"Янги Ўзбекистон – янги сайловлар"

21.05.2021

Ушбу мавзудаги сиёсий ўқув соати Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, ЮНЕСКО академиги, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Қобилбек Каримбеков иштирокида ташкил қилинди.

Тадбирда жорий йилнинг октябр ойида бўлиб ўтадиган Президент сайловига мамлакатимиз ҳаётидаги энг муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа сифатида жиддий тайёргарлик кўрилаётгани, Президент сайловининг мазмун-моҳияти, Сайлов кодекси, миллий сайлов қонунчилигимизга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда ҳар бир фуқаронинг дахлдорлигини ошириш борасида тушунчалар берилди.