#Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни
#Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни
Фарзанд тарбияси учун сарфланган маблағ келажакка тикилган инвестициядир. Уларни баркамол авлод сифатида вояга етказиш олдимизда турган энг муҳим вазифалардан бири саналади. Бунда китобнинг аҳамияти беқиёсдир.
Бугун, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Шу муносабат билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида “Фарзандимга китоб совға қиламан” номли лойиҳаси ташкил қилинди. Бунда вазирлик тизимида фаолият юритувчи ходимларнинг фарзандларига бадиий китоблар ҳадя этилди.
Лойиҳадан кўзланган мақсад ушбу тизимда фаолият олиб бораётган ходимларнинг фарзандларини қўллаб-қувватлаш, китоб ўқишга меҳрни кучайтириш, китобхонлик маданиятини ошириш, шунингдек ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарларини кенг тарғиб қилишдан иборат.