"Вазирликнинг энг яқин ҳамкори" танлови ғолиби тақдирланди

16.03.2022

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан аёл журналистлар ўртасида ўтказилган "Вазирликнинг энг яқин ҳамкори" танловида фахрли биринчи ўринни вазирлик фаолиятини креатив шаклда ёритган Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси мухбири Санобар Бобоқулова эгаллади. Журналист вазирликнинг сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.