"Янги Ўзбекистон" расмий каналида: ОАВ вакиллари пахта далаларида

21.09.2021

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ОАВ вакиллари учун Сирдарё вилоятининг Сайхунобод ҳамда Боёвут туманларига пресс-тур ташкил этилди.

ОАВ вакиллари даставвал Сайхунобод туманида жойлашган «Қаҳрамон-Зилола» фермер хўжалигида бўлиб, ҳашарчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди. Пахта даласида ўтган суҳбатда меҳнаткашларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

— Асли ўзим Фарғона вилоятининг Бағдод туманиданман, — дейди 65 ёшни қаршилаган Раҳима ая. — Умрим пахта ичида ўтди, 9 ёшимдан бери пахта тераман. Мен пахта меҳнатини яхши кўраман. Кўпчиликка қийин туйилган бу меҳнат шунча йил давомида бизнинг ризқимиз бўлиб келди.

Батафсил ➡️ https://yuz.uz/news/oav-vakillari-paxta-dalalarida