Вазир “Йилнинг энг фаол ёш ходими” кўрик-танлов ғолибларини тақдирлади
Давлатимиз раҳбарининг фармонида белгилаб берилган устувор йўналишларга мувофиқ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича “Йилнинг энг фаол ёш ходими” кўрик-танлови ўтказилди.
Бугун кўрик-танловнинг якуний Республика босқичида гўлиб бўлган уч нафар номзод тақдирланди.
Танлов ғолиблари:
III–ўрин. Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасидан Aкбаров Ботир Мурод ўғли;
II--ўрин. Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармасидан Умаров Равшан Aнвар ўғли;
I-ўринни Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармасидан Боқиева Зарина Шавкат қизи эгаллади.
Шунингдек, вазирлик тизимида фаол ишлаб келаётган ёшларга ҳам ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.