Вазир Сирдарё вилоятида
Даставвал Нозим Бахтиярович Хусанов ва туман сектор раҳбарлари ҳудуддаги "Деҳқонобод" маҳалласидаги "Деҳқонобод асл анори" кооперативида анорни қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан танишди. Бундан ташқари “Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлиги кўздан кечирилди.
Жумладан, "Деҳқонобод" МФЙдаги томорқаларида анор етиштираётган фуқаролар A.Умаров ва М.Бобоев, Р.Раимов, Д.Турсунов хонадонларига бирма-бир кирилиб, улар билан суҳбатлашилди. Шунингдек, анор етиштириш ва анор етиштирувчи хонадонлар сонини кўпайтириш борасида туман ҳокимлиги билан биргаликда чоралар кўриш масалалари муҳокама этилди.
Маълумот учун, туманда 1600 дан ортиқ анор етиштирувчи хонадонлар бўлиб, уларнинг сонини қарийб 3000 тага етказиш режалаштирилмоқда.
Кейинги манзил М39 Тошкент-Термиз магистрал йўлининг Мирзаобод тумани ўтиш қисмида ташкил этилиши режалаштирилаётган сервис ва хизмат кўрсатиш шахобчаларини жойлашув дислокацияси бўлди.
Бу лойиҳани амалга оширишдан мақсад - ушбу магистрал йўлдан ўтувчи йўловчиларга хизмат кўрсатиш соҳасини яхшилаш ва бу орқали аҳоли бандлигига кўмаклашишдан иборат.