Вазирликида Ўзбекистон Иқтисодиёт Ассамблеяси ва Ҳиндистоннинг нуфузли университети «Глоcал Университй» томонидан ташкил этилган «ИСДC» компаниясининг вакиллари билан вазир Нозим Ҳусанов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

14.04.2022


Учрашувда «ИСДC» компаниясини, Ўзбекистон Иқтисодиёт Ассамблеяси билан хамкорликда, вазирликнинг касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг бирида ваколатхонасини очиш ва унда талабгорларни маҳаллий ҳамда хорижий иш берувчилар буюртмаларига асосан ИТ,шунингдек бошқа замонавий касблар йўналишлари бўйича малакасини ошириш, халқаро сертификатларни беришни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

Маълумот учун: «ИСДC» компанияси 1997-йилда ташкил этилган бўлиб профессионал таълим, сертификатлаш, консалтинг ва ишга жойлаштириш бўйича фаолият олиб боради.