўтказилиши шарт.
Ходимлар ушбу касбдаги малака ва тоифасидан қатъий назар меҳнат муҳофазаси бўйича олти ой ишлаган даврида камида бир марта йўл-йўриқдан (даврий йўл-йўриқдан) ўтишлари лозим.
Даврий йўл-йўриқдан ўтказишнинг мақсади – маълум муддатдан сўнг ишчи ходимлар томонидан асосий ва бошқа доимий амалга ошириладиган ишларни хавфсиз бажарилиши юзасидан билимларини янгилаш ва тўлдиришдан иборат.
Даврий йўл-йўриқдан ўтказиш корхона ёки цехнинг амалиётидан аниқ мисолларни суҳбат тарзида чуқур таҳлил қилиш тарзида гуруҳ бўлиб ёки якка ҳолда (бир хил касблар ва алоҳида иш турлари учун) ўтказилиши лозим.
Белгиланган муддатларда қандайдир сабабларга кўра (меҳнат таътили, касаллик, ҳизмат сафари ва ҳ.к.) йўл-йўриқдан ўтмаган ходимлар, ишга қайтган кунлари йўл-йўриқдан ўтишлари шарт.
Даврий йўл-йўриқ ўтказилганлиги тўғрисида иш жойидаги йўл-йўриқларини рўйхатга олиш дафтарига ёзувлар киритилиши лозим.
Меҳнат муҳофазаси бўйича ишчи ходимлар қуйидаги ҳолларда навбатдан ташқари йўл-йўриқдан ўтишлари шарт:
ишлаб чиқариш жараёнидаги ўзгаришлар, меҳнат шароитларида ўзгариш бўлишига сабаб бўлувчи бир турдаги дастгоҳни бошқаси билан алмаштирилса;
агарда цехда, участкада, бригадада авария ёки бахтсиз ҳодиса содир бўлса;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоида ва йўриқномаларга янги талаблар киритилиши сабабли, ишчи ходимларга қўшимча талабларни етказиш зарурияти туғилганда;
кўрилган чораларга қарамай ишлаб чиқариш интизоми, қоидалар ва йўриқномаларда камчиликлар аниқланган ҳолларда;
назорат органларининг талаблари ва иш берувчининг қарорига кўра;
навбатдан ташқари йўл-йўриқдан ўтказиш жараёнида дастлабки йўл-йўриқ дастурининг фақатгина ушбу йўл-йўриқни ўтказишга сабаб бўлган қисми кўриб чиқилиши лозим.
Ходимларни навбатдан ташқари йўл-йўриқдан ўтказиш ҳам худди дастлабки ва даврий йўл-йўриқлар каби иш раҳбарлари (усталар) томонидан ўтказилиши керак.
Навбатдан ташқари йўл-йўриқ ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, дастлабки ва даврий йўл-йўриқлар каби, иш жойидаги йўл-йўриқларини рўйхатга олиш дафтарига, сабаблари кўрсатилган ҳолда қайд этилади.
Мақсадли йўл-йўриқ бир марталик ишларни бажариш ва аварияларни, табиий офатларни, ҳалокатларни бартараф қилишда ҳамда бажарилиши учун рухсатнома-наряди бериш ва бошқа ҳужжатлар расмийлаштириладиган ишларни бажарганда ўтказилади.
Бирламчи ва даврий йўл-йўриқ каби мақсадли йўл-йўриқ ҳам йўл-йўриқларни қайд қилиш журналида қайд этилади, фақат бунда сабаби кўрсатилади.
Ходимлар билимини текшириш
Ходим (ишчи)лар бирламчи йўл-йўриқ ва амалий ўрганиш давридан ўтгандан сўнг (мустақил ишга қўйилишидан аввал ёки бир ишдан бошқа ишга ўтаётган вақтида) меҳнатни муҳофаза қилишга оид қоида ва йўриқномалари бўйича билимлари текширувидан ўтказилиши шарт.
Билимларни текширувдан ўтказиш бирламчи, даврий ва навбатдан ташқари бўлади.
Билимларни текшириш корхона раҳбарияти тайинлаган комиссия томонидан, цех раҳбарларидан бирининг раислигида амалга оширилади. Зарур ҳолларда, аниқ шартлар асосида комиссия таркибига механиклар, энергетиклар ёки бошқа мутахассислар киритилиши мумкин.
Зарур ҳолларда, ходимнинг асосий иши билан бир қаторда бошқа қоидалар (масалан кўтарма иншоотлар билан ишлашда-кўтарма иншоотлар билан ишлаш қоидалари бўйича ва х.к.) бўйича ҳам билимлари текширувдан ўтган бўлиши лозим.
Ходимнинг дастлабки билимлари текширувдан ўтказилгандан сўнг, ходимга белгиланган тартибда тўлдирилган умумий шаклдаги билимларни текширувдан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома берилади.
Билимларни текшириш иш жойида йўл-йўриқдан ўтказиш дастурлари асосида бўлим (цех) бошлиқлари томонидан ишлаб чиқилган саволномалар бўйича ўтказилади.
Барча ходимларни бир йилда бир маротаба билимлари даврий текширувдан (график бўйича) ўтказилиши шарт. Жадваллар ҳар йили цех усталари (мастерлар) томонидан тузилади ва цех бошлиқлари томонидан тасдиқланади.
Навбатдан ташқари билимларни текшириш қўйидаги ҳолларда амалга оширилади:
ишлаб чиқариш жараёнига ўзгартириш киритилиши, янги ишлаб чиқариш жихозларини тадбиқ этилиши ҳамда қоидалар ва йўриқномалар ўзгарганда;
қоидалар ва йўриқномалар талаблари бузилган вазиятларда;
корхона раҳбарининг талаблари ёки фармойишлари ҳамда Давлат назорат органлари томонидан ходимнинг қоида ва йўриқномалар бўйича билимлари етарли эмас деб топганда.
Билимларни текширувдан ўтказиш натижалари билимларни текширишни қайд этиш журналига (баённома расмийлаштирилади) киритилади ва бир вақтнинг ўзида ходимнинг гувоҳномасида акс эттирилади. Бундан ташқари билими текширувдан ўтказилаётган ходимга бериладиган баҳодан (яхши, қониқарли, қониқарсиз) ташқари ходимни мустақил ишлаб кетиш имконятлари юзасидан ҳам хулоса берилади.
Агар ходим билимини текширувдан ўтказиш вақтида қониқарсиз натижа кўрсатса, ходимни мустақил ишлашга рухсат этилмайди ва икки ҳафта муддат ичида қайта билимларини текширувдан ўтказади.
Қайта билимини текширувдан ўтказишга келмаслик ёки билимларини текширувдан ўтказишга узурли сабабсиз тайёргарлик кўрмасдан келиши меҳнат интизомини бузиш ҳисобланади. Ушбу тартибларни бузган ходимга нисбатан ички меҳнат тартиби қоидаларида назарда тутилган интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин.
- Раҳбар ва мутахассисларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва билимларини синовдан ўтказиш
Корхоналарда Рахбар ва мутахассисларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва билимларини синовдан ўтказиш “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни текшириш тўғрисида”ги Намунавий низом талаби асосида амалга оширилади.
Корхонада раҳбар ва мутахассис ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билим савияларини ошириб бориш мақсадида, бошқарув органларида ва корхоналарда давлат назорат органлари ва Ўзбекистон касаба уюшмалари меҳнат инспекцияси инспекторларини жалб қилган ҳолда семинар машғулотлар, маърузалар ташкил қилинади.
Раҳбар ва мутахассис ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини текширувдан ўтказиш бошқарув органлари, ҳудудий Бандлик органлари ва корхоналарнинг доимий фаолият кўрсатувчи комиссияси (кейинги ўринларда-ДФКК) томонидан (раҳбар ва мутахассис ходимларнинг лавозим рўйхатларига мувофиқ) амалга оширилади. ДФКК таркиби юқорида қайд этилган органлар ва корхона раҳбарлари томонидан тасдиқланади.
ДФКК раҳбар ва мутахассис ходимларни қуйидаги масалалар бўйича билимларини текширувдан ўтказади:
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунлари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш ва саноат хавфсизлиги масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари;
меҳнат хавфсизлиги меъёрлари тизими;
бахтсиз ҳодисалар, ҳалокатларни олдини олиш ва бартараф этиш тизими;
электр токидан жароҳатланишларнинг олдини олиш бўйича қўйиладиган асосий талаблар;
ёнғин хавфсизлиги, ёнғин ва портлаш ҳалокатларини олдини олиш усуллари ва воситалари;
ишлаб чиқариш санитарияси ва шахсий гигиена бўйича қўйиладиган асосий талаблар;
корхоналарда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигининг аҳволи устидан давлат, тармоқ ва жамоа назоратини ўрнатиш талаблари;
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва хисобга олиш тўғрисидаги низом талаблари;
ишлаб чиқаришда хавфсиз меҳнат жараёнларини таъминлашга қаратилган лавозим йўриқномалари, паспортлар, схема ва технологик тадбирлар;
шахсий ҳимоя воситаларини белгилаш ва фойдаланиш, уларни бериш тартиби ва меъёрлари, улардан фойдаланиш муддатлари;
меҳнат шартномалари, иш ва дам олиш режими, 18 ёшга тўлмаган шахслар меҳнати муҳофазаси, имтиёз ва компенсациялар;
жабрланувчиларга биринчи ёрдам кўрсатиш усуллари.
Имтиҳон билетлари билими текширилаётган раҳбар ва мутахассис ходимнинг эгаллаб турган лавозимларига нисбатан қўйиладиган малакавий талабларга асосан ишлаб чиқилади ва ДФКК раиси томонидан тасдиқланади.
Раҳбар ва мутахассис ходимлар лавозимга тайинланганидан сўнг бир ой муддат ичида улар бирламчи текширувдан ўтишлари мажбурийдир.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларни даврий текширувдан ўтказиш уч йилда бир марта амалга оширилади.
Лавозимлар рўйхатига киритилган раҳбар ва мутахассислар қуйидаги ҳолларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича навбатдан ташқари билимларни текширувидан ўтишлари мажбурийдир:
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича янги норматив ҳужжатлар қабул қилинганида ёки қайта кўриб чиқилганида;
янги ускуналарни ишга тушириш ёки янги технологик жараёнларни татбиқ этишда;
ходимни бошқа иш ўрнига ўтказиш ёки уни бошқа лавозимга тайинлаш вақтида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қўшимча билимлар талаб этиладиган ҳолларда;
ходимлар билан гуруҳий, оқибати ўлим ёки оғир тан жароҳати олиш билан содир бўлган бахтсиз ҳодисалар вақтида ҳамда авария ҳолати, ёнғин, портлаш ёки захарланишда;
давлат назорат ва текширув органлари талабларига асосан;
меҳнат фаолиятида бир йилдан кўпроқ танаффус бўлганда.
Навбатдан ташқари билимларни текширувдан ўтказиш, ушбу текширувга фармойиш берувчи юқори турувчи орган аниқлайдиган алоҳида ҳужжатлар рўйхати талаблари доирасида ўтказилиши мумкин.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимлари қониқарсиз баҳоланган раҳбар ёки ходим, бир ой муддат ичида қайта имтиҳон топшириш шарти билан ўз лавозимида қолдирилиши мумкин.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қайта имтиҳон топширмаган ходимларнинг ҳужжатлари малака шаҳодат комиссиясига берилади ва лавозимида қолиш-қолмаслиги масаласи кўриб чиқилади.
Малака шаҳодат комиссияси қарори билан боғлиқ келишмовчиликлар Давлат меҳнат инспекциялари ва суд органлари томонидан кўриб чиқилади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларни текшириш ишларини ўтказиш ва ташкиллаштириш устидан назорат бошқарув органининг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва корхона раҳбарига юклатилади.
Шунингдек, Ўзбекитон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси ва унинг ҳудудий Давлат меҳнат инспекциялари, Ўзбекистон касаба уюшмаларининг меҳнат инспекциялари ҳамда назорати остидаги корхоналар бўйича Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва Ўздавэнергонадзор ҳамда уларнинг ҳудудий органлари назорат қилиш ҳуқуқига эга.
Раҳбарлар ва мутахассислар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимлари текширилишидан бош тортсалар, ишдан четлаштирилади ва уларга нисбатан тегишли чоралар қўлланилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 апрелдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида”ги 246-сонли қарори билан тасдиқланган “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисида”ни низом талабига асосан уч йилда бир марта:
ташкилотларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбари ва мутахассислари меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давомийлиги 72 академик соатдан кам бўлмаган малака оширишдан;
иш берувчилар томонидан ўрнатилган тартибда белгиланган меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлашга жавобгар раҳбарлар ва мутахассислар меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида давомийлиги 36 академик соатдан кам бўлмаган малака ошириш курсларидан;
ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вазифалар юкланган масъул ходимлар иш берувчининг хоҳишига кўра 18 соатлик малака оширишдан ўтишлари лозим.
Иш берувчининг буйруғи билан меҳнатни муҳофаза қилиш вазифаси юкланган, техник йўналишдаги олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига эга бўлмаган раҳбарлар (ёки уларнинг ўринбосарлари), шунингдек ташкилот ходимлари 288 академик соатдан кам бўлмаган ҳажмдаги ўқув курсларида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёргарликдан ўтадилар.
- Иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш
Меҳнат шароитлари бўйича иш ўринлари аттестациясини ўтказиш - бу иш берувчининг қонунчилик билан мухрланган шунчаки расмий мажбурияти бўлибгина қолмай, балки меҳнат шартномасининг иккала томони - ташкилот ва ёлланган ходимнинг тўлақонли фаолияти учун зарур бўлган тартиб-таомил хамдир. Шу сабабли мамлакатимизда меҳнатни мухофаза қилиш сохасининг асоси айнан иш ўринлари аттестациясидан бошланади.
Иш ўринларини аттестацияси рискларни бахолашда дастлабки қадам хисобланиб, бугунги кунда унинг натижалари иш берувчи учун хам, ходим учун хам жуда муҳимдир.
Кўпчилик учун оддий расмиятчилик деб қараладиган ушбу тартиб-таомилга кўп нарса: хусусан, зарарли ёки хавфли меҳнат шароитида, оғир меҳнат билан банд ходимларга йиллик қўшимча ҳақ тўланадиган таътиллар, қисқартирилган иш вақти, кўшимча якка тартибдаги химоя воситалари, прафилактика озиқ-овқат махсулотлари берилиши ёки берилмаслиги, тиббий кўриклар ташкил қилиниши, имтиёзли шартларда пенсия тъминотига бўлган ҳуқуқини аниқлаш боғликдир.
Зеро, бугунги кунда юқорида келтирилган имтиёзлар ва компенсациялар меҳнат шароитига боғлик равишда ҳар бир ходим учун белгиланилганини ёдда тутиш керак ва бунинг учун меҳнат шароити қай даражада зарарли ёки оғирлиги айнан аттестация вақтида аниқланади.
Нима учун аттестациядан иш берувчи манфаатдор?
Иш ўринлари аттестациядан ўтказилмаган тақдирда, уларда меҳнат қилаётганлар меҳнатни мухофаза қилиш талаблари бузилганлиги оқибатида бажараётган ишлари ўзларининг хаёти ва соғлиғига тахдид солаяпти, деб ҳисоблаган тақдирда, турли хил компенсацияларни талаб қилишга ва хатто ишни бажаришни рад этишга хақли. Буни натижасида корхонанинг иқтисодий самарадорлигига, махсулот ишлаб чиқарилишини камайишага ва бошқа корхона иқтисодига таъсир қилиши мумкин бўлган оқибатларга олиб келиши мумкин.
Чунки аттестациядан ўтказилмаган иш ўринларида меҳнат шароитлари хавфсиз деб ҳисобланиши мумкин эмас. Бугунги кунда эса айнан иш берувчи меҳнат шароиттлари норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини исботлаши керак. Шундан кейин ходим унинг иш ўрнига қайси зарарли омиллар таъсир қилиши ва зарарли меҳнат шароити аниқланган тақдирда унга қандай имтиёз ва компенсациялар берилиши лозимлиги ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлади.
Шунингдек, иш ўринлари аттестациядан ўтказилган ташкилотларда қонун билан низолар эхтимоли пасаяди, касб касалликлари, жарохатлар сони камаяди, компенсация тўловларига сарф-харажатлар мақбуллаштирилиб, келгусида улар ишлаб чиқариладиган махсулот таннархига киритилиши мумкин.
Иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестацияси меҳнат шароитларининг, иш ўринларидаги меҳнат жараёни оғирлиги ва тиғизлигининг ҳамда уларнинг жароҳатланиш жиҳатидан хавфлилигининг меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш, зарарли ишлаб чиқариш омилини ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган тадбирлар мажмуидир.
Аттестациясидан қуйидаги иш ўринлари ўтказилиши керак:
- меҳнат шароитлари бўйича ходимларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлар ва компенсациялар назарда тутилган иш ўринлари;
- ногиронлар банд бўлган иш ўринлари;
- имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларида кўрсатилган иш ўринлари;
- хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги иш ўринлари.
Қонун ҳужжатларида, шунингдек жамоа шартномалари ва келишувларида бошқа иш ўринларининг ҳам меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилиши назарда тутилиши мумкин.
Иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестацияси белгиланган тартибда иш берувчининг ўзи томонидан ўтказилади. Иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестациясини ўтказиш даврийлиги қонун ҳужжатларида белгиланади, бироқ беш йилда камида бир марта ўтказилади.
Аттестациянинг ўз вақтида ўтказилиши юзасидан масъулият корхона раҳбарига юкланади.
Аттестация материаллари қатъий ҳисобот бериладиган материаллар ҳисобланади ва 50 йил сақланади.
Қайта ташкил этишда аттестация материаллари тўлиқ ҳажмда қайта ташкил этилаётган корхонанинг ҳуқуқий меросхўрига, тугатилган тақдирда эса — белгиланган тартибда давлат архивига берилади.
Аттестация натижаларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
- меҳнат шароитларини меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талабларига мувофиқлаштириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- оғир ишларда, ноқулай, зарарли ва (ёки) хавфли ишларда ва меҳнатнинг бошқа алоҳида шарт-шароитларида банд бўлган ходимларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва компенсацияларни белгилаш;
- ходимларни иш жойларидаги меҳнат шароитлари, соғлиққа шикаст етказишнинг мавжуд хавфи, зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан ҳимоя қилиш чора-тадбирлари ҳамда оғир ишларда, ноқулай, зарарли ва (ёки) хавфли ишларда ва бошқа алоҳида меҳнат шароитларида ишловчи ходимларга берилиши керак бўлган компенсациялардан хабардор қилиш;
- иш жойларида меҳнат шароитларини назорат қилиш;
- касбий хавфни баҳолаш;
- ходимларни якка тартибдаги ва жамоавий ҳимоя воситалари билан таъминлаш;
- меҳнат шароитларининг ҳолати тўғрисида статистика ҳисоботини тайёрлаш;
- меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этишнинг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш;
- касб касаллигига шубҳа туғилганда касалликнинг касб билан боғлиқлиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш, шунингдек касб касаллиги ташҳисини аниқлаш;
- ходимлар меҳнатининг хавфсиз шарт-шароитларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш;
- меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талабларига мувофиқ ходимларни санитария-маиший ва тиббий таъминлаш;
- ходимларнинг айрим тоифалари учун меҳнатни чеклашларни асослаш, ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларни имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини берувчиларга тегишли деб топиш;
- шу жумладан меҳнатни муҳофаза қилиш фонди маблағлари ҳисобига корхонада меҳнат шароитлари ва муҳофазасини яхшилаш тадбирларини режалаштириш ва молиялаштириш;
- хизматчилар ва ишчи касблари лавозимлари номларини Хизматчилар ва ишчи касблари асосий лавозимлари классификаторида ҳамда хизматчилар лавозимлари ва ишчи касбларининг тармоқ тариф-малака маълумотномаларида кўрсатилган номларга мувофиқлаштириш;
- корхонада меҳнат шароитлари ва муҳофазасининг ҳолати тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва қайта ишлаш учун асос ҳисобланади.
Иш ўринларида меҳнат шароитлари бўйича аттестация Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом талабларига мувофиқ фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида иш берувчи томонидан жалб этиладиган меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари билан биргаликда иш берувчи томонидан ўтказилади.
Шунингдек, ўтказилган аттестация ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 апрелдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида”ги 246-сонли қарори билан тасдиқланган “Меҳнат шароитларини давлат экспертизасидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг меҳнат шароитлари бўйича давлат экспертлари томонидан давлат экспертизасидан ўтказилади.
Аттестация ҳужжатлари давлат экспертизасидан ўтказиш жараёнида иш ўринларининг аттестацияси натижаларига кўра белгиланган зарарли ва (ёки) хавфли шароитларда ишлаш учун имтиёз ва компенсациялар, имтиёзли пенсия таъминотини олиш ҳуқуқининг, шунингдек тиббий кўрикдан ўтказиш заруратининг тўғрилиги, иш ўринларида меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича тавсия этилган тадбирлар режасининг тўғри тўлдирилганлиги текширилади ва белгиланган наъмунадаги давлат экспертизасидан ўтганлиги тўғрисида хулоса берилади.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 49-моддасида иш ўринларида меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилмаслик мансабдор шахсларга нисбатан энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
- Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисалар содир бўлганда ташкилотнинг иқтисодий ва моддий йўқотишлари
Ташкилотлар учун бугунги кунда меҳнат қонунчилиги талабларига амал қилиш орқали меҳнат муҳофазасини юқори даражада сақлаб туриш иқтисодий жиҳатда қўлай, бу билан корхона ўзининг маблағини тежайди.
Бахтсиз ҳодисалар натижасидаги зарарлар корхона раҳбарияти томонидан кўп ҳолларда баҳоланмайди.
Яъни:
бахтсиз ҳодисалар ҳисоботи (статистикаси) юритилмайди;
бахтсиз ҳодисалар натижасидаги харажатлар эътиборга олинмайди ёки ҳисоби юритилмайди;
бинолар, қурилмалар, асбоб ва ускуналарда кўрилган зарарлар ҳисобга олинади;
билвосита харажатлар хисобга олинмайди;
бахтсиз ҳодиса натижасида кўрилган зарарлар корхона фаолиятининг бошқа кўрсаткичлари билаш таққосланмайди.
Албатта, бахтсиз ҳодиса натижасида кўриладиган зарарларда тўлиқ суғурталаниш мумкин эмас, лекин ишлаб чиқаришда хавфсизликни ошириш мумкин, бу албатта кўзда тутилмаган йўқотиш ва зарарларни камайиши тариқасида натижаларни беради.
Ушбудан мақсадлар:
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар корхона учун қандай харажатларни олиб келишини кўрсатиш;
қандай қилиб ушбу харажатларни камайтириш мумкин;
бахтсиз ҳодисалар натижасида корхона кўрган харажатларни оддий хисоб-китоб йўллари билан кўрсатиш;
Меҳнат хавфсизлигини ошириш-нафақат қонунчиликка амал қилишини талаб қилиш балки, вақтни ва пулни иқтисод қилиш.
Эсда сақлаш керак- ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар нафақат пулни йўқатишга балки, вақтни йўқотишга ҳам олиб келади. Бахтсиз ҳодиса туфайли қилинган барча харажатлар корхонанинг йиллик даромади билан ўлчаниши мумкин.
Ушбу бахтсиз ҳодиса натижасида
Биринчидан (бу асосийси), Сизнинг ходимингиз соғлиғини йўқотди, айрим ҳолларда ҳаётини!
Иккинчидан, ускунага ва тайёр махсулотларга зарар келтирилган.
Учинчидан, бахтсиз ҳодиса натижасида корхонанинг бошқа ходимлари ишдан қолган, жумладан текшириш ўтказилиши муносабати билан.
Тўртинчидан, махсулот чиқарилмаган ва хизмат кўрсатилмаган-Сизнинг корхонангиз даромаддан қолган. Корхонанинг обрўйи йўқотилишини эсдан чиқарманг.
Бешинчидан, Иш берувчини жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қонунига биноан юқори миқдордаги суғурта тарифи коэффицентлари қўлланиши мумкин. Бу эса сезирарли даражада молиявий йўқатишларга олиб келади.
Ишлаб чиқаришдаги ҳар қандай бахтсиз ҳодиса ўзи билан бирга тўғридан тўғри харажатларни (улар кўриниб туради) ва билвосита харажатларни (кўринмайдиган, сезилмайдиган) келтириб чиқаради.
Билвосита харажатлар тўғридан тўғри харажатлардан ортиқ ёки унга тенг. Буларнинг нисбатини айсберг сифатида кўриш мумкин.
Ишлаб чиқаришдаги ҳар қандай бахтсиз ҳодиса ўзи билан бирга тўғридан тўғри харажатларни (улар кўриниб туради) ва билвосита харажатларни (кўринмайдиган, сезилмайдиган) келтириб чиқаради.
Тўғридан тўғри харажатлар:
-бахтсиз ҳодиса содир бўлган кундаги жабрланувчининг иш ҳақи;
-бахтсиз ҳодисани текшириш комиссиясининг иш ҳақи;
-бахтсиз ҳодисани текшириш, жарималарни тўлаш билан боғлиқ бўлган ва бошқа харажатлар.
Билвосита харажатлар:
-раҳбариятнинг иш вақтини йўқотиши;
-асбоб ускуналар, ярим тайёр ва тайёр махсулотларга зарар етказилиши ва ишлаб чиқаришнинг тўхтатилиши;
- бахтсиз ҳодиса содир бўлган жойни хавфсизлигини таъминлашга кетган харажатлар;
-ишдан қолган бошқа ходимларнинг иш вақти;
-бой берилган фойда;
- суғурта тарифи коэффицентларининг ошиши.
Шу билан бирга, иш берувчининг моддий жавобгарлиги ҳам борки бу Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунида ҳам белгилаб қўйилган, яъни:
Иш берувчи ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши туфайли унинг ҳаёти ва соғлиғига ўзи етказган зарарнинг ўрнини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда қоплаши шарт.
Ходимнинг соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш жабрланувчининг меҳнатда майиб бўлишига қадар бўлган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан жабрланувчи томонидан касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотиш даражасига мувофиқ бўлган фоизлардаги ҳар ойлик тўловдан, шунингдек ходимнинг бир йиллик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда бир йўла бериладиган нафақа тўловидан ҳамда ходимнинг соғлиғи шикастланишидан келиб чиққан қўшимча харажатларни (агар у даволаниш, протез қўйдириш ва тиббий ҳамда ижтимоий ёрдамнинг бошқа турларига муҳтож деб топилган бўлса, ушбу тадбирлар билан боғлиқ харажатлар, шунингдек жабрланувчининг қайта тайёргарлиги ва тиббий хулосага мувофиқ ишга жойлашиши учун харажатлар ва бошқа харажатлар) компенсация қилишдан иборатдир.
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги оқибатида ходим вафот этган тақдирда, зарарнинг ўрни қопланиши ҳуқуқига эга бўлган шахсларга боқувчининг вафоти билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар ойлик тўловлар амалга оширилади, шунингдек вафот этган ходимнинг ўртача йиллик иш ҳақининг олти бараваридан кам бўлмаган миқдорда бир йўла бериладиган нафақа тўланади ва дафн этиш харажатларининг ўрни қопланади.
Вояга етмаган ходимнинг соғлиғига зарар етказилган тақдирда зарарнинг ўрнини қоплаш унинг аввалги иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда, аммо қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисоблаб чиқарилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 187 — 197-моддалари ҳам назарда тутилган.
Иш берувчи ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши туфайли унинг ҳаёти ва соғлиғига етказган зарарнинг ўрнини тўлиқ ҳажмда қоплаши шарт Ўзбекистогн Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш Қоидалари”да белгиланиб қўйилган.
- Бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, текшириш ва Н-1 шаклидаги Далолатнома расмийлаштириш тартиби ва жабрланувчилар тўғрисидаги маълумотлар иш берувчи томонидан “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиш талаби
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида низом
- Умумий қоидалар
- Ушбу Низом давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари (кейинги ўринларда — бошқарув органлари) ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар барча ташкилотлар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларда (кейинги ўринларда — ташкилотлар) меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берган ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олишнинг ягона тартибини белгилайди.
Мазкур Низом:
ишлаб чиқаришда ишлаётган даврида суд ҳукми бўйича жазони ўтаётган фуқароларга;
иш берувчиларга;
пудрат ва топшириқларга кўра фуқаролик-ҳуқуқий контрактлар бўйича ишларни бажараётган шахсларга;
белгиланган тартибда ходимлар ёллайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар;
табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларни бартараф этишда қатнашаётган фуқароларга;
агар махсус давлатлараро битимда ўзгача ҳол кўрсатилмаган бўлса, ёлланиб ишлаётган чет эл фуқароларига;
корхонада ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган талабалар ва ўқувчиларга ҳам татбиқ этилади.
Изоҳ. Ўқувчилар ва талабалар билан ўқув-тарбия жараёнида юз берган бахтсиз ҳодисалар Бандлик ва меҳнат муносабатлари муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган ҳолда Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан белгиланган тартибда текширилади ва ҳисобга олинади.
- Корхона ҳудудида ва унинг ташқарисида меҳнат вазифаларини бажараётганда (шунингдек хизмат сафарларида) юз берган жароҳатланиш, заҳарланиш, иссиқлик таъсири, портлаш, фалокатлар, иморатлар, иншоотлар ва конструкциялар бузилиши, куйиш, музлаш, қизиш, электр токи ва яшин уриши, ҳайвонлар, ҳашаротлар ва судралиб юрувчилар томонидан, террористик ҳаракатлар натижасида шикастланишлар, шунингдек табиий офатлар (зилзилалар, ўпирилишлар, сув тошқинлари, тўфонлар ва бошқалар) туфайли саломатликнинг бошқа хил шикастланишлари;
ўз функционал вазифаларини бажариш юзасидан, шунингдек аварияларнинг, одамлар ҳалок бўлишининг олдини олиш ва корхонанинг мулкини сақлаш мақсадида, иш берувчи топшириқ бермаган бўлса ҳам, корхона манфаатларини кўзлаб қандайдир хатти-ҳаракатларни амалга ошираётгандаги;
ходим хизмат сафарида бўлган ёки ўз функционал вазифаларини бажариш вақтида йўл-транспорт ҳодисасидаги, темир йўл, ҳаво йўлларидаги, денгиз ва дарё транспортидаги, электр транспортидаги ҳодиса натижасидаги;
иш берувчи томонидан буйруқ билан махсус ажратилган уйдан ишга ва/ёки ишдан уйга ходимларни ташиш учун мўлжалланган транспортда, шунингдек ушбу мақсадлар учун шартнома (буюртма)га мувофиқ ўзга ташкилот транспортида ишга кетаётган ёки ишдан қайтаётгандаги;
иш вақтида шахсий транспортда, уни хизматга оид сафарлар учун ишлатишга рухсат берилганлик ҳақида иш берувчининг ёзма буйруғи мавжуд бўлгандаги;
иш берувчининг топшириғини бажариш учун транспортда ёки пиёда ҳаракатланаётганда, шунингдек меҳнат фаолияти хизмат кўрсатиш объектлари орасида юриш билан боғлиқ ходимлар билан иш вақтида транспортда ёки пиёда кетаётгандаги;
тадбирларнинг ўтказилиши ёки ишлар бажарилиши жойидан қатъи назар, шанбалик (якшанбалик), фуқаро мудофааси бўйича ўқув машғулотлари, кўнгилли ёнғин муҳофазаси мусобақалари ўтказилаётгандаги, қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этилгандаги, иш берувчининг ёзма фармойиши бўйича корхона томонидан оталиқ ёрдами кўрсатилаётгандаги;
ички ишлар органларининг маълумотлари асосида — иш вақтида меҳнат вазифаларини бажараётганда бошқа шахс томонидан тан жароҳати етказилгандаги;
сменали дам олишда бўлган ходим билан транспорт воситасидаги вахта шаҳарчаси ҳудудидаги ёки ижарага олинган хонадаги (кузатиб борувчи, рефрижератор бригадаси ходими, сменали ҳайдовчи, денгиз ва дарё кемалари ходимлари, шунингдек, вахта-экспедиция усулида ишлаётганлар ва бошқалар) бахтсиз ҳодисалар текширилади ва ҳисобга олинади.
- Табиий ўлим, ўзини ўзи ўлдириш, жабрланувчининг ўз саломатлигига қасддан шикаст етказиши, шунингдек, жабрланувчининг жиноят содир қилиш чоғида шикастланиши ҳолатлари (суд-тиббий экспертиза хулосаси ёки тергов органларининг маълумотларига кўра) текширилмайди ва ҳисобга олинмайди.
- Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса натижасида ходимнинг меҳнат қобилияти камида бир кунга йўқотилса ёки тиббий хулосага мувофиқ енгилроқ бошқа ишга ўтиши зарур бўлса, Н-1 шаклидаги далолатнома билан расмийлаштирилади (1-илова).
Иш берувчи текшириш тугаганидан сўнг 3 суткадан кечиктирмай жабрланувчига ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахсга давлат тилида ёки бошқа мақбул тилда расмийлаштирилган бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги Н-1 шаклидаги далолатномани бериши керак.
- Иш берувчи ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни тўғри ва ўз вақтида текшириш ҳамда ҳисобга олиш, Н-1 шаклидаги далолатномани тузиш, бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун жавобгардир.
- Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни тўғри ва ўз вақтида текшириш ва ҳисобга олишни, шунингдек, бахтсиз ҳодиса келиб чиқиши сабабларини бартараф этишга оид чора-тадбирларнинг бажарилишини корхонанинг юқори турувчи хўжалик органи, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси хавфли ишлаб чиқариш объектларида, радиациявий хавфли объектларда ва атом энергиясидан фойдаланиш объектларида ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (кейинги ўринларда-«Ўзэнергоинспекция») энергетика объектлари ва истеъмолчиларнинг электр қурилмаларида (кейинги ўринларда - назорат остидаги объектлар) назорат қилади.
- Иш берувчи Н-1 шаклидаги далолатномани тузишдан бош тортса, жабрланувчи ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахс Н-1 шаклидаги далолатнома мазмунидан норози бўлса, жабрланувчи ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахс корхона касаба уюшмаси қўмитасига ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органига мурожаат қилади.
Касаба уюшмаси қўмитаси ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органи 10 кун муддат ичида бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиши сабабларини ўрганиб чиқади, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрлари, меҳнат хавфсизлиги андозалари бузилишини аниқлайди, зарур деб ҳисобласа, иш берувчидан Н-1 шаклидаги далолатномани тузишни ёки қайта тузишни талаб қилади. Иш берувчи бу талабларни бажармаса, корхона касаба уюшмаси қўмитаси ёки бошқа вакиллик органи, шунингдек жабрланувчи ёки бошқа манфаатдор шахс Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларининг (кейинги ўринларда — ҳудудий меҳнат органлари) Давлат меҳнат инспекциясига мурожаат қилади.
- Н-1 шаклидаги далолатнома тузилмаганлиги ёки нотўғри тузилганлиги аниқланган ҳолларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори иш берувчидан Н-1 шаклидаги далолатномани тузишни ёки бошқатдан тузишни талаб қилиш ҳуқуқига эгадир. Иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори хулосасини бажаришга мажбурдир.
- Иш берувчи билан давлат меҳнат техника назоратчиси ўртасидаги англашилмовчиликни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош давлат техник инспектори ҳал қилади.
- Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисани ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишларини текшириш ва ҳисобга олиш тартиби
- Ишлаб чиқаришдаги ҳар бир бахтсиз ҳодиса ҳақида жабрланувчи ёки гувоҳ дарҳол бўлинма (цех) раҳбарига хабар бериши керак, у эса:
жабрланувчига зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатиши ва уни тиббий-санитария қисмига ёки бошқа даволаш муассасасига етказишни ташкил этиши;
текшириш комиссияси иш бошланишига қадар иш жойидаги вазиятни ва жиҳозлар ҳолатини ҳодиса юз берган дақиқада қандай бўлса, шундайлигича (агар бу атрофдаги ходимлар ҳаёти, саломатлигига таҳлика солмаётган бўлса ва ҳалокатга олиб келмаса) сақлаб қолиши;
дарҳол ҳодиса тўғрисида иш берувчига ва касаба уюшмасига ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органига хабар қилиши зарур.
- Корхона тиббий-санитария қисми (шифохона, поликлиника) бир сутка ичида ёрдам сўраб мурожаат қилган ходимлар, шу жумладан, хизмат сафаридаги ва корхона ишлаб чиқариш объектларида иш бажараётган хорижий ташкилот ходимлари билан юз берган ҳар бир бахтсиз ҳодиса ҳақида иш берувчига ва касаба уюшмасига ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органига хабар беради.
- Иш берувчининг буйруғига кўра иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси вакиллари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи таркибида комиссия тузилади.
Ишлаб чиқаришдаги меҳнат хавфсизлигига бевосита жавоб берувчи раҳбар бахтсиз ҳодисани текширишда иштирок этмайди.
Комиссия:
уч иш куни ичида бахтсиз ҳодисани текшириб чиқиши, гувоҳлар ва меҳнат муҳофазаси қоидалари, меҳнат хавфсизлиги андозаларини бузишга йўл қўйган шахсларни аниқлаб сўроқ қилиши, имкони бўлса, жабрланувчидан тушунтириш хати олиши;
бахтсиз ҳодиса сабабларини йўқотиш чора-тадбирлари кўрсатилган Н-1 шаклидаги далолатномани уч нусхада тузиши ва имзо чекиб, уларни тасдиқлаш учун иш берувчига бериши керак.
- Иш берувчи ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисани келтириб чиқарган сабабларни бартараф этиш чораларини кўради ва текшириш тамом бўлгандан сўнг уч иш куни давомида тасдиқланган Н-1 шаклидаги далолатномаларни:
жабрланувчига ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахсга ҳамда текшириш материаллари билан бирга корхонанинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбари (муҳандиси, мутахассиси)га ва ҳудудий меҳнат органининг Давлат меҳнат инспекциясига юборади.
Н-1 шаклидаги далолатнома билан расмийлаштирилган бахтсиз ҳодисалар корхона томонидан ҳисобга олинади ва дафтарда қайд қилинади (2-илова).
Иш берувчи Н-1 шаклидаги далолатнома нусхаларини, касаба уюшмаси қўмитасига ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органларига, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ёки Ўзэнергоинспекция органи вакилига, агар бахтсиз ҳодиса назоратдаги тегишли корхоналар (объектлар)да юз берган бўлса, юқори турувчи хўжалик органига, тегишли вазирлик (хўжалик бошқаруви органлари)га ҳам уларнинг талабларига мувофиқ юбориши шарт.
Мазкур бўлимнинг 7, 10, 11, 12 ва 13-бандларида кўрсатилган ҳолларда Н-1 шаклидаги далолатнома тўрт нусхада тузилади ва тасдиқланади. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбари (муҳандиси, мутахассиси)га текшириш материаллари билан юборилган Н-1 шаклидаги далолатнома 45 йил давомида сақланиши лозим. Бошқа жойларга юборилган текшириш материаллари, Н-1 шаклидаги далолатномалар ва унинг нусхалари эҳтиёж йўқолгунча сақланади.
- Агар корхона қайта ташкил этилса Н-1 шаклидаги далолатнома ҳуқуқий ворисга корхонанинг бошқа қимматли қоғозларини топшириш тартибида берилади. Агар корхона тугатилса Н-1 шаклидаги далолатнома корхонанинг юқори турувчи хўжалик органига берилади. Агар корхонада юқори турувчи хўжалик органи бўлмаса, унда Н-1 шаклидаги далолатнома, туман (шаҳар) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.
- Жабрланувчи ёки гувоҳлар иш вақти давомида иш берувчига хабар бермаганлиги ёки иш қобилияти дарҳол йўқолмаганлиги тўғрисидаги бахтсиз ҳодисалар жабрланувчининг ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахснинг аризасига, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат меҳнат техник инспекторининг талабига биноан ариза берилган ёки кўрсатма олинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида текширилади. Н-1 шаклидаги далолатномани тузиш масаласи бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги ариза ҳар томонлама, барча шарт-шароитлар, гувоҳларнинг кўрсатмалари ва бошқа далиллар ҳисобга олинган ҳолда текширилганидан сўнг ҳал этилади.
- Бошқа ташкилот томонидан ўша ташкилот топшириғини бажариш учун ёки хизмат вазифасини адо этиш учун мазкур корхонага жўнатилган ходим билан юз берган бахтсиз ҳодиса шу бахтсиз ҳодиса юз берган корхона иш берувчиси томонидан тузилган комиссия томонидан жабрланувчи ишлайдиган ташкилот вакили иштирокида текширилади.
Н-1 шаклидаги далолатноманинг 3-бандида ходимни йўллаган ташкилот номи кўрсатилади. Бахтсиз ҳодиса жабрланувчи қайси ташкилот ходими бўлса ўша ташкилот томонидан ҳисобга олинади.
Изоҳ:
Ўзбекистон Республикаси «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси органи тизимидаги бошқа корхона ходими билан юз берган бахтсиз ҳодиса, бахтсиз ҳодиса юз берган корхона (объект) қайси орган назорати остида бўлса, шу орган томонидан ҳисобга олинади.
Бахтсиз ҳодиса юз берган корхона Н-1 шаклидаги далолатноманинг бир нусхасини бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш учун ўзида олиб қолади, қолган 3 та тасдиқланган нусхасини жабрланувчи ходими бўлган ташкилотга, ҳисобга олиш, сақлаш ва 4-бандда кўрсатиб ўтилган манзилларга жўнатиш учун юборади.
- Иш берувчининг ёзма фармойиши билан вақтинча бошқа ташкилотга ишга ўтказилган ёхуд ўриндошлик бўйича ишлаётган ходим билан бахтсиз ҳодиса юз берса бахтсиз ҳодиса содир бўлган ташкилот томонидан текширилади ва ҳисобга олинади.
- Бошқа корхонанинг ажратилган участкасида иш олиб бораётган корхона ходими билан бахтсиз ҳодиса юз берса, у иш олиб бораётган корхона томонидан текширилади ва ҳисобга олинади.
- Ҳарбий қисм билан корхона ўртасидаги шартнома, битим бўйича халқ хўжалиги объектларига ишга жалб қилинган ва унинг маъмурий-техник ходими бошчилигида иш олиб бораётган ҳарбий отряди (қисми) шахсий состави билан юз берган бахтсиз ҳодиса иш берувчи томонидан ҳарбий отряди (қисми) қўмондонлиги иштирокида текширилади. Бахтсиз ҳодиса корхона томонидан ҳисобга олинади.
Ҳарбийлаштирилган кон ва газ қутқарувчилари қисмлари шахсий состави билан юз берган бахтсиз ҳодиса иш берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ёки Ўзэнергоинспекцияси вакили иштирокида текширилади.
- Корхонадаги меҳнатга жалб қилиниб, ишни унинг маъмурий-техник ходими бошчилигида бажараётган ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасасида (кейинги ўринларда — АТММ), даволаш-меҳнат ва тарбия-меҳнат профилакторияларида (кейинги ўринларда — ДМП ва ТМП) сақланаётган шахслар билан бахтсиз ҳодиса юз берса, у АТММ, ДМП ва ТМП вакиллари иштирокида иш берувчи томонидан текширилади. Бахтсиз ҳодиса корхона томонидан ҳисобга олинади.
АТММ, ДМП ва ТМПларда хўжалик ишларини бажараётган шахс билан, шунингдек, ўзининг ишлаб чиқаришида бахтсиз ҳодиса юз берса, у Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда текширилади ва ҳисобга олинади.
- Автокорхона ёки бошқа корхона томонидан тузилган йиғма автоколонна таркибида қишлоқ хўжалиги ишларига юборилган автомобиль ҳайдовчиси билан юз берган бахтсиз ҳодиса шу корхона томонидан текширилади ва ҳисобга олинади. Текширишда ходимни юборган корхона вакили қатнашади.
- Корхона ходими раҳбарлигида ишлаб чиқариш амалиёти ўтаётган ёки иш бажараётган ўқувчилар, талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодиса корхона томонидан таълим муассасаси вакили билан биргаликда текширилади ва корхона томонидан ҳисобга олинади.
Корхона томонидан ишлаб чиқариш амалиёти учун ажратилган участкада ўқитувчилари раҳбарлигида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган ёки иш бажараётган ўқувчилар, талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисалар таълим муассасалари томонидан корхона вакили билан биргаликда текширилади ва таълим муассасаси томонидан ҳисобга олинади.
- Мазкур бўлимнинг10, 11, 12ва 13-бандларида кўрсатилган ҳолларда, тасдиқланган Н-1 шаклидаги далолатноманинг бир нусхаси жабрланувчининг доимий иш, хизмат ёки ўқиш жойига юборилади.
III. Бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш
- Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш — мазкур Низомга мувофиқ махсус текшириш комиссияси томонидан гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлашга қаратилган текширув.
Қуйидаги бахтсиз ҳодисалар махсус текширилади:
бир вақтнинг ўзида икки ва ундан зиёд ходимлар билан саломатликка етказилган зарарнинг оғирлиги даражасидан қатъи назар, юз берган гуруҳли бахтсиз ҳодисалар;
оқибати ўртача оғир ёки оғир бахтсиз ҳодисалар;
ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар.
- Гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса тўғрисида иш берувчи дарҳол схемага биноан (3-илова) қуйидагиларга хабар бериши керак:
ҳудудий меҳнат органининг давлат меҳнат инспекциясига;
юқори турувчи хўжалик органига;
бахтсиз ҳодиса юз берган жойдаги ҳудудий ички ишлар органига;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига;
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг маҳаллий органига ва «Ўзэнергоинспекция»нинг ҳудудий органига, агар бахтсиз ҳодиса назорати остидаги корхона (объект)да юз берган бўлса;
иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчига.
- Гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш махсус ваколатли орган билан олдиндан келишилмаган ва хабардор этмаган ҳолда махсус ташкил этилган комиссия томонидан текширилади.
Гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва уч кишигача ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисани ҳудудий меҳнат органи буйруғига асосан қуйидаги таркибдаги комиссия махсус текширади;
раис — ҳудудий меҳнат органининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектори ёки Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси вакили ёхуд «Ўзэнергоинспекция» вакили назорати остидаги корхона (объект) бўйича;
аъзолар — юқори турувчи хўжалик органи вакили, иш берувчи, II бўлимнинг 7, 10, 11, 12 ва 13-кичик бандларида кўзда тутилган ҳолларда жабрланувчининг асосий иш жойи касаба уюшмаси қўмитаси ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органи раиси ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг вакили.
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ёки «Ўзэнергоинспекция» органи назорати остидаги корхона (объект)ларда юз берган гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисани тегишли ҳудудий меҳнат органининг Давлат меҳнат инспекцияси билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ёки «Ўзэнергоинспекция» республика ёки маҳаллий органлари буйруғи асосида тузилган комиссия юқори турувчи хўжалик органи вакили иштирокида текширади. Комиссия раиси қилиб шу орган вакили тайинланади. Комиссия таркибига меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектор киради.
Гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар юз берганда, иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи вакиллари таркибида иш берувчининг буйруғи билан ташкил этилган комиссия томонидан Н-1 шаклидаги далолатнома махсус текшириш далолатномаси тузилгандан сўнг бир кун ичида комиссия хулосаларига мувофиқ расмийлаштирилади.
уч нафардан ўн бир нафаргача инсон сабаб бўлган бахтсиз ҳодисани махсус текшириш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарорига асосан қуйидаги таркибдаги комиссия томонидан ўтказилади:
раис — Ўзбекистон Республикаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектори;
аъзолар — юқори турувчи орган раҳбарларидан бири, иш берувчи, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ташкилот ходимларининг бошқа вакиллик органи раиси.
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ёки «Ўзэнергоинспекция» назорати остида бўлган ташкилот (объект)даги бахтсиз ҳодиса Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси билан келишилган ҳолда, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ёки «Ўзэнергоинспекция» органининг буйруғи асосида тузилган комиссия томонидан юқори турувчи орган раҳбари иштирокида текширилади. Комиссия раиси этиб Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ёки «Ўзэнергоинспекцияси» органи раҳбарларидан бири тайинланади. Ўзбекистон Республикаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектори комиссия таркибига киритилади.
Ўн бир нафар ва ундан ортиқ инсоннинг ўлимига сабаб бўлган бахтсиз ҳодисалар Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида тузилган комиссия томонидан текширилади.
- Махсус текшириш комиссияси 15 кун мобайнида бахтсиз ҳодисани текшириб чиқади, корхона (бўлинма, цех)даги меҳнатни муҳофаза қилиш аҳволини, агар зарур бўлса, тармоқнинг бошқа корхоналарида ҳам текширишни ташкил этади, махсус текшириш далолатномасини тузади (4-илова) ҳамда III бўлимнинг 7-бандида кўзда тутилган бошқа ҳужжатларни расмийлаштиради.
Комиссия аъзолари жабрланувчилар ёки уларнинг оила аъзолари билан учрашувлар ташкил этадилар, зарур бўлса тегишли органларга таклифлар киритадилар ёки ижтимоий тусдаги ёрдам масалаларини жойида ҳал қиладилар, жабрланувчига ёки ўлганнинг оила аъзоларига уларнинг ҳуқуқларини тушунтирадилар.
- Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектори махсус текшириш комиссияси чиқарган хулосалардан норози бўлса, шунингдек, у зарур деб ҳисоблаган бошқа ҳолларда ўз хулосасини чиқаради (5-илова).
Комиссия аъзоси махсус текшириш ўтказаётган комиссия хулосасидан норози бўлганда ўзининг алоҳида фикрини билдириши мумкин.
- Махсус текшириш комиссияси талабига кўра иш берувчи:
бахтсиз ҳодисани текширишда иштирок этиш учун ўзларининг ораларидан эксперт гуруҳи тузиш мумкин бўлган эксперт-мутахассисларни таклиф қилиши;
техник ҳисоблашлар, лаборатория тадқиқотлари, синовдан ўтказиш ва бошқа ишларни амалга ошириши;
бахтсиз ҳодиса юз берган жойни суратга олиши ва бошқа зарур ҳужжатларни тақдим этиши;
текшириш учун зарур бўлган транспорт ва алоқа воситалари, махсус кийим-бош, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаши;
комиссия аъзолари ишлаши учун уларга жиҳозланган алоҳида хона ажратиб бериши;
бахтсиз ҳодисани махсус текшириш материалларини машинкада ёзишни ва етарли миқдорда кўпайтиришни таъминлаши шартдир.
Техник ҳисоблашлар, лаборатория тадқиқотлари синовдан ўтказиш ва таклиф қилинган мутахассислар амалга ошираётган бошқа ишлар, шунингдек, транспорт ва алоқа воситалари харажатларини бахтсиз ҳодиса юз берган корхона тўлайди.
Комиссия аъзолари текшириш давомида иш берувчидан, корхона ва унинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, гувоҳлар ва бошқа шахслардан ёзма ва оғзаки тушунтиришлар олишга ҳақлидирлар.
Изоҳ: Эксперт гуруҳи текшириш комиссияси раисининг фармойишига мувофиқ тузилади. Эксперт хулосасини талаб қилувчи масалалар ва эксперт гуруҳи хулосаси бўлган материаллар ёзма равишда расмийлаштирилади.
- Махсус текшириш материалларига қуйидагилар киради:
махсус текшириш далолатномаси;
ҳар бир жабрланувчига алоҳида тузилган Н-1 шаклидаги далолатнома;
режалар, схемалар, текшириш протоколи ва бахтсиз ҳодиса юз берган жойнинг фотосуратлари;
йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жой схемаси;
сўроқлар протоколи, жабрланувчининг ва бахтсиз ҳодисани кўрган гувоҳлар ва бошқа алоқадор шахсларнинг, шунингдек, ГОСТ, ССБТ стандартлари, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрларига риоя қилинишига масъул бўлган мансабдор шахсларнинг тушунтиришлари, эксперт гуруҳи тузиш тўғрисидаги фармойиш ва бошқалар;
жабрланувчиларнинг хавфсизлик техникаси бўйича ўқитилганлиги ва йўриқномалар олганлиги ҳақидаги қайд дафтарларидан кўчирмалар;
жабрланувчига етказилган жароҳатнинг хусусияти ва оғирлиги, ўлими сабаблари тўғрисидаги тиббий хулоса;
эксперт гуруҳининг (зарур бўлганда) бахтсиз ҳодиса сабаблари ҳақидаги хулосаси, лаборатория ва бошқа тадқиқотлар, тажрибалар, таҳлиллар ва ҳоказоларнинг натижалари;
авария туфайли кўрилган моддий зарар ҳақидаги маълумотнома;
махсус текшириш комиссияси тузиш ҳақидаги буйруқ ёки қарор;
йўриқномалар, низомлар, буйруқлардан ва меҳнат хавфсизлиги меъёрларини ва унга масъул бўлган шахсларни белгиловчи бошқа далолатномалардан кўчирмалар;
корхона (бўлинма, цех)да меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини текшириш тўғрисидаги махсус текшириш комиссиясининг далолатномаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
зарур бўлган ҳолларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспекторининг хулосаси.
ўртача ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумотнома — етказилган зарарни қоплаш суммасини ҳисоблаб чиқиш учун;
боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги буйруқ нусхаси — ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса юз берганда.
- Махсус текшириш тугагандан сўнг ўн беш кун мобайнида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат меҳнат техник инспектори, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги қўмитаси органи ёки «Ўзэнергоинспекция» органи назоратчиси текшириш материалларини:
гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса юз берган жойдаги ҳудудий ички ишлар органига юборади;
махсус текшириш бўйича барча материалларнинг нусхаларини ҳудудий меҳнат органига, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, шунингдек, тегишли бошқарув органи, ташкилотга ва жабрланган ходимни юборган ташкилотга юборади;
Агар бахтсиз ҳодиса назорати остидаги ташкилот (объект)да юз берган бўлса, махсус текшириш материаллари нусхалари Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ёки «Ўзэнергоинспекция» органига юборилади.
- Бахтсиз ҳодиса юз берган корхона иш берувчиси (юқори турувчи хўжалик органи раҳбари) махсус текшириш материалларини зудлик билан кўриб чиқишга, бахтсиз ҳодиса келиб чиқиши сабабларини бартараф этиш тўғрисида комиссия таклиф қилган чора-тадбирларни бажариш ҳақида, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича лавозими ва касбига оид вазифаларнинг бажарилмаслиги (бузилиши)га йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш ҳақида буйруқ чиқаришга мажбурдир.
Иш берувчи махсус текшириш комиссияси таклиф қилган чора-тадбирларнинг бажарилганлиги ҳақида махсус текшириш ўтказишни бошқарган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспекторига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ёки Ўзэнергоинспекциясининг объектлар назорати остида бўлган маҳаллий органларига ёзма равишда ахборот беради.
- Агар жабрланувчи бахтсиз ҳодиса оқибатида вақтинча иш қобилиятини йўқотган даврда шу бахтсиз ҳодиса сабабли ўлиб қолса, иш берувчи бу ҳақда дарҳол меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспекторига ва ушбу Низомнинг III бўлими 2-бандида кўрсатилган ташкилотларга хабар беришга мажбурдир.
Ушбу бахтсиз ҳодиса ўлим содир бўлган вақтдан бошлаб ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса сифатида ҳисобга олиниши керак.
- Бахтсиз ҳодисалар тўғрисида ҳисобот ва уларнинг келиб чиқиши сабаблари таҳлили
- Н-1 шаклидаги далолатнома бўйича расмийлаштирилган барча бахтсиз ҳодисалар ҳисоботга ҳамда уч иш куни ичида «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилади.
- Н-1 шаклидаги далолатномалар асосида иш берувчи ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар чоғида жабрланувчилар тўғрисида статистика органи тасдиқлаган шаклларда ҳисобот тайёрлайди ва уни тегишли ташкилотларга белгиланган тартибда тақдим этади.
Шунингдек, жабрланувчилар тўғрисидаги маълумотлар иш берувчи томонидан «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилиши лозим.
- Иш берувчи ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар сабабларини таҳлил қилиши, уларнинг меҳнат жамоасида кўриб чиқилишини таъминлаши ва ишлаб чиқаришда жароҳатланишнинг олдини олишга оид чора-тадбирларни амалга ошириши шартдир.
- Бошқарув органлари барча бахтсиз ҳодисаларнинг ҳисобини ва таҳлилини олиб боради, уни ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотларга маълумот учун юборади. Тегишли касаба уюшмаси ёки бошқа вакиллик органи билан келишилган ҳолда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга оид чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини назорат қилади.
- Ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса юқори турувчи касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан биргаликда юқори турувчи хўжалик органларида ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва «Ўзэнергоинспекция» ҳайъатида (агар бахтсиз ҳодиса шу орган назорати остидаги объектда юз берган бўлса) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектори иштирокида муҳокама қилинади.
- Икки ва ундан зиёд киши ҳалок бўлган бахтсиз ҳодиса Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳайъатида, вилоят (Тошкент шаҳар) бандлик бош бошқармаси кенгашида, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ёки «Ўзэнергоинспекцияси» ҳайъатида, бахтсиз ҳодиса шу орган назорати остидаги корхона (объект)да юз берган бўлса, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош давлат техник инспектори иштирокида кўриб чиқилади. Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳайъати, вилоят (Тошкент шаҳар) бандлик бош бошқармаси кенгаши чиқарган қарор бажарилиши шартдир.
- Бахтсиз ҳодиса юзасидан махсус текшириш олиб бораётган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспекторининг талабига биноан ҳудудий ички ишлар органлари, соғлиқни сақлаш органлари (суд-тиббий экспертиза), йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати, ёнғин хавфсизлиги давлат хизмати 3 суткадан кечиктирмай, бахтсиз ҳодисага тааллуқли ҳужжатлар ва материаллар нусхаларини тақдим этишлари шартдир.
- Ҳудудий ички ишлар органлари Давлат меҳнат инспекциясига, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига ҳамда «Ўзэнергоинспекция»га ишнинг бориши тўғрисида ахборот бериб туради.
- Ушбу Низомни бузишда айбланувчилар мавжуд қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
1-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» |
Н-1 шакли |
|
|
|
|
____________________________ |
— жабрланувчига (ўлган бўлса оиласига); |
|
19 _____ йил ______________________ |
— меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбари (муҳандиси, мутахассиси)га; |
|
корхона муҳри |
— ҳудудий меҳнат органининг Давлат меҳнат инспекциясига |
|
ДАЛОЛАТНОМА № |
||
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ва саломатликка бошқа хил зарар етказилиши тўғрисида |
||
1. Корхонанинг номи___________________________________________________________ |
||
1.1. Корхонанинг манзили _______________________________________________________ |
||
(вилоят, шаҳар, туман, кўча, уй) |
||
1.2. Мулкчилик шакли __________________________________________________________ |
||
(давлат, акциядорлик, хусусий ва ҳоказо) |
||
1.3. Бахтсиз ҳодиса юз берган жой _________________________________________________ |
||
(бўлинма, цех) |
||
2. Вазирлик, хўжалик бошқаруви органи __________________________________________ |
||
3. Ходимни йўллаган корхона ____________________________________________________ |
||
(номи, манзили, вазирлик) |
||
____________________________________________________________________________ |
||
хўжалик бошқаруви органи) |
||
4. Жабрланувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми _____________________________ |
||
____________________________________________________________________________ |
||
5. Жинси: эркак, аёл (тагига чизилсин) |
||
6. Ёши (тўлиқ йиллар сони кўрсатилсин) ____________________________________________ |
||
7. Касби, лавозими _____________________________________________________________ |
||
7.1. Разряди, класси ____________________________________________________________ |
||
8. Бахтсиз ҳодиса юз берганда бажарилаётган иш бўйича иш стажи _______________________ |
||
9. Меҳнат хавфсизлиги бўйича йўриқнома, ўқитиш: |
||
9.1. Кириш йўриқномаси (сана) ___________________________________________________ |
||
9.2. Меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитиш (сана) _______________________________________ |
||
9.3. Дастлабки (даврий) йўриқнома (сана) ___________________________________________ |
||
9.4. Ўта хавфли ишлар учун билимларни текшириш (сана) ______________________________ |
||
9.5. Ишга кираётганида ва даврий тиббий кўрикдан ўтганлиги ___________________________ |
||
10. Бахтсиз ҳодиса юз берган сана ва вақт____________________________________________ |
||
(йил, кун, ой) |
||
____________________________________________________________________________ |
||
(иш бошлашдан тўлиқ соатлар сони) |
||
11. Бахтсиз ҳодиса ҳолати ________________________________________________________ |
||
11.1. Бахтсиз ҳодиса сабаблари ___________________________________________________ |
||
11.2. Жароҳат етказилишга сабаб бўлган асбоб-ускуна _________________________________ |
||
11.3. Жабрланувчининг ҳушёрлиги (алкоголь ёки наркотиклар таъсиридалиги) _____________ |
||
(тиббий хулосага биноан) |
||
11.4. Ташхис __________________________________________________________________ |
||
(дастлабки, охирги) |
||
12. Бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш тадбирлари: |
||
|
||
13. Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрлари бузилишига йўл қўйган шахслар __________________________________________________ |
||
(Ф.И.Ш., лавозими, корхона номи) |
||
____________________________________________________________________________ |
||
(улар томонидан бузилган қонунлар, қоидалар ва |
||
____________________________________________________________________________ |
||
меъёрий ҳужжатларнинг моддалари, бандлари) |
||
14. Бахтсиз ҳодиса гувоҳлари _____________________________________________________ |
||
Далолатнома тузилди___________________________________________________________ |
||
(йил, кун, ой) |
||
|
|
|
(Ф.И.Ш., имзо) |
||
Комиссия аъзолари |
___________________________________________ |
|
(Ф.И.Ш., имзо) |
Н-1 шаклдаги далолатномани тўлдириш
7-банд. Агар жабрланувчи бир неча касб эгаси бўлса, унда бахтсиз ҳодиса юз берганда бажараётган касби кўрсатилади.
8-банд. Иш стажининг тўлиқ йиллар сони кўрсатилади, агар иш стажи бир йилдан кам бўлса, унда ой ва кунлар сон кўрсатилади.
11.1-банд. Бахтсиз ҳодисанинг асосий техник ва ташкилий сабаблари — асосийси биринчи бўлиб, қолганлари аҳамиятига яраша тартибда кўрсатилади.
11.2-банд. Жароҳатга сабаб бўлган асбоб-ускунанинг номи, тури, русуми, чиқарилган йили, тайёрланган корхона номи.
11.3-банд. Суд-тиббий муассаса маълумотномаси (хулосаси)га асосан жабрланувчининг ҳушёрлиги (алкоголь ёки наркотиклар таъсиридалиги) кўрсатилади.
2-ИЛОВА
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни қайд қилиш
ДАФТАРИ
(корхона, муассаса, ташкилот номи) |
3-ИЛОВА
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса тўғрисида хабар бериш
СХЕМАСИ
- Корхона, юқори турувчи хўжалик органи, вазирлик, хўжалик бошқаруви органи номи.
- Ҳодиса юз берган сана, вақт, жой, бажарилаётган иш ва бахтсиз ҳодиса юз бергандаги ҳолатнинг қисқача тавсифи.
- Жабрланувчилар, шу жумладан, ҳалок бўлганлар сони.
- Жабрланувчи (ҳалок бўлган)нинг фамилияси, исми, отасининг исми, ёши, касби, лавозими.
- Хабар юборилган сана, вақт, хабарни имзолаган шахснинг фамилияси, лавозими.
4-ИЛОВА
Бахтсиз ҳодиса (ҳалокат)ни махсус текшириш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
19 ___ йил «____» ____________________ соат _________________________ минутда |
|
_____________________________________________________________________________ |
|
(жабрланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми) |
|
билан юз берган ________________________________________________________________ |
|
(гуруҳий, ўлим билан тугаган, оқибати оғир) |
|
_____________________________________________________________________________ |
|
(касби, лавозими, иш жойи, |
|
_____________________________________________________________________________ |
|
корхона, юқори турувчи хўжалик органи, вазирлик, |
|
_____________________________________________________________________________ |
|
хўжалик бошқаруви органи номи) |
|
_____________________________________________________________________________ |
|
(буйруқ) |
|
асосан қуйидаги таркибда тузилган комиссия: |
|
раис________________________________________________________________________ |
|
(Ф.И.Ш., лавозими, иш жойи) |
|
_____________________________________________________________________________ |
|
комиссия аъзолари: _____________________________________________________________ |
|
(Ф.И.Ш., лавозими, иш жойи) |
|
_____________________________________________________________________________ |
|
таклиф этилган мутахассислар иштирокида ___________________________________________ |
|
(Ф.И.Ш., лавозими, иш жойи) |
|
19 ___ й. «________» ______________ дан 19 ___ й. «______» гача мазкур бахтсиз ҳодисани махсус текширди ва ушбу далолатномани тузди. |
Изоҳ. Гуруҳий бахтсиз ҳодисалар текширилганда ҳар бир жабрланувчи ҳақида алоҳида маълумотлар кўрсатилади. Оила аъзолари ҳақидаги маълумотлар фақат ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар текширилганда кўрсатилади.
- Жабрланувчи (жабрланувчилар) ҳақида маълумотлар
Фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, касби, лавозими, умумий ва касб бўйича (шу жумладан, ушбу корхонадаги) иш стажи, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш, йўриқномалар бериш, билимларни текшириш вақти, жабрланувчининг оилавий аҳволи, қарамоғидаги оила аъзолари ҳақидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми) туғилган йили, жабрланувчи билан қариндошлик муносабатлари).
- Корхона, бўлинма, цех, иш жойининг тавсифи
Бахтсиз ҳодиса юз берган жойни қисқача тавсифлаб, жабрланувчига қайси хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсир қилган бўлиши мумкинлигини кўрсатиш керак.
Агар бахтсиз ҳодиса объектдаги ҳалокат натижасида юз берган бўлса, далолатномага қуйидагилар қўшимча қилиб киритилади:
объект тавсифи (қозонлар ва кўтарма иншоотлар объектлари учун объект номи ва хили, унинг асосий ўлчовлари, завод берган тартиб рақами, тайёрловчи завод, тайёрланган ва ўрнатилган йили, сўнгги текширувдан ўтгани, шунингдек, тайинланган текширувдан ўтиш муддати);
ҳалокат тоифаси ва тавсифи ҳақида маълумотлар;
нобуд бўлган маҳсулотлар (натура ифодасида ва сўм ҳисобида), ҳалокат натижасида етказилган зарар (сўм ҳисобида).
- Бахтсиз ҳодисанинг шарт-шароитлари
Бахтсиз ҳодиса юз беришигача нималар бўлгани, меҳнат жараёни қандай кечгани, бу жараёнга ким бошчилик қилганини кўрсатиш, жабрланувчи (жабрланувчилар) ва бахтсиз ҳодисага алоқадор бўлган бошқа шахсларнинг хатти-ҳаракатларини тавсифлаш, воқеалар изчиллигини баён қилиш, жароҳатланишга сабаб бўлган хавфли (зарарли) ишлаб чиқариш омили, машина, асбоб ёки ускунани кўрсатиш зарур.
- Бахтсиз ҳодиса сабаблари
Бахтсиз ҳодисанинг асосий техник ва ташкилий сабабларини кўрсатиш, меҳнат қонунчилиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрлари, лавозим йўриқномалари, ишларни бехатар олиб бориш бўйича меъёр ва йўриқномаларнинг аниқ қайси талаблари бузилганлигини (тегишли моддалар, бандларга ҳавола қилинган ҳолда), шунингдек, давлат андозалари бузилганини баён қилиш, қайси хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омили белгиланган меъёр ва даражалардан ошиб кетганлигини кўрсатиш керак.
- Бахтсиз ҳодиса сабабларини, аниқланган меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрлари бузилишларини бартараф этиш чора-тадбирлари
Комиссия таклиф этган чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
бахтсиз ҳодисали ҳалокат оқибатларини йўқотиш чоралари;
бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш ва яна шундай ҳодиса юз беришининг олдини олиш чоралари;
улар илова қилинаётган шаклдаги жадвал ёки матнда чора-тадбирлар мазмуни, бажариш муддати ва масъул шахслар кўрсатилган ҳолда баён қилиниши мумкин.
Чора-тадбирлар |
Бажариш муддати |
Бажарилишига масъул |
- 6. Комиссиянинг меҳнат қонунчилиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрлари бузилишига йўл қўйган шахслар тўғрисидаги хулосаси
Бу бўлимда хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликлари бахтсиз ҳодиса (бахтсиз ҳодисали ҳалокат)га олиб келган жавобгар шахслар номини кўрсатиш, улар риоя қилмаган, белгиланган тартибда тасдиқланган қонунчилик, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоидалар ва меъёрий ҳужжатлар, лавозим йўриқномалари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар моддалари, бандлари кўрсатилиши керак. Текшириш комиссияси томонидан жавобгар шахсларга нисбатан жазо чоралари юзасидан таклифлар қилинади. Таклиф этилган жазо чоралари жиноий жавобгарликдан (вужудга келган тақдирда) озод қилмайди. Махсус текшириш далолатномасида комиссия аъзолари жабрланувчи(лар) ёки уларнинг оила аъзолари билан учрашганлари, моддий ёрдам кўрсатиш ва ижтимоий тусдаги масалаларни жойида кўриб чиққанлари, мавжуд қонунчиликка мувофиқ уларнинг қонуний ҳуқуқларини тушунтириб берганлари ёзилиши керак.
Махсус текшириш далолатномасининг якуний қисмида Низомнинг III бўлими
7-бандига мувофиқ илова қилинаётган материаллар рўйхати берилади.
Комиссия раиси |
_________________________________ |
||
(Ф.И.Ш., сана, имзо) |
|||
Комиссия аъзолари |
_________________________________ |
||
(Ф.И.Ш., сана, имзо) |
5-ИЛОВА
(Бош) давлат меҳнат техника назоратчисининг
ХУЛОСАСИ
19 ___йил «___» _____ соат ______ минутдаги |
____________________________________________________________________________ |
(жабрланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми) |
____________________________________________________________________________ |
(жабрланувчининг лавозими ёки касби, корхона, юқори турувчи хўжалик |
____________________________________________________________________________ |
органи, вазирлик, хўжалик бошқаруви органи номи, жабрланувчининг лавозими ёки касби) |
Комиссия томонидан ___________ йилдан ______________ йилгача ўтказилган махсус текшириш материаллари асосида қуйидаги хулосага келдим, яъни ___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ |
Бундан кейин меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектори махсус текшириш олиб борган комиссиянинг қандай хулосалари билан келиша олмаслигини қуйидагиларга мувофиқ асослаб беради:
комиссия сўроқ қилмаган ёхуд ўзининг дастлабки кўрсатмасига ўзгартириш киритмоқчи бўлган бахтсиз ҳодиса гувоҳларидан олинган қўшимча тушунтиришлар;
жабрланувчига етказилган жароҳатлар тавсифи, ўлими сабаблари тўғрисида тиббий хулоса;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоидалар ва меъёрий ҳужжатларнинг қайси талабларига амал қилинмагани учун бахтсиз ҳодиса юз беришига шароит яратилганлиги;
бошқа эксперт гуруҳларининг хулосаси;
мазкур бахтсиз ҳодисага алоқаси бўлган бошқа ҳужжатлар.
Асослаб берганидан сўнг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектори махсус текшириш далолатномасининг қайси бўлими (бўлимлари) ушбу бахтсиз ҳодисага алоқаси бўлган қўшимча ахборот (ҳужжатлар) ҳисобга олинмаган ҳолда баён этилган деб ҳисобласа, шу бўлим (бўлимлар)ни ифодалаб бериши керак.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспекторининг хулосаси, зарур ҳолларда Н-1 шаклидаги далолатнома мазмунини бахтсиз ҳодисани қўшимча текшириш натижасида белгиланган маълумотларга мувофиқлаштириб, қайта тузиш тўғрисида иш берувчига қўйилган талаб билан тугатилади.
Хулоса меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектори бланкасида тузилади ва ушбу Низомнинг III бўлими 8-бандида кўрсатилган инстанцияларга юборилади.
- 13. Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида қонуни ва меъёрий ҳужжатлар талабларини бузишда ёки талабларини бажармасликдаги жавобгарлик
- Ўзбекистон Республикасининг Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида Қонунининг
36-моддасида Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлишлиги белгиланган. - Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддасида Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш Мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, бундан била туриб ғайриқонуний ишдан бўшатиш мустасно, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни вояга етмаган шахсга нисбатан содир этиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
492-модда. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бажармаслик
Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бажармаслик, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
- Ўзбекистон Республикасининг Жиноий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 257-моддасида Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш
Техника хавфсизлиги, саноат санитарияси ёки меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларини шу қоидаларга риоя этилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказилишига сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, —
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгилаб қўйилган.
- Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси
“Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ЎРҚ-210 16.04.2009 й.
Барча иш берувчилар хўжалик субъектларининг мулкчилик шаклидан қатъий назар Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномасини тузишга мажбурдирлар.
Мақсад – ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда, унинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни ундириш бўйича ҳуқуқини амалга оширишга кўмаклашиш, мазкур зарарни қоплаш билан боғлиқ иш берувчининг мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш.
Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси оммавий суғурта шартномаси ҳисобланади ва 1 йил муддатга тузилади.
Суғурта пули
Фаолиятни 1 йилдан ортиқ амалга ошириб келаётган иш берувчи учун – иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси тузилган ойдан олдинги 12 ой учун иш берувчининг барча ходимларининг бир йиллик иш ҳақи миқдорида;
ўз фаолиятини янгитдан амалга ошираётган иш берувчи учун – иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси тузилган ойдан кейин келадиган 12 ой учун иш берувчининг барча ходимларининг 1 йиллик иш ҳақи миқдорида. Бунда йиллик иш ҳақи 1- ойдаги иш ҳақи миқдорини 12 га кўпайтириш орқали ҳисоблаб чиқарилади;
1 йилдан кам бўлган муддатга фаолиятни амалга оширувчи иш берувчи учун – иш берувчи барча ходимларининг иш берувчининг мазкур фаолияти амалга ошириладиган муддатдаги иш ҳақи миқдорида.
Фаолият турларининг хавфлилик даражаси таснифи ЎзР.ВМ 24.06.2009 йилдаги 177-сонли қарори билан тасдикланган. Касбий таваккалчиликни 20 класси белгиланган. Суғурта тарифи коэффициентлари 0.571 дан 7.714 гача.Класслар ичига кирмаган фаолият турига 3.400 Тк қўлланилади
Cуғурта ҳодисаси рўй берганда Иш берувчи томонидан тақдим қилинадиган ҳужжатлар:
Иш берувчининг етказилган зарарни қоплаш бўйича Суғурталовчи номига ёзилган ёзма равишдаги аризаси;
Етказилган зарарни қоплаш бўйича иш берувчининг буйруғи нусхаси;
Ходимнинг ёки манфаатдор шахснинг иш берувчининг номига зарарни қоплаб бериш талаби акс этган ариза нусхаси;
Суғурта ҳодисаси содир бўлгунга қадар ходимнинг йиллик ёки ўртача ойлик иш ҳақи маълумотномаси;
Меҳнат шартномаси нусхаси;
Касб касаллиги тўғрисидаги тиббий хулоса;
Суғурта ҳодисаси содир бўлганлигини ва оқибатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (Суд қарори, Ишлаб чиқаришда юз берган бахтсиз ҳодисани махсус текшириш далолатномаси ва саломатликка бошқача тарзда шикаст етгани тўғрисида далолатнома, тмэк хулосаси)
Ходим вафот этган ҳолларда ходимнинг ўлими тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал томонидан тасдиқланган нусхаси ва манфаатдор шахснинг суғурта қопламасини олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Етказилган зарар миқдорини белгилаш ва мажбурий суғурта қилиш шартномаси
бўйича суғурта товонини тўлаш тартиби
Ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.
Мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта товони етказилган зарар миқдорида, лекин суғурта пули миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда тўланади.
Агар суғурта ҳодисаси натижасида иш берувчида бир нафардан кўп ходим олдида жавобгарлик пайдо бўлса ва у суғурта пулидан ортиқ бўлса мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта товони ҳар бир жабрланувчига ёхуд наф олувчига унинг етказилган зарар умумий миқдоридаги улушига мутаносиб равишда, лекин мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта пулидан кўп бўлмаган миқдорда тўланади.
Мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта товони:
жабрланувчи меҳнатда майиб бўлгунига қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида, унинг касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасига мувофиқ белгиланадиган ҳар ойлик тўлов ёки касб касаллиги аниқлангунга қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида белгиланадиган ҳар ойлик тўлов;
марҳумнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридаги, унинг ўзига ва қарамоғида бўлган, лекин етказилган зарарнинг ўрни қопланишига ҳақли бўлмаган, меҳнатга қобилиятли шахсларга тўғри келадиган улуш чегириб ташланган ҳолдаги ҳар ойлик тўлов;
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда жабрланувчига ёки наф олувчига бир йўла бериладиган нафақа тўлови;
ходим вафот этган тақдирда мажбурий суғурта қилиш шартномасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги дафн этиш харажатлари;
иш берувчининг қўшимча харажатларини қонун ҳужжатларига мувофиқ компенсация қилиш тарзида амалга оширилади.
- Касбий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва бартараф этиш.
Касбий таваккалчиликларни бошқаришнинг тартибини ташкил этиш учун иш берувчи ўз фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, касбий хавфларни бошқариш бўйича қуйидаги тадбирларни амалга ошириш тартибини ўрнатади (белгилайди):
хавфларни аниқлаш;
касбий хавф даражасини баҳолаш;
профессионал хавф даражасини камайтириш.
Ходимларнинг ҳаёти ва соғлигига таҳдид соладиган хавфларни аниқлаш ва уларнинг рўйхатини тузиш, иш берувчи томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати (мутахассиси), ёки улар ваколат берган вакиллик органларини жалб қилган ҳолда амалга оширилади.
Ходимларнинг ҳаёти ва соғлигига таҳдид солувчи хавф сифатида иш берувчи фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги хавфларни ҳар қандайини кўриб чиқишга ҳақлидир:
механик хавфлар:
мувозанатни йўқотишдан, шу жумладан сирпанчиқ юзаларда ва ҳўл полларда ҳаракатланаётганда қоқилиш ва сирпаниб кетиш хавфи;
баландликдан қулаш хавфи, шу жумладан фавқулодда вазиятларида кўтарилиш ёки пастга тушиш пайтида шахтага, пойдевор чуқурига тўсиқлар етишмаслиги туфайли ёки трос узилиб кетиш натижасида қулаш хавфи;
йўналишда баландлик ўзгаришларининг тўсатдан пайдо бўлиши туфайли тушиш хавфи;
полдан ўтган коммуникациялар хавфи;
зарба хавфи;
механизмлар, машиналарнинг ҳаракатланувчи учи ўткир қисмларнинг таъсири натижасида санчилиш ёки тешилиш хавфи;
харакатсиз учи ўткир юзага (учига) қоқилиш хавфи;
чалкашиб кетиш хавфи, шу жумладан полда чўзилган пайвандлаш симлар, трослар ва арқанларга;
баландлик ёки зиналардан тушиш хавфи;
машина ва механизмларнинг ҳаракатланувчи қисмларига тегиб кетиш хавфи;
сочларни, кийим қисмларини, шахсий ҳимоя воситаларини ўралиб кетиш хавфи;
тўкиш (қуйилиб кетиш) пайтида суюқликнинг босими остида қолиши хавфи;
бўшатиш пайтида босим остидаги газнинг таъсир қилиш хавфи;
механик таранг элементни таъсир қилиш хавфи;
механизмларнинг ҳаракатланувчи қисмлари остида қолиб кетиши, тоғ жинсларининг қулаши, арраланадиган материаллар тушиб кетиши туфайли, йиқилиши сабабли шу жумладан транспорт воситасининг уриб кетиши натижасида жароҳатланиш хавфи,
юк (жисм) тушиш хавфи;
тананинг химояланмаган қисмлари ўткир қирралар билан контакти натижасида кесиш, кесиб олиш хавфи;
тана қисмларини кесиш хавфи, шу жумладан қоғоз варағининг чети, пичоқ, қайчи билан кесиш хавфи, металл қисмларига механик ишлов бериш пайтида)металл қириндиларининг ўткир қирраларини кесиш хавфи;
кесиш асбоблари (диск пичоқлар, диск арра)нинг таъсири хавфи;
узилиш хавфи;
ҳаракатланувчи детал қисмининг отилиб кетиши натижасида, тушиб кетган ёки ташланган нарсалар таъсиридан, ускунанинг ҳаракатланувчи қисмларидан, тоғ жинслари бўлаклари қулашидан, бино ва иншоотларнинг томидан қор ва (ёки) музлар тушиши натижасида шикастланиш хавфи;
электр хавфлари:
тананинг ҳимояланмаган қисмлари кучланиш остидаги деталларга тегиб кетиши туфайли электр токини ўтказадиган қисмлар билан тўғридан-тўғри контакт бўлганлиги сабабли электр токи уриши хавфи;
носоз ҳолатда бўлган кучланиш остидаги ток ташувчи қисмлар билан контакт натижасида ток уриш ҳавфи, (билвосита контакт);
электростатик заряд билан жароҳатланиш ҳавфи;
иш жойида магнит майдон кучланишдан электр токи уриши хавфи;
электр ёйининг пайдо бўлиши сабабли шикастланиш хавфи;
чақмоқни тўғридан-тўғри уришидаги шикастланиш хавфи;
билвосита яшин уриш хавфи;
иссиқлик хавфи:
тананинг химояланмаган қисмлари юқори ҳароратли дастгоҳ ва ускуналардан куйиш хавфи;
тананинг ҳимояланмаган қисмлари юқори ҳароратга эга бўлган материаллар, суюқликлар ёки газлар таъсирида куйиш хавфи;
очиқ оловдан куйиш хавфи;
очиқ ҳавода узоқ вақт давомида бошнинг ҳимояланмаган юзасига тўғридан-тўғри қуёш нурлари тушганда иссиқлик уриши хавфи;
юқори ҳароратга эга ускунанинг юзаси атрофдаги иссиқлик таъсирида қолиш хавфи;
очиқ олов ёнида узоқ вақт бўлиш пайтида иссиқлик тасири хавфи;
ҳаво ҳарорати юқори бўлган хонада узоқ вақт бўлганда иссиқлик уриши хавфи;
кўзнинг шох пардаси куйиши;
тананинг ҳимояланмаган қисмларига паст ҳароратга эга бўлган материаллар, суюқликлар ёки газлар таьсир қилиши хавфи;
микроиқлим таъсири билан боғлиқ бўлган хафвлар ва иқлим хавфлари:
паст ҳаво ҳарорати таъсир қилиш хавфи;
юқори ҳаво ҳарорати таъсири хавфи;
намлик таъсир қилиши хавфи;
ҳаво харакатининг тезлиги таъсир қилиш хавфи;
ҳавода кислород етишмаслиги сабабли хавф:
ёпиқ технологик хажмларда кислород етишмаслиги хавфи;
бошқа газлар ёки суюқликларнинг таъсирида кислородни сиқиб чиқариши натижасида кислород етишмаслиги хавфи;
ер ости иншоотларида кислород етишмаслиги хавфи;
ҳавосиз муҳитларда кислород етишмаслиги хавфи;
барометрик хавфлар:
оптимал бўлмаган барометрик босим хавфи;
барометрик босимнинг ошиши сабабли пайдо бўладиган хавф;
барометрик босими пасайиб кетиши сабабли пайдо бўладиган хавф;
барометрик босимнинг тўсатдан ўзгариши сабабли пайдо бўладиган хавф;
кимёвий омилга боғлиқ бўлган хавфлар:
ўта хавфли моддалар тасиридан келиб чиқадиган хавф;
зарарли суюқликлар, газлар, чанг, туман, тутун буғларидан нафас олишдан келиб чиқадиган хавф;
ишқорлар, кислоталар, аминлар, олтингугурт диоксиди, металл тузлари
ва оксидловчи моддалар билан реакция натижасида ёнғин ва портлашга олиб келадиган хавфи;
қиздиришда токсик буғлар пайдо бўлиши хавфи;
тери юзасига техник мойларининг тушиш таьсиридан хавф;
тозаловчи ва ёғсизлантирувчи моддаларнинг терига тушиш таьсиридан хавф;
асосан фиброген аэрозоллар таъсир қилиши билан боғлиқ бўлган хавфлар:
кўзларга чанг таъсири хавфи;
чанг зарралари билан нафас олиш органларига зарар етказиш хавфи;
чангни терига таъсири хавфи;
ҳаводаги зарарли кимёвий моддалар таъсиридаги хавф;
таркибида ёғлаш мойлари мавжуд бўлган ҳаводан нафас олиш натижаси келиб чиқадиган хавф;
таркибида тозалаш ва ёғсизлантирувчи моддалар мавжуд бўлган ҳавонинг нафас органларига келтирадиган хавфи;
меҳнат жараёнининг оғирлиги ва тиғизлиги таъсири билан боғлиқ хавфлар:
юкни қўлда ҳаракатлантириш билан боғлиқ хавф;
рухсат этилган оғирликдан ошиб кетган юкларни кўтариш натижасидаги хавф;
тана гавдасини эгилиши билан боғлиқ хавф;
иш жараёнидаги ишлаш ҳолати билан боғлиқ хавф;
ҳаддан ташқари тана зўриқиш билан боғлиқ бўлган носоғлом ишлаш ҳолати билан боғлиқ хавф;
оғир машина қисмларини вақти - вақти билан кўтариш натижасидаги жисмоний зўриқиш хавфи;
руҳий зўриқиш, стресс хавфи;
кўриш анализаторнинг ҳаддан зўриқиб қолиш хавфи;
шовқин таъсири билан боғлиқ бўлган хавфлар:
юқори интенсив шовқин таъсиридан қулоқ мембрана пардасига зарар етказиш хавфи;
хавф хақида огохлантириш товуш сигналини эшитмаслик билан боғлиқ хавф;
тебраниш билан боғлиқ хавфлар:
қўл механизмларини ишлатишда локал тебраниш таъсиридаги хавф;
умумий тебраниш таъсири билан боғлиқ бўлган хавф;
ёруғлик таъсири билан боғлиқ хавфлар:
ишлайдиган ҳудудда ёруғликнинг етарли эмаслиги хавфи;
ёруғлик ёрқинлиги ошиб кетиши хавфи;
пасайган контрастликнинг хавфи;
ионлаштирмайдиган нурланиш таъсири билан боғлиқ бўлган хавфлар:
геомагнит майдоннинг заифлашиши билан боғлиқ хавф;
электростатик майдон таъсир қилиши билан боғлиқ хавф;
доимий магнит майдонининг таъсири билан боғлиқ хавф;
саноат частотасининг электр майдони таъсири билан боғлиқ хавф;
саноат частотасининг магнит майдони таъсири билан боғлиқ хавф;
электромагнит нурланишлар билан боғлиқ хавф;
лазер нурланиш таъсири билан боғлиқ хавф;
ультрабинафша нурланиши таъсири билан боғлиқ хавф;
иш жойининг жойлашиши хавфи:
юқори кучланишли узатиш таянчларида электрмонтаж ишларини бажаришдаги хавфлар;
устун, таянчларда элктромонтаж ишларини бажаришдаги хавф;
ишчи юзаси катта эгилиш бурчаги бўлган томларда том ёпиш ишларини бажаришдан хавфлар;
катта чуқурликларда ишларни бажариш билан боғлиқ хавф;
ер ости ишларини бажариш билан боғлиқ хавф;
туннелларда ишларни бажариш билан боғлиқ хавфлар;
ғаввослик ишларини бажаришдаги хавфи;
ташкилий камчиликлар билан боғлиқ бўлган хавфлар:
иш жойларида ишларни хавфсиз бажариш тартибини ва ишларни бажариш билан боғлиқ мавжуд хавфлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган йўриқномалрни йўқлиги билан боғлиқ хавф;
асбоблар, ускуналар, мосламаларга хизмат кўрсатишда ёки биологик зарарли моддалардан фойдаланишда носозликлар (хавфли вазиятлар) юзага келган тақдирда тавсифланган чора-тадбирлар (ҳаракатлар таркиби) йўқлиги билан боғлиқ хавф;
иш жойида мумкин бўлган аврияларнинг рўйхати йўқлиги билан боғлиқ хавф;
иш жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тўпламларнинг йўқлиги билан боғлиқ, ишлаб чиқариш жойларида жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича йўриқномалар ва алоқа воситалари йўқлиги хавфи;
авария содир бўлган тақдирда эвакуация қилиш йўналиши бўйича маълумотлар (чизмалар, белгилар, кўрсаткичлар) йўқлиги билан боғлиқ хавф ;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тайёргарликдан ўтмаган ходимларга рухсат бериш билан боғлиқ хавф;
ёнғин хавфи:
ёнғин пайтида тутун, зарарли газларнинг буғлари ва чанги билан нафас олиш хавфи;
олов чиқиш хавфи;
очиқ олов таъсири билан боғлиқ хавф;
атроф-муҳит ҳароратининг кўтарилишининг таъсири билан боғлиқ хавф;
ҳавода кислород концентрациясининнг миқдори паст бўлишининг таъсири билан боғлиқ хавф;
ёнғинга қарши моддалар таъсири билан боғлиқ хавф;
вайрон бўлган бинолар, иншоотлар, қурилмаларнинг қисмлар бўлаклари таъсири билан боғлиқ хавф;
қулаш хавфи:
ер ости иншоотларининг қулаши хавфи;
ер устидаги иншоотларнинг қулаши хавфи;
транспортдаги хавфлар:
одамни босиб кетиб тўқнашиш хавфи;
транспорт воситасидан тушиб кетиш хавфи;
бир бирига яқинлашаётган иккита транспорт воситаси ўртасида одамни эзилиш хавфи;
юкларни ўрнатиш ва боғлаш-илиш (строповка) усуллари бузилган тақдирда транспорт воситасини ағдариш хавфи;
транспорт воситаси ҳаракатланаётганда, юкни ўрнатиш ва махкамлаш хавфсизлигини таъминлаш қоидаларига риоя қилмаслик туфайли силжийдиган юкдан хавф;
йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жарохатланиш хавфи;
иш пайтида транспорт воситасининг ағдарилиши хавфи;
озиқ-овқат махсулотларини татиб кўриш билан боғлиқ хавфлар:
заҳарланган овқатни татиб кўриш билан боғлиқ хавф;
зўравонлик хавфи:
ёмон ниятли ходимлар томонидан зўравонлик хавфи;
учинчи шахслар томонидан зўравонлик хавфи;
портлаш хавфи:
ёнувчан моддаларнинг ўз-ўзидан ёниши хавфи;
ёнғин натижасида содир бўладиган портлаш хавфи;
зарба тўлқини таъсиридаги хавф;
портлаш пайтида юқори босимнинг таъсири билан боғлиқ хавф;
портлаш натижасида куйиш хавфи;
портлаш пайтида тоғ жинсларининг қулаши хавфи;
шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ хавфлар:
шахсий ҳимоя воситалари, шахснинг анатомик хусусиятларига мос келмаслиги билан боғлиқ хавф;
шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш натижасида юзага келадиган харакатнинг чекланиши билан боғлиқ хавф;
заҳарланиш хавфи.
Ушбу хавфларни кўриб чиқишда, иш берувчи аниқланган барча касбий хатарларини таҳлил қилиш, даражасини баҳолаш ва белгилаш тартибини ўрнатади. Бунда нафақат фаолиятидаги стандарт шароитлари ҳисобга олинади, балки содир бўлиши мумкин бўлган авриялар ҳисобга олинади ҳамда хавф томонидан келиб чиқадиган касбий таввакалчикни бартараф этиш ёки камайтириш зарурати устуворлиги қўлланилади.
Касбий хатарлар даражасини баҳолаш усуллари, иш берувчи томонидан уларнинг фаолияти характерини ва бажарилаётган операцияларнинг мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Турли жараёнлар ва операциялар учун профессионал хавф даражасини баҳолашнинг турли усулларидан фойдаланишга рухсат берилади.
Иш берувчи томонидан профессионал хавфларни бошқариш тартибини тавсифлашда қуйидагилар эътиборга олинади:
касбий хатарларни бошқариш иш берувчининг жорий, олдинги
ва келажакдаги фаолиятини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади;
пайдо бўлиши мумкин бўлган зарарнинг миқдори хавф остида бўлган одамлар сонининг кўпайишига мутаносиб равишда ўсади;
барча баҳоланган касбий хатарлар бошқарилиши керак;
хатарларни аниқлаш ва касбий хатар даражасини баҳолаш тартиб-қоидалари доимий равишда такомиллаштирилиб, уларни камайтириш бўйича
чора-тадбирларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш керак;
касбий хатарларни бошқариш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги доимий равишда баҳоланиши керак.
Хавфни идентификация қилиш, хавф-хатарларни баҳолаш ва бошқариш иловада белгиланган тартибда амалга оширилади.
Хавфларни бошқаришнинг мақсади - жарохатланишлар ва касб касалликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш, ходимлар, пудратчилар, ташриф буюрувчилар ва бошқа манфаатдор томонларга зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларининг (шу жумладан хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялар) таъсирини олдини олиш ёки камайтириш.
Ташкилотларда хавфларни аниқлаш, хатарларни баҳолаш ва бошқариш ҳужжатлаштирилган тартиблари (йўриқномалари) ишлаб чиқилиб, амалда ишлатилиши ва иш жараёнида кучга эга бўлиши керак.
Хавфларни аниқлаш, хатарларни баҳолаш ва бошқариш ҳужжатлаштирилган тартиблари (йўриқномалари)ни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва иш жараёнида уларга риоя қилиш бўйича иш берувчилар жавобгардир.
Ташкилотларда хавфларни аниқлаш бўйича ҳужжатлаштирилган тартиб (йўриқномалари) асосида хавфлар, улар билан боғлиқ бўлган хатарларни рўйхати тузилган бўлиши ва уларни барча ходимларга етказилиши керак.
Ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган хавф-хатарларни аниқлаш ва уларнинг рўйхатини тузиш, иш берувчилар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати (мутахассис) иштирокида амалга оширилади.
Ҳар бир хавф билан боғлиқ бўлган барча аниқланган хатарларни таҳлил қилиш, баҳолаш ва касбий хатар даражасини камайтириш зарурати устуворлиги асосида тартибга солиниш керак. Бунда, ишлаб чиқаришнинг нормал ишлаш шароитлари ҳам, авариялар ва содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар билан боғлиқ иш жараёнидаги ҳолатлар ҳам кўриб чиқилади.
Хатарларни аниқлашда, ўз ходимлари томонидан амалга ошириладиган фаолиятдаги, шунингдек пудратчилар фаолияти ва ташриф буюрувчиларнинг харакатидан келиб чиқадиган хавфларни, ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилаётган маҳсулотлар ва хизматлардан фойдаланиш натижасида келиб чиқадиган хавф ва хатарларни ҳисобга олиш керак.
Барча аниқланган хатарларни баҳолаш энг катта хавф туғдирадиган
ва бошқаришни талаб қиладиган хавфларни аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
Барча аниқланган хатарлар қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда баҳоланади:
содир бўлган бахтсиз ҳодисалар статистикаси, улар бўйича ўтказилган таҳлиллар;
ускуналар созлиги ва ишончлиги бўйича эксперт баҳоси;
иш жойларини аттестациясининг натижалари;
олиб борилаётган фаолиятнинг интенсивлиги;
барча баҳоланган хатарлар қўлланиладиган чораларнинг белгиланган устуворлиги ҳисобга олинган ҳолда бартараф қилиниши керак.
Касбий хатарларни йўқотиш ёки камайтириш чораларига қуйидагилар киради:
хавфли ишларни (муолажаларни) йўқ қилиш;
хавфли ишларни (муолажаларни) хавфи камроқ иш билан алмаштириш;
ходимларга хавф туғдирадиган хатарларни чеклаш учун муҳандислик (техник) усулларни амалга ошириш;
ходимларга таъсир кўрсатувчи хавфлар пайдо бўлганда иш вақтини қисқартириш учун маъмурий услубларни жорий қилиш;
шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;
касбий хавфларини суғурталаш.
Хавфни идентификация қилиш ва хавф-хатарларни баҳолаш тартиби
1. Хавфларни аниқлаш босқичининг асосий вазифалари – барча хавфларнинг манбаларини аниқлаш ва уларни амалга ошириш йўлларини (сценарийлари) аниқ тавсифлаш. Бу таҳлилнинг масъулиятли босқичидир, чунки ушбу босқичда аниқланмаган хавфлар бошқа кўриб чиқилмайди ва эътибордан четда қолиши мумкин.2. Идинтификациялашда технологик тизимдаги қайси элементлар, техник қўрилмалар, технологик бирикмалар ёки жараёнлар жиддий таҳлил қилишни талаб қиладиган ва хавфсизлик нуқтаи назаридан унчалик аҳамиятга эга бўлмаган нарсаларни аниқлаш керак.3. Қуйидагилар хавфларни идентификациялаш натижалари ҳисобланади:номақбул ҳодисаларнинг рўйхати;номақбул ҳодисаларнинг хавф манбаларини тавсифлаш, номақбул ҳодисаларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, хавф-хатарлари омиллари, хавфлар манбаларини тавсифлаш (масалан, содир бўлиши мумкин бўлган авариялар сценарийси);хавф-хатарларни олдиндан баҳолаш.4. Ушбу низомнинг “А иловаси”да келтирилган шаклга мувофиқ, “Хавфлар матрицаси”дан фойдаланган ҳолда хавф-хатарлар идинтификация қилинади. 5. Хавф-хатарларни аниқлаш ташкилотнинг таркибий бўлинмалари рахбарлари (устахоналар, бўлимлар, цехлар, шу жумладан ошхоналар, тиббий пунктлар, ёнғин хавфсизлиги хизматлари) томонидан “Хавфлар матрицаси” шаклини тўлдириш йўли билан амалга оширилади,унда:фаолият тури – амалга ошириладиган ишлар номи;хавф - соғлиқни ёмонлашишига, атроф муҳитга ва мулкка, иш жойига ёки уларнинг барчасига зарар етказиши мумкин бўлган манба ёки ҳодиса;тавакалчилик – ўта хавфли ҳусусиятга эга ҳодиса эҳтимоли
оқибатларининг уйғунлиги;тавакалчилик даражаси – эҳтимолий ва аҳамиятли даражаларни кўпайтирилган қиймати;назорат услуби – фаолият турини сўзсиз бажарилишини таъминлайдиган буйруқ, йўриқнома, меъёрий ҳужжатга ҳавола;хулоса – назорат ҳолати – назорат қилинади ёки назорат қилинмайди.Тавакалчилик даражасини ҳисоблаш.Тавакалчилик даражасини ҳисоблаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:Тавакалчилик даражаси = эҳтимоллик даражаси х аҳамият даражасига.Тавакалчилик даражаси “Хавфлар матрицаси”нинг асосий устунлари тўлдирилганидан сўнг аниқланади.1-Қадам: Эҳтимоллик даражасини аниқлаш.Эҳтимоллик даражасини аниқроқ аниқлаш учун чора-тадбирларнинг таъсирини қуйидаги омиллар билан бирга ҳисобга олиш керак:
Ҳавф хатарни пайдо бўлиш эҳтимолига таъсир қилувчи омиллар |
+/- |
Фаолиятни амалга оширадиган ходимларнинг малакаси етарлими? |
|
Фойдаланаётган асбоб ва ускуналар талабларга жавоб берадими? |
|
Фаолиятни амалга оширишнинг ҳужжатлаштирилган усули мавжудми? |
|
Фаолиятнинг асосий кўрсаткичлари ўлчаниши ва назорат қилиниши амалга ошириладими? |
|
Атроф-муҳит омиллари (ёруғлик, шовқиндан ҳимояланиш, юқори ҳарорат) талабларга жавоб берадими? |
|
Хавф пайдо бўлиш эҳтимолнинг қиймати 1 дан 5 балгача бўлиши мумкин.
Таъсир қилишнинг пайдо бўлиши эҳтимолини баҳолаш
1-Жадвал
Хавф пайдо бўлиш эҳтимолини баҳолаш шкаласи |
|
Бешта салбий жавоб (минус) |
5 балл |
Тўртта салбий жавоб (минус) |
4 балл |
Учта салбий жавоб (минус) |
3 балл |
Иккита салбий жавоб (минус) |
2 балл |
Битта салбий жавоб ёки унинг йўқлиги (минус) |
1 балл |
2-Қадам: Аҳамиятлиликни аниқлаш
Аҳамиятлиликни аниқлаш учун содир этилган ҳодисанинг (бахтсиз ҳодисанинг) оқибатини аниқлаш лозим.
Содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисанинг оқибатини баҳолаш
2-Жадвал
Аҳамиятлиликни баҳолаш шкаласи |
|
Ўлим ҳолати юзага келиши мумкин бўлган ҳолда |
5 балл. |
Биринчи ёрдам кўрсатилиши ва зудлик билан шифохонага олиб борилиши талаб этадиган оғир жароҳатланиш ёки бир гуруҳ ходимлар шикастланиши ҳолати юзага келиши мумкин бўлган ҳолда |
4 балл. |
Касаллик, шифохонага ётқизилиши талаб этадиган ўрта оғирликдаги жароҳат олиш ҳолати юзага келиши мумкин бўлган ҳолда |
3 балл. |
Шикастланган шахсни шифохонага ётқизиш талаб этилмайди, аммо ишдан озод қилиш талаб этадиган енгил жароҳат олиш ҳолати юзага келиши мумкин бўлган ҳолда |
2 балл. |
Кичик жароҳатлар оқибатида вақт йўқотиш ёки ишни бажаришда шикастланиш эҳтимолини истисно қилиш ҳолати юзага келиши мумкин бўлган ҳолда |
1 балл. |
3-Қадам: Тавакалчилик даражасини баҳолаш
Тавакалчилик даражасини аниқлаш жадвалидан фойдаланган ҳолда эҳтимоллик даражасини аниқлик даражаси билан солиштириш лозим.
Кўрсатилган иккита даражаларнинг кесишув нуқтасида тавакалчилик даражаси аниқланади (3-жадвалга қаранг).
Тавакалчилик даражасини аниқлаш.
3-Жадвал
|
Эҳтимоллик даражаси |
||||||
5 |
4 |
3 |
2 |
1 |
|||
Аҳамиятлилик |
Ўлим |
5 |
25 |
20 |
15 |
10 |
5 |
Оғир жароҳатланиш |
4 |
20 |
16 |
12 |
8 |
4 |
|
Оғирлиги ўрта |
3 |
15 |
12 |
9 |
6 |
3 |
|
Енгил жароҳатланиш |
2 |
10 |
8 |
6 |
4 |
2 |
|
Кичик жароҳатлар |
1 |
5 |
4 |
3 |
2 |
1 |
Назорат қилиб бўлмайдиган тавакалчилик, шошилинч чораларни ишлаб чиқишни талаб қилади. |
Назорат қилинадиган тавакалчилик. |
4-Қадам: Тавакалчилик даражасини қайд этиш.
Олинган натижалар “Хавфлар матрицаси” шаклидаги “тавакалчилик даражаси” устунида (А илова) қайд этилиши лозим.
Кул ранг билан белгиланмаган ҳудудда даражага эга бўлган Тавакалчилик “назоратсиз” деб тавсифланади ва уларни бошқариш учун шошилинч чоралар ишлаб чиқишни талаб қилади.
Кул ранг билан белгиланган ҳудудда даражага эга бўлган таваккалчилик “назорат қилинадиган” даражага киради.
Бунда баҳолашни амалга ошириш учун маълумотлар етарли бўлмаса, таваккалчилик аниқланмаган деб тавсифланади ва қўшимча маълумотларни йиғиш талаб этилади.
Белгиланган таваккалчилик даражасини тасдиқлаш учун ташкилотнинг таркибий бўлинмаларининг рахбарлари 3-жадвалда кўрсатилган таваккалчилик қийматига белги қўйган ҳолда “Таваккалчилик даражасини аниқлаш”ни амалга ошириши керак.
Ушбу жадвал кейинги таваккалчилик таҳлилини амалга оширилишига қадар сақланиши лозим.
Натижада, аниқланган тавакалчилик қиймати “Тавакалчилик даражаси” устунига қўйиб чиқилиши лозим.
Мисол:
Т/р |
Фаолият тури |
Хавф (зарар тказиши мукин бўлган предмет ёки вазият) |
Тавакалчилик (Зарар) |
Эҳтимоллик даражаси |
Аҳамиятлилик |
Тавакалчилик даражаси |
Назорат услуби (йўриқномага ҳавола) |
Ҳулоса |
1 |
Баландликдаги ишлар |
Баландлик |
Йиқилиши |
2 |
4 |
4 |
Хавфсизлик камаридан фойдаланади, ____-сонли ММҚ йўриқномаси |
Назорат қилинади |
Синишлар
|
2 |
4 |
4 |
Назорат қилинади |
||||
Вафот этиш |
4 |
8 |
4 |
|||||
2 |
Ёнувчан суюқликни чиқариб ташлаш |
Ёнғин келиб чиқиши |
Термик куйиш |
2 |
2 |
4 |
____-сонли меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома |
Назорат қилинади |
Айланма механизмлар |
Шикастланиш |
3 |
1 |
3 |
____-сонли меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома |
Назорат қилинади |
||
Юқори кучланиш |
Электр токи уриши |
2 |
1 |
2 |
____-сонли меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома |
Назорат қилинади |
||
3 |
Компьютерда ишлаш |
Узоқ вақтли ўтириб ишлаш |
Геморрой |
3 |
3 |
9 |
____-сонли меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома |
Назорат қилиб бўлмайди |
Остео-хондроз |
3 |
2 |
6 |
_______-сонли СанПиН |
Назорат қилиб бўлмайди |
|||
Нурланиш |
Кўзнинг тўр пардаси касалланиши |
2 |
2 |
6 |
Мавжуд эмас |
Назорат қилиб бўлмайди |
||
Электр токи ўриши |
Термал куйиш |
1 |
2 |
2 |
____-сонли меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома |
Назорат қилинади |
Хавфлар матрицаси
1. “Назорат усули” устунида ҳар бир тавакалчилик қаршисида мазкур ишнинг назорат усуллари ёки якка тартибдаги ҳимоя воситалардан фойдаланиш зарурати кўрсатилган ҳужжатга (йўриқнома, низом, регламент) ҳавола кўрсатилиши лозим.2. Агар ушбу хавфни бошқариш учун талабларни белгиловчи ҳужжат мавжуд бўлмаса, аниқланган хавфни “Хулоса” устунида “Назорат қилинмайдиган” деб кўрсатиш лозим.
- Мазкур “Хавфлар матрицаси” меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисига (бўлимга, хизматга) топширилади, назорат гуруҳ аъзолари
ва тегишли хизматларнинг бош мутахассилари билан ушбу матрица тўғри тўлдирилганлиги ҳолати бир ҳавфта муддатида текширилади. - Тавакалчилик разряди тасдиқланганидан сўнг ташкилотнинг “Касбий соғлиқ ва хавфсизлик соҳасидаги мақсадлари”га киритиш учун долзарб хавфлар аниқланиши лозим (энг муҳимлари аниқланади).
5. Хавфларнинг идентификацияси кейинги фаолиятни танлаш билан якунланади. Кейинги харакатларнинг учун вариантлар қуйидагича бўлиши мумкин:Хавфларнинг аҳамиятсизлиги ёки дастлабки олинган маълумотларнинг етарлилиги сабабли кейинги таҳлилни тўхтатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади; Хавфларни батафсил таҳлил қилиш ва тавакалчиликни баҳолаш бўйича қарор қабул қилинади;Хавфларни камайтириш бўйича дастлабки тавсияларни ишлаб чиқиш.Тавакалчиликни баҳолаш1. Тавакалчиликни баҳолаш босқичининг асосий вазифалари қуйидагилар билан боғлиқ:бошланғич ва барча исталмаган ҳодисаларнинг пайдо бўлиш тезлигини (частотаси) аниқлаш;содир бўлиши исталмаган ҳодисаларнинг оқибатларини баҳолаш;тавакалчилик баҳоларини умумлаштириш.2. Исталмаган ҳодисаларнинг содир бўлиш тезлигини аниқлаш учун:фаолият тури ёки хавфли ишлаб чиқариш объектнинг ҳусусиятига мос бўлган авариялар даражаси ва технологик тизимнинг ишончлилиги бўйича статистик маълумотлари;“ҳодисалар дарахти” мантиқий таҳлил усуллари, “рад этиш дарахтлари”, инсон-машина тизимидаги авария содир бўлишини намоиш қилиш модели;Ушбу соҳадаги мутахассисларнинг фикирларини ҳисобга олиш йўли билан эксперт баҳолари.3. Оқибатини баҳолаш одамларга, мулк ва/ёки атроф-муҳитга мумкин бўлган таъсирларини таҳлил қилишни ўз ичига олади.4. Оқибатини баҳолаш учун содир бўлиши исталмаган ҳодисаларнинг жисмоний таъсирларини баҳолаш зарур (рад этиш, техник ускуналар, бинолар, иншоатларни бузилиши, ёнғин, портлаш, токсик моддаларнинг чиқиндилари
ва бошқалар), хавф остида бўлиши мумкин бўлган объектларга аниқлик киритиш.5 .Аварияларнинг оқибати таҳлилида авария жараёнлар модели
ва шикастлаш мезонлари, ўрганилаётган таъсир объектларини йўқ қилиш, ишлатилаётган моделларнинг чекланишларини ҳисобга олиш зарур. Имкон қадар оқибатларнинг катталиги ва уларнинг частотаси ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш ва ҳособга олиш лозим.6. Тавакалчилик баҳоларини умумлаштиришда натижаларнинг ноаниқлиги ва аниқлигини таҳлил қилиш лозим. Агар тавакалчиликни баҳолаш билан боғлиқ кўп ноаниқликлар мавжуд бўлса, қойидага кўра ускуналарнинг ишончлилиги, янги материаллар, инсонлар содир этиши мумкин бўлган хатолар бўйича маълумотларнинг тўлиқ эмаслиги ноаниқликларнинг асосий манбаи ҳисобланади.7. Тавакалчиликни баҳолаш натижаларини тўғри шарҳлаш учун, ноаниқликларнинг феъли ва уларнинг сабабларини тушиниш зарур. Бу ҳолларда ташкилотга тавакалчиликни баҳолаш билан боғлиқ ноаниқликларни аниқлаш учун мутахассисларни (янги ускуналарни ишлаб чиқарувчилар ёки янги материаллар, илмий институтлар ходимлари ва бошқалар) жалб қилиш керак. Ҳавфларни камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш1. Таваккалчиликни камайтириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш хавфларни таҳлил қилишнинг якуний босқичидир. Тавсияларда таваккалчиликларни баҳолаш натижаларига асосланган хавфларни камайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар келтирилади.2. Хавфни камайтириш чоралари техник ва (ёки) ташкилий ҳусусиятига эга бўлиши мумкин. Чораларнинг турини танлашда хавфга таъсир этувчи
чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва ишончлилигининг умумий баҳоси, шунингдек уларнинг амалга ошириш харажатлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга.3. Хавфли ишлаб чиқариш объектининг ишлаш босқичида ташкилий чоралар хавфни камайтириш учун асосий техник тадбирларни амалга оширишнинг чекланган имкониятини қоплаши мумкин.4. Хавфни камайтириш бўйича чора-табдирларни ишлаб чиқишда, ресурларнинг чекланганлик эҳтимоли натижасида биринчи навбатда энг содда
ва кам харажатлар билан боғлиқ бўлган тавсиялар, шунингдек келажак учун
чора-тадбирлар ишалб чиқилиши кераклигини ҳисобга олиш керак.5. Кўп ҳолларда одатда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш чоралари хавфсизликнинг асосий чоралари ҳисобланади. Амалга ошириш учун режалаштирилган хавфсизлик чораларини танлаш қуйидаги устиворликларга эга:а) авария ҳолати эҳтимолини камайтириш чоралари, шу жумладан:- ҳодисалар содир бўлиши мумкинлиги эҳтимолини камайтириш бўйича чоралар;- ҳодиса авария ҳолатига ўтиш эҳтимолини камайтириш бўйича чоралар;b) авария оқибатининг оғирлигини камайтириш бўйича чоралар, улар
ўз навбатида қуйидаги устуворликларга эга:- хавфли объектни лойиҳалашда кўриладаган чоралар (маласан, кўтариб турувчи асосий қурилмаларни танлашда, қулфлаш арматуралари);- авариядан назорат ва ҳимоя қилиш тизими билан боғлиқ чоралар (масалан, газоанализаторлардан фойдаланиш);- авария оқибатларини локализация ва бартараф қилишга ишлаётган ташкилотнинг тайёргарлик чоралари.6. Таваккалчиликларни камайтириш бўйича таклиф қилинаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини асослаш ва баҳолаш зарур бўлса, уларнинг оптималлаштиришнинг иккита муқобил мақсадларига риоя қилиш тавсия этилади:а) белгиланган воситалар билан хавфли ишлаб чиқариш объектини ишлатиш хавфини максимал даражада камайтиришни таъминлаш;b) минимал харажат билан хавфни мақбул даражагача камайтириш.7. Белгиланган маблағлар ёки чекланган ресурслар шароитда хавфни камайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга устиворлик беришда:- молиялаштиришнинг белгиланган миқдорида амалга ошириш мукин бўлган чора-тадбирларнинг умумийлигини аниқлаш;- “самарадорлик – харажатлари” қўрсаткичи бўйича чораларни таркиблаш;- таклиф қилинаётган чораларни самарадорлигини асослаш ва баҳолаш. Таваккалчиликни таҳлил қилиш усуллари1. Таваккалчилик таҳлилини ўтказиш усулларини танлашда объектнинг ишлаш босқичларини (лойиҳалаштириш, фойдаланиш ва бошқалар), таҳлилнинг мақсадлари, таваккалчиликни мақбул мезонлари, таҳлил ўтказилаётган хавфли ишлаб чиқариш объектнинг тури ва хавфнинг хусусияти, таҳлил ўтказиш учун ресуслар мавжудлиги, ижрочиларнинг тажрибаси ва малакаси, зарур бўлган маълумотларнинг мавжудлиги ва бошқа омилларни инобатга олиш зарур.2. Зарур бўлган маълумотлар билан таъминлаш таваккалчиликни баҳолашнинг муҳим шартидир. Амалиётда статистик маълумотлар етарли бўлмаганлиги сабали, таваккалчиликнинг миқдорий таҳлили соддалаштирилган кўрсаткичлар асосида эксперт баҳолари ва хавфларни аниқлаш усулларидан фойдаланиш тавсия этилади.3. Таваккалчиликни таҳлил қилиш усулларини танлаш ва қўллашда қуйидаги талабларга риоя қилиш тавсия этидади:- усул хавф-хатарларни амалга ошириш шаклларини ва таваккалчиликни камайтириш йўлларини яхши тушунтириш имконини яратадиган натижаларни бериши керак;- усул такрорланадиган ва текшириладиган бўлиши керак.Таваккалчиликни таҳлил натижаларини расмилаштиришга талаблар1. Таваккалчиликнинг таҳлил натижалари шундай асосланган
ва расмийлаштирилган бўлиши лозимки, унда қилинган ҳисоб-китоблар
ва хулосалар дастлабки таҳлилда иштирок этмаган мутахассилар томонидан текширилиши ва такрорланиши мумкин.2. Таваккалчиликни таҳлил қилиш жараёнини ҳужжатлаштириш лозим. Таҳлил натижалари билан ҳисоботнинг ҳажми ва шакли таваккалчиликни таҳлил қилиш мақсадларига боғлиқ.3. Ҳисоботга қуйидагиларни киритиш тавсия этилади (агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан бошқа талаблар белгиланмаган бўлса):- ташкилот ва лавозими кўрсатилган ижрочилар рўйхати;- таҳлил ўтказиладиган хавфли ишлаб чиқариш объектнинг номи;- хавф хатарларни идентификация натижалари;- таваккалчиликни баҳолаш натижалари.ЁзувларЁзувлар рўйҳати:- хавфлар матрицаси;- таваккалчилик разрядини аниқлаш жадвали;- таваккалчиликнинг таҳлил натижалари бўйича ҳисобот (эркин шаклда).ИловаларИловалар рўйхати:А-иловаси: “Хавфлар матрицаси” шакли;Б-иловаси: Ташкилотларда назорат қилиб бўлмайдиган хавфларнинг даражасини камайтириш бўйича чора-тадбирлар. Илова А
((мажбурий)
Хавфлар матрицаси шакли
«КЕЛИШИЛДИ” Меҳнатни муҳофаза қилиш учун жавобгар шахс ______________________ “___”_______20 йил |
|
“ТАСДИҚЛАЙМАН” Бош муҳандис (Директор ўринбосари) ______________________ “___”_______20 йил |
Мисол
ХАВФЛАР МАТРИЦАСИ
Таркибий бўлинма номи: ________________________________________________________________________________________
Таҳлил ўтказилган сана: “____” ___________ 20 ___ й.
№ |
Фаолият тури |
Хавф (зарар етказиши мумкин бўлган жисм ёки ҳолат) |
Таваккал чилик (зарар) |
Хавф тасиридаги шахс |
Эҳтимоллик даражаси |
Аҳамиятлилик |
Тавакалчилик даражаси |
Назорат услуби (йўриқномага ҳавола) |
Ҳулоса |
5 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
2 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Таркибий бўлинма бошлиғи _______________ Таркибий бўлинманинг меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассиси_______________
Кузатув гуруҳининг раиси_________________
Бош технолог____________
Бош энергетик____________
Бош метролог____________
Бош механик____________
(Изоҳ: агар матрица пудратчи ташкилот томонидан тўлдирилса, таркибий бўлинма бошлиғи ва меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассиси сифатида таркибий бўлинма бошлиғи ва пудратчи ташкилотнинг меҳнатни муҳофаза қилиш вакили имзо қўяди
ИИлова Б
((мажбурий)
«КЕЛИШИЛДИ” Ходимлар вакиллик органи ______________________ “___”_______20 йил |
|
“ТАСДИҚЛАЙМАН” Ташкилот раҳбари ____________________ “___”_______20 йил |
Мис
Ташкилотда назорат қилиб бўлмайдиган тавакалчилик даражасини камайтириш бўйича тадбирлар
Т/р |
Таваккалчиликни идентификациялаш жойи |
Назорат қилиб бўлмайдиган тавакалчилик |
Тавакалчиликни бартараф этиш ёки камайтириш бўйича ҳаракатлар |
Талаб этиладиган маблағ |
Масъул |
Ижро муддати |
Кутилаётган натижа |
|
|||||||
1 |
|
|
|
|
|
|
|
2 |
|
|
|
|
|
|
|
3. |
|
|
|
|
|
|
|
4. |
|
|
|
|
|
|
|
5. |
|
|
|
|
|
|
|
6. |
|
|
|
|
|
|
|