Вазир Қарши шаҳар "Ишга марҳамат" мономарказида ногиронлиги бўлган шахслар билан учрашди
20.01.2022
Вазир Нозим Хусанов Қарши шаҳар "Ишга марҳамат" мономарказида ногиронлиги бўлган шахслар билан мулоқот қилди. Учрашув давомида фуқаролар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар, хорижий тил, компютер саводхонлиги ва компютерда дастурлаш асослари бўйича ташкил этилган ўқув курслари билан таништирилди.
➡️ Маълумот учун: Тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 21-декабрдаги ПҚ-57 сонли "Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилмоқда.