Вазир Шерзод Кудбиев иштирокида матбуот анжумани ўтказилди
2019 йил 18 июнь Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев иштирокида “Ўзбекистон меҳнат бозоридаги ҳолат, мажбурий ва болалар меҳнатига қарши чоралар ва меҳнат миграцияси тизимидаги ислоҳотлар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Анжуман давомида аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда меҳнат миграцияси тизимида вазирлик томонидан амалга оширилаётган ишлар аниқ рақамлар ва натижалар мисолида ёритилди ва соҳа бўйича кутилаётган истиқболли лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, тизимдаги мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш чора-тадбирлари хусусида ҳам алоҳида тўхтаб ўтилди.
Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, мавзуга оид долзарб масалаларда қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтди.