Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан ажратилган маблағлар

25.08.2020

2020 йилнинг 7 ойи давомида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан 32 мингдан зиёд ишсиз фуқарога субсидиялар берилди. Шу жумладан, бунинг ҳисобига 3 381 нафар шахслар тадбиркорликка жалб этилди, 194 та иш берувчига меҳнат органлари йўлланмаси билан ишга олинган 2 530 нафар ишсизларнинг касбий малакасини оширганлиги учун 5 млрд сўмдан зиёд моддий кўмак ажратилди.

Шунингдек, жамғарма томонидан 31 мингдан зиёд ишсизларга 12 млрд 421 млн сўм ишсизлик нафақаси тўлаб берилди. 

 photo_2020-08-25_13-58-46