Вазир Шерзод Кудбиев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди

04.06.2019

2019 йил 4 июнь Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев иштрокида “Ўзбекистонда меҳнат соҳасини янада такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ва натижалар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Вазир Шерзод Кудбиев сўнгги йиллар Ўзбекистон меҳнат сиёсатида олиб борилаётган ислоҳотлар, шу жумладан, аҳоли бандлигини таъминлаш, ишга жойлаштириш, касбга ўқитиш ва тайёрлаш, меҳнат миграцияси каби йўналишлар бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида танқидий-таҳлилий тўхталиб ўтди.

“Меҳнат соҳасида ҳали кўп камчиликлар борлигини яширмаймиз, уларни ҳал этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Бироқ мазкур муаммоларни тўла бартараф этиш биргина вазирлик фаолияти билан боғлиқ эмас, бунда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам фаол бўлишлари, жамоатчилик эътиборига меҳнат соҳаси бўйича қилинаётган ишларни, ундаги ютуқ ва камчиликларни холис ва ҳаққоний етказиб бориши зарур. Ана шундай ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилса, ўйлаймизки, олиб бораётган саъй-ҳаракатларимиз янада самаралироқ бўлади” – дея таъкидлади вазир.

Матбуот анжумани давомида меҳнат соҳасидаги мавжуд муаммолар ва мавзуга оид бошқа долзарб масалаларда ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

IMG_3120

IMG_3112

IMG_3135

IMG_3142