Вазир Жондорда

28.05.2021

Жондор ёшлари ҳақида маълумот:
- ёшлар сони 32890 нафар;
- расмий банд бўлган ёшлар 17060 нафар;
- норасмий секторда эса 10529 нафарни ташкил этади. Aйни кунга қадар “Ёшлар дафтари”га киритилган 2316 нафар ишсиз ёшлардан 1980 нафарининг бандлиги таъминланган.

Бухоро вилояти Жондор туманида очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашув давомида йигит ва қизлардан ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлаштиришда амалий ёрдам, имтиёзли кредитлар, тадбиркорликни бошлаш учун ер майдони ажратиш, турли хил касб билан шуғулланиш мақсадида дастгоҳ ва иш қуроллари билан таъминлаш каби 18 та мурожаат қайд қилинди. Ушбу мурожаатларнинг ҳар бирига ижобий ечим топиш мақсадида аниқ муддатлар белгиланди.