Вазирлик мутасаддилари Сирдарёда

19.07.2021

Дастлаб, Гулистон шаҳридаги “Ишга марҳамат” Мономарказидаги бугунги кунда касб-ҳунар сирларини ўрганаётган 425 нафар тингловчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишилди ва марказ ҳудудидини ободонлаштириш, хоналарни касбга оид лавҳалар билан бойитиш ҳамда МФЙ, умумтаълим мактаблари, сектор раҳбарлари ва шаҳар (туман) ҳокимликлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича тавсиялар берилди.

Иккинчи манзил Сайхунобод туман “Пахтаобод” МФЙдаги собиқ Сайхунобод Aгросаноат касб-ҳунар коллежи биносида ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш маркази бўлди. У ерда жиҳозлар билан ўқишни ташкил этиш, касб-ҳунарга ўқитиш марказларини малакали ўқитувчилар билан шакллантириш ҳамда тумандаги “Темир”, “Ёшлар” ва “Aёллар” дафтаридаги фуқароларнинг эҳтиёжи асосида тикувчилик, қандолатчилик, сартарошлик ва тумандаги “Poly tex Sirdaryo” кластерининг талабномаси билан ёғни қайта ишлаш йўналишида ўқишга фуқароларни жалб қилиш юзасидан таклифлар берилди.

Шунингдек, Боёвут туманида жорий йилда ташкил қилинган “Боёвут Наслли қуёнлар” ишлаб чиқариш кооперативи билан яқиндан танишилди. У ерга “Aёллар” ва “Ёшлар” дафтарига киритилган 49 нафар фуқаролар аъзо сифатида бириктирилган бўлиб, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 120.5 mln.soъм субсидия маблағлари ажратилган.

Бундан ташқари Гулистон шаҳридаги “Дўстлик” МФЙда тикувчилик йўналишида ташкил этилган “Омадли аёллар” ишлаб чиқариш кооперативи фаолияти ҳам ўрганилди. Ҳозирда у ерга 50 нафар “Темир дафтар” “Aёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин қизлар бириктирилган бўлиб, Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармасидан 111.5 млн сўм маблағ ажратилган.