"Янги Ўзбекистон тараққиётида ижтимоий йўналтирилган нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўрни ва аҳамияти" мавзусида халқаро анжуман ўтказилди

13.09.2021

Бугун "Янги Ўзбекистон тараққиётида ижтимоий йўналтирилган нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўрни ва аҳамияти" мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.

Унда вазир Нозим Хусанов "Қишлоқ аёллари ва ёшларини касбга ўргатиш ҳамда кўникмаларини шакллантиришда ижтимоий шерикчилик тажрибаси" маърузаси билан иштирок этди.