Вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов Қорақалпоғистонда

10.01.2022

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 21-декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.

➡️Унда ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари тасарруфидаги корхоналар фаолиятини тубдан модернизация қилиш ва самарадорлигини ошириш, шунингдек, ўрганиш ва баҳолаш ишларини ташкил қилиш бўйича асосий вазифалар белгилаб олинди.