Вазирнинг биринчи ўринбосари Навоий вилоятида

30.06.2021

Вазирнинг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов бошчилигида Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги 12 та маҳаллаларнинг “ўсиш нуқтаси” ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида:
- “Оқолтин” маҳалласига субсидия асосида 2 дона инкубатор;
- “Кўхрон” маҳалласидаги 10 нафар ишсиз фуқароларга тикув машинаси;
- “Келачи” МФЙдаги 25 нафар ишсиз фуқароларга субсидия асосида 5 донадан тез кўпаювчи қуёнлар;
- “Гулустон” МФЙдаги 103 та хонадонга сув чиқарилиб, субсидия асосида суғориш воситаси ўрнатилди;
- “Янгиобод” МФЙ Бўстон кўчасига субсидия асосида 15 та нон ёпиш печи олиб берилди.