Ҳурматли блогерлар, журналистлар ва ОАВ вакиллари диққатига!
Сизларни 2019 йил 18 июнь соат 15:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев иштирокида бўлиб ўтадиган “Ўзбекистондаги ишсизлик сабаблари, меҳнат ресурсларининг сифати, шунингдек, мажбурий меҳнатга ва меҳнат миграцияси тизимидаги монополия ва коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар" мавзусига бағишланган матбуот анжуманига таклиф этамиз.
Анжуман очиқ мулоқот шаклида ўтказилади ва мавзуга оид масалалар юзасидан атрофлича маълумот берилади.
Матбуот анжуманида иштрок этиш учун вазирлик матбуот хизмати орқали рўйхатдан ўтиш сўралади.
Мурожаат учун тел: +998 (90) 982 87 76 (Дилафруз Икромова)
Манзил: Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 30. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги