Японияда “Махсус малакали ишчи” резиденти визасини олиш учун ўтказиладиган тестлар санаси маълум бўлди!

28.02.2022

“Махсус малакали ишчи” (Tokuteiginou/SWW) резиденти мақоми- Японияда расман ишлаш ҳуқуқини беради. Японияда ишлашни истаган чет эллик фуқаролар “Махсус малака тест”идан ўтиб, “Махсус малакали ишчи “ сертификатини қўлга киритишлари керак.

Тест ўтказилиш санаси: 9-март.

Онлайн рўйхатга олиш санаси: 4-март.

8:00 да бошланади.

Ўтказилиш жойи: Тошкент шаҳри (манзили ҳақида батафсил 4-мартдан кейин тест ўтказувчи ташкилот сайтида эълон қилинади).

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги мономарказларда хоҳловчилар учун ҳозирги кунда мазкур тестларга тайёрлов курслари ташкил этилган.

Тайёрлов курсларини бошланиш санаси: 2022-йил, 1-март
Ўтказилиш жойи : Зоом орқали онлайн ва офлайн тарзда

Тайёрлов курсларига РЎЙХАТДАН https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSfB5BUMHQsEIrxf-A8NtxPrv_zwnD1PceWV88oCPfVYWtjIVA/viewform ўтинг ва тестларда муваффақиятли иштирок этинг. (Дарс жадвали https://telegra.ph/Yaponiyaning-Maxsus-malaka-testlariga-tayyorlov-kurslari-haqida-02-25)

📞 Мурожаат учун:

Андижон: +998934198737;
Наманган: +998993232196;
Фаргона: +998979550722;
Жиззах: +998909817506;
Самарқанд: +998995989915;
Навоий ва Бухоро: +998991132140;
Тошкент шаҳри: +998955120808;
Сирдарё вилояти: +998955120808